Поиск

Расширенный поиск

Название документа

Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида

Тип документаПостановление
Орган, утверждающий документМинистерство здравоохранения Республики Узбекистан
РазработчикГлавное управление по контролю качества лекарственных средств и медицинской техники
Дата размещения документа2016-11-30 12:48:29
Дата завершения обсуждения2016-12-15 00:00:00
Вид документаПроект НПА
Текущее состояние документаОбсуждение прекращено
Обоснования необходимости принятия проектаЎзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сонли қарорини таъминлаш мақсадида
Планируемый срок вступления в силу2016-12-30

Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш

ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида

бериш тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сонли қарорини таъминлаш мақсадида аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини олиниши имконияти мавжуд, сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, ташҳис ва даволаш стандартларида назарда тутилган, тегишли дори воситаларининг олиниши имконияти мавжуд ва сифатли маҳаллий аналоглари мавжуд бўлган ҳолларда қимматбаҳо чет эл дори воситалари тайинланишини чеклаш ва келгусида бунга йўл қўймасликни кўзда тутган ҳолда шифокорлар томонидан дори воситаларини тайинлаш, шунингдек дорихоналарда дори воситаларини рецепт асосида бериш тартибини белгилайди.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.Мазкур Низом тиббий ёрдам кўрсатишни амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасалари ҳамда хусусий даволаш-профилактика муассасалари (кейинги ўринларда даволаш-профилактика муассасасаси деб аталади) томонидан дори воситаларининг тайинланиши ва расмийлаштирилиши, ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг рецепт асосида берилиши тартибини белгилайди.

2.Ушбу Низом талабларига риоя этилмаган ҳолда ёзилган рецептлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

3. Қуйидаги ҳолларда рецепт ёзиш тақиқланади:

наркоз воситаси сифатида қўлланиладиган дори воситаларига;

мазкур Низомнинг 7-иловасидаги Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларига;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларига;

тиббий кўрсатмалар мавжуд эмаслигида.

4. Барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг тайинланиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

II. Амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилишида дори воситаларини тайинлаш

5. Амбулатор шароитда беморларга дори воситаларини тайинлаш ташҳис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини белгилаш йўли билан касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусияти ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита шифокор томонидан имзоланади.

6. Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатор шароитда даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатор-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатор шароитда дори воситасининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.

Беморларга биринчи тиббий-санитария ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам, паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида ва касаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши

7. Амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам,паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида вакасаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига мувофик, касалликнинг ўзига хос одатдагидек кечиши, касалликнинг оғирлиги ва табиатидан келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан амалга оширилади.

8. Дори воситаларининг амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири билан келишиш асосида тайинланиши ва ёзилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

бир сутка давомида бир беморга беш ва ундан ортиқ дори воситалари ёки бир ой давомида ўндан ортиқ номдаги дори воситалари тайинланганида;

дори воситаларининг қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига хос кечмаслигида;

асосий ва (ёки) йўлдош касалликлар асорати мавжудлигида;

дори воситалари ўзаро таъсирининг ва мутаносиблигининг ўзига хослиги туфайли айрим дори воситаларининг тайинланиши уларнинг қўлланилишига доир йўриқномаларга мувофиқ фармакотерапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ва (ёки) бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларда.

III Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатилишида дори воситаларини тайинлаш ва бемор дори воситаларини қабул қилиш

9. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга тиббий ёрдам кўрсатилишида дори воситаларини тайинлаш даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

10.Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

11. Дори воситасига индивидуал муросасизликда ва (ёки) бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда даволаш-профилактика муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати томонидан Асосий дори воситалари рўйхатига, шу жумладан даволаш стандартларига кирмайдиган дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши уларнинг ҳалкаро патенланмаган номлари бўйича амалга оширилади. Даволаш-профилактика муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати қарори беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади.

12.Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга унинг ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилишида зарур ҳолларда Асосий дори воситалари руйхатига кирмаган дори воситалариҳам даволовчи шифокор томонидан тайинланиши мумкин.

