ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9924 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 07/11/2019 21/11/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
2020-2030 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОСМИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-9924

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида” 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳакамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Космик тармоғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Космик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Амалий чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Қуйидагилар концепцияниг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишлари, шунингдек қўйилган мақсадлари ва масалаларини ҳал этиш механизми ва усулларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг тамойиллари, асосий устувор йўналишлари ва функцияларини кўрсатиш;

халқаро тажрибани кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси космик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

космик фаолият соҳасида миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан уйғунлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш босқичларини кўрсатиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида илмий фаолиятни ривожлантириш;

космик фаолият бўйича халқаро ва ҳудудий ташкилотлар билан  ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг самарали механизмларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасини дунё иқтисодиётига ва халқаро космик фаолиятга интеграция қилишга кўмаклашиш;

космик технологияларнинг мамлакат иқтисодиёти, илм-фани, хавфсизлигини таъминлашнинг турли соҳаларида қўлланилишини кенгайтириш.

3. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига тасдиқланган Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга ёрдам кўрсатсин.

4. Мазкур қарорнинг бажирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                    А. Арипов

 

    ЛОЙИҲА

 

1-илова

 

2020-2030 йиллар даври учун

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ

Кириш

Замонавий дунёда космик технологияларни ривожлантириш миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шартларидан бири ҳисобланади. Космик фаолият мамлакатнинг келажагига жиддий таъсир қилади, чунки у илмий-техник салоҳиятни, юқори технологияларнинг ривожлантирилишини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа, табиатдан фойдаланиш муаммоларини ҳал қилишга, табиий ва техноген ҳалокатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Бугунги кунда дунёнинг барча ривожланган давлатлари ўзларининг геосиёсий манфаатларини амалга ошириш учун космик фаолиятнинг муҳимлигини англадилар.

Космик фаолият мудофаанинг мустаҳкамланиши ва иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаб, анъанавий равишда етакчи космик мамлакатларда асосий ўринларни эгаллайди. Илмий-техник тараққиётнинг «локомотив»ларидан бири бўлган космик тармоқ дунё фан ва саноатидаги энг яхши нарсаларни ўзлаштирди. Ракета-космик технологияларнинг ривожланиши илмий-техник тараққиётни рағбатлантириши, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий кўтарилишига ва унинг келажаги тўғрисидаги дунёқарашларнинг кенгайишига кўмаклашиши умумий эътироф этилган.

Космик тармоқ инсон фаолиятининг энг илмий талабга жавоб берадиган ва юқори технологияли соҳаларидан биридир. Космосни тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш фундаментал ва амалий фаннинг, хусусан, физика, математика, ахборот технологиялари, кимё, геодезия ва картография, биология, тиббиёт ва биотехнологиялар, материалшунослик, энергетика, радиоэлектроника ва алоқа, робототехника, асбобсозлик, машинасозлик ва бошқа соҳалардаги ривожланиш билан бирга келади. Замонавий космик саноат иқтисодий ўсишнинг технологик базасига айланди, у иқтисодиётнинг юқори қўшилган қийматга эга бўлган тармоқларидан бири бўлиб, шу тариқа мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Олдинги даврда глобал аэрокосмик саноатнинг ўртача йиллик даромади дунё ялпи ички маҳсулотининг тахминан, 0,6 фоизини ташкил этган, шу билан бирга Буюк Британияда – 2,47 фоиз, Францияда – 1,99 фоиз, Канадада – 1,84 фоиз, АҚШ да – 1,47 фоиз. Бироқ бу рақамлар саноатнинг жаҳон иқтисодиёти учун муҳимлигини тўлиқ намойиш этмайди. Аэрокосмик технологиялардан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодиёт бошқа тармоқларининг йиллик пул айланмаси аэрокосмик саноатнинг айланмасидан тахминан ўн баравар кўпдир.

Республикада олиб борилаётган фаол инвестиция сиёсати фаолият кўрсатаётган мавжуд илмий ва технологик соҳаларни, шу жумладан космик фаолият соҳасини мунтазам равишда кенгайтиришга ва янги соҳаларни яратишга қаратилган. Мамлакатда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун зарур бўлган муайян салоҳият, амалий тажриба, интеллектуал ресурслар ва асосий космик инфратузилма мавжуд.

Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ва Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик тизимида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мавжуд илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 12 февралда «Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5209-сон фармойиши, 2019 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида» ПФ-5806-сон Фармони қабул қилинди ва 17 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 781-сон қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар билан космосни, хусусан, сунъий йўлдошли технологияларини мамлакат иқтисодиётига жорий этиш бўйича асосланган концепцияни ишлаб чиқиш топширилди, шунингдек космик тадқиқотларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, космик тармоқни бошқаришнинг яхлит тизимини таъминлаш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил қилинди. Юқорида келтирилган директив ҳужжатларни бажариш мақсадида  2020 йилдан 2030 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш концепцияси (бундан кейин – Концепция) ишлаб чиқилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий космик тармоқни тизимли асосда шакллантириш зарурлиги аён бўлиб, бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини кейинги амалга оширишга, мамлакатни саноат-инновацион ривожлантириш, технологик ривожланишни жадаллаштириш, космик саноат кластерини шакллантириш ва ривожлантиришга, халқаро аҳамиятга эга “ютуқли” лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам беради.

 

1-боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари

 

Концепция Ўзбекистон Республикаси космик тармоғи ривожланишининг мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишларини, шунингдек қўйилган мақсадларга эришиш ва муаммоларни ҳал қилиш механизмлари ва усулларини белгилайди.

Космик тармоқнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, фани ва ижтимоий соҳани барқарор ривожлантириш, космик тармоқнинг илмий-техник салоҳияти ва инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва мақбул ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётининг амалий соҳаларига инновацион космик технологияларни жорий этиш манфаатларидаги фаолият ҳисобланади.

Миллий космик фаолиятни амалга ошириш асосий вазифалари қуйидагилар:

- Ерни масофадан зондлаш тизимини яратиш;

- йўлдошли алоқа тармоғини яратиш;

- йўлдошли навигацион комплекслардан фойдаланиш

- ерусти инфратузилмаси объектларини яратиш ва улардан фойдаланиш;

- космосдаги илмий ва технологик тажрибалар;

- стратосфера телекоммуникациялари ва кузатиш технологияларини ўзлаштириш;

- космик тармоқнинг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш;

- чет эл инвестициялари ва инновацион технологияларини жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликдаги самарали фаолият;

- космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

- космик фаолиятнинг айрим йўналишларини тижоратлаштириш;

- замонавий давлат-шерикчилик механизмларини қўллаш.

 

2-боб. Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг принциплари, асосий устувор вазифалари ва функциялари

 

1-§. Принциплар

 

Ўзбекистон космик фаолиятни ҳар томонлама, шу жумладан молиявий ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг техник, иқтисодий ва илмий салоҳиятини ривожлантириш, космик фаолият йўналишларининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу йўналишларни ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш принципидан, аниқ лойиҳаларни танлашда ва космик фаолият натижаларидан амалда фойдаланишда “самарадорлик - қиймати” мезонидан устун фойдаланишдан келиб чиқади;

Ўзбекистон космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликдаги иштирокини доимий равишда кенгайтириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципига амал қилади;

илмий ва ижтимоий-иқтисодий характердаги вазифалар бўйича халқаро муносабатлар ривожланишининг умумий динамикасини ҳисобга олган ҳолда ва республика учун манфаатли бўлган шартларда хорижий давлатлар билан стратегик шериклик муносабатларини шакллантириш рағбатлантирилади;

Ўзбекистон космик фаолиятда чет эл инвестициялари киритилишини ва давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлайди;

Ўзбекистон халқаро космик ҳуқуқнинг миллий даражадан устунлиги принципига амал қилади;

Ўзбекистон ўз технологияларини ривожлантиришни чет элдан энг илғор технологияларни сотиб олиш (харид қилиш, алмашиш ёки биргаликда ишлаб чиқиш) билан оқилона уйғунлаштириш принципига амал қилади;

Ўзбекистон космик тармоқ учун юқори малакали кадрларни чет эл университетлари ва ўқув марказларида тайёрлаш принципига амал қилади,  шу билан бирга маҳаллий олий ўқув юртларида ўзининг тайёрлаш тизимини яратади.

 

2-§. Асосий устувор вазифалар

Ўзбекистон Республикасининг космик тармоқни яратишнинг ҳозирги замон босқичида, ресурс ва техник чекловларни ҳисобга олган ҳолда, космик фаолиятни ривожлантириш учун қуйидаги устувор вазифаларни белгилаш мақсадга мувофиқдир:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Космик фаолият тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 

2. Космик тармоқ фаолиятининг дастлабки ишчи режасини ишлаб чиқиш, қуйидаги йўналишларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаси, фан, мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжларини қондириш учун космик техника, технологиялар ва хизматларни босқичма-босқич ривожлантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар ва тадбирлар рўйхатини тайёрлаш:

- Ерни масофадан зондлаш;

- космик комплекслар ва алоқа тизимлари;

- координата-вақт ва навигацион таъминот;

- фундаментал ва амалий космик тадқиқотлар;

- космик технологияларнинг амалий йўналишлари.

3. 2020-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш.

4. Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритиш учун техник-иқтисодий асослаш асосида аниқ лойиҳа таклифларини ва инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

5. Маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртларида космик тармоқ учун кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш.

6. Космик лойиҳаларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик алоқаларини ривожлантириш.

Космик тармоқнинг ривожланиши билан устувор вазифалар тўлдирилиши ва ўзгариши мумкин.

 

 

3-§. Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг функциялари

 

Халқаро тажрибани ҳамда мамлакат иқтисодиёти, мудофааси ва хавфсизлигининг турли соҳалари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда асосий функцияларини белгилаш мақсадга мувофиқдир:

- космик тармоқни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан илмий-техник ва инвестиция сиёсатини, давлат бошқаруви органини ва унинг идоравий мансуб тузилмаларини, шунингдек космик инфратузилма объектларини яратиш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

- космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- Ўзбекистон Республикасида Космик тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Давлат дастури лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

- саноат ва экологик хавфсизлик халқаро талабларига жавоб берадиган космик тармоқ объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича келишувлар ва шартномалар тузиш;

- мамлакатда жаҳон космик тармоғининг ютуқлари ва уларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг турли соҳаларида самарали қўллаш имкониятларини оммалаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурсларидан фойдаланиш;

- космик тизимлар техник воситаларини лицензиялаш, стандартлаштириш, метрологик таъминлаш, сертификатлаштиришни таъминлаш ва космик фаолият соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

- ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, космик тармоқ ишчиларига меҳнат ҳақини тўлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш;

- кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан етакчи хорижий ўқув тузилмаларида;

- жаҳондаги халқаро ва миллий космик ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;

- космик тармоқ соаҳасига чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молиявий институтлар, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

- маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни космик тармоққа инвестициялар киритишга жалб қилиш;

- космик фаолият айрим йўналишларининг тижоратлаштирилишини рағбатлантириш;

- космик фанлар ва космик технологияларни ривожлантириш, фундаментал илмий тадқиқотлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ҳамда инновацион ишлари, илғор технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

- фундаментал ва амалий фанларни ривожлантириш мақсадида Ер, космик фазо, сайёралар ва Қуёшни тадқиқ қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа идоралар билан биргаликда космик фаолият соҳасига илғор технологияларни жорий этиш бўйича фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш;

- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда космик телекоммуникациялар ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт, фан, мудофаа ва хавфсизликнинг турли соҳаларида йўлдошли навигация тизимларидан фойдаланиш;

- Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлиги учун масъул тузилмаларнинг махсус буюртмалари бўйича ишларни амалга ошириш;

- учувчисиз учиш аппаратлари базасида йўлдошли навигация, ернинг локал участкаларини масофадан туриб зондлаш ёрдамида объектларнинг жойлашган жойини юқори аниқликда аниқлаш технологияларини ўзлаштириш  ва қўллаш;

- муқобил энергия технологияларини ўзлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг космик ҳамда бошқа тармоқлари манфаатларида қўллаш;

- ерусти космик қабул қилиш комплекслари ва космик тармоқ бошқа объектларининг ривожланиши ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;

- бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда авариявий вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика космик объектларининг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш;

- телекоммуникация, Ерни масофадан зондлаш, мудофаа ва хавфсизликнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш учун ушбу соҳада тажрибага эга бўлган хорижий шериклар билан биргаликда стратосфера самолётлари (дирижабллар ва учувчисиз учиш аппаратлари)ни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш;

- йирик халқаро космик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан халқаро бошқариладиган космик станциялар ва сайёралараро экспедицияларда иштирок этиш учун космонавтлар (астронавтлар)ни ўқитиш.

 

3-боб. Хорижий мамлакатларнинг космик фаолиятини шарҳлаш

 

Дунёнинг 79 та мамлакатида космик агентликлар ташкил этилган. 45 та мамлакатда миллий космик телекоммуникация йўлдошлари мавжуд. 40 та мамлакатда ўзларининг Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлари мавжуд. 190 га яқин давлат космик фаолият натижаларидан фойдаланади.

Жаҳон космик индустрияси космик трафик ва даромадларнинг кўпайиши даврини бошдан кечирмоқда. Халқаро астронавтика академияси мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч йил ичида космик маҳсулотлар ва хизматларни сотишдан олинган йиллик даромад 2019 йилга келиб, 300 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Йилига 195 млрд. долларгача даромад келтирадиган сунъий йўлдошли телекоммуникация – алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш, Интернет, мультимедиа, маълумот узатиш ва б. глобал космик тармоқнинг асосий тижорат сектори ҳисобланади (жаҳон телекоммуникация бозорида сунъий йўлдошли алоқа ва эшиттириш улуши бўлиб), жаҳон телекоммуникация бозорининг ажралмас қисмини ташкил қилади. Космик иқтисодиётнинг бошқа секторлари, хусусан, Ерни масофадан зондлаш 7 млрд. долларгача ҳажмда баҳоланмоқда. Жаҳон космик тармоғидаги йиллик суғурта ҳажмлари 750-800 млн. долларни ташкил этади. Сўнгги 5 йил ичида сунъий йўлдош ишлаб чиқариш ҳажмлари 65,5 млрд. доллар миқдорида баҳоланмоқда ва ўсишда давом этмоқда.  

Космик тармоқ динамикаси, тузилиши ва ривожланиш тенденциялари умуман жаҳон иқтисодиётининг иқтисодий ҳолатига, айрим минтақаларнинг иқтисодий ҳолатига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ.

Бундан 10 йил олдин ерусти оптик-толали ва симсиз технологиялар сунъий йўлдошли алоқани сиқиб чиқаради деган хавотирлар бор эди. Бироқ янги мисли кўрилмаган хизматларни (йўлдошли рақамли телевидение ва овозли эшиттириш, юқори аниқликдаги телевидение, сунъий йўлдош орқали кенг полосали уланиш ва ҳ.к.) жорий этиш имконини берадиган янги технологияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ривожлантириш туфайли сунъий йўлдошли тармоғи сақланиб қолди ва йўлдош сиғимига талабни сезиларли даражада оширди. Бугунги кунда барча йўлдошли алоқа операторлари стандарт телефония ўрнига истиқболли видео ва мультимедиа хизматлари турларини, шунингдек кенг полосали Интернет хизматларини таклиф қилмоқда.

Ҳозирги вақтда космик фаолият, у ёки бу даражада дунёнинг барча етакчи мамлакатлари ва кўплаб ривожланаётган мамлакатларда амалга ошрилмоқда. Шуни ҳисобга олиш керакки, турли мамлакатларнинг космик фаолиятда иштирок этиш даражаси жуда катта - индивидуал сунъий йўлдошли алоқа каналларидан фойдаланишдан тортиб фуқаролик ва ҳарбий вазифаларнинг кенг доирасини ҳал қилиш учун космик воситалардан кенг кўламда ва ҳар томонлама фойдаланишгача. Бундан ташқари, агар айрим вазифалар, хусусан, алоқа кўп сонли давлатлар томонидан (180 тагача) ҳал қилинса, ҳаётнинг ҳарбий, иқтисодий, илмий, ижтимоий ва бошқа соҳаларини қамраб оладиган кўп томонлама космик фаолият билан фақат бир неча давлатлар шуғулланиш имкониятига эга. 1-иловада 1-жадвал берилган бўлиб, унда космик тармоқни ривожлантириш бўйича етакчи мамлакатлар ва уларнинг ушбу соҳадаги фаолият йўналишлари кўрсатилган.

Жадвалда, шунингдек космик фаолиятни амалга оширишда давлат космик дастурларини амалга оширадиган ёки камида ҳеч бўлмаганда хорижда ишлаб чиқарилган ўз космик воситаларига эга бўлган мамлакатларнинг имкониятлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Жадвалдан кўриниб турганидек, ўттизга яқин давлатлар давлат космик дастурларига эга ва уларни муайян воситалар билан амалга оширади. 19 та мамлакат ишлаб чиқариш ва илмий базага эга, бу уларга ўзларининг космик кемаларини ишлаб чиқариш имконини беради. Шуни қайд этиш керакки, уларнинг аксарияти экспериментал мақсадлар учун фақат кичик космик кемаларни яратишга қодир. Шу тариқа, ўзларининг космик алоқа воситаларига эга бўлган 23 та мамлакатдан 17 таси хорижий фирмалар томонидан ишлаб чиқилган космик кемалардан фойдаланади.

Кўпгина давлатлар космик воситалардан фуқаролик мақсадларида фойдаланадилар, аммо улардан фақат баъзилари космик воситалардан ҳарбий эҳтиёжлар учун фойдаланиш имкониятига эга. Бу Ерни масофадан зондлаш космик кемаларидан олинадиган маълумотларга тегишлидир, улардан ўнлаб мамлакатлар фойдалана оладилар ва маълумотларнинг даражаси доимий равишда ошиб боради. Космик алоқа ва метеорологик таъминот воситаларидан ўнлаб мамлакатлар учун бемалол фойдалана олишлари мумкин ҳамда улардан мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Бироқ фақат АҚШ, Франция, Хитой, Япония, Ҳиндистон Россия билан бир қаторда космосни ўзлаштириш ва ундан амалий фойдаланиш бўйича мураккаб вазифаларни мустақил равишда ҳал қилишга имкон берадиган ривожланган космик инфратузилмага эга. Шунинг учун биринчи навбатда, ушбу мамлакатларга нисбатан космосдан реал ва потенциал кенг фойдаланиш имкониятлари тўғрисида гаплашиш тавсия этилади. Бундан ташқари, Англия, Германия ва Исроил космосдан ҳарбий мақсадларда фойдаланмоқда, улар ҳозир ўзларининг учириш мосламалари ва космик кемаларига эга.

