ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9981 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 08/11/2019 23/11/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Мамлакатда кинотуризмни жадаллаштирилган ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-9981

@@

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҚАРОРИ 

Мамлакатда кинотуризмни жадаллаштирилган ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5781-сон Фармонига мувофиқ, кинотуризмни жадаллаштирилган ривожлантириш, маҳаллий кинолокацияни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш ва хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-сон иловага мувофиқ;

Давлат мулки объектларини ҳамда моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари объектларини хорижий кинокомпанияларга бевосита шартномалар бўйича қисқа муддатли ижарага бериш, шунингдек қисқа муддатли ижара шартномалари бўйича дифференциацияланган тариф ставкаларини белгилаш тартиби 2-сон иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш дастурида иштирок этиш тўғрисида Намунавий битим 3-сон иловага мувофиқ.

3. Белгилаб қўйилсин:ки

а) Давлат мулки объектлари хорижий кинокомпанияларга баланс эгаси (мулкдор) ва хорижий кинокомпания ёхуд Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ўртасида бевосита шартномалар асосида ижарага берилади;

б) Давлат мулки объектларининг хорижий кинокомпанияларга қисқа муддатли ижарага берилишидан тушган маблағлар қуйидаги тарзда тақсимланади:

60 фоизи – баланс эгалари (мулкдорлар) ҳисоб-китоб варағига;

40 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига кинотуризмни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун йўналтирилади;

в) Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси топшириқ шартномаси асосида маҳаллий қонуний муносабат субъектлари билан муносабатларда хорижий кинокомпанияларнинг ишончли вакили бўлишга ҳақли, ишончли вакил хорижий кинокомпаниялар маблағлари ҳисобига маҳаллий қонуний муносабат субъектлари билан молиявий операцияларни ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

г) Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси талабномалари бўйича моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари объектлари бевосита қисқа муддатли ижара шартномалари асосида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун учинчи шахсларга объектдан фойдаланишни қисман чеклаш ҳуқуқи билан қисқа муддатли ижарага берилади.

4.  Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда хорижий кинокомпанияларга бинолар ва иншоотлар, шунингдек асбоб-ускуналар ижарага берилганлиги учун дифференциацияланган тариф ставкаларини тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига хорижий кинокомпаниялар номидан ва ҳисобидан жисмоний шахслар ягона даромад солиғини тўлаш ва ягона ижтимоий тўловни тўлаш билан бирга оммавий саҳналарда (массовкаларда) суратга олиш учун жалб қилинган жисмоний шахсларга, шунингдек аудиовизуал маҳсулотни яратишда реквизит сифатида фойдаланиш учун мулкларни жисмоний шахслардан сотиб олишда ёки улардан вақтинча фойдаланишда бир кунга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан юқори бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси талабномалари бўйича белгиланган тартибда пуллик асосда қуйидагиларни таъминласин:

жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар (суратга олиш гуруҳи ва бошқалар) бир жойдан бошқа жойга ўтиш хавфсизлиги, шунингдек аудиовизуал маҳсулотни яратиш ҳамда тайёргарлик тадбирларини ўтказиш жойларидаги объектлар ва ҳудудлар атрофини ўраб қўйиш;

аудиовизуал маҳсулотни яратишда реквизитлар сифатида фойдаланиш мақсадлари учун қурол ва бошқа ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган техникани тақдим қилиш.

7. Вазирликлар ва муассасалар бир ойлик муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Қарор билан мувофиқликка келтирсин.

8. Мазкур Қарорнинг ижро назорати Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Д.А. Кучкаровга юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                          А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____” ____________ даги “____”-сон қарорига 1-илова

 

 

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартибини белгилайди.

2. Хорижий компанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисми (“rebate”) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача миқдорда, бироқ маҳсулот бирлиги учун 300 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда компенсация қилинади.

3. Хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш мазкур Низомга 1-сон иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (қуйида матн бўйича – “Ваколатли орган”) хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича Ваколатли орган ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси (қуйида матн бўйича – “ишчи орган”) хорижий компанияларга харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш билан боғлиқ масалаларни ўзаро мувофиқлаштириш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

Хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш учун ишчи органни маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6. Ишчи орган хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш билан боғлиқ пул маблағларини жамлаш ва ҳисобга олиш учун хизмат кўрсатувчи банкда йўқлаб олинадиган миллий ва чет эл валюталарида депозит ҳисобварақларини (қуйида матн бўйича – “махсус ҳисобварақ) очади.

