ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
991 Генеральная прокуратура Республики Узбекистан 19/10/2018 03/11/2018 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Давлат уй-жой фондига қарашли турар-жойлардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-991

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

давлат уй-жой фондига қарашли турар жойлардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига мувофиқ давлат уй-жой фондидан турар жой бериш ва улардан фойдаланишнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат уй-жой фонди тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ягона намунадаги ҳужжат (ордер) намунаси 2-иловага мувофиқ;

Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Давлат уй-жой фондидаги турар жойнинг ижара шартномаси намунаси 4-иловага мувофиқ;

Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати

5-иловага мувофиқ;

Турар жойни ижарага олувчига топшириш далолатномаси намунаси

6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ______________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________”даги

____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фонди тўғрисидаги

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  2. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига мувофиқ ҳолда, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат уй-жой фондидан турар-жойларни тақсимлашнинг ягона тартиби белгиланади.
  3. Турар жойлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга тақдим этилади.
  4. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари

    ва тўла ҳўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида идоравий уй-жой фонди бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда идоралар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Ушбу мақсадларда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари қарорига ва идоралар буйруғига асосан улар қошида турар жой масалалари бўйича комиссиялар тузилади. Комиссия таркибида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакили бўлиши шарт.

4. Хусусий мулк сифатида уй-жойларга эга бўлган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахслар, шунингдек ушбу уйларда яшовчи бошқа шахслар умумий асосларда уй-жой билан таъминланади.

5. Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари энг кам иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида ҳусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.

Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.

6. Мақсадли коммунал уй-жой фонди жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқароларга хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун тақдим этилади.

Мазкур тоифадаги уй-жойларни мақсадли коммунал уй-жой фонди тоифасидан чиқариш, фуқаро ушбу уй-жойда ордер берилган кундан бошлаб камида 15 йил мобайнида яшаган бўлса, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади.

7. Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган еручасткаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш вауларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларнияратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори ёки валолатли органи томонидан амалга оширилади.

8. Далат уй-жой фонди мулкдори ёки унинг ваколатли органи фуқаролар томонидан турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, белгиланган тартибда олинган ордер асосида ижарага олувчилар билан мулкдор номидан турар жойни ижарага олиш шартномаларини тузади ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади.

  1. Турар жой майдонининг нормаси

9. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага еки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йул кўймаслик мақсадида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар жой берилиши мумкин.

Ушбу Низомнинг 1-Иловаси 3-бандида кўрсатилган айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга, шунингдек, бажараётган иш шароитлари ва хусусиятига кўра қўшимча майдон зарур бўлган фуқароларга бундай майдон миқдори кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, қўшимча майдонни бериш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш

10. Турар жойга, шунингдек, турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш маҳаллий давлат ҳокимият органлари

ва идоралар томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасида баён қилинган шарт-шароитлар асосида амалга оширилади.

Коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқароларни ҳисобга олиш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баён қилинган рўйхатга асосан амалга оширилади.

  1. Давлат идораларида ишлаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг иш жойида ёки истагига кўра яшаш жойида ҳам амалга оширилади.
  2. Фуқароларни ҳисобга қўйиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаро ёки унинг вакили томонидан ариза топширилади ва унга қуйидагилар илова қилинади: уй дафтари нусхаси ёки 17 шаклдаги квартира карточкаси нусхаси, иш жойидан маълумотнома, кадастр ҳужжати нусхаси, айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқароларга соғлиқни сақлаш муассасаларидан маълумотнома.

Берилган ариза уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш тўғрисидаги фуқароларнинг аризаларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.

  1. Фуқароларнинг уларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига қўйиш ҳақидаги аризаси ва зарур бўлган ҳужжатлар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки идорасининг тегишли комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
  2. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни яшаш жойида ҳисобга қўйиш жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, иш жойида эса – идора маъмуриятининг қарори (буйруғи) билан амалга оширилади.
  3. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризалар уларнинг келиб тушган кунидан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилган фуқаро бу ҳақда уни ҳисобга қўйган орган томонидан ёзма равишда хабардор этилади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилган фуқаролар ҳудди шу тартибда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда хабардор этиладилар.

Фуқаро рад этилганлигидан норози бўлган тақдирда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ташкилот ёки идорага, шунингдек судга шикоят қилиши мумкин.

  1. Ҳисобга киритилган шахслар белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим бўлган уй-жой шароитларини яхшилаш китобига қайд қилинади.

Ҳисобга олиш китоби қатъий ҳисобдаги ҳужжат сифатида сақланади. Ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ёзувлар ва тушунтириш киритилмаган тўғирлашларга йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг ушбу китобга киритилган ҳар бир аризаси бўйича алоҳида иш юритилиб, унда зарур ҳужжатлар сақланади.

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилган фуқароларнинг рўйхатига ҳар уч ойда аниқлик киритилиши лозим.
  2. Ҳисобда турган фуқаронинг вафот этиши ёки бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетиши ҳолларида, унинг ўрнига, агар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар сифатида тан олиш учун асослар йўқолмаган бўлса,тўғридан-тўғри оила аъзоларидан бири қабул қилади. Бунда оила аъзоси ўзининг иш жойи бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахс сифатида фақат, агар у ушбу идорада ишлаган тақдирдагина киритилади, ҳисобда турган фуқаро ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги туфайли вафот этган тақдирда эса, унинг оила аъзоси ушбу идорада ишлаш ёки ишламаслигидан қатъий назар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритилади.
  3. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларнинг идора рўйхатида турган фуқаролар, қуйидаги ҳолларда янги иш жойи бўйича мазкур рўйхатга киритилишига йўл қўйилади:

а) юқори турувчи ташкилотнинг қарори билан мазкур шахс бошқа ишга ўтказилганда;

б) давлат ташкилоти қўшилганда ёки ажратилганда.