Дунёнинг турли мамлакатларида улар томонидан янги фаолият соҳаси – космик фаолиятни ўзлаштириш давомида содир бўлаётган жараёнлар таҳлили, ушбу жараёнларга хос бўлган ва космик бозорни ривожлантириш нуқтаи назаридан қизиқарли бўлган маълум қонуниятлар ва тенденцияларни аниқлаш имконини берди.

Космик воситалардан фойдаланган ҳолда илмий ёки амалий дастурларни амалга оширадиган мамлакатларнинг доираси доимий равишда кенгайиб бормоқда. Кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар нуфузи ёки иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, “космик давлатлар” қаторига киришга, космик бозор талабларига жавоб берадиган технологиялар даражасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга интилмоқда.

Космик тармоқни яратиш ва ривожлантириш, космик фазони ўзлаштириш ва ундан фойдаланишнинг дастлабки босқичларида барча мамлакатлардаги барча космик дастурлар давлат бюджетидан молиялаштирилади ва шу билан бирга тармоқнинг жадал ривожланиши учун имтиёзли солиқ ва божхона шароитлари яратилади.

Йирик илмий ва амалий дастурларни амалга оширишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида давлатлар, ташкилотлар ва алоҳида фирмаларнинг халқаро иттифоқ ва консорциумлардаги ҳамкорлиги тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Бу борада 22 та давлатни ўз ичига олган ЕКА Европа космик агентлиги (ESA) энг намунали мисол бўлади.

Етакчи космик мамлакатларнинг 2017 йилдаги бюджетлари (АҚШ млрд. доллари) 2-иловада берилган.

 

4-боб. Жаҳон космик фаолиятининг асосий тармоқлари

 

1-§. Йўлдошли алоқа

 

Йўлдошли алоқа ва эшиттириш соҳаси жаҳон телекоммуникация бозорининг муҳим элементи ҳисобланади. Ушбу фаолият соҳасининг динамикаси, таркиби ва ривожланиш тенденциялари умуман жаҳон иқтисодиётининг иқтисодий ҳолатига, айрим минтақаларнинг иқтисодий ҳолатига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ.

Йўлдошли алоқа ва эшиттириш тармоғи, бутун телекоммуникация соҳаси каби, компаниялар, тузилмалар ва бизнесларнинг ўсиши ва барқарорлашиш босқичларидан ўтди. Унинг мавжудлигининг ҳозирги босқичи телекоммуникация йўналишлари (шу жумладан космик ва анъанавий ерусти) бирлашиши ҳамда гибрид тармоқлар ва хизматлар тўпламига эга янги минтақавий операторларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади.

Шунингдек, йўлдошли алоқа ва эшиттириш тармоғининг ривожланиш динамикасини белгиловчи омиллар қаторига ҳудудлардаги технологик рақобат даражаси, тижорат мақсадларида фойдаланиш учун янги технологиялар ва хизматларнинг пайдо бўлиши ҳамда жорий этилиши, охирги фойдаланувчилар томонидан талаблар таркибидаги ўзгаришлар, бозорни тартибга солиш хусусиятлари ва бошқалар киради.

3-иловадаги 1-расмда Satellite Industry Association (SIA) томонидан тақдим этилган дунё телекоммуникация тармоғининг (5,0 трлн. АҚШ доллари), космик саноатнинг (320.0 млрд. АҚШ доллари) ва космик алоқа тармоғининг (195.2 млрд. АҚШ доллари) 2017 йилдаги даромадлари кўрсатилган. Шуни таъкидлаш керакки, мавжуд бўлган йўлдошли алоқа тизимлари (ЙАТ)нинг кўпи йўлдошни жойлаштириш учун энг қулай бўлган геостационар орбитадан фойдаланади, унинг асосий афзалликлари глобал хизмат кўрсатиш зонасида узлуксиз кечаю кундуз алоқа қилиш имконияти ва Допплер эффектига боғлиқ частота ўзгаришининг деярли йўқлиги.

4-иловада миллий алоқа йўлдошларига эга мамлакатларнинг рўйхати берилган.

Шунингдек геостационар орбитада метеорологик ва кузатиш йўлдошлари жойлаштирилади. Ушбу йўлдошлар атмосферадаги ўзгаришларни қайд қилади, донли ва бошқа экинларнинг пишиб етиш даражасини, йирик сув ҳавзаларининг ҳолатини, қурғоқчилик даражасини аниқлайди, аммо асосан ҳарбий ва разведка вазифаларини бажаради.

 

 

2-§. Ерни масофадан зондлаш

 

Ерни масофадан зондлаш (ЕМЗ) контактсиз усуллар билан Ернинг юзаси ва ундаги объектлар, атмосфера, сув ҳавзалари, ер қобиғининг устки қатлами тўғрисида ахборот олиш, бунда рўйхатга олиш асбоби тадқиқот объектидан анча масофада жойлашган бўлади. Ушбу асбобни йўлдошга жойлаштириш энг самарали ҳисобланади, чунки у бир вақтнинг ўзида жуда катта майдонларни кўришни таъминлайди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу технологияга талаб жуда катта ҳамда иқтисодиёт, мудофаа ва хавфсизликнинг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Бугунги кунга келиб орбитада турли мамлакатларнинг тахминан 620 та Ерни масофадан зондлаш йўлдошлари фаолият кўрсатади.

Масофадан зондлаш асосан қишлоқ хўжалиги, геодезия, картография, ер ва океан юзасини кузатиш, мудофаа ва хавфсизликда, шунингдек атмосфера қатламларини ўрганиш учун қўлланилади.

5-иловада ЕМЗ йўлдошларига эга бўлган мамлакатлар рўйхати келтирилган.

 

3-§. Космик навигация тизимлари

 

Йўлдошли радионавигация тизими – мудофаа, муҳандис-геодезик, геология қидирув, экологик ва бошқа вазифаларни ҳал қилишда бу биринчи навбатда одам, транспорт воситалари, техник тизимлар ва объектларнинг Ер шарига нисбатан жойлашган жойини тезкор ва тўғри аниқлаш билан боғлиқ космик ва ерусти воситалари, дастурий таъминот ва технологияларнинг махсус комплекси.  

Глобал навигация йўлдошли тизимларининг иш принципи объектдаги (координаталари олиниши керак) антеннадан аниқ позицияга эга бўлган йўлдошларгача бўлган масофани ўлчашга асосланади.

ГЛОНАСС, GPS NAVSTAR ва BeiDou (Compass) нинг юқори эксплуатацион характеристикаларига учта асосий сегментлар: космик, бошқарув сегменти, истеъмолчи сегментининг биргаликда ишлаши натижасида эришилади.

Фаолият кўрсатадиган ва қурилаётган навигация йўлдошли тизимлари  6-иловада келтирилган.

 

4-§. Космик илмий ва технологик тажрибалар

 

Космосдаги тажриба тақиқотларининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

- космос шароитларида физик-кимёвий жараёнлар ва материаллар;

- техник тадқиқотлар ва тажрибалар;

- космик биология;

- космик технология ва материалшунослик;

- космик тиббиёт;

- биотехнология;

- атмосферадан ташқари астрономия;

- Ер тадқиқотлари ва экологик мониторинг;

- геофизик тадқиқотлар;

- космогеологик тадқиқотлар.

 

Экспериментал тадқиқотларнинг кўрсатилган йўналишлари турли физик ва кимёвий жараёнлар, биотехнологиялар, космик тиббиёт, Ерни тадқиқ қилиш, экология, геофизика, муҳандислик, шунингдек микрогравитация шароитларида космик материалшунослик соҳасида ноёб натижаларини беради. Кўрсатилган ишларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикасида илм-фаннинг янада ривожланишига, янги илмий-техник йўналишларнинг ривожланишига, космик ҳамда фан ва техниканинг бошқа тармоқлари учун юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар (фан номзодлари ва фан докторлари, PhD)ни тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, ижтимоий соҳаси, мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларида технологияларни ривожлантиришга туртки бўлади.

Космик фаолиятнинг ушбу соҳасидаги мақсадлар, вазифалар, олинган ва кутилаётган фундаментал ва амалий натижалар 7-иловада келтирилган.

 

5-боб. Космий фаолият масалалари бўйича

халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар

 

Космик тадқиқотлар ва амалий технологиялар глобал аҳамиятга эга эканлиги ва дунё ҳамжамияти томонидан яқин ҳамкорликда амалга оширилаётганлиги сабабли миллий космик қонун ҳужжатларига қўйиладиган мажбурий талаб бу унинг халқаро космик ҳуқуққа мувофиқлиги ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқнинг асосини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинч космик фаолият тўғрисидаги Конвенциялари ва Шартномалари ташкил этади, уларга мувофиқ космик фаолият олиб бориладиган ҳамда тинчлик ва хавфсизликни сақлашга ёрдам берадиган халқаро ҳуқуқий режим ўрнатилади. Ушбу қоида – миллий қонунчиликнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги – Ўзбекистон Республикаси учун конституциявий принцип ҳисобланади.