 

2-боб. Фойдаланиладиган тушунчалар

7. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

- “Rebate” дастури (қуйида матн бўйича – “Дастур”)хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизми;

- аудиовизуал маҳсулот (қуйида матн бўйича – “маҳсулот”)хорижий компания маблағлари ҳисобидан яратиладиган аудиовизуал маҳсулот (тўлиқ метражли бадиий фильм, қисқа метражли бадиий фильм, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильм ва видеоролик);

- маҳсулот бирлиги – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилиши ва яратилиши учун хорижий компаниянинг молиявий маблағлари сарфланган аудиовизуал маҳсулот ёхуд унинг бир қисми (серия, қисм, боб, эпизод ва ҳ.к.);

- хорижий компания (қуйида матн бўйича – “компания”) – аудиовизуал маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва яратилишини ўз шахсий маблағлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаган манбалар ҳисобидан амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган ишлаб чиқариш кинокомпанияси ёки бошқа юридик шахс.

 

3-боб. Дастурда иштирок қилиш тартиби

8. Дастурда иштирок қилиш учун компания ишчи органга маҳсулот ишлаб чиқарилиши бошлангунгача мазкур Низомга 2-сон иловага мувофиқ намуна бўйича талабнома беради.

Талабнома компания раҳбарияти ёки белгиланган тартибда ваколат берилган продюсери томонидан имзоланади.

Талабномага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида компания томонидан кино-, видеофильмлар суратга олинишини амалга ошириш учун рухсатнома нусхаси илова қилинади, қонун ҳужжатлари билан рухсатнома олиш назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно.

Талабнома берган компания ўз талабномасини исталган вақтда ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақлидир.

9. Талабнома унга илова қилинган ҳужжат билан бирга ишчи органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилинади. Ҳар бир талабнома ишчи орган томонидан ёзма ёки электрон шаклда рўйхатдан ўтказилади.

10. Ишчи орган тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолатда, компанияга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш дастурида иштирок этиш тўғрисида битим (қуйида матн бўйича – “Битим”) тузиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулот яратиш учун керакли чет эл валютасидаги пул маблағларини ишчи органнинг махсус ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиш ёхуд нақд пул шаклида тўлаш зарурияти тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.

11. Дастур иштирокчиси мақомини олиш учун компания Битим тузиши ва Битим имзолангандан сўнг беш иш куни мобайнида чет эл валютасидаги пул маблағларини ишчи органнинг махсус ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиши ёхуд нақд пул шаклида тўлаши шарт, ушбу маблағларнинг минимал миқдори мазкур Низомга 3-сон иловада белгиланган.

Ушбу пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун керакли харажатлар учун Битимга мувофиқ, маҳаллий етказиб берувчилар (ижрочилар) ва/ёки ишчи орган ўртасида тузиладиган шартномалар асосида компания хоҳишига кўра хорижий компания номидан ва маблағлари ҳисобидан сарфланади.

Маҳсулотларни яратиш учун ишлатиладиган (сарфланадиган) молиявий маблағлар манбалари Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаслиги керак.

12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш бўйича хизматларни маҳаллий етказиб берувчилар қуйидаги мезонларга жавоб беришлари керак:

- кино- ва телесаноатда ихтисослашув;

- мазкур бозорда энг камида бир йил тажрибага эга бўлиш;

- хорижий компания билан аффилланган шахс бўлмаслик.

13. Компания талабномасида ва Битимда қайд этилган миқдорда пул маблағлари ўтказилганлиги (тўланганлиги) тўғрисида тасдиқнома олингандан сўнг бир иш куни мобайнида ишчи орган хорижий кинокомпанияга расман Дастур иштирокчиси мақомини беради ва компанияга ишчи орган томонидан тасдиқланадиган шаклда “Rebate” дастури иштирокчиси мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади.

14. Ишчи орган компанияга Дастур иштирокчиси мақоми берилганидан сўнг бир иш куни мобайнида ваколатли органга олинган ҳужжатларни уларга илова қилинган ишчи органга хизмат кўрсатувчи банкдан Дастурда иштирок қилиш учун чет эл валютасидаги пул маблағларининг ишчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилганлиги (тўланганлиги) тўғрисида кўчирманинг асл нусхаси билан бирга ёзма шаклда юборади.

 

4-боб. Харажатлар қисмини компенсация қилиш тартиби

15. Дастур иштирокчиси мақомини олган компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш жараёни якунлангандан сўнг уч ойдан кечиктирилмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотни яратиш учун ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳисобот ва ҳужжатларни ёзма шаклда тақдим қилади.  

Харажатлар тўғрисида ҳисобот компания раҳбарияти ёки белгиланган тартибда ваколат берилган продюсери томонидан имзоланади.

16. Ишчи орган бир иш куни мобайнида ваколатли органга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотни яратиш учун ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳисобот ва ҳужжатларни юборади.

17. Ваколатли орган 20 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатлар қисми компенсациясини тақдим қилиш ёки тақдим қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарорни ишчи органга юборади.