  1. Фуқаролар қуйидаги ҳолларда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқарилади ва навбатда турганлар рўйхатидан ўчирилади:

а) уй-жой шароитларининг яхшиланиши ва шу муносабат билан ҳисобда туриш учун асосларнинг йўқолиши;

б) бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун кўчиб кетиши;

в) ўзи ишлаётган давлат ташкилоти билан меҳнат шартномаснинг бекор қилиниши;

г) фуқаро томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисида нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши.

Ҳисобдан чиқариш, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан амалга оширилади.

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги қабул қилинган қарор фуқарога ёзма шаклда тақдим қилинади.

22. Турар жой майдонини олиш учун навбатда туриш ҳуқуқи:

- ёшига доир, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик туфайли пенсияга чиққанида;

- оиладаги боқувчисини йўқотганда;

- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташга кетганда;

- корхона, ташкилот ва муассаса буйруғига асосан чет элда ишлаш учун

ва бошқа ишга юборилганда сақлаб қолинади.

IV. Фуқароларга уй-жойни тақдим этиш навбати

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга уй-жойларни ҳисобга қўйиш вақти ва ушбу аҳоли пунктида фойдаланишга топширилаётган ва бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатда белгиланган навбат тартибида тақдим этилади.

Уй-жойни тақдим этиш навбатини белгилашда фуқароларнинг ҳисобга қўйилиш вақти асосий мезон ҳисобланса, фуқароларнинг тенг шароитларида эса – уларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ва ушбу идорада иш стажи ҳисобланади.

  1. Фуқароларга уй-жойни тақдим этиш навбати қуйидагилар учун қўлланилади:

а) жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйилган фуқаролар;

б) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, ўзаро маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан келишилган ҳолда иш жойи бўйича ҳисобга киритилган фуқаролар.

  1. Навбатдан ташқари уй-жой қуйидагилар учун берилади:

а) уй-жойи табиий офат оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;

б) давлат болалар муассасасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар, агар қонун бўйича илгари эгаллаб турган уй-жой учун ҳуқуқи сақланиб қолинган бўлса, бироқ ушбу уй-жойга кўчиб кириш имкони бўлмаса. Ушбу ҳолатларда болалар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жойлар билан таъминланадилар;

в) ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар, агар улар аввал эгаллаб турган уй-жойни қайтариб олишнинг имкони бўлмаса.

Реабилитация қилинган фуқаролар ҳукм ижро этилгунга қадар яшаган жой ҳудудидаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан уй-жой билан таъминланади;

г) бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек сайланадиган лавозимга сайланган шахслар, агар бу бошқа жойга кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса;

д) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

V. Уй-жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш

  1. Жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари фойдаланишга топширилган, яшаш учун яроқли бўлган ва ижарага олувчиларнинг чиқиб кетиши муносабати билан бўшаган уй-жойларнинг ҳисобини юритиб боради.

Бўшаган уй-жойлар рўйхати ҳар чоракда республика ва вилоят даврий нашрларида ҳамда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органлари веб-сайтларида жойлаштирилади.

  1. Уй-жой фондига эга бўлган идоралар идоранинг касаба уюшмаси билан биргаликда уй-жойларни тақсимлайди.
  2. Фуқароларга яшаш учун тақдим этилувчи уй-жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши зарур.

Фуқароларни бўшаган уй-жой сифатида авария ҳолатидаги ва нураган уйлар, ертўлалар, барак ва яшаш учун мос бўлмаган бошқа биноларга, шунингдек бузиш, капитал таъмирлаш ёки нотурар уйлар тоифасига киритилиши лозим бўлган уйларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

  1. Уй-жойларни тақдим этишда эр ва хотиндан ташқари битта хонага ёки бир хонали квартирага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш таъқиқланади.

Ногиронлар, қариялар, юрак-қон томир ва бошқа оғир касалликлар билан ҳасталанган фуқароларга уй-жой уларнинг истагига кўра кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ёки лифт билан жиҳозланган уйлардаги квартира берилади.

Тақдим этиладиган уй-жойнинг ўлчамини белгилашда, оилада ҳомиладор аёлнинг борлиги эътиборга олиниши лозим.

  1. Уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгунга қадар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органининг уй-жой масалалари бўйича комиссияси ёки идора комиссияси идоранинг касаба уюшмаси билан ҳамкорликда уй-жой тақдим этилиши кўзда тутилган фуқароларнинг яшаш шароитлари такроран батафсил текширилади ва текширув натижалари бўйича тегишли тартибда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идора маъмуриятига таклиф киритади.
  2. Агар икки ва ундан кўп ижарага олувчилар яшаётган квартирада бошқа яшаш хонасидан ажратилмаган ва унга қўшни бўлган хона бўшаган тақдирда, ушбу хона қўшни хонанинг ижарага олувчисига берилиши лозим.

Агар квартирада алоҳида ажратилган хона бўшаган тақдирда, у белгиланган меъёр бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган ижарага олувчига тақдим этилади. Агар квартирада белгиланган меъёр бўйича яшаш майдони билан таъминланмаган бир нечта ижарага олувчи мавжуд бўлса, оиласи уй-жой шароитини яхшилашга кўпроқ муҳтож бўлган фуқаро ушбу бўшаган хонани олишга устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар бўлмаган тақдирда, бўшаган алоҳида хона умумий тартиблар асосида тақдим этилади.

  1. Яшаш хонасига жойлашиш учун ордерларни бериш тартиби
  2. Давлат уй-жой фондига қарашли турар жойни тақдим этиш тўғрисидаги қарор(буйруқ)га асосан жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимият органи томонидан фуқарога белгиланган намунадаги ордер берилиб, ушбу ордер тақдим этилган турар жойга кириш учун ягона асос ҳисобланади.
  3. Хизмат хонадонларига берилган ордерга “хизмат хонадони”, коммунал хонадонларига берилган ордерга “коммунал хонадони” деган қайд киритилади.