Шу сабабли миллий космик фаолиятнинг ҳуқуқий асосини шакллантиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ қилиш ва фойдаланиш бўйича БМТ Конвенциялари ва Шартномаларини имзолаш ҳамда ратификация қилиш.

8-иловада космик фаолиятнинг айрим соҳаларини ривожлантирувчи давлатлар қўшиладиган космик тармоқнинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари рўйхати келтирилган.

Космик фаолиятга оид мавжуд халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили асосида хорижий шериклар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ички космик саноатни ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб, дунё мамлакатларининг ушбу ҳужжатларга қўшилиши тўғрисидаги ахборот, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқаро электралоқа иттифоқига аъзо эканлиги ва 1992 йилда Халқаро электралоқа иттифоқининг Устави ва Конвенциясига қўшилганлигини ҳисобга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг космик фаолият бўйича қуйидаги Шартномалари ва Конвенцияларига қўшилиш мақсадга мувофиқдир:

1. Давлатларнинг космик фазони, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги фаолияти принциплари тўғрисидаги шартнома (Космос бўйича шартнома);

2. Космонавтларни қутқариш, космонавтларни қайтариш ва космик фазога учириладиган объектларни қайтариш тўғрисидаги битим (Қутқарув тўғрисидаги битим);

3. Космик объектлар томонидан етказилган зарар учун халқаро жавобгарлик тўғрисидаги конвенция (Жавобгарлик тўғрисидаги конвенция);

4. Космик фазога учириладиган объектларни қайд қилиш тўғрисидаги конвенция (Қайд қилиш тўғрисидаги конвенция);

5. Давлатларнинг Ойда ва бошқа самовий жисмлардаги фаолияти тўғрисида битим (Ой тўғрисидаги битим). 

 

БМТ Конвенцияларининг ратификация қилиниши:

- космик фаолият соҳасидаги янада барқарор ва башорат қилинадиган глобал космик режимга қўшилиш;

- миллий қонунчиликка аҳолини ҳимоя қилиш ва унинг соғлиғини сақлаш, атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилишга йўналтирилган космик ҳуқуқнинг халқаро элементларини киритиш;

- Ўзбекистонда мувофиқлаштирилган илмий ва амалий космик фаолиятни амалга ошириш учун халқаро қонунчилик базасини;

- тинч космик фаолият бўйича халқаро дастурлар ва лойиҳаларда тенг ҳуқуқларда иштирок этиш;

- амалий космик технологияларни – Ерни космосдан туриб масофадан зондлаш, глобал навигация йўлдошли тизимлари, табиий ва техноген офатларни эрта аниқлаш ва огоҳлантириш учун космик тизимларни ўзлаштиришда илмий-техник ёрдам, халқаро грантлар ва халқаро ёрдам олиш;

- амалдаги халқаро Битимлар, Конвенциялар, Шартномалар ва лойиҳалар доирасида Ўзбекистоннинг космик маълумотларга эга бўлиши;

- космик аппаратларни учираётган бошқа давлатлар етказиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун қонуний асосни таъминлайди.

 

6-боб. Концепцияни амалга ошириш босқичлари

 

Халқаро тажрибага мувофиқ космик тармоқни ривожлантиришнинг икки йўли мавжуд. Биринчи йўл келгусида эксплуатация қилиш учун тайёр, мақсадли чет эл космик тизимлари ва хизматларини жорий қилишни кўзда тутади. Шу билан бирга, давлат амалий тажрибага эга бўлмайди ва базавий инфратузилмани ривожлантирмайди. Ривожланишнинг иккинчи йўли ўзининг илмий-технологик ва ишлаб чиқариладиган космик инфратузилмасини яратишдан иборат. Иккинчи йўл узоқ муддатли эканлиги билан ажралиб туради, у ер инфратузилмаси, технологиялар трансфери бўйича ярим тайёр ишларнинг борлигини ва маълум инвестицияларни талаб қилади. Аммо бу айнан ўзимизнинг ривожланган ишлаб чиқариш-иқтисодий экспериментал база ва воситаларнинг мавжудлиги давлатни тўлақонли космик мамлакат сифатида тавсифлайди. Ўзбекистон Республикаси учун биринчи йўлнинг элементларидан қисман фойдаланган ҳолда космик тармоқни яратиш ва ривожлантиришнинг иккинчи варианти нисбатан  истиқболли ва мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай танлов баъзи мамлакатларда, шу жумладан Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон, Туркманистон ва бошқаларда миллий космик инфратузилмани яратиш жараёнларининг таҳлили билан ҳам тасдиқланади.

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга оширишни уч босқичга ажратиш мақсадга мувофиқдир:

 

1-босқич (2020-2021 йй.):

 

Космик фаолият соҳасида ишлаб чиқариш ва илмий ишларни амалга ошириш учун “Ўзбеккосмос” агентлигининг идоравий мансуб корхоналарини ташкил этиш:

- Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш маркази;

Маълумот учун. Ўзбеккосмос агентлигининг амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар маркази таркибига қуйидаги асосий тузилмаларни киритиш керак:

  •  Илмий ва технологик лойиҳалаш гуруҳи хорижий ташкилотларнинг тажрибаси ва ёрдами асосида ҳамда Фанлар академияси ва бошқа вазирлик ва идораларнинг институтлари билан биргаликда космосда ўтказиш учун илмий тажрибаларни лойиҳалаштиради;
  •  Космосда илмий тажрибалар ўтказиш учун техник ҳужжатлар ва ишчи чизмаларни ишлаб чиқарадиган конструкторлик гуруҳи;
  •  Ушбу қурилмаларни ишлаб чиқарадиган синов-тажриба заводи. Зарур бўлганда, қурилмаларнинг айрим бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш Ўзбекистоннинг бошқа ишлаб чиқариш тузилмаларида буюртма қилинади.

- Давлат геоахборот технологиялари маркази (Ерни масофадан туриб зондлаш йўлдошларидан олинадиган космик ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш);

Маълумот учун.   Ўзбеккосмос агентлигининг Давлат геоахборот технологиялари маркази таркибида ердан фойдаланиш, сув ресурслари, ўрмонлардан фойдаланиш, қурилиш ишлари ва ушбу соҳада эрта амалга оширилган ишларнинг салбий ва ижобий томонларини ҳисобга олган ҳолда янги узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва хулосалар чиқариш мақсадида ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб экзоген геологик жараёнларнинг фаоллигини ўрганиш, дарё ва сув омборларининг қирғоқлари динамикасини ўрганиш учун Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудининг деградация жараёнларини ўрганиш учун қирғоқлардаги абразия (емирилиш, ювилиш) ва аккумуляция жараёнларини, дарёлар ва каналларнинг ўзанлари жараёнларини, ландшафтлар динамикасини ўрганиш учун ўсимликларнинг ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши ва ўрмонларни назорат қилиш, ер участкаларидан фойдаланишни, рухсатсиз қурилишларни, карьерлардан фойдаланишни аниқлаш, чўллашиш, тупроқ эрозияси жараёнларини тизимлаштириш ва ўрганиш, шаҳарлар, йирик объектлар, йўлларни ва ҳ.к.ни қуришни хронологик кузатиш.

- «Невич» йиғма-синов комплекси.

Маълумот учун. «Невич» йиғма-синов комплекси базасида қуйидагилардан иборат ишлаб чиқариш кластерини ўз ичига оладиган космик тармоқнинг ерости инфратузилмаси ташкил этилади:

VSAT ихчам станцияларини электр энергияси билан таъминлаш учун зарур бўлган қуввати 5 дан 1000 кВт гача бўлган мини-фотоэлектр станцияларни ишлаб чиқариш цехи, бу цехлар электр таъминоти мавжуд  бўлмаган бориш қийин бўлган жойларда, шунингдек фермерлар ва композит материаллар (углерод толаси, шиша толалар ва улардан тайёрланган буюртмалар) ишлаб чиқариш цехларининг бошқа истеъмолчилари учун; йўлдошли навигация асбоблари ва ерустида қўлланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш ва йиғиш цехлари, шунингдек ишлаб чиқариладиган ва сотиб олинадиган техник қурилмалар ва тизимларни йиғиш-синаш маркази.