Ваколатли органнинг компенсация тақдим қилинишини рад этиш тўғрисидаги қарорида рад жавобининг асосланган сабаблари ва камчиликларни бартараф этиш муддатлари кўрсатилади.

18. Ишчи орган бир иш куни мобайнида Дастур иштирокчини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар мазкур Низомга 4-сон иловада қайд этилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатлар қисмини компенсация қилиш учун тақдим этилади.

 

5-боб. Аудиовизуал маҳсулотни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш миқдорини белгилаш тартиби

20. Компенсация миқдорлари мазкур Низомга 3-сон илова асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулот яратиш учун сарфланган маблағлардан (харажатлардан) фоиз нисбатида белгиланади.

21. Маблағлар мазкур Низом билан белгиланган тартибда Ваколатли орган қарори асосида тақдим қилинади.

22. Ижобий қарор қабул қилинган ҳолатда, Ваколатли орган 3 иш куни мобайнида ишчи органнинг ҳисобварағига Дастур иштирокчиси харажатлари қисмини компенсация қилиш учун ўша пайтдаги чет эл валюталарининг миллий валютага курси бўйича миллий валютадаги пул маблағларини ўтказади.   

23. Ишчи орган Ваколатли органдан маблағлар олинганидан сўнг бир иш куни мобайнида Дастур иштирокчисига Дастур бўйича харажатлар қисмини компенсация қилиш учун маблағлар ўтказма қилинадиган банк ҳисобварағи тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади, шунингдек сўровнома юборилган кунда хизмат кўрсатувчи банкда расмий белгиланган курс тўғрисида маълум қилади.

24. Дастур иштирокчисидан жўнатувчини идентификациялаш имконини берадиган ёзма ёки электрон шаклда хабарнома олинганидан сўнг, ишчи орган уч иш куни мобайнида хизмат кўрсатувчи банкда олинган маблағларнинг чет эл валютасига конвертация қилинишини таъминлайди ва чет эл валютасидаги маблағларни Дастур иштирокчиси томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказади.

25. Дастур бўйича харажатлар қисмини компенсация қилиш учун тақдим этилган маблағлар ишчи орган томонидан икки иш куни мобайнида маблағлар ўтказма қилинган кунда хизмат кўрсатувчи банк томонидан расмий белгиланган курс бўйича чет эл валютасида ўтказилади.

Юзага келган манфий курс фарқининг ўрни тўлдирилмайди ва хорижий компания харажатларига ҳисоблаб ёзилади.

Мусбат курс фарқи хорижий компания фойдасига ҳисоблаб ёзилади.

 

6-боб. Компенсация тақдим қилинишини рад этиш учун асослар ва талабномаларни такрорий кўриб чиқиш тартиби

26. Харажатлар кўпайган ёки компенсация тақдим қилиниши учун рад жавоби олинган ҳолатда, Дастур иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш жараёни якунлангандан ёки рад жавоби олинганидан сўнг 3 ойдан кечиктирилмаган муддатда қўшимча харажатлар ёки қарорда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ишчи органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади.

Аудиовизуал маҳсулотни яратишда харажатлар қисми (“rebate”) учун компенсация берилиши қуйидаги асослар бўйича рад қилиниши мумкин:

- компания томонидан тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатларнинг тақдим қилиниши;

- компания томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун харажатлар суммасининг асоссиз кўпайтирилиши;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси манбалари ҳисобидан амалга оширилиши;

- компаниянинг мазкур Низом билан белгиланган талаблар ва шартларга жавоб бермаслиги.

Компенсация тақдим қилинишини бошқа асослар, шу жумладан компенсация тақдим қилиниши мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

27. Компания томонидан компенсация тақдим қилинишини рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган ҳолатда, ишчи орган томонидан ҳужжатларнинг такрорий кўриб чиқилиши компания томонидан барча керакли ҳужжатлар билан бирга мурожаатнома келган кундан эътиборан икки иш кунидан оширилмаган муддатда амалга оширилади.

28. Ишчи орган тақдим қилинган ҳужжатларни 2 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва улар белгиланган талабларга жавоб берган ҳолатда, ушбу ҳужжатларни Ваколатли органга юборади.

29. Қарор қабул қилиниши ва харажатлар қисми, шу жумладан қўшимча харажатлар бўйича компенсация мазкур Низом билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

30. Хорижий компанияга Дастурда иштирок қилиш рад этилган ёхуд компенсация тақдим қилинишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар (камчиликлар) бартараф этилмаган ҳолатда, компания Дастур иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлади, унинг томонидан ишчи органнинг махсус банк ҳисобварағига ўтказилган (тўланган) маблағлар эса компанияга унинг томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа қайтарилади.