Ордер қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланади.

Ордер фақат алоҳида бўш турган уй-жой учунгина берилиши мумкин.

  1. Ордерга уй-жой тақдим этилган фуқаро ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми ва шарифи ёзилади, уларнинг туғилган йили ва қариндошлик алоқаси кўрсатилади. Ушбу маълумотлар барча оила аъзоларининг ордерга киритилиши лозим бўлган паспортлари, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ёки бошқа уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлари тақдим этилган тақдирдагина ёзилади.

Ордер уй-жой тақдим этилган фуқаронинг бевосита ўзига ёки алоҳида ҳолларда белгиланган тартибда нотариал идоралари орқали тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсга берилади.

  1. Уй-жой учун ордернинг берилиши жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қуйидаги ҳолларда тўхталиши мумкин:

а) фуқаролар олдин эгаллаган уй-жойни ижара шартномасида кўзда тутилган шартларни бажармаганлиги учун топширса;

б) уй-жой тақдим этилаётган оила аъзоларининг ҳақиқий таркиби тақдим этилган маълумотларга тўғри келмаса;

в) ушбу фуқарога уй-жойни тақдим этиш тўғрисидаги масаланинг ҳал этилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, бироқ аввал идора ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органига маълум бўлмаганбошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда.

  1. Ордер уй-жойнинг яшаш учун тайёрлик вақтидан бошлаб 30 кун давомида ҳақиқий ҳисобланади.
  2. Ордер расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддат ичида ордерни олган шахс билан ушбу турар жойнинг балансда сақловчиси ёки унинг ваколатли органи ўртасида мазкур уй-жойнинг ижара шартномаси тузилади.
  3. Уй-жой учун берилган ордер фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотларни тақдим этган, ордерда кўрсатилган уй-жойга бўлган бошқа фуқаро ёки ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилган, уй-жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек уй-жойларни тақдим этишнинг тартиб ва шартлари бузилган бошқа ҳолатларда суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ордерни ҳақиқий эмас деб топилиши тўғрисидаги талаб ордернинг берилган кунидан бошлаб уч йил давомида қўйилиши мумкин. Бундай талаб ордер берилган кундан бошлаб 3 йилдан сўнг ҳам қўйилиши маълум қилиниши мумкин, агар ордер уни олган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида олинган бўлса.

  1. Ордер қуйидагилар учун берилмайди:

а) уй-жойни бўлишиш тартибида олган фуқароларга;

б) ижарага олувчини ўзаро келишув бўйича алмаштирган оила аъзоларига;

в) битта квартирада яшаётган алоҳида ижарага олувчиларнинг битта оилага бирлашган тақдирда;

г) ижарага олувчи янги доимий яшаш жойига кўчиб кетган тақдирда ушбу ижарага олувчининг оила аъзоларига.

VII. Турар жойларни алмаштириш

41. Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ҳолда коммунал уй-жой фондидаги бошқа ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойга алмаштириш ҳуқуқига эгадир.

42. Давлат уй-жой фондига қарашли уйлардаги ижарага олувчилар ўртасида турар жойларни алмаштиришнинг рад этилишига суд йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.

43. Турар жойни алмаштириш учун ижарага олувчи билан бирга яшовчи унинг вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан, турар жой майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга вақтинча бўлмаган оила аъзоларининг ёзма равишдаги розилиги талаб қилинади.

44. Қуйидаги ҳолларда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайди, агар:

ижарага олувчига нисбатан турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш еки ўзгартириш тўғрисида даъво тақдим этилган бўлса;

жиноят иши қўзғатилиши муносабати билан турар жой хатланган(бошқа шахсга бериш тақиқлаб қўйилган) бўлса;

алмаштириш сохта тусда бўлса;

турар жой техник носоз ҳолатда бўлиб, бузиладиган еки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта қуриладиган ехуд давлат еки жамоатэҳтиежлари учун бериладиган бўлса;

турар жой яшаш хоналарини қайта қуриш еки ўзгартириш биланкапитал таъмирланиши лозим бўлса;

алмаштириладиган турар жойлардан бири аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйида бўлса;

жой хизмат турар жойи бўлса еки ётоқхонада бўлса;

алмаштириш муносабати билан алмашаетган тарафлардан бирининг уй-жой шароитлари тубдан емонлашиб, бунинг оқибатида фуқаролар уй-жойшароитларини яхшилашга муҳтож бўлиб қолсалар.

45. Турар жойларни алмаштириш айнан бир уйдаги еки турли уйлардагитурар жойларда, шу жумладан турли аҳоли пунктларида жойлашган тураржойларда яшаётган фуқаролар ўртасида ҳам амалга оширилиши мумкин.

46. Ижарага олувчиларнинг фойдаланишида бўлган муайян турар жойлар хона, квартирагина алмаштиришга йўл қўйилади.

47. Ижарага қўйиш шартномаси бўйича уларга берилган турар жойда яшовчи ижарага қўйилувчилар ва вақтинча яшовчилар турар жойларни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

48. Турар жойни алмаштириш учун рухсатнома тегишли ҳокимликнинг уй-жой органи томонидан бериладиган алмаштириш ордери билан расмийлаштирилади.

49. Турар жойни алмаштириш алмашадиган томонлар алмашиш ордерларини олган пайтдан бошлаб содир этилган деб ҳисобланади.

50. Алмаштириш ордери олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий бўлади.

VIII. Турар жойни қайта режалаштириш, бузиб қайтадан қуриш

ва мукаммал тузатиш

51. Турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб қайтадан қуриш ва қайта режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадини кўзлабгина амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзолари, коммунал уй-жой фонди эгаси вакилининг розилиги ва тегишли ҳокимликнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

52. Ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойни мукаммал тузатиш зарур бўлган тақдирда, ижарага берувчи ижарага олувчини тузатиш даврида ижарага берувчи томонидан бериладиган бошқа турар жойга кўчишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинмайди, лекин ижарага олувчи унга тузатиш даврига берилган турар жой учунгина сақлаш, тузатиш ва фойдаланиш учун ҳақини тўлайди.