 

- хориж ва маҳаллий университетлар ва марказларида малака ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикасининг «Навигация фаолияти тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини, «Космик фаолиятни лицензиялаш тўғрисида», «Ерни масофадан зондлаш» тўғрисидаги низомларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва киритиш;

- космик технологиялардан фойдаланган ҳолда фаолиятни лицензиялаш, белгиланган тартибда космик тизимларнинг техник воситаларини стандартлаштириш, метрологик таъминлаш, сертификатлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш;

- космик тармоққа эга бўлган МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон, Туркманистон, Европа Иттифоқи мамлакатлари (Германия, Франция), шунингдек Ҳиндистон, Жанубий Корея билан ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан янги битимлар тузиш, шунингдек мавжуд бўлган космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

 

2-босқич (2021-2025 йй.):

 

- чет эллик шериклар билан келишув асосида космик ва ерусти мақсадларида ишлатиладиган маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, асбоблар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали космик тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш;

- ривожланган давлатлардан маҳаллий космик фаолиятни ривожлантириш учун зарур бўлган космик технологиялар трансферини амалга ошириш;

- Космик тадқиқотлар ва технологиялар институтини ташкил қилиш;

- маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртларида юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

- мамлакатнинг турли идоралари, юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари бўйича учувчисиз учиш аппаратларидан маҳаллий ер участкаларини тезкор суратга олиш, космик суратга олиш натижаларини тўлдириш ва аниқлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш;

- ўз сунъий йўлдошлари асосида Миллий йўлдошли алоқа тизимларини ва Ерни масофадан зондлаш тизимини яратиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Ерни масофадан зондлаш ва сунъий йўлдошли алоқа космик комплексларининг ерусти инфратузилмасини тайёрлаш; 

- космик технологияларни ишлаб чиқарувчилар билан Ерни масофадан зондлаш ва алоқа йўлдошларини лойиҳалаш, тайёрлаш, суғурта қилиш ва учириш учун шартномалар тузиш;

- телекоммуникация, Ерни масофадан зондлаш, мудофаа ва хавфсизликнинг айрим вазифаларини ҳал этиш учун хорижий шериклар билан биргаликда стратосферада учадиган учиш воситалари (дирижабллар ва учувчисиз учиш аппаратлари)ни ўзлаштириш ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш.

 

3-босқич (2026-2030 йй.):

 

космик тармоқнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш; Ерни масофадан зондлаш ва алоқа йўлдошларини учириш;

- қабул қилиш, ишлов бериш, бошқариш ва ўлчаш тизимларини модернизация қилиш;

- йўлдошли тизимларнинг самарали ишлашини таъминлаш;

- хорижий истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш;

- мамлакат вазирликлари ва идоралари билан биргаликда халқаро интеллектуал илмий-техник ҳамжамият билан интеграциялашиш мақсадида космик коммуникациялар, космик кузатув ахбороти, ахборот технологиялари, тармоққа оид дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва синов-конструкторлик ишларининг йўналишларини ишлаб чиқиш;

- мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим соҳалари ривожлантирилишига рағбатлантирилишини ҳисобга олган ҳолда Космик тадқиқотлар ва технологиялар институтининг тематик йўналишларини кенгайтириш;

- халқаро даражадаги космик тармоқ мутахассисларини маҳаллий олий ўқув юртларида тайёрлаш;

- йирик халқаро космик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан халқаро бошқариладиган космик станциялар ва сайёралараро экспедициялар фаолиятида иштирок этиш учун космонавтлар (астронавтлар)ни тайёрлаш мақсадида хорижий давлатлар ташкилотлари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

- дунё мамлакатларининг космик ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш.

 

7-боб. Ўзбекистон Республикаси космик фаолиятидан

кутиладиган натижалар

 

1-§. Ерни масофадан зондлаш комплекси

 

Ерни масофадан зондлаш қуйидагиларни ташкил қилиш имконини беради:

- қишлоқ хўжалик ер мулклари ва сув ресурсларини мунтазам инвентаризация қилиш;

- ерлар ва табиий ресурслар захираларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- кадастр ишларининг юқори аниқлигини таъминлаш ва ер участкаларини тақсимлаш самарадорлиги;

ердан аниқ рақамли фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш;

- бутун мамлакат ҳудудида барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини прогноз қилиш;

- сув объектлари, ирригация каналлари ҳолатини ва мелиоратив ишлар ўтказилишини назорат қилиш;

- геологик ўрганишнинг арзон усулларини жорий қилиш, нефть, газ ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш учун районларни аниқ белгилаш;

- янги умумий ва тематик хариталарни тузиш ҳамда эскирган умумий ва тематик хариталарни янгилаш муддатларини 3 мартагача қисқартириш;

- иқтисодиёт турли тармоқларининг тематикасига кўра юқори аниқликдаги географик ахборот тизимлари (ГАТ)ни яратиш;

- табиий ёки техноген характеридаги ҳалокатли ҳодисаларнинг ривожланиш прогнози бўйича тезкор аниқлаш ва огоҳлантириш;

- юқори экологик риски бўлган зоналарни назорат қилиш;

- шаҳар ва йўл қурилиши объектларини мониторинг қилиш;

- тақиқланган ўсимликларнинг кўчатларини аниқлаш;

- нефть-газ омборлари, газ қувурлари, ички ишлар ва мудофаа структуралари махсус объектларининг ҳолатини назорат қилиш;

- чўлланиш, шўрланиш ва тупроқ эрозияси жараёнларини тадқиқ қилиш;

- республиканинг муаммоли районларида ер ости сув манбаларини қидириш;

- Орол бўйи минтақасининг мунтазам мониторингини ўтказиш;

- мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминловчи органлар топшириғига кўра ҳудудларнинг маълум участкаларини сканерлаш;

- Ерни масофадан зондлаш ахборотининг истеъмолчиларга тезкор етказиб берилишини таъминлаш.

 

2-§. Йўлдошли алоқа комплекси

 

Йўлдошли алоқа комплекси қуйидагиларни таъминлайди:

- Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация ва ахборот мустақиллиги ва хавфсизлигини максимал даражада кучайтириш;

- жаҳон ахборот маконига интеграциялашган ҳолда давлатнинг ягона ахборот майдонини яратиш;

- рақамли телевидение, радио, телефония ва бошқа ҳар қандай рақамли ахборот каналларининг узатилишини таъминлаган ҳолда мамлакат ҳудудини ишончли алоқа билан (бу айниқса бориш қийин бўлган аҳоли пунктларига тегишли) 100% қамраб олиш, масалан, масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш (телетиббиёт), мактаб таълими (масофадан ўқитиш), турли характердаги, шу жумладан терроризм характеридаги фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш учун «тревога кнопкаси» сигналини қабул қилиш-узатиш учун;  

- давлат органлари ва хизматларининг эҳтиёжлари учун ишончли махсус алоқа каналларини ташкил қилиш;

- фавқулодда вазиятлар шароитларида ва авария-қутқарув ишларини ўтказишда барқарор ва ишончли алоқани таъминлаган ҳолда юқори хавфли табиий ва техноген объектларни, масалан, сув омборлари, газ қувурлари, нефть ва газ омборлари, махсус вазифадаги объектларни назорат ва мониторинг қилиш;

- хорижий истеъмолчиларга бўш йўлдош ресурсларини ижарага бериш ҳисобига фойда олган ҳолда халқаро йўлдошли телекоммуникациялар бозорига чиқиш.

 

Йўлдошли алоқанинг афзалликлари:

- космик алоқа асосий воситаларининг «омон қолиш» юқори даражаси;

- экстремал шароитларда эксплуатация қилишнинг максимал ҳимояланганлиги ва  имконияти;

- ер усти йўлдошли станцияларининг кичик габаритлари, электр энергиясини кам истеъмол қилиши;

- қабул қилувчи-узатувчи ер устидаги йўлдошли станцияларини  эксплуатация қилишда мобиллик ва оддийликнинг юқори даражаси;

- ҳар қандай алоқа тармоқларини қуришда қимматбаҳо кабель маҳсулотининг йўқлиги;

- иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларида қўллаш имконияти;

- бутун Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек бошқа мамлакатларнинг, масалан, кўп сонли ўзбек диаспораси яшайдиган ёки туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадларида рақамли телеэшиттиришни ташкил қилиш имконияти;

- электр узатиш линиялари мавжуд бўлмаган жойларда қуёш батареялари, шамол энергетик қурилмалари ёки уларнинг гибридлари каби ноанъанавий электр энергияси манбаларининг ер усти йўлдошли станциялари учун фойдаланишнинг кенг амалиёти.

 

3-§. Йўлдошли навигация

 

Йўлдошли навигация технологияларидан фойдаланиш қуйидагиларни таъминлайди:

картографияда ҳар қандай мураккабликдаги рельеф билан жойларнинг батафсил хариталари ва планларини тузиш. Келгусида ушбу хариталардан турли йўналишлар бўйича ҳам фойдаланиш мумкин – туризмдан тортиб ҳарбий стратегияларни ишлаб чиқишгача;

геодезияда - ер участкаларининг аниқ чегараларини ва ҳар қандай аниқ объектларнинг координаталарини аниқлаш;

тектоникани мониторинг қилишда - GPS (АҚШ), GLONASS (Россия) ва BeiDou (Compass) (Хитой) йўлдошли навигация тизимлари ёрдамида тектоник плиталарнинг силжишини кузатиш;

метеорологияда – стационар ва кўчма метеорологик станцияларнинг жойлашган жойига боғлиқ об-ҳаво шароитлари бўйича маълумотларни узатувчи ўша станцияларнинг жойлашган ерини тўғри аниқлаш;

авиацияда - йўлдошли навигация узаткичлари самолётларнинг йўналишларини реал вақтда кузатиш ва зарур бўлганда фалокат сигналига тез жавоб бериш имконини беради;

геотаргегингдау ёки бу ҳодисалар, фотосуратлар Ердаги маълум бир жойга бириктирилиши мумкин;

навигацияда бугунги кунда йўлдошли навигацияни қўллашнинг энг тарқалган соҳаси саноқли сониялар ичида керакли жойни излашдан транспорт мониторингида, ҳарбий ишда ва ҳ.к.ларда фаол фойдаланилади;

мобил алоқада қутқарув хизматига қўнғироқ қилган абонентнинг аниқ жойлашган ерини аниқлаш учун қўлланилади, чунки жабрланувчи ҳар доим  ўз координаталарини аниқ кўрсатиб беролмайди ёки шунчаки бунга улгурмайди.