13. Қуйидаги ҳолларда беморга дори воситаларининг асосли тайинланганлиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокор ёхуд клиник фармаколог билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;

мазкур Низомнинг6-иловасидаги Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда;

дори воситасига индивидуал муросасизликда ва (ёки) бемор ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Асосий дори воситалари рўйхатига, шу жумладан диагостика ва даволаш стандартларига кирмайдиган дори воситалари тайинланганда;

дори воситаси қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига ҳос кечмаслигида,дори воситалари ўзаро таъсири ва мутаносиблигининг ўзига хослиги туфайли айрим дори воситаларининг қўлланилишига доир йўриқномаларга мувофиқ тайинланиши фармакотерапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлигига ва (ёки) бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларда.

Юқорида санаб ўтилган ҳолларда тайинланган дори воситалари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши лозим.

14. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморларга даволовчи шифокор томонидан ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлашга рухсат беморнинг касаллик варақасида ушбу дори воситасининг бемор ҳисобидан олинганлиги тўғрисидаги маълумотни киритиш шарти билан берилади.

15. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморларга даволовчи шифокор томонидан рецепт ёзилишида озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситаларининг (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.

16. Бунда рецептда тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида бир-биридан фарқланмайдиган ҳолда кўрсатилиши шарт.

17. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитда даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)дан дори воситалари ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳолатдагина қабул қилиниши мумкин.

18. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситаларининг рецепт йиртма корешогида кўрсатилган дори воситаларига мувофиқлиги, шу жумладан, дори воситасининг яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамининг бутунлиги ва ташқи кўринишитекширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра ушбу дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинган ҳолдадори воситалари тўғрисидагимаълумотлар беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

19. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда ушбу Низомда кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларининг қабул қилиб олиниши тақиқланади.

20. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари ушбу Низомда белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади.

IV. Рецепт бланкларининг расмийлаштирилиши

21. Рецепт шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси ҳисобланади.

Дори воситаларини тайинлаш ва уларга рецепт ёзиш даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан амалга оширилади.

22. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги шифокорнинг фармацевт ходимга ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.

23.Дори воситасига рецепт дори воситаси тайинланган бемор номига ёзилади.

Рецептда беморнингфамилияси, исми, отасининг исми, тўлиқ ёши кўрсатилади. Рецептда дори воситасининг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, давомийлиги, озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситаларининг (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) қабул қилиш вақти кўрсатилган ҳолдаамбулатор беморларга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкида берилади. Ушбу шаклдаги рецепт бланкида иккита дори воситаси тайинланиши мумкин.

Дори воситасига рецепт стационар беморларга мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги рецепт бланкида берилади.

24. Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

25. Рецептда суюқ дори воситаларининг миқдори миллилитр ва томчиларда, қолган моддалар эса граммларда ёзилади.

26. Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

27. Рецепт ёзишда ушбу Низомнинг 8-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

28. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашниадаштирувчи,ингредиентларнинг номига яқин қисқартмалар ёзилишига йўл қўйилмайди.

29. Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айланаси диаметри 20 мм, кичик айланаси диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқнинг узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилиши лозим.

30. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда улар юқори қисмининг чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецепт юқори қисмининг ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.

31. Дори воситасига рецепт бемор, беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар томонидан олиниши мумкин. Дори воситасига рецепт беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахсларга берилганда бу ҳолат беморнинг касаллик варақасида қайд этилади.

32. Рецепт уни берган даволовчи шифокориннг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир. Касаллиги сурункали бўлган беморларга амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар берилганда, даволовчи шифокор томонидан унинг амал қилиш муддати ва дорихона муассасасидан дори воситаларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.

33. Даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги ҳайъат мунтазам равишда даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларининг рецепт асосида тайинланлишини ҳамда чоракда бир маротаба рецепт бланкаларининг сақланиши, ҳисобининг олиб борилиши, мавжуд сони ва сарфини текшириб боради.

V. Рецепт бланкларининг сақланиши

34. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасаси раҳбари буйруғи билан рецепт бланкларининг сақланиши ва ҳисобининг олиб борилиши учун жавобгар шахс тайинланади.

Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

35. Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.