Тузатиш тугаллангандан кейин ижарага берувчи ижарага олувчига у илгари эгаллаб келган турар жойни беришни рад этган тақдирда ижарага олувчи ушбу масала бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

X. Хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар

53. Давлат уй-жой фондига қарашли хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар ўз меҳнат мажбуриятларининг турига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшашлари керак бўлган фуқароларга берилади.

Хусусий уй-жой фондидан хизмат турар жойларини бериш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 8-бобига мувофиқ амалга оширилади.

54. Хизмат уй-жойлари идора маъмуриятининг қарори ёки иш берувчининг илтимосномаси билан жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилади. Илтимосномага меҳнат шартномасининг ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасива ушбу уй-жойнинг ҳуқуқий тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномалар илова қилинади.

Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори асосида ижара шартномаси бўйича тақдим этилган хизмат уй-жойига киритиш учун ягона асос бўлган ордер берилади.

55. Ходимга иш шароитлари муносабати билан меҳнат шартномаси бўйича хизмат юзасидан бериладиган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда тўхтатилади.

56. Ходим ўзи эгаллаб турган турар жойнибўшатишни рад этган тақдирда ўзи билан бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой берилмасдан суд тартибида кўчириб юборилади (ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

57. Бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан қуйидагилар кўчириладилар:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминалчи жангчилар;

ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;

эгаллаб турган лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

  1. Хизмат уй-жойларини уларнинг бевосита мақсадидан ташқари фойдаланиш ёки уларни арендага бериш таъқиқланади.
  2. Хизмат уй-жойларининг хизмат тоифасидан ўчирилиши жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) агар хизмат уй-жойига бўлган зарурият йўқолган бўлса;

б) хизмат уй-жойи белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса;

в) хизмат уй-жойи бириктирилган ташкилот тугатилган бўлса ва ушбу ташкилотнинг ҳуқуқий вориси бўлмаса;

  1. Хизмат уй-жойларидан чиқариб юбориш фақат Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардагина амалга оширилади.

XI. Якунловчи қоидалар

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш, ҳисобдан чиқариш ва уларга уй-жойларни тақдим этиш тартибларини бузган, шунингдек турар жой уйлари ва яшаш хоналарига фуқароларни киритишнинг белгиланган муддатларини бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

Давлат уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш учун фуқароларни хисобга олишда зарур бўлган шарт-шароитлар

РЎЙХАТИ

1. Турар жой майдонига эга бўлмаган, хусусий квартирада ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлаларда яшовчи фуқаролар).

2. Ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар.

3. Ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарда яшовчилар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар бундан мустасно.

4. Алоҳида шахсий ҳисобга эга бўлган, қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар.

5. Алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар.

  1. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига Тошкент шаҳрида охирги 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида яшаётган ва рўйхатда турган, бошқа аҳоли пунктларида камида 3 йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар киритилади.

Ушбу аҳоли пунктида доимий яшашидан қатъий назар қуйидагилар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар сифатида ҳисобга олинади:

а) дала шароитларида камида 20 йил ишлаган ва шу туфайли доимий яшаш жойига эга бўлмаган геология-қидирув ташкилотлари ва топография-геодезия хизматлари ходимлари;

б) ушбу банда белгиланган муддатда, аммо бошқа аҳоли пунктларида яшайдиган, агар улар яшаш жойи бўйича иш жойи жойлашган аҳоли пунктида амалда бўлган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобига қўйиш шартларига жавоб берган тақдирда, шу аҳоли пунктининг корхона, муассаса ва ташкилотларида узлуксиз ишлаган ходимлар.

Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фонди тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

Ойлик жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оилагаи ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган тоифаларининг

РЎЙХАТИ

1. 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминалчи жангчилар.

2. Шартнома бўйича ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ёки истеъфого чиққан харбий хизматчилар.

3. Оғир турдаги сурункали касалликларга чалинган фуқаролар:

а) Дисфория, шахсиятининг ўзгариши ва ақли заифлик билан кечадиган эпилепсия;

б) Тез-тез такрорланиши оқибатида мувозанатдан чиқарувчи аффектив

ва васваса синдроми билан кечадиган сурункали психозлар;

в) Сурункали шизофрения;

г) Ақлий нуқсон (деменция) билан кечадиган бош миянинг органик касалликлари;

д) Рухий ўзгаришлар билан кечадиган бош мия қон-томир касалликлари;

е) Руҳиятнинг ўзгариши оқибатида 1 ва 2-гуруҳ ногиронлигига чалинган шахслар;

ё) Ахлатли ва сийдикли оқмалар, шунингдек ахлат ва сийдикни тута олмаслик;

ж) Кўп миқдорда суюқлик ажратувчи хавфли ўсмалар;

з) Кўп миқдорда суюқлик ажралиши билан кечадиган тери тошмалари;

к) Оёқ гангренаси.

л) Ўпка ва бошқа аъзолар силининг сил микробактерияларини ажратаётганлиги такрорий лаборатор текширув натижасида тасдиқланган фаол (юқумли) турлари;

м) Мохов касаллиги.

4. 16 ёшгача 7 ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар.

5. Чин етим болаларни васийликка олган оилалар.

6. Уч ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар.

7. Ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари.

8. Кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар - ёлғиз яшайдиган кексалар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар);

9. Болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.

10. Ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилсалар.

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________” даги

____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни

ижарага бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат уй-жой фондини ижарага бериш тартибини белгилайди.

Агар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида ва халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам мазкур Низом қоидалари тадбиқ этилади.