 

Йўлдошли навигациянинг афзалликлари:

 

охирги фойдаланувчи учун оддийлик. Йўлдошли навигацияни қўллаб-қувватлаган смартфон учун иловадан фойдаланишни бошлашга эксперт бўлиш талаб этилмайди;

арзонлиги, технологиянинг кенг тарқалганлиги йўлдошли навигация хизматларини арзонлаштиришга имкон берди. Йўлдошли навигация қурилмаларининг таннархи жуда паст. Улар компьютерлар ва банкоматларга,  телефонлар ва фотоаппаратларга ўрнатилади;

глобал қамраб олиш, бутун Ер шари йўлдошли навигация тармоғи билан қамраб олинган, қутблар бундан мустасно;

юқори аниқлик, бугунги кунда такомиллаштирилган технологиялар бир метргача аниқлик билан қабул қилгич ва узаткичнинг жойлашган жойини аниқлашга имкон беради;

барча об-ҳаво шароитида, йўлдошли навигациянинг ишлаш сифати деярли об-ҳаво шароитларига боғлиқ эмас.

 

4-§. Космосдаги тажрибалар

 

4-бобнинг 4-§ да келтирилган космосдаги экспериментал илмий ва технологик тадқиқотлар йўналишлари Ўзбекистон Республикаси фанини янада ривожлантириш, янги илмий ва техник йўналишларни ривожлантириш, шунингдек мамлакатимиз иқтисодиётининг космик ҳамда бошқа соҳалари учун юқори малакали  илмий ва муҳандис кадрлар (фан номзодлари ва докторлари)ни тайёрлаш учун кучли рағбатлантирувчи омилни таъминлайдилар.

 

5-§. Халқаро миқёсдаги космик тармоқ мутахассисларини чет элда ва маҳаллий олий ўқув юртларида тайёрлаш

 

Космик тармоқнинг чет элда ва маҳаллий олий ўқув юртларида тайёрланган юқори малакали мутахассислари (муҳандислар ва ёш олимлар) асосий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг космик тадқиқотлари ва технологиялари йўналишлари ҳамда иқтисодиётнинг бошқа инновацион илмий-технологик ва ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича самарали ишлашлари мумкин.

 

6-§. Кичик ва мини фотоэлектрик ва гибрид станцияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш

 

Космик тармоқ учун муқобил энергетика қурилмаларини ишлаб чиқариш (VSAT станциялари ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳолини  электр энергияси билан таъминлаш ва бошқалар) ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига, шунингдек мамлакат аҳолисига сотиш ва чет элга экспорт қилиш бўйича хорижий шерик билан қўшма корхона ташкил этиш.

 

7-§. Стратосфера учиш аппаратлари: алоқа, суратга олиш, кузатиш

 

Телекоммуникация, Ерни масофадан зондлаш, мудофаа ва хавфсизликнинг алоҳида вазифаларини ҳал этиш учун, шунингдек тижорат мақсадларида фойдаланиш учун стратосфера учиш аппаратларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш лойиҳаси ахборот узатилиши, объектларни кузатиш ва суратга олиш натижаларининг аниқлиги ва сифатини жиддий равишда кўтариш, лойиҳаларга сарфланган харажатларнинг қопланишини таъминлашга имкон беради.

 

8-§. Космик асбобсозлиги

 

Турли бўлинмалардан ташкил топган ва мураккаб маҳсулотни лойиҳалаштириш, компонентлари ва узелларини ишлаб чиқаришдан тортиб тўлиқ йиғишгача бўлган барча циклларни амалга оширадиган конструкторлик бюроси ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни яратиш ёпиқ ишлаб чиқариш циклини ташкил қилиш, фаолиятнинг рентабеллигини ошириш ва юқори технологияли маҳсулотнинг айрим турлари бўйича импортга боғлиқлигини камайтириш имконини беради.

 

9-§. Ракета-космик технологиялари

 

Илмий ва амалий тадқиқотлар манфаатларида ракета-космик технологиялар асосларини ўзлаштириш Ер атмосфераси турли қатламлари ва метеорологиянинг ҳолатини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишини таъминлайди.

 

10-§. Халқаро ҳамкорлик

 

Самарали ҳамкорликни ривожлантириш, ахборот ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро ташкилотлар, космик ташкилотлар ва хориж давлатларининг компаниялари билан ўзаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг йирик халқаро  лойиҳаларда, шу жумладан халқаро бошқариладиган космик станциялар ва сайёралараро экспедициялар ишидаги фаолияти учун космонавтлар (астронавтлар)ни тайёрлаш лойиҳаларида иштирок этишга имкон беради. Юқорида кўрсатилганлар Ўзбекистон Республикасини дунёнинг юқори  технологияларга эга қатор мамлакатларига қўшилишини таъминлайди.

 

 

Хулоса

 

Концепцияда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси учун энг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, қуйидагиларни таъминлайди:

- инновацион ривожланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторига кириш имконияти;

- технологик мустақиллик ва ахборот хавфсизлиги;

- иқтисодиёт турли соҳаларининг самарадорлигини ошириш;

- замонавий иш ўринларини яратиш;

- халқаро даражадаги юқори малакали илмий, муҳандислик ва маъмурий кадрларни тайёрлаш.

Ушбу Концепция Ўзбекистон Республикаси космик тармоғи  яратилишининг дастлабки даврида ишлаб чиқилган ва келажакда космик фаолият ривожланиб бориши билан белгиланган тартибда тўдирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлиги Концепцияда кўзда тутилган ва 2020-2030 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (Йўл харитаси)да келтирилган  чора-тадбирларнинг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш асосида баҳоланади.

 

1-илова

 

1-жадвал. Космик тармоқни ривожлантиришда етакчи мамлакатлар ва уларнинг

                        фаолияти йўналишлари

МАМЛАКАТ

КОСМИК ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

Австралия

+

 

 

 

 

+

+

 

 

 

 

 

2

Австрия

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

3

Озарбайжон

+

 

 

 

 

+

+

 

 

 

 

 

4

Аргентина

+

+

 

 

 

+

 

 

 

+

+

 

5

Белорусь

 

 

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

6

Бельгия

+

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7

Бразилия

+

+

+

+

+

+

+

+

 

 

+

 

8

Буюк Британия

+

+

 

 

+

+

+

 

 

+

+

 

9

Германия

+

+

 

 

 

+

+

 

 

+

 

 

10

Гонконг

 

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

11

Дания

+

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

12

Миср

 

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

13

Исроил

+

+

+

+

+

+

+

 

 

 

+

 

14

Ҳиндистон

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

15

Индонезия

+

+

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

16

Эрон

 

 

+

 

 

 

 

 

 

 

 

 

17

Испания

+

+

+

 

 

+

 

 

 

 

+

 

18

Италия

+

+

+

+

 

+

 

 

 

+

+

 

19

Қозоғистон

+

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

20

Канада

+

+

+

 

 

+

 

 

 

 

 

 

21

Хитой

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

22

Шимолий Корея

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

23

Жанубий Корея

+

+

+

 

 

+

+

 

 

 

+

 

24

Люксембург

 

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

25

Мексика

+

+

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

26

Нидерландия

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

+

 

27

Норвегия

+

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

28

Покистон

+

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

29

Португалия

 

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

30

Россия

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

31

Сингапур

 

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

32

АҚШ

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

33

Таиланд

+

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

34

Тайван

+

+

+

 

 

 

 

 

 

 

+

 

35

Туркманистон

+

 

 

 

 

+

+

 

 

 

 

 

36

Туркия

+

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

37

Филиппин

 

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

 

38

Финляндия

+

 

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

39

Франция

+

+

+

+

+

+

+

 

 

+

+

+

40

Чехия

+

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

41

Чили

+

+

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

42

Швеция

+

+

 

 

 

+

 

 

 

+

+

 

43

ЖАР

+

+

 

 

 

 

+

 

 

 

 

 

44

Япония

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

1

Давлат дастури

7

Ерни масофадан зондлаш

 

2

Космик аппаратларни ишлаб чиқариш

8

Метеорология

 

3

Ракета ташувчиларни ишлаб чиқариш

9

Навигация

 

4

Космик аппаратни учириш

10

Фан

 

5

Ҳарбий вазифалар

11

Тажрибалар

 

6

Космик алоқа

12

Бошқариладиган парвозлар

 

                                   

2-илова

 

 

3-илова

 

 

 

4-илова

 

 

Миллий алоқа йўлдошлари бўлган мамлакатлар рўйхати

 