36. Рецепт бланкалариҳисоби олиб бориладиган журнал бўйича рецепт бланклари қолган сонининг мавжуд рецепт бланкалари сонига мос келмаслигиҳолида рецепт бланкаларини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш учун масъул шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолда жавобгарликка тортилади.

37. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларимунтазам равишда ўз тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини текшириш чоғида рецепт бланкаларидан фойдаланиш ва улар сақланишининг таъминланишини назорат қилади.

VI. ДОРИХОНАЛАР ТОМОНИДАН

АҲОЛИГА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ РЕЦЕПТ

АСОСИДА БЕРИШ

38. Дорихоналардан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.

39. Дорихонанингдори воситаларирецепт билан берилиши учунмахсус ажратилган жойида “Шифокор рецепти билан берилади” ёзуви бўлиши лозим.

40. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихоналардан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.

41. Дорихонадан бериладиган дори воситаларининг миқдори ва дозаси рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.

42. Рецептда кўрсатилган дори воситалари дорихоналар томонидан уларнинг халқаро патентланмаган номига асосан берилади.

Бунда, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дорихоналар томонидан, биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилади.

43. Берилган рецептлар расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой мобайнида хақиқий ҳисобланади .

44. Шифокор рецептлари бўйича дорихоналардан дори воситаларини бериш меъёри даволашнинг бир курси учун белгиланади.

45. Дорихона ходимларига фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) шифокор томонидан тайинланган дори воситаларининг икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда берилишига рухсат этилади.

46. Дорихоналар томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда, рецепт фармацевт ходим томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулда тайёрлаб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Дорихонада экстемпорал рецептларни қайд этиш журналида қайд этилади.

47. Дорихонанинг фармацевт ходими томонидан стационар бемор учун ёзилган рецепт олиб қолинганда, унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи, серия ракамлари киритилади, фармацевтнинг фамилияси, исми отасининг исми ва имзоси қўйилиб, дорихонанинг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун берилади.

48. Амбулатор шароитда даволанаётган бемор учун ёзилган рецепт дорихонада олиб қолинади.

49. Дорихона томонидан дори воситаларига "стикер" ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихонанинг ва дори воситасининг номи) келтирилган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

50. Рецептнинг йиртма корешоги яроқсиз ҳолга келган ёки бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан рецептнинг кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Бунда дори воситаларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

51. Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатига кирувчи дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга "Рецепт ҳақиқий эмас" штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги “Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш журнали”да қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

52. Дорихоналар томонидан яроқлилик муддати ўтган рецептлар асосида дори воситалари берилиши тақиқланади.

53. Рецептларни дорихоналарда сақлаш дорихона рахбарлари томонидан тасдиқланган тартиб асосида амалга оширилади.

54. Имтиёзли рецептлар дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган рецептлар - 5 йил, бошқа дори воситаларига берилган рецептлар - бир ой давомида сақланади.

55. Дорихонада қолдирилган рецептларни сақлаш муддати ўтгач, уларни йўқ қилиш тартиби ва уларни йўқ қилиш иштирокчилари дорихона раҳбарияти томонидан белгиланиши мумкин ва далолатнома тузилади. Бундай далолатномалар ҳар ой тузилади.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

56. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

ДИҚҚАТ!!!

ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТНИ http://uzpharm-control.uz ВЕБ САҲИФАСИДАН ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 2

Общие комментарии и ответы

2016-12-01 13:30:15

Салиев Алишер Зафарович

2016-12-01 18:35:54

Yakubov Latifjon Baxodirovich

2016-12-12 11:59:58

Убайдуллаев Дилшод Шукруллаевич

2016-12-12 12:03:30

Убайдуллаев Дилшод Шукруллаевич
Мне понравилось Мне не понравилось
Нравится: 0
Не нравится: 0
Проект Последняя редакция

Наименование мероприятияФорма реализацииСрок реализацииИсполнители
Шифокорлар томонидан беморларга дори воситаларини тайинлаш ва дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида Вазирлар Махкамаси Қарори лойихаси2017 йил 1 чоракВазирлар Махкамаси Қарори лойихаси