Мазкур Низом махсус уйларга нисбатан қўлланилмайди (ётоқхоналар, вақтинчалик яшаш учун бериладиган уй-жой фондининг уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун уй интернатлари, шунингдек меҳрибонлик уйлари ва бошқа махсус мақсаддаги уйлар).

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат уй-жой фондига нисбатан қўлланилмайди.

  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

Давлат уй-жой фонди:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонун хужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди;

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг тўлиқ хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган идоравий уй-жой фонди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш хуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди;

Ижарага берувчи – балансида ижарага бериладиган давлат уй-жой фонди ҳисобга олинган юридик шахс ёки унинг ваколатли органи;

Ижарага олувчи – мазкур Низомда белгиланган тартибда ва шартларда турар жойнинг ижара шартномасини тузган, вояга етган жисмоний шахс.

Ижара шартномаларини ҳисобга олувчи орган – Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида – “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” Давлат унитар корхонаси).

  1. Ижарага берилган турар жой, шунингдек ижарага олувчининг уни ижарага олишга бўлган ҳуқуқи бошқалар ихтиёрига берилиши, гаровга қўйилиши ёки ўзгача тарзда учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас.
  2. Ижарага олувчи мулкни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлашни амалга ошириш ва уни сақлашга кетадиган ҳаражатларни қоплашга мажбур.
  3. Турар жойни ижарага олиш муддати шартноманинг тузилиш санасидан бошлаб ушбу календарь йилининг охиригача белгиланади. Йил тугагандан сўнг шартнома бир йил муддатдан кўп бўлмаган муддатга тузилади (қисқа муддатли ижара).

Бунда ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Турар жойни ижарага берувчи, агар у турар жойни ижарага бермаслик қарорига келган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини уч ой олдин огоҳлантирган ҳолда янги муддатга шартнома тузишни рад этиши мумкин.

  1. Турар жойни ижарага бериш тартиби
  2. Ижарага берувчи турар жойни ижарага бериш мақсадида:

ижарага берилаётган турар жойнинг хатловдан ўтказади;

ижарага берилаётган турар жойнинг мавжуд чекловларини аниқлайди ва маълумотларини тайёрлайди.

  1. Турар жойни ажратиш хақидаги қарор ва ажратилаётган турар жойга кўчиб кириш учун асос бўлган ордер асосида, ордер берилган санадан бошлаб 10 кун муддатда асосий ижарага олувчи билан ижара шартномасини тузади.

Аввал фойдаланишга берилган турар жойлар бўйича, асосий ижарага олувчи бўлмаган тақдирда, ўрнатилган тартибдаги тақдим этилган квартира карточкаси бўйича (17-шакл) янги асосий ижарага олувчи билан ижара шартномасини тузади.

  1. Ижарага олувчи турар жойдан чиқиб кетган ёки вафот этган тақдирда, шартнома турар жойда яшаётган оиланинг вояга етган аъзоларидан бири билан тузилади. Вояга етган оила аъзоларининг розилиги ижарага берувчи томонидан тасдиқланган тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
  2. Қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
  3. Турар жойнинг ижара шартномасини тузиш ва бекор қилиш
  4. Турар жойнинг ижара шартномасига кўра ижарага берувчи ижарага олувчига тўлов эвазига вақтинчалик фойдаланиш ва яшаш учун турар жойни бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фуқаролик ва уй-жой кодексларида назарда тутилган бошқа шартлар белгиланади.
  5. Кўп квартирали уйда турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда ушбу уйнинг умумий фойдаланишдаги мулкидан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
  6. Турар жойнинг ижара шартномаси турар жойнинг балансда сақловчиси ёки ваколатли органлари томонидан турар жойни олаётган фуқаролар билан қонунчиликда белгиланган тартибда ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклда тузилишига риоя қилинмаслиги ва унинг ҳисобга олинмаслиги шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
  7. Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган турар жойга бўлган мулкҳуқуқининг бошқа мулкдорга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келмайди. Бунда янги мулкдор аввал тузилган турар жойнинг ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади.
  8. Ижара шартномаси турар жойга кириш учун ордер берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда томонлар ўртасида имзоланиши керак.
  9. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

ижарага берилаётган турар жойнинг таркиби;

ижара муддати;

ижара учун тўлов, унинг шартлари ва тўлаш муддатлари;

ижара ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқиш муддатлари ва шартлари;

ижарага олувчи томонидан турар жойдан фойдаланиш, шу жумладан коммунал ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;

ижара шартномаси тугагандан сўнг турар жойни қайтариш шартлари;

ижарага олинган турар жойни тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;

ижара шартномасини бекор қилиш шартлари, шу жумладан ижара ҳақини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартлар.

  1. Турар жойнинг ижарага олувчиси оила аъзолари ва ўзи билан доимий яшаётган фуқароларнинг ижара шартномаси шартларини бузганлиги учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
  2. Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан бирга доимий яшаётган фуқаролар турар жойдан фойдаланиш бўйича ижарага олувчи билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
  3. Турар жойнинг ижрара шартномасини бекор қилиш томонларнинг келишувига бўйича амалга оширилади.

Турар жойни ижарага олувчи оила аъзоларининг ҳамда ўзи билан доимий яшаётган фуқаролар розилиги билан исталган вақтда ижарага берувчини уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ижара шартномасини бекор қилиши мумкин. Ана шундай огоҳлантиришсиз шартнома бекор қилинган тақдирда, ижарага олувчи кейинги уч ой учун турар-жой ижара хақини тўлаши шарт.

  1. Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар бошқа аҳоли пунктига доимий яшаш учун жўнаб кетган ёки шу аҳоли пунктининг бошқа жойига кўчиб ўтганларида турар жойни ижара шартномаси жўнаб кетган ёки кўчиб ўтган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
  2. Турар жойнинг ижара шартномаси исталган тарафларнинг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин, агар:

турар жой доимий яшаш учун яроқсиз ҳолга ёки авария ҳолатига келган бўлса;

турар жой жойлашган уй бузилиши лозим бўлса;

уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.