Бунда, ишчи орган унинг номидан тузилган шартномалар бўйича харажатларни (харажатларнинг ҳақиқий ижро этилган қисмини) қоплаш, тўлаш мақсадларида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва ҳолатларда компания ҳисобидан ушлаб қолишга ҳақлидир.

31. Дастур иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган компания мазкур Низом билан белгиланган тартибда исталган вақтда Дастурда иштирок қилиш учун талабнома беришга ҳақлидир.

 

7-боб. Якуний қоидалар

32. Ишчи орган компанияларга Дастурда иштирок қилиш масалаларида ахборот ёрдамини кўрсатади.

33. Мазкур Низом бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-илова

 

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”)

Давлат бюджетидан компенсация қилиш

СХЕМАСИ

     

      

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

Хорижий компания

 

Низом асосида керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва харажатлар қисми компенсациясини олиш учун ишчи органга талабнома бериш

 

талабнома берувчининг хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Талабномани кўриб чиқиш. Белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолатда, хорижий компанияга ишчи органнинг махсус ҳисобварағига маблағларни (“rebate” учун минимал суммани) ўтказиш (тўлаш) кераклиги тўғрисида хабар бериш

 

уч иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Хорижий кинокомпания

 

Ишчи органнинг махсус ҳисобварағига керакли маблағларни (минимал суммани) ўтказиш (тўлаш)

 

талабнома берувчининг хоҳишига кўра, бироқ ишчи органдан хабарнома олинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирилмаган муддатда.

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Хорижий компанияга Дастур иштирокчиси мақомини бериш. Хорижий компания томонидан ишчи органнинг махсус ҳисобварағига керакли маблағлар (“rebate” учун минимал сумма, 2-сон илова) ўтказилганлиги (тўланганлиги) тўғрисида банк кўчирмаси илова қилинган талабнома ва ҳужжатларни ваколатли органга бериш.

 

бир иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Хорижий компания

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишга ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни ишчи органига тақдим қилиш

 

талабнома берувчининг хоҳишига кўра, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш жараёни якунланган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирилмаган муддатда.

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Хорижий компаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишга ҳақиқий харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни Ваколатли органига тақдим қилиш

 

бир иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

Давлат бюджетидан харажатлар қисми компенсациясини тақдим қилиш ёки тақдим қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ишчи органга юбориш

 

3 иш куни мобайнида, қўшимча ўрганиш зарур ҳолатда – 5 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Хорижий компанияга қабул қилинган қарор тўғрисида хабар бериш

 

бир иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

Ижобий қарор қабул қилинган ҳолатда, Давлат бюджетидан харажатлар қисми компенсациясини ишчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказиш

 

3 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Ваколатли органдан олинган маблағларни конвертация қилиш ва уларни хорижий компаниянинг банк ҳисобварағига чет эл валютасида ўтказиш

 

3 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Хорижий компания

 

Харажатлар оширилган ёки компенсациясини тақдим қилишга рад жавоби олинган ҳолатда, қўшимча харажатлар ёки қарорда қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни ишчи органга тақдим қилиш ва ишчи органга ҳужжатларни такрорий бериш.

 

талабнома берувчининг хоҳишига кўра, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш жараёни якунланган ёки рад жавоби олинган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирилмаган муддатда.

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш ва улар мувофиқ бўлган ҳолатда, ваколатли органга бериш

 

2 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ваколатли орган

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ва ижобий қарор қабул қилинган ҳолатда, тегишли маблағларни ишчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказиш

 

3 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Ишчи орган

 

Ваколатли органдан олинган маблағларни конвертация қилиш ва уларни хорижий компаниянинг банк ҳисобварағига ёки унинг топшириғи бўйича бошқа шахснинг банк картасига чет эл валютасида ўтказиш.

 

3 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш  тартиби тўғрисидаги Низомга
2-илова

 

“Rebate” дастурида иштирок қилиш учун

ТАЛАБНОМА

 

Хорижий компаниянинг тўлиқ номи

 

 

Кинокомпания манзили ва реквизитлари

 

 

Электрон почта манзили

 

 

Алоқа боғлаш учун телефон рақами

 

 

Продюсер

 

 

Режиссёр

 

 

Алоқа боғлаш учун шахснинг Ф.И.Ш.

 

 

Аудиовизуал маҳсулот тури:

(кераклиси белгилаб қўйилсин)

Тўлиқ метражли бадиий фильмлар, телевизион ва онлайн сериаллар, анимацион аудио визуал маҳсулотлар  

Қисқа метражли бадиий, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар, мусиқали клиплар, реклама роликлари.