1.       Австралия

25.  Лаос

2.       Озарбайжон

26. Латвия

3.       Ангола

27. Литва

4.       Аргентина

28. Люксембург

5.       Бангладеш

29. Малайзия

6.       Белорусь

30. Мексика

7.       Бельгия

31. Норвегия

8.       Боливия

32. БАА

9.       Бразилия

33. Перу

10.     Буюк Британия

34. Польша

11.     Вьетнам

35. Россия

12.     Германия

36. Саудия Арабистони

13.     Греция

37. Сингапур

14.     Дания

38. АҚШ

15.     Европа

39. Таиланд

16.     Египет

40. Туркманистон

17.     Исроил

41. Туркия

18.     Ҳиндистон

42. Украина

19.     Испания

43. Эквадор

20.     Италия

44. Эстония

21.     Канада

45. Финляндия

22.     Қозоғистон

46. Франция

23.     Хитой

47. Швейцария

24.     Корея

48. Япония

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-илова

 

ЕМЗ йўлдошлари бўлган мамлакатлар рўйхати

 

  1. Австралия

17.Корея

  1. Озарбайжон

18.Қозоғистон

  1. Жазоир

19.Малайзия

  1. Аргентина

20.БАА

  1. Белорусь

21.Польша

  1. Бразилия

22.Россия

  1. Буюк Британия

23.Саудия Арабистони

  1. Венесуэла

24.АҚШ

  1. Германия

25.Сингапур

  1. ЕИ

26.Тайвань

  1. Исроил

27.Туркия

  1. Ҳиндистон

28.Франция

  1. Испания

29.Украина

  1. Италия

30.Швеция

  1. Канада

31.Жанубий Африка

  1. Хитой

32.Япония

 

 

 

6-илова

 

Амалдаги ва қурилаётган йўлдошли навигация тизимлари

 

Навигация тизимлари

1

GPS — АҚШ мудофаа вазирлигига тегишли. GPS бўйича навигацияни қўллаб-қувватловчи қурилма дунёда энг кенг тарқалган.

2

ГЛОНАСС — РФ мудофаа вазирлигига тегишли. 2025 йилга келиб тизимнинг чуқур модернизация қилиниши тахмин қилинмоқда.

3

DORIS — француз навигация тизими.

 

4

BeiDou (Compass) — геостационар йўлдошларга асосланган Хитой томонидан ишлаб чиқиладиган маҳаллий йўлдошли навигация тизими.

5

Galileo — йўлдошлар гуруҳини яратиш босқичида бўлган европа тизими.

 

6

IRNSS — ишлаб чиқиш ҳолатидаги Ҳиндистон навигация йўлдошли тизими.

7

QZSS – Япониянинг квази-зенит йўлдошли тизими.

 

 

 

7-илова

 

Космик тажрибаларнинг мақсадлари ва вазифалари

 

Космик биология ва биотехнологияни тадқиқ қилишнинг мақсади биообъектлар ва биотехнологик жараёнларга космик парвоз омилларининг таъсирини ўрганиш, микрогравитация шароитларида истиқболли биологик маҳсулотларни олиш учун асосий технологияларни қидириш ва экспериментал ишлов бериш, шунингдек биологик кристалларнинг ҳаёти тўғрисидаги фанларнинг фундаментал муаммолари бўйича билимларга эга бўлиш, хавфли вирус ва иммун касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун янги авлод дори-дармонлари, янги препаратларни яратиш учун илмий ахборотнинг асосий манбаи бўлган биологик кристалларни етиштириш, турли даражадаги тузилишга эга бўлган биологик тизимларнинг яшаш қобилиятинин чегаралари, Коинотда ҳаётнинг биологик шакллари тарқалиши имкониятлари тўғрисидаги фундаментал билимларга янги ҳисса қўшиш, шунингдек микрогравитация шароитларида уларни етиштириш технологияларига ишлов бериш ҳисобланади.

Космик тиббиёт соҳасида – узоқ ётиб даволаниш режимидан кейин беморларни реабилитация қилиш методларини ишлаб чиқиш, ҳаракатланиш тизими нуқсонларидан азобланаётган беморлар учун тиклаш терапияси методларини ишлаб чиқиш, телетиббиёт ва фалокатлар тиббиёти амалиётига космик диагностика методлари ва асбобларини жорий этиш, ҳозирги вақтда АҚШда янги дори-дармон препарати сифатида сертификатлаш процедурасидан ўтаётган сальмонеллага қарши ишлаб чиқилган вакцинани тестлаш. Астмани даволаш ва инсон организмининг қариш жараёнларини секинлаштириш, шунингдек иммунитетни кўтариш учун препаратларга номзод моддани ишлаб чиқиш. Бевосита ўсимта билан зарарланган органга дориларни етказиш учун саратонга қарши дори-дармон препаратларининг микрогравитация шароитларида микрокапсуляциялаш методини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш технологияси магнит майдонда биологик материалларни қайта ишлаш ва оғирлик кучи бўлмаган шароитларда ўтказиладиган генетик модификацияланган ДНКга асосланган.

Космик технологиялар ва материалшунослик соҳасида – ер шароитларида эришиб бўлмайдиган ноёб хусусиятларга эга янги қотишмалар ва композит материалларни ҳосил қилиш. Микрогравитация шароитларида плазма-чангли кристаллар ва суюқликларни тадқиқ қилиш потенциал қўлланишнинг муҳим соҳаларига эга: нанотехнологияда – тозалаш, чўкиш, сепарация қилиш; янги материаллар ва қопламаларни олишда, термоядровий синтезда – реакция зонасидан чанг зарраларини олиб ташлаш; лазерларни яратишда – радиоактив зарралар аерозолидан ҳосил бўлган иш жисми.

Атмосферадан ташқаридаги астрономия соҳасида космик объектларни тадқиқ қилиш учун Ернинг сунъий йўлдошлари ва автоматик сайёралараро станциялар (АСС)да ер атмосфераси зич қатламларининг чегараларидан ташқарисига чиқарилган илмий аппаратурадан фойдаланилади. Одатда илмий аппаратлар учувчисиз аппаратларда ўрнатилади, аммо бошқариладиган станцияларда ҳам фойдаланиш мумкин. Атмосферадан ташқари методларнинг асосий афзаллиги атмосферага бўлган таъсирнинг бутунлай йўқлигидан иборат. Асбобларни ер атмосфераси чегараларидан ташқарига чиқарилганлиги туфайли астрономик объектларнинг барча тўлқин узунликларидаги – қаттиқ гамма-нурланишдан узун тўлқинлигача диапазонда нурланишини ўрганиш мумкин бўлди. Атмосферадан ташқари астрономия сайёралараро фазода бевосита ўлчашларни олиб бориш, қуёш шамолини ўрганиш, Қуёш тизимига кириб келаётган юлдузлараро муҳит атомларини кузатиш ва ҳ.к. имконини беради. Ер диаметридан ошадиган базали радиоантенналарни Ер юзасидан чиқариш туфайли ер устидаги радиоинтерферометрлардан фойдаланиб бўлмайдиган миллисекунддан юқори бўлган бурчакли ажратиш ҳосил қилинди. Суффа платосидаги РТ-70 радиотелескопининг қурилишининг давом эттирилишига боғлиқ ҳолда  бу йўналиш Ўзбекистон Республикаси учун долзарбдир. Геофизик тажрибалар – бу тажрибалар ва тадқиқотларнинг мақсади космосдан геофизик жараёнларни, шу жумладан Ернинг юқори атмосфераси ва ер атрофидаги космик фазода бўлиб ўтаётган жараёнларни ўрганиш ҳисобланади. Қуёшдаги акстив ҳодисалар - чақнаш ва отқинларнинг таъсири радиоалоқанинг бузилишига, ГЛОНАСС ва GPS навигация тизимлари сигналларининг флуктуациясига, атмосферанинг кенгайиши ва магнит бўронлари даврида Халқаро Космик Станция (ХКС) ва йўлдошларнинг аномал тўхташини келтириб чиқариб, ионосфера ҳолатига катта таъсир кўрсатади. Актив литосфера жараёнлари – зилзилалар, вулқон отилишлари ва б.ни тайёрлаш жараёнлари сўнгги вақтда зилзилалар тўғрисида дарак берувчиларни қидириш ва уларни диагностика қилиш учун фаол ўрганилаётган ионосферада намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, ионосферада антропоген фаолиятнинг натижалари - саноат ҳудудларининг электромагнит ифлосланиши, кўп сонли эшиттириш станцияларидан сигналлар қайд қилинади. Шу тариқа, ионосфера геофизик тадқиқотлар ва кўп сонли иловаларнинг энг муҳим элементи ҳисобланади, у ХКСнинг табиий яшаш муҳити ҳам ҳисобланади. Буларнинг барчаси ХКС ва геофизик йўлдошлардаги тадқиқотлар дастури ушбу қисмининг муҳимлиги ва долзарблигидан далолат беради. Шунинг учун космик фазодан гравитация таъсири бўлмаганда фундаментал физик, кимёвий ва биологик жараёнларни тадқиқ қилиш мумкин бўлган ноёб экспериментал лаборатория сифатида, Ерни ва космик фазони кузатиш янги аппаратураси ва методлари ишлаб чиқиладиган жой сифатида, инсоннинг космосни кейинчалик тадқиқ қилишда, Ерда инсон соғлиғини ҳам мустаҳкамлашда олинган билимларни қўллаш мақсадида вазнсизликнинг инсон организмига узоқ муддатли таъсирини ўрганиш учун, орбитада маҳсулотлар намуналарини олиш учун ва ер технологияларини такомиллаштириш мақсадида ноёб космик муҳитда тўпланган билимларни қўллаш учун фойдаланиш мумкин.

