Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Вилоятда давлат мулкларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда давлат мулки ижара хакининг энг кам миқдорини белгилаш чора –тадбирлари тўғрисида.

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Сурхандарьинской области
РазработчикХокимият Сурхандарьинской области
Дата размещения документа20.12.2016 21:14
Дата завершения обсуждения05.01.2017 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8-апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги 440/01-14-сон хатини инобатга олиб Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрда тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган 2017 йилда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари маълумот учун қабул қилинсин. 2. 2017 йил давомида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ; давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар бўйича коэффициентлар 2-иловага мувофиқ; давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага мувофиқ;. вилоятдаги узоқ қишлоқлар ва тоғли туманлар руйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Давлат мулки бўлган объектларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланиши белгилаб қўйилсин. 4. Термиз шаҳри ва туман ҳокимликлари ва вилоят Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (Б.Рўзиев) билан ҳамкорликда ҳар чоракда давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, уларнинг рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласинлар. 5. Вилоят молия бошқармаси (Б.Худойбердиев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов), вилоят Назорат тафтиш бошқармаси (Б.Хусанов) ва вилоят ғазначилик бошқармаси (Ў.Чориев) ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ижарага берилган давлат мулклари ижара шартномаларининг қонуний тартибда тузилганлигини ва ижара ҳақларининг тўлиқ тўланганлигини ваколат доираларида назоратга олсинлар. 6. Вилоятдаги барча давлат корхоналари ҳамда ташкилотлар ҳар чорак якунида тизимларидаги ташкилот ва муассасалар бўйича фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган, бўш турган бино (хоналар) ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш Маркази” ДУКга тақдим этсин. 7. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Абдуқодиров ва З.Давлатов зиммасига юклансин. 9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Вилоят хокими Э. Турдимов
Планируемый срок вступления в силу05.01.2017

Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда),Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8-апрелдаги102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги440/01-14-сон хатини инобатга олиб

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрда тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган 2017 йилда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2017 йил давомида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ;

давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар бўйича коэффициентлар 2-иловага мувофиқ;

давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага мувофиқ;.

вилоятдаги узоқ қишлоқлар ва тоғли туманлар руйхати4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Давлат мулки бўлган объектларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкасиқўлланиши белгилаб қўйилсин.

4. Термиз шаҳри ва туман ҳокимликлари ва вилоят Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (Б.Рўзиев) билан ҳамкорликда ҳар чоракда давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниқлаш юзасидан хатловлар ўтказиш, уларнинг рўйхатини юритиш ҳамда тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласинлар.

5. Вилоят молия бошқармаси (Б.Худойбердиев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов), вилоят Назорат тафтиш бошқармаси (Б.Хусанов) ва вилоят ғазначилик бошқармаси (Ў.Чориев) ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ижарага берилган давлат мулклари ижара шартномаларининг қонуний тартибда тузилганлигини ва ижара ҳақларининг тўлиқ тўланганлигини ваколат доираларида назоратга олсинлар.

6. Вилоятдаги барча давлат корхоналари ҳамда ташкилотлар ҳар чорак якунида тизимларидаги ташкилот ва муассасалар бўйича фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган, бўш турган бино (хоналар) ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш Маркази” ДУКга тақдим этсин.

7. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 328-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Абдуқодиров ва З.Давлатов зиммасига юклансин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят хокимиЭ. Турдимов

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимига киритиш06.01.2017Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимига киритиш