ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9920 Хокимият Самаркандской области 06/11/2019 21/11/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Самарқанд вилояти Ургут туманини замонавий, юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий зона этиб белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-9920

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

Самарқанд вилояти Ургут туманини замонавий, юқори технологияларга асосланган импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий зона этиб белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга бўлган ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш мақсадида:

1. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудуди кейинчалик белгиланган тартибда муддатини узайтириш имконияти билан 2047 йил 1 январга қадар замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона этиб белгилансин.

2. Белгилансинки:

Самарқанд вилояти Ургут туманининг ҳудудий чегаралари ичида юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция дастурларини амалга ошираётган корхоналарга, ҳудудда мавжуд бўлган ёки енгил барпо этиладиган инфратузилмаларда ишлаб чиқаришларни ихчам жойлаштирган ҳолда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - “Ургут” ЭИЗ) иштирокчиси мақоми берилади;

ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини бажармаган тақдирда, “Ургут” ЭИЗ иштирокчилари билан инвестиция битимларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ва уларни “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш фақатгина суд тартибида амалга оширилади.

3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган Самарқанд ҳарбий гарнизонининг ўқув маркази тасарруфидаги фойдаланилмай турган 300,0 гектар ер майдонини “Ургут” ЭИЗнинг “Хишрав-2” массивига қўшиб бериш ва унда замонавий, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. Самарқанд вилоятидаги Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига замонавий, юқори технологияларга асосаланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар сифатида янгидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ҳамда “Ургут” ЭИЗ дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, уларга “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини тақдим этишни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилсин.

5. Эркин иқтисодий зона сифатида “Ургут” ЭИЗни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, илғор тажрибани жорий этиш ҳамда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

юқори қўшилган қийматга эга импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш;

“Ургут” ЭИЗнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

вилоят корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш орқали юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

“Ургут” ЭИЗнинг йирик аҳоли пунктларининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, “Ургут” ЭИЗда халқаро стандартларга жавоб берадиган, маъмурий бино, савдо маркази, банк филиали, божхона, тиббий марказ, меҳмонхона ва бошқа хизматлар комплекси ҳамда йирик логистика маркази ташкил этиш.

6. “Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона ташкил этиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унга Ургут туманини комплекс ривожлантириш ҳамда унинг ҳудудида замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этилишини таъминласин.

7. “Ургут” ЭИЗ ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги эксперимент доирасида босқичма-босқич тизим ташкил этилсин.

Унга мувофиқ:

Биринчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда вилоятга бириктирилган элчилар, “Ургут” ЭИЗ ҳудудига 1 млрд.АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларни жалб қилишни таъминласин.

Тармоқ корхоналари раҳбарлари ва “Ургут” ЭИЗ дирекцияси 100 млн.АҚШ доллари миқдорида янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришга ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилишига шахсан масъул ҳисоблансин.

Иккинчи босқичда – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини ҳисобга олишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этсин.

Учинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ишлаб чиқариш майдонлари, ташқи йўл-транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳа таклифлари асосида ҳудуднинг бош режасини ишлаб чиқилишини ҳамда “Ургут” ЭИЗ жозибадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг учрашувлар ўтказиш мақсадида маъмурий бино қурилишини Республика бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, туманнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини зарур муҳандислик-коммуникация ва инфратузилмага эга бўлган ҳудудларда жойлаштириш мақсадида Ургут туманида темир йўл транспортини яратиш бўйича таклифларни бир ой муддатджа ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда замонавий, юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини “Ургут” ЭИЗ ҳудудига жойлаштириш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тармоқ корхоналари билан биргаликда уч ой

муддатда:

 2019-2021 йилларда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўзи учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишига рухсат этилади;

б) “Ургут” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги ҳужжатлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно;

в) Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари - “Ургут” ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига республика ҳудудидан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган “инвестиция визаси” берилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб қилиш учун яратилган шароитлар ва имкониятлар, ҳудуднинг ва мавжуд минерал-хом ашё ресурслар салоҳиятини халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг ёритилишини (тақдимотини) таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мазкур Фармоннинг моҳияти ва мақсадларини хорижий ҳамкорлар ва инвесторларга етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ургут” ЭИЗнинг буюртманомаларига биноан “Ургут” ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналарнинг хорижий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божини ундирмасдан вақтинчалик турар жойи бўйича рўйхатга олиш ва муддатини узайтириб берилишини таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

Ургут туманидаги мавжуд минерал ресурслари, норуда қазилма бойликлари конларини саноат усулида фойдаланишга жалб қилиб, салоҳиятли ташаббускорлар билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда, ўзлаштирилмаган конлардан фойдаланишни ташкил қилиш, айниқса, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий технологияларни олиб кириш ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий қилиш чораларини кўрсин.

17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда “Ургут” ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси билан биргаликда ушбу фармон билан қўйилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш доирасида вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин.

20. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

 

                                                                             Ўзбекистон Республикаси

                                                                                     Президенти                                                               Ш.М.Мирзиёев           

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг
                                                                                                                                                                                                                   2019 йил “___” “_________”
                                                                                                                                                                                                                      ПФ-_____ -сон 
Фармонига
                                                                                                                                                                                                                                1-ИЛОВА

Самарқанд вилояти Ургут  туманини эркин иқтисодий зона этиб белгилаш бўйича комиссия

таркиби

 Э. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Комиссия раиси

 Ж. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири

 Э. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими

 С. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

 С. Саифназаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

 Т. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

 М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

 А. Асамов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

 О. Ходжаев

Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг
                                                                                                                                                                                       2019 йил “___” “_________”
                                                                                                                                                                                          ПФ-_____ -сон Фармонига
                                                                                                                                                                                                        2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1.  Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-иловаси I бўлими 1-банди чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-иловаси I бўлими 5-банди қуйидаги тартибда баён этилсин:

“а) Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” массиви ер майдонлари (Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидаги 300,0 гектар ер майдонлари қўшилиб) қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан – “Анҳор” канали ҳудуди;

шарқий томондан - Самарқанд вилояти “Мароқанд обод” давлат унитар корхонасига қарашли чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;

жанубий томондан – Самарқанд ҳарбий горнизони ўқув маркази ҳудуди ва Самарқанд тумани ҳудуди;

ғарбий томондан – Пастдарғом тумани ҳудуди;”

“б) Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” массиви ер майдонлари (“Хишрав-2” массивидан ажратилган 102,0 гектар ер майдонининг 49,0 гектар қисмига инвестиция лойиҳасини жойлаштириш имкони бўлмаганлиги (жарлик ва сойдан иборат эканлиги)ни инобатга олиб, “Ургут” ЭИЗ ҳисобидан чиқарилиши ва Самарқанд шаҳар хокимлиги заҳира ер майдони ҳисобига қайтарилиши муносабати билан) қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан – Самарқанд вилояти “Мароқанд обод” давлат унитар корхонасига қарашли чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;

шарқий томондан – М 37А автомобиль йўли орқали Самарқанд тумани ҳамда Самарқанд шаҳар “Наврўз” МФЙ ҳудуди;

жанубий томондан – Самарқанд тумани ҳудуди;

ғарбий томондан - Самарқанд вилояти “Мароқанд обод” давлат унитар корхонасига қарашли чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди.”

Общие предложения

117