Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документХокимият Карманинского района Навоийской области
РазработчикХокимият Карманинского района Навоийской области
Дата размещения документа30.11.2016 16:42
Дата завершения обсуждения15.12.2016 00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаИжтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Планируемый срок вступления в силу01.01.2017

КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998.,й 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-616-сонли қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) ва туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказининг туман ҳокимлигида 2016 йил 22 сентябрдаги 104-04/02-01-рақам билан рўйхатга олинган хатига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2017 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 341 та квота иш ўринлари иловага мувофиқ, жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 13,5 % (46 киши);

ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатган ёшлар ва олий ўқув юртларини бюджет асосида тугатган ёшлар учун 44,0 % (150 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9,7 % (33 киши);

ногиронлар учун 3,2 % (11 киши);

Кармана туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,5 % (5 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлар ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 7,3 %
(25 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,5 % (5 киши) ;

2. Бундан ташқари, бошқа тоифалар учун 19,3% (66 киши),

Жумладан,

сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун 0,5 % (2 киши)

Кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 15,5 % (53 киши);

Атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимиоий ахамиятли касалликлари билан оғриётган шахслар учун 3,2% (11 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли карори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилиши (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг
10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли карори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Шарипова) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.

8. Кармана туман ҳокимининг 2015 йил 12 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2016 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 681-Қ сонли қарори(“Кармана овози” газетаси, 16.10.2015 йил, 42-сон (7967) 2016 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Кармана овози” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Содиқов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор 2017 йил 1 январ кундан бошлаб кучга киради.

Туман ҳокими Ф.Умаров

Предложенные варианты

Ничего не найдено

Комментарии и ответы

2016-12-01 10:43:39

Абидов Акмалжон Акбарович

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 1

Общие комментарии и ответы

Ничего не найдено
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
1111131.12.201715,12,201631.12.2017