 

Аудиовизуал маҳсулот номи

   

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни режалаштирилаётган умумий ишлаб чиқариш даври

   

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларнинг режалаштирилаётган умумий АҚШ долларидаги бюджети

   
 

 

         

Компания қуйидагиларни тасдиқлайди:

- маҳсулотларни яратиш учун ишлатиладиган (сарфланадиган) молиявий маблағлар манбалари Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ эмас;

- мазкур талабномада қайд этилган бутун давр мобайнида аудиовизуал маҳсулотни яратиш фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.

 

Илова: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кинокомпания томонидан кино-, видеофильмлар суратга олинишини амалга ошириш учун рухсатнома нусхаси (зарур ҳолларда).

 

 

Директор (продюсер) Ф.И.Ш.                                                          имзо

 

Ишчи орган белгиси:

Қабул қилинган сана:

Талабнома илова билан қабул қилинди:

 

_______________ масъул шахс имзоси

 

 

“___”_____________ 2020 й.

 

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш  тартиби тўғрисидаги Низомга
3-илова

 

 

 

Хорижий компания томонидан минимал молиявий харажатга (чиқимларга) ва харажатлар (чиқимлар) қисмини компенсация қилиш миқдорларига

ТАЛАБЛАР

 

 

т/р

Аудиовизуал маҳсулот тури

Маҳсулот бирлиги учун харажатлар (чиқимлар) минимал суммаси, АҚШ долларида*

Харажатлар (чиқимлар) суммасидан компенсация миқдори, фоизларда **

  1.  

Тўлиқ метражли бадиий фильмлар, телевизион ва онлайн сериаллар, анимацион аудио визуал маҳсулотлар

0-100 000

101-150 000

200 000 ва ундан кўпроқ

 

10

15

20

 

  1.  

Қисқа метражли бадиий, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар, мусиқали клиплар, реклама роликлари

50 000

100 000

150 000 ва ундан кўпроқ

 

10

15

20

 

 

Изоҳлар:

*Компенсациянинг энг юқори миқдори маҳсулот бирлиги учун 300 минг АҚШ долларидан юқори бўлиши мумкин эмас. 

**Аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун ишлатиладиган (сарфланадиган) молиявий маблағлар манбалари Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаслиги керак.

 

Хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-илова

 

 

 

Хорижий компания томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар яратилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилинадиган харажатлар

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулот (аудиовизуал маҳсулот қисми) ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ транспорт хизматлари тўлови учун харажатлар.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулот (аудиовизуал маҳсулот қисми) ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ суратга олиш гуруҳи аъзоларини жойлаштириш объектларида истиқомат тўлови учун харажатлар.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулот (аудиовизуал маҳсулот қисми) ишлаб чиқарилиши даврида қуйидаги хизматлар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ходимлар, шу жумладан режиссёрлар, сценарийчилар, операторлар, фотосуратчилар, продюсерлар, иккинчи режиссёр, рассом-постановкачи, оператор, гаффер, локейшн-менежер, картина директори, овоз режиссёри, стилист, монтажчи, композитор, грим бўйича рассом, гримловчи, чироғбон, линия продюсери, актёрлар реквизитори, оммавий саҳна иштирокчилари, дублёрлар, каскадёров, альпинистлар, аквалангистлар, таржимонлар, тренерлар, ҳайвонларни ўргатувчилар, визуал эффектлар ва компьютер графикаси, пиротехника (шу жумладан, харажат материаллари) бўйича мутахассислар, суратга олиш локацияларини танлаш ва ҳ.к. бўйича мутахассислар хизматлари;  

- маҳаллий кино яратувчи, кино ускуналарини ижарага олувчи, кейинги кино яратувчи кино санъаткорлар, компаниялар ва овоз ёзувчи компаниялар хизматлари;

- декорациялар ва бутафориялар яратиш бўйича хизматлар;

- либосларни тикиш бўйича хизматлар;

- суратга олиш майдонида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар;

- ҳарбий-ҳаво кучлари, қуруқликдаги қўшинлар ва бошқа турдаги қўшин кучлари ва воситаларидан фойдаланиш бўйича хизматлар;

- суратга олиш майдонида овқатланишни таъминлаш бўйича хизматлар тўлови учун амалга оширилган харажатлар.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулот ишлаб чиқарилиши даврида амалга оширилган қуйидаги харидлар тўлови учун харажатлар:

- реквизит, саҳна реквизити, чиқиш реквизити, мебеллар, қўғирчоқлар;

- либослар;

- грим;

- ЁММ (ёнилғи-мойлаш материаллри).

