Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Андижон шаҳар ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида ‎Қ А Р О Р И

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият г. Андижан Андижанской области
РазработчикХокимият г. Андижан Андижанской области
Дата размещения документа11.12.2016 23:50
Дата завершения обсуждения26.12.2016 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2011 й., 1-2-сон, 4-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда) «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин. 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2008 йил 20 август, 186-сон
Планируемый срок вступления в силу27.12.2016

Андижон шаҳар ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида Қ А Р О Р И

“_____“_____________2016 йил Андижон шаҳар

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1998 йил 5-6, 97) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами. 2008 й. 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига асосан Андижон шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 2017 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Андижон шаҳридаги ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам микдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби
1-иловага муофик, 2017 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун жойларнинг энг кам микдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сони (51945 нафар)дан 7 фоизи миқдорида (3578 та) шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота ёлғиз она ва кўп болалари ота-оналар учун 1.2 фоиз (572,5 та);

таьлим муассасаларини тугатган ва олий ўқув юритларини грантлар асосида битирган ёшлар учун 1.8 фоиз (1093 та);

одам савдосидан жабрланганлар учун 0.04 фоиз (22 та);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0.13 фоиз (67 та);

ногиронлар учун 3.0 фоиз (1638 та юқорида кўрсатилган иш ўринларига шаҳар ҳудудида яшовчи 3-гурух ногиронлари томонидан ишга жойлашиш бўйича талаб бўлмаган тақдирда, келгусида ушбу иш ўринлари битирувчилар учун банд этиб қўйилсин):

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.06 фоиз (30 та);

жазони ўташ муассасаларида озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0.13 фоиз (67 та);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 2.5 фоиз (88 та) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофик бўлиши жумладан, ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргалигига мувофик бўлган иш ўринлари;

муддати ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3.Шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рахбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд килиб кўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофик ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг 1-чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига 1-чорак тугаганидан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига юкорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўгрисида ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот такдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳалий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қаралсин;

4.Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўгрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинсин;

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларни шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгалиги қайд этилсин.

6.Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари этиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7.Ушбу қарор 2016 йил 1 январдан кучга киритилсин.

8.Мазкур қарор “Андижоннома” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб сайтига жойлаштирилсин.

9.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2015 йил 28 декабрдаги 868-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори У.Юлдашев зиммасига юклатилсин.

Андижон шахар

ҳокими Д.Раҳматуллаев

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2016-12-16 14:54:57

АЖ Уз Тонг Хонг Ко Уз Тонг Хонг Ко акциядорлик жамияти УзТонгХонгКо

Шаҳар ҳокимининг

2016 йил “___” _____ даги

№______ сонли қарорига

1-илова

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат қилиш бўйича шаҳар комиссиясининг

Т А Р К И Б И

1.И.Мўминов Шаҳар ҳокимининг ўринбосари,

Комиссия раиси.

2.У.Юлдашев Андижон шаҳар Бандликка

кўмаклашиш маркази

директори,

комиссия раиси ўринбосари.

А Ъ З О Л А Р И

1.МЙФ раислари Худудлар бўйича

2.С.Тошматова Андижон шаҳар Бандликка

кўмаклашиш маркази

директори ўринбосари

3.Д.Дилшодов Андижон шаҳар Бандликка

кўмаклашиш маркази ДМҲ

инспектори

4.А.Қосимов Андижон шаҳар Бандликка

кўмаклашиш маркази

мутахассиси, бажарувчи

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0

Общие комментарии и ответы

2016-12-16 14:33:10

АЖ Уз Тонг Хонг Ко Уз Тонг Хонг Ко акциядорлик жамияти УзТонгХонгКо

2016-12-16 14:51:48

АЖ Уз Тонг Хонг Ко Уз Тонг Хонг Ко акциядорлик жамияти УзТонгХонгКо
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Андижон шаҳар ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш 1. Андижон шаҳридаги ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам микдорини белгилаш 2017 йил давомидаХўжалик юритувчи, бандлик жамгармасига маблағ ажратувчи барча субъектлар