  1. Турар жой ижарага олувчи томонидан сотиб олинган тақдирда, ижара шартномаси балансда сақловчи ёки унинг ваколатли органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.
  2. Ижара шартномаси қуйидаги ҳолларда ижарага берувчининг талаби билан суд тартибида бекор қилиниши мумкин:

ижарага олувчи томонидан ижара шартномасида белгиланган тўлов муддати тугагандан сўнг олти ой ортиқ муддат учун ижара хақини тўланмаган тақдирда;

ижарага олувчи ёки уларнинг ҳаракатлари учун у жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан турар жой бузилган ёки унга зарар етказилган тақдирда. Агар турар жой ижарачиси ёки уларнинг ҳаракатлари учун у жавобгар бўлган бошқа фуқаролар турар жойни мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда ишлатаётган бўлса, ёхуд турар жойдан фойдаланиш қоидаларини доимий бузаётган бўлса, ижарага берувчи ижарага олувчини огоҳлантириши ва ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда турар жойнинг ижара шартномасини суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

  1. Ижарага олувчининг турар жойга оила аъзолари ва бошқа фуқароларни кўчириб киритиш бўйича ҳуқуқлари
  2. Ижарага олувчи белгиланган тартибда ижарага берувчининг ёзма розилиги билан оила аъзоларини турар жойга кўчириб киритиш, биргаликда яшаётган оила аъзоларининг ёзма розилиги билан эса – ижарага олинган турар жойга бошқа фуқароларни жойлаштиришга ҳақли. Бошқаларни турар жойга жойлаштириш учун оиланинг вояга етмаган аъзоларининг розилиги талаб қилинмайди.
  3. Турар жойга ижарага олувчининг оила аъзолари сифатида кўчиб кирган, агар кўчиб кириш вақтида ушбу шахслар, ижарага олувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тўғрисида бошқа битим бўлмаса, турар жойдан фойдаланиш бўйича қолган оила аъзолари билан тенг ҳуқуқларга эга бўлишади.
  4. Ижарага олувчининг васийлари сифатида турар жойга кўчиб кирган фуқаролар мазкур турар жойга нисбатан мустақил ҳуқуқга эга бўлишмайди.
  5. Ижара ҳақи
  6. Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи бир йилга энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида белгиланади ва бу миқдор ушбу календар йили давомида ўзгармай қолади.
  7. Хизмат турар жойини ижарага олувчилар учун ижара ҳақи “0” қийматда белгиланади.
  8. Турар жойнинг ижара шартномаси бўйича ҳисоб-китоб қилиш
  9. Ижара ҳақи ижарага олувчи томонидан қолган ижара муддати ва охирги ўрнатилган ижара ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган тенг миқдордаги даврий (чораклик, ойлик ва бошқалар) орқали тўлаб борилади. Ижара учун тўлов балансда сақловчининг ҳисоб рақамига келиб тушади.

Ижара ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши устидан назоратни балансда сақловчи амалга оширади.

  1. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари учун тўловларни киритишнинг миқдори, тартиби ва муддатлари ижарага олувчи ва ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузилган битим билан тартибга солинади. Зарур бўлган электроэнергия, сув ва газни ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
  2. Балансда сақловчи коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
  3. Давлат мулкини топшириш ва қайтариб олиш тартиби
  4. Ижара шартномасига мувофиқ ҳолда балансда сақловчи ёки унинг ваколатли шахси ижарага олувчи иштирокида унга турар жойни бериш, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагандан сўнг ёки муддатидан олдин бекор қилинган, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда балансда сақловчига ёки ваколатли органга турар жойни шартнома шартлари ва уйнинг фойдаланиш мақсадига мувофиқ бўлган соз ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
  5. Турар жойни бериш ва уни қайтариб олиш томонларнинг ваколатли шахси иштирокида, икки томонлама топшириш далолатномаси тузилган ҳолда амалга оширилиб, ушбу далолатномада қуйидагилар қайд этилади:

далолатнома тузилган жойи ва сана;

ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган сана, рақами);

турар жойнинг техник ҳолати.

  1. Топшириш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).
  2. Ижарага берилаётган турар жойни ҳисобини юритишва назорат қилиш
  3. Ижарага берилаётган давлат мулкининг маълумотлар базасининг юритилиши ва ҳисобга олиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида – “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” Давлат унитар корхонаси) (бундан сўнг матинда – ҳисобга олувчи орган) томонидан амалга оширилади.

Ҳисобга олувчи орган томонидан ҳам ижара шартномаси, ҳам унинг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилиши ҳисобга олинади.

Ижара шартномасини ҳисобга олиш учун жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ижара шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни давомида ҳисобга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-илова хати;

-томонлар ўртасида имзоланган ижара шартномасининг ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг учтадан асл нусхалари;

-ижарага олувчи паспортининг нусхаси;

-кўчиб кириш учун асос бўлган ордер ёки квартира карточкаси

(17-шакл)нинг нусхаси.

Ижара шартномасининг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилишини ҳисобга олишҳисобга олувчи орган томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида амалга оширилади.

Ҳисобга олувчи орган уч иш кунидан кеч бўлмаган муддатда, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар асосида ижара шартномаси, унинг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилишини ҳисобга қўяди.

Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун ҳисобга олувчи орган томонидан энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Ижара шартномасининг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ва қўшимча киритилишини ҳисобга олиш бепул амалга оширилади.