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____” ____________ даги “____”-сон қарорига 2-илова

 

 

 

Давлат мулки объектларини ҳамда моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари объектларини хорижий кинокомпанияларга бевосита шартномалар бўйича қисқа муддатли ижарага бериш, шунингдек қисқа муддатли ижара шартномалари бўйича дифференциацияланган тариф ставкаларини белгилаш

ТАРТИБИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Давлат мулки объектларини ҳамда моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари объектларини хорижий кинокомпанияларга бевосита шартномалар бўйича қисқа муддатли ижарага бериш, шунингдек қисқа муддатли ижара шартномалари бўйича дифференциацияланган тариф ставкаларини ўрнатиш механизмини белгилайди.

Мазкур Тартибда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:

Ижарага олувчи – аудиовизуал маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва яратилишини ўз шахсий маблағлари ва/ёки Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаган манбалар ҳисобидан амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган хорижий ишлаб чиқариш кинокомпанияси ёки бошқа юридик шахс (кейинги ўриларда – “хорижий кинокомпания”).

Ижарага берувчи – Давлат мулки объектини балансида сақловчи.

Давлат мулки – корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклдаги Давлат мулки.

2. Аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклдаги Давлат мулки (кейинги ўринларда – “Давлат мулки”) қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин.

3. Давлат мулки хорижий кинокомпанияларга объект раҳбарияти томонидан мустақил равишда тижорат асосида ва тегишли рухсатномасиз Давлат мулки объектларини ҳамда моддий маданий мерос ва қўриқланадиган табиат ҳудудлари объектларини тақдим қилиш тўғрисида бевосита шартномалар (қуйида матн бўйича – “Шартнома”) асосида қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин.

4. Давлат мулкининг қисқа муддатли ижараси максимал муддати ўттиз календарь кунини ташкил этади.

5. Хорижий кинокомпания мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирловни амалга ошириши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши, шунингдек баланс сақловчи (мулкдор)га Давлат мулкини шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда қайтариши шарт.

6. Ижарага берилган Давлат мулки (унинг қисми), шунингдек ижарага олувчининг Давлат мулкини (унинг қисмини) ижарага олиш ҳуқуқи бошқа шахс ихтиёрига ўтказилиши, гаровга берилиши ёки ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга бошқача тарзда воз кечилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган Давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.

7. Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ёки хорижий кинокомпаниянинг Давлат мулкини ижарага бериш тўғрисидаги талабномасини кўриб чиқиш икки иш куни ичида амалга оширилади.

8. Ижарани тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ижара тўлови;

- коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация чегирмалари тўловлари (мавжуд бўлган ҳолатда).

9. Аудиовизуал маҳсулотни ишлаб чиқариш ва яратиш салоҳиятига эга Давлат мулки объектлари раҳбарлари:

- бир ойлик муддатда инфратузилма объектларини келгусида тижорат асосида ижарага бериш учун нарх сиёсатини ишлаб чиқиш, шунингдек ижарага олувчи билан битим тузиш учун намунали шартнома тузиш;

- объект ҳудудида аудиовизуал маҳсулотни ишлаб чиқариш ва яратиш учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш;

- аудиовизуал маҳсулотнинг мазмуний дастурига аралашиш ва аудиовизуал маҳсулот мавзусининг объект фаолиятига тўғри келмаслиги сабабли объектни ижарага беришни рад қилинига йўл қўймасликлари лозим.

 

5-боб. Якуний қоидалар

10. Давлат мулки ижараси билан боғлиқ юзага келадиган низолар қонун ҳужжатлари ва шартнома билан белгиланган тартибда ҳал қилинади.

11. Мазкур Низом бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____” ____________ даги “____”-сон қарорига 3-илова.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни
яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш дастурида

иштирок этиш тўғрисида

“____”-сон
НАМУНАВИЙ БИТИМ

 

 

Тошкент ш.                                                                                    “ __ ” __________ 2019 й.

 

__________________________________, қуйида матн бўйича “Компания” деб номланади, қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли равишда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс ҳисобланади ______________________, ________________ асосида фаолият юритувчи _____________________________ номидан, бир томондан ва

“Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси” нодавлат нотижорат ташкилоти, қуйида матн бўйича “Ишчи орган” деб номланади, Устав асосида фаолият юритувчи _____________________________________________ номидан, иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар”, алоҳида эса “Томон” деб юритилади, қуйидагилар тўғрисида мазкур Намунали битимни (қуйида матн бўйича – “Битим”) туздилар:

 

1. Битим предмети

1.1. Мазкур Битим Компаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “_______________________________” ишчи номи билан _______________________________” шаклида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш дастурида (қуйида матн бўйича – “Дастур”) иштирок этиш тартибини белгилайди.

1.2. Дастур бўйича компенсация Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача миқдорда, бироқ маҳсулот бирлиги учун 300 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

1.3. Компенсация хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда харажатлар қисмини (“rebate”) компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (қуйида матн бўйича – “Низом”) ва мазкур Битим билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

2. Дастурда иштирок қилиш шартлари

2.1. Дастурда иштирок қилиш учун Компания белгиланган шаклда ишчи органга талабнома тақдим қилади.