 

 

                                                                                                                                                    8-илова

 

Космик фаолият соҳасидаги амалдаги халқаро Битимлар, Конвенциялар, Шартномалар.

Ҳужжат номи

Қачон ва ким томо-нидан қабул қилинган

Кириш учун ҳолат

Депозитарий

1

Космик фазони, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолиятининг принциплари тўғрисидаги шартнома» (Космос бўйича шартнома)

БМТ 19.12.1966й.

очиқ

Россия

Буюк Британия АҚШ

2

Космонавтларни қутқариш, космонавтларни қайтариш ва космик фазога учирилган объектларни қайтариш тўғрисидаги битим. (Қутқариш тўғрисидаги битим).

БМТ 19.12.1966й.

очиқ

Россия

Буюк Британия АҚШ

3

«Космик объектлар етказган зарар учун халқаро жавобгарлик тўғрисидаги конвенция» (Жавобгарлик тўғрисидаги конвенция).

БМТ 29.03.1971й.

очиқ

Россия

Буюк Британия АҚШ

4.

«Космик фазога учириладиган объектларни қайд қилиш тўғрисидаги конвенция» (Қайд қилиш тўғрисидаги конвенция)

БМТ 12.11.1972й.

очиқ

БМТ Бош котиби

5.

«Ойда ва бошқа самовий жисмларда давлатларнинг фаолияти тўғрисидаги битим» (Ой тўғрисидаги битим).

БМТ 05.12.1979й.

очиқ

БМТ Бош котиби

6.

Атмосферада, космик фазода ва сув остида ядровий қурол синовларини тақиқловчи шартнома.

 

05.08.1963й.

очиқ

Россия

Буюк Британия АҚШ

7.

Дастурлар бўйича узатиладиган сигналларнинг тарқалишига тегишли BRS конвенцияси

21.05.1974й.

очиқ

БМТ Бош котиби

8.

Йўлдошли алоқа халқаро ташкилотига (ITSO) тегишли  ITSO битими ҳаволалар билан

20.08.1971й.

очиқ

АҚШ

9.

Халқаро тизимни ташкил қилиш ва INTERSPUTNIK космик коммуникацияларини ташкил қилиш тўғрисидаги INTR битими

15.11.1971й.

очиқ

Россия

10

Европа космик агентлигини (ЕКА) яратиш тўғрисидаги ЕКА конвенцияси ҳаволалар билан

30.05.1975й.

очиқ

Франция

11

Космик алоқа (ARABSAT) бўйича Араб корпорациясининг ARB битими (1990 йил майда киритилган тузатишлар билан)

14.04.1976й.

очиқ

Араб давлатлари лигаси

12

Тинчлик мақсадларида космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланишда ҳамкорлик тўғрисидаги INTC битими (INTERCOSMOS)

13.07.1976й.

очиқ

Россия

13

Мобил йўлдошли алоқа халқаро ташкилоти тўғрисидаги IMSO  конвенцияси илова билан (Инмарсатни қайта ташкил қилишни таъминлаш учун 1998 йил апрелда киритилган тузатишлар билан, тузатишлар 2001 йил 31 июлда кучга кирган); Инмарсатга қўшимчада GMDSS етказиб берувчилари  IMSO  томонидан назоратни ва кемаларни узоқдан кузатиш ва идентификация қилишнинг назоратини таъминлаш мақсадида 2008 йил октябрда киритилган тузатишлар билан; тузатишлар дастлабки талабнома асосида 2008 йил 6 октябрдан расмий кучга киргунга қадар кучга кирган).

03.09.1976й.

очиқ

Халқаро денгиз ташкилоти Бош котиби

14

Йўлдошли алоқа Европа ташкилоти (EUTELSAT)ни ташкил қилиш тўғрисидаги конвенция (EUTELSATни қайта тузилишини таъминлаш учун 1999 йил майда EUTELSAT тарафлари томонидан қарорларга мувофиқ ўзгартиришлар билан)

15.07.1982й.

очиқ

Франция

15

Метеорологик йўлдошларни эксплуатация қилиш бўйича Европа ташкилотини таъсис қилиш тўғрисида конвенция (EUMETSAT) (иқлимни мониторинг қилишни киритиш бўйича унинг мақсадларини кенгайтириш учун ва факультатив дастурларнинг ижросини таъминлаш учун 1991 йил июнда киритилган тузатишлар билан, тузатишлар 2000 йил 19 ноябрда кучга кирган

19.07.1986й.

очиқ

Швейцария

16

Халқаро электр алоқа иттифоқининг Устави ва Конвенцияси

22.12.1992й.

очиқ

Халқаро электр алоқа иттифоқи котибияти

 

 

ЛОЙИҲА

2-илова

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ (ЙЎЛ ХАРИТАСИ)

 

 

т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

  1. КОСМИК СОҲАНИНГ ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ЯРАТИШ
  1.  

Ўзбекистон Республикасининг  «Космик фаолият тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш ишларини ўтказиш

Қонун

Вазирлар Маҳкамаси ва  Олий Мажлиснинг кўриб чиқиш муддатлари бўйича

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

вазирликлар ва идоралар

  1.  

БМТнинг космик фаолият бўйича қуйидаги Шартномалар, Битимлар ва Конвенцияларга қўшилиши:

Давлатларнинг космик фазони, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолияти принциплари тўғрисидаги шартнома (Космос бўйича шартнома);

Космонавтларни қутқариш, космо-навтларни қайтариш ва космик фазога  учирилган объектларни қайтариш  тўғрисидаги битим (Қутқариш тўғрисидаги битим);

Космик объектлар етказган зарар учун халқаро жавобгарлик тўғрисидаги конвенция (Жавобгарлик тўғрисидаги конвенция);

Космик фазога учирилган объектларни қайд қилиш тўғрисидаги конвенция (Қайд қилиш тўғрисидаги конвенция);

Ой ва бошқа самовий жисмлардаги давлатлар фаолияти тўғрисидаги битим (Ой тўғрисидаги битим).

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

қарори

2020 йил 1 апрелгача

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирликлар ва идоралар

 

  1. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
  1.  

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар (Ҳиндистон, Корея ва Франция) ўртасида космик фазони тадқиқ қилиш ва  тинч мақсадларда улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида амалдаги битимлар/меморандум-лар  асосида ҳамкорликни амалга ошириш

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

томонлар келишувига

асосан

«Ўзбеккосомс» агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида космик фазони тадқиқ қилиш ва тинч мақсадларда улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимларни имзолаш ва амалга ошириш.

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

томонлар келишувига

асосан

«Ўзбеккосомс» агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Қуйидаги тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг космик фазо масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA, БМТ Бош Ассамблеясининг космос соҳасида сиёсатни амалга ошириш бўйича ташкилоти) билан;

Европа космик агентлиги (ESA) билан.

Хатлар билан

алмашиш

2020 йил

 1 апрелгача

«Ўзбеккосомс» агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Энг сўнгги тадқиқотлар ва технологиялар билан танишиш, тажриба алмашиш, халқаро алоқаларни кенгайтириш

Халқаро форумларда, конференцияларда, семинарларда иштирок этиш, космик тармоқнинг етакчи чет эл мутахассисларини таклиф қилган ҳолда республикада шунга ўхшаш тадбирларни ташкил қилиш

тадбирлар режаларига

асосан

«Ўзбеккосомс» агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

 

  1. КОСМИК ТАРМОҚ УЧУН  КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
 

Вазирлар Маҳкамаси  томонидан тасдиқланган 2018-2019 йилларда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича амалий хатти-ҳаракатлар режаси («Йўл  харитаси») ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Космик тармоқ учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича хатти-ҳаракатлар режасига (Йўл харитаси) мувофиқ миллий ва хорижий олий ўқув юртларида космик тармоқ учун кадрларни тайёрлашни ташкил қилиш.

Йўл хариталарида кўрсатилган тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

«Ўзбеккосмос» агентлиги

  1.  

Космик технологияларга алоқадор бўлган ихтисосликлардаги бакалаврлар ва магистрантларни  хорижий ўқув марказларида космик тармоқ йўналишлари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

Хорижий ҳамкорлар билан келишувга

бўйича

2020 йил

1 сентябргача

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиёти тармоқларида космик технологиялар иловаларини қўллашга ўргатиш бўйича ўқув-амалий марказларини ташкил этиш.

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил

1 сентябргача

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

IV. КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

  1.  

Ерни масофадан зондлаш (ЕМЗ) ахборотини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тарқатиш  виртуал марказини яратиш.

 

Чет эл йўлдошларидан ЕМЗ ахборотини универсал қабул қилувчи станцияни ўрнатиш.

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

 

2020 йил

1 мартгача

 

 

2020 йил

1 октябргача

Вазирлар Маҳкамаси,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

  1.  

«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибида космик тармоқнинг Конструкторлик бюроси, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш.

Ўзбекистонда йўлдош радионавигация тизимларидан фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш.

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

 

2020 йил

1 августгача

 

Вазирлар Маҳкамаси,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

  1.  

2020-2030 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш.

Тадбирлар комплекси,

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

 

2020 йил

1 июлгача

Вазирлар Маҳкамаси,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

  1.  

Космик фаолиятда лицензиялаш, сертифи-катлаштириш ва стандартлаштириш фаолиятини ташкил қилиш