  1. Ижарага берилаётган турар жойни ҳисобга қўйиш мақсадида ҳисобга олувчи орган тузилган ижара шартномаларини ҳисобга қўяди, рўйхатга тегишли қайдни киритади ва шартноманинг ҳар бир нусхасида ҳисобга олиш санаси ва рақамини кўрсатади. Ҳисобга олинганлик ҳақидаги қайдни киритади ва муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномаси балансда сақловчи, ижарага олувчи ва ҳисобга олувчи органга бир нусхадан берилади.
  2. Ижарага берилиши лозим бўлган турар жой реестри балансда сақловчи томонидан шакллантирилади.
  3. Ижара шартномасининг амал қилиши давомида балансда сақловчи ёки унинг ваколатли органи ижарага олувчи томонидан ижара шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятларнинг тегишлича бажарилиши устидан доимий назоратни амалга оширади. Шу мақсадда ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижарага олувчидан ижара шартномасида кўзда тутилган ҳажмларда маълумотларни сўраш;

зарур бўлган тақдирда, ижарага олувчининг ҳаётига аралашмаган ҳолда ижара мулкининг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш;

ижарага берилган турар жойдан қандай фойдаланилаётганини ўрганиш;

қонунчилик ва ижара шартномасида белгиланган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

Давлат уй-жой фондига қарашли турар жойда ижара шартномаси асосида яшаётган ижарага олувчи, у билан бирга яшаётган барча вояга етган оила аъзолари ва яшаш майдонига ҳуқуқи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги билан,мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар-жойдан ташқари, ушбу турар жойни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Турар жойни хусусийлаштириш белгиланган намунадаги ижара шартномаси тузилган ва ҳисобга олувчи органда ҳисобга қўйилган тақдирдагина, қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

  1. Якунловчи қоидалар
  2. Ушбу Низомда акс эттирилмаган турар жойни ижарага олиш шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига мувофиқ тартибга солинади.
  3. Турар жойнинг ижара шартномасини расмийлаштириш, тузиш, бекор қилиш, қўшимча киритиш ва ўзгартириш вақтида қонунчилик талабларига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик балансда сақловчи ва унинг ваколатли органи зиммасига юклатилади.

Балансда сақловчи ҳар чоракда камида бир марта унинг ихтиёрида бўлган давлат уй-жой фондининг хатловини амалга ошириши ва турар жойнинг ижара шартномасиз фойдаланилаётгани аниқланган тақдирда, ўн кун муддатда ижара шартномасини тузиш бўйича чоралар кўриши ва ижара ҳақи миқдорини ушбу Низом тасдиқланган санадан белгилаши лозим.

Юқорида кўрсатилган маълумотларни яшириш, ўз вақтида тақдим қилмаганлик, шунингдек уларни нотўғри кўрсатганлик учун балансда сақловчи ва бошқа айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

  1. Томонлар ижара шартномасида кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
  2. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати бўйича вужудга келган низолар қонунчилик ва ижара шартномасида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
  3. Ижарага берилган турар жой учун ижара ҳақининг ўз вақтида ва тегишлича ҳисобланиши, тўланиши устидан назорат балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________” даги

____-сон қарорига

4-ИЛОВА

Давлат уй-жой фондидаги турар жой ижара

ШАРТНОМАСИ

______________- сон «_____» _____________20___й.

Бундан сўнг матнда “Ижарага берувчи” деб аталувчи номидан(балансда сақловчи номи)ҳаракат қилувчи бир тарафдан,(лавозими, фамилия, исми, шарифи) ва«______»____йилда берилган ___- сонли турар жой ордери асосида ҳаракат қилувчи ва бундан сўнг матнда “Ижарага олувчи” деб аталувчи фуқаро иккинчи тарафдан, биргаликда эса томонлар (лавозими, фамилия, исми, шарифи) ўртасида ушбу ижара шартномаси қуйидагилар ҳақида тузилди:

  1. Ижарага берувчи ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига умумий майдони___кв.м, шу жумладан яшаш майдони кв. м., хоналар сони, манзилида жойлашган алоҳида турар жойни тақдим этади.

Тақдим этилаётган турар жойнинг ҳусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилган.

  1. Ижара ҳақи бир ой учун ________ сўмни ташкил қилади.

Мазкур ижара шартномаси «____»__________20___й. дан «____»___________20__й. гача бўлган муддат учун тузилган.

  1. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;

б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;

в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муомала қилиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;

г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;

д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш; йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш; маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш.

Санитар мақсаддаги тармоқ (канализация)га унинг тиқилишига олиб келувчи турли чиқиндилар, суюқ озиқ-овқат чиқиндиларини ташлашга йўл қўйилмайди.

е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр сақлагичларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя қилиниши лозим.

ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;

з) ўз вақтида ва ҳар беш йилда бир мартадан кам бўлмаган марта яшаётган квартирадаги яшаш ва умумий фойдаланишдаги хоналарнинг жорий таъмирини амалга ошириш.

Ижарага олувчи томонидан амалга оширилувчи жорий таъмирга қуйидагилар киради: девор ва шифтларни оҳаклаш, бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш, пол, эшик, дераза ва унинг токчасини ички томондан, уларнинг мосламаларини бўяш, иситиш радиаторларини бўяш, квартира ичидаги электр ўтказиш тизимини таъмирлаш.

и) ўз ҳисобидан турар жойдаги носозликларни бартараф қилиш, шунингдек, агар етказилган шикастлар ижарага олувчи ёки у билан бирга яшаётган бошқа шахсларнинг айби билан содир бўлган бўлса, бузилган санитар-техник ёки бошқа қурилмаларни алмаштириш

к) Турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида кўзда тутилган тегишли руҳсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек балкон ва лоджияларни бузиб қайта қуриш ва режасига ўзгартириш киритиш таъқиқланади;

л) ҳар ойда, кейинги ойнинг биринчи санасидан кеч бўлмаган муддатда ижара ҳақи, шунингдек белгиланган муддатда ва тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича коммунал хизматлар (сув, газ, электр ва иссиқлик таъминоти) учун тўловларни амалга ошириш;

м) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланиш уйда яшовчи бошқа одамлар тинчи бузилмаган тақдирдагина йўл қўйилади. Соат 23-00 дан 07-00 гача тўлиқ жимликга риоя қилиниши шарт.

н) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар –техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитар ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой ширкати вакилларига кириш учун руҳсат бериш;

о) ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари квартирада вақтинча бўлмаган ҳолларда, ижарага олувчи уй-жойнинг сақланишини таъминлаш мақсадида турар жойда зарур ҳароратни таъминлаш учун уни иситиш мажбуриятидан озод қилинмайди;

п) зина майдончалари ва йўлакларни ҳар куни тозалаб туриш;

р) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.

Ижарага олувчи томонидан турар жойни топшириш далолатномаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан тузилади ва имзоланади.

Ижарага олувчи ҳуқуқлари:

а) яшайдиган турар жойга турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни бунинг учун оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма руҳсат олган ҳолда киритиш. Ота-онасининг яшаш жойига вояга етмаган фарзандларни киритиш учун оила аъзоларининг руҳсати талаб қилинмайди;

б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқаролар (вақтинчалик яшовчилар)нинг вақтинчалик яшаши учун руҳсат бериш;

в) қонунда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;

г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;

д) Ўзбекистон Республикасинниг Уй-жой кодекси ва бошқа қонунчилигида кўзда тутилган турар жойдан фойдаланиш бўйича бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

  1. Ижарага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага олувчи билан тенг ҳолда барча ҳуқуқлардан фойдаланишади ва мазкур турар жойни ижарага олиш шартномасидана келиб чиқувчи барча мажбуриятларни зиммаларига олишади. Оиланинг вояга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан солидар мулкий жавобгарликка эга бўлишади.
  2. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;

б) уй-жой фондининг эксплуатация ва таъмирлаш меъёр ва қоидаларига мувофиқлиги;

в) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;

г) уй-жойни ўз вақтида таъмирлаб туриш, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарнинг нуқсонсиз ва меъёрда ишлашини таъминлаш;

д) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;

е) ижарага олувчининг квартирасидаги санитар-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса – дарҳол тузатиб бериш;

ж) турар-жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.

6. Ижарага берувчи Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунда белгиланган ҳолларни инобатга олган ҳолда ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг розилигисиз ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

Агар, бошланғич ижарага олувчининг ўрнига аввал тузилган ижара шартномаси бўйича унинг вояга етган оила аъзоси ижарага олувчи деб тан олинган бўлса, ижарага берувчи у билан турар жойни ижарага олиш шартномасини тузади.

  1. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бошқа жойга доимий яаша учун чиқиб кетган тақдирда, ижара шартномаси улар чиқиб кетган кундан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
  2. Мазкур шартнома бузилиш хавфи остидаги уйлардан кўчириш ҳолатларидан ташқари, ижарага берувчининг талаби билан фақат қонунда бегиланган асослар бўйича ва фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
  3. Ушбу ижара шартномаси бўйича томонлар ўртасида вужудга келувчи келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
  4. Макур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчии нусхаси ҳисобга олувчи органда қолади.
  5. Мазкур ижара шартномасида белгиланган талаблар тарафлар томонидан бажарилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик белгиланади.

12.Томонларнинг ревизитлари ва имзолари

Ижарага берувчи

________________________________

(номи ва юридик манзили)

________________________________

(банк хисоб раками, банк номи)

________________________________

________________________________

________________________________

(Ф.И.О. имзо)

М.Ў.

Ижарага олувчи

________________________________

(Ф.И.О. ва манзили)

________________________________

________________________________

________________________________

________________________________

(имзо)

М.Ў.

Ҳисобга олинди

(Ваколатли орган)

______________

____________________

М.Ў. (имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________” даги

____-сон қарорига

5-ИЛОВА

Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

РЎЙХАТИ

1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари (ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар)нинг буғқозон қурилмалари операторлари.

2. Насос станциялари, йирик гидроузеллар ва тўғонларга хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, машинистлар, электр техниклар.

3. Коммунал хизмат кўрсатишнинг сув оқизиш-канализация ва газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизматлари усталари, слесарлари.

4. Йўл оралиқлари усталари, тузатувчилари.

5. Газдан муҳофаза қилиш хизмати ходимлари.

6. Сув хўжалиги фойдаланиш участкалари бошлиқлари, гидроиншоотларнинг тартибга солувчилари ва гидропостларнинг кузатувчилари, участка гидротехниклари ва гидроўлчовчилари.

7. Кабелли (радиореле) кучайтириш пунктларига хизмат кўрсатувчи навбатчи техниклар, радио ва телевизион станцияларга, шунингдек, қишлоқ жойлардаги махсус объектларга хизмат кўрсатувчи электр механиклар.

8. Электр тармоқлари ва ёрдамчи станцияларнинг навбатчи муҳандислари, кабелли тақсимлаш тармоқларининг навбатчи муҳандислари ва техниклари.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қишлоқ жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг участка врач-терапевтлари, педиатрлари.

Ногиронлар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногирон болалар уйларининг директорлари, врач, (фельдшер)лари, катта тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячилари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачлари, врач (фельдшер)лари, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамширалари.

10. Оилавий болалар уйининг тарбиялаш учун уларга берилган болалар билан бирга яшовчи ота-она-тарбиячилари.

11. Ўрмон, қўриқхона, заказник (дахлсиз ўрмон қўриқхонаси), овчилик хўжаликларининг директорлари, ўрмон хўжалиги ходимлари, ўрмон кесувчилари, ёлланган овчилари.

12. Бошқа жойлардан вақтинчалик таклиф этилган олий тоифали тренерлар ва спорт усталари.

13. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва профессионал ёнғин хавфсизлиги ходимлари.

14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг казарма — уй-