2.2. Талабнома компания раҳбарияти ёки белгиланган тартибда ваколат берилган продюсери томонидан имзоланади.

2.3. Талабномага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида компания томонидан кино-, видеофильмлар суратга олинишини амалга ошириш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда олинган рухсатнома нусхаси илова қилинади. Талабнома берган компания ўз талабномасини исталган вақтда ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақлидир.

2.4. Талабнома унга илова қилинган ҳужжат билан бирга ишчи органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилинади. Ҳар бир талабнома ишчи орган томонидан ёзма ёки электрон шаклда рўйхатдан ўтказилади.

2.5. Дастур иштирокчиси мақомини олиш учун компания мазкур Битим имзоланган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун мобайнида _________________ (_______________________________) АҚШ доллари миқдорида

(сумма ҳарфлар билан ёзилади)

чет эл валютасидаги пул маблағларини ишчи органнинг махсус ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиш ёхуд нақд пул шаклида тўлаш мажбуриятини олади.

 Ушбу пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш учун керакли харажатлар учун компания ва ишчи орган ўртасида тузиладиган алоҳида битим мувофиқ маҳаллий етказиб берувчилар (ижрочилар) ва ишчи орган ўртасида тузиладиган шартномалар асосида компания хоҳишига кўра хорижий компания номидан ва маблағлари ҳисобидан сарфланади.

Маҳсулотларни яратиш учун ишлатиладиган (сарфланадиган) молиявий маблағлар манбалари Ўзбекистон Республикасидаги манбалар билан боғлиқ бўлмаслиги керак.

2.6. Ишчи орган тақдим қилинган ҳужжатларни бир иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолатда, компанияга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулот яратиш учун керакли чет эл валютасидаги пул маблағларини ишчи органнинг махсус ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиш ёхуд нақд пул шаклида тўлаш зарурияти тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.

2.7. Керакли пул маблағлари ўтказилганлиги (тўланганлиги) тўғрисида тасдиқнома олингандан сўнг ишчи орган Компанияга расман Дастур иштирокчиси мақомини беради, бу тўғрисида унга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.

Компанияга Дастур иштирокчиси мақоми расмий берилганлиги тасдиғи сифатида ишчи орган Компанияга белгиланган шаклда гувоҳнома топширади.

2.8. Ишчи орган компанияга Дастур иштирокчиси мақоми берилганидан сўнг бир иш куни мобайнида Ваколатли органга олинган ҳужжатларни уларга илова қилинган ишчи органга хизмат кўрсатувчи банкдан Дастурда иштирок қилиш учун чет эл валютасидаги пул маблағларининг ишчи органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилганлиги (тўланганлиги) тўғрисида кўчирманинг асл нусхаси билан бирга ёзма шаклда юборади.

 

3. Компенсация тартиби

3.1. Дастур иштирокчиси мақомини олган компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш жараёни якунлангандан сўнг уч ойдан кечиктирилмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотни яратиш учун ҳақиқий харажатларни тасдиқловчи ҳисобот ва ҳужжатларни ишчи органига ёзма шаклда тақдим қилади.

Харажатлар тўғрисида ҳисобот компания раҳбарияти ёки белгиланган тартибда ваколат берилган продюсери томонидан имзоланади.

3.2. Ишчи орган бир иш куни мобайнида Ваколатли органга Дастур иштирокчисининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотни яратиш учун ҳақиқий харажатларини тасдиқловчи ҳисобот ва ҳужжатларни юборади.

3.3. Ишчи орган бир иш куни мобайнида Дастур иштирокчини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

3.4. Ижобий қарор қабул қилинган ҳолатда, ишчи орган Ваколатли органдан маблағлар олинганидан сўнг бир иш куни мобайнида Компанияга Дастур бўйича харажатлар қисмини компенсация қилиш учун маблағлар ўтказма қилинадиган банк ҳисобварағи тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади, шунингдек сўровнома юборилган кунда хизмат кўрсатувчи банкда расмий белгиланган курс тўғрисида маълум қилади.

3.5. Компаниядан жўнатувчини идентификациялаш имконини берадиган ёзма ёки электрон шаклда хабарнома олинганидан сўнг, ишчи орган уч иш куни мобайнида хизмат кўрсатувчи банкда олинган маблағларнинг чет эл валютасига конвертация қилинишини таъминлайди ва чет эл валютасидаги маблағларни Дастур иштирокчиси томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказади.

Дастур бўйича харажатлар қисмини компенсация қилиш учун тақдим этилган маблағлар ишчи орган томонидан маблағлар ўтказма қилинган кунда хизмат кўрсатувчи банк томонидан расмий белгиланган курс бўйича АҚШ долларида ўтказилади.

Юзага келган манфий курс фарқининг ўрни тўлдирилмайди ва хорижий компания харажатларига ҳисоблаб ёзилади.

Мусбат курс фарқи хорижий компания фойдасига ҳисоблаб ёзилади.

3.6. Харажатлар кўпайган ёки компенсация тақдим қилиниши учун рад жавоби олинган ҳолатда, Компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратиш жараёни якунлангандан ёки рад жавоби олинганидан сўнг 3 ойдан кечиктирилмаган муддатда қўшимча харажатлар ёки қарорда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ишчи органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади.

3.7. Ишчи орган тақдим қилинган ҳужжатларни 2 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва улар белгиланган талабларга жавоб берган ҳолатда, ушбу ҳужжатларни Ваколатли органга юборади.

3.8. Қарор қабул қилиниши ва харажатлар қисми, шу жумладан қўшимча харажатлар бўйича компенсация мазкур Низом билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

3.9. Хорижий компанияга Дастурда иштирок қилиш рад этилган ёхуд компенсация тақдим қилинишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар (камчиликлар) бартараф этилмаган ҳолатда, компания Дастур иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлади, унинг томонидан ишчи органнинг махсус банк ҳисобварағига ўтказилган (тўланган) маблағлар эса компанияга унинг томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа қайтарилади.

Бунда, ишчи орган унинг номидан тузилган шартномалар бўйича харажатларни (харажатларнинг ҳақиқий ижро этилган қисмини) қоплаш, тўлаш мақсадларида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва ҳолатларда компания ҳисобидан ушлаб қолишга ҳақлидир.

3.10. Дастур иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлган компания мазкур Низом билан белгиланган тартибда исталган вақтда Дастурда иштирок қилиш учун талабнома беришга ҳақлидир.

3.11. Ишчи орган компанияларга Дастурда иштирок қилиш масалаларида ахборот ёрдамини кўрсатади.  

 

4. Жавобгарлик

4.1. Томонларнинг бир-бирлари олдидаги жавобгарлиги мазкур Битим ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

4.2. Ишчи орган Компания олдида мазкур Битимга мувофиқ қабул қилган мажбуриятлари доирасидагина жавобгар бўлади.

4.3. Компания томонидан мазкур Битим ва Низомга мувофиқ ўз мажбуриятлари бажарилмаган, тегишлича бажарилмаган ва/ёки ўз вақтида бажарилмаган ҳолатда, Компания Дастур иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлади ва Дастур бўйича компенсация олиш ҳуқуқини йўқотади.

 

5. Низоларни ҳал қилиш

5.1. Мазкур Битим туфайли ёки у билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган барча келишмовчиликлар ва низолар имкон даражада Томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал қилинади, келишувга эришилмаган ҳолатда эса – Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда судда Ишчи орган жойлашган манзил бўйича ваколат доирасида ҳал қилинади.

 

6. Битимнинг амал қилиш муддати

6.1. Мазкур Битим Томонлар имзолаган пайтдан эътиборан кучга киради ва Томонлар унинг бўйича ўз мажбуриятларини Низом билан белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда бажаргунгача амал қилади.

 

7. Якуний қоидалар

7.1. Мазкур Битимга барча ўзгартишлар ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилган ва Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ҳолатдагина ҳақиқийдир.

7.2. Мазкур Битимни ҳар икки Томон имзолаган кундан эътиборан оғзаки ёки ёзма шаклдаги олдинги барча музокаралар ҳамда Битимга тегишли ёзишмалар юридик кучга эга бўлмайди.

7.3. Мазкур Битимга барча иловалар ва қўшимча битимлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Томонлар ёхуд Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.

7.4. Мазкур Битимнинг барча шартлари, шунингдек Битим устида ишлаш жараёнида ва уни амалга ошириш давомида Томонлар музокаралари мазмуни махфий ҳисобланади ва Томонлар ошкор қилишлари мумкин эмас, бизнес ёки ҳуқуқ бўйича консультантлар бундан мустасно.

7.5. Битим бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва Битим шартларини бир томонлама ўзгартириш мумкин эмас, Битим ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

7.6. Бир Томоннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолатлардан ташқари, учинчи шахсга берилиши мумкин эмас.

7.7. Мазкур Битим билан назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шу жумладан уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда Томонларнинг ҳуқуқий ворислари учун мажбурий ҳиобланади.

7.8. Мазкур Битим бўйича Томонларнинг барча қонуний муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

Томонлар манзиллари, реквизитлари ва имзолари

 

Ишчи орган:

Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси

Компания:

________________________________

 

Общие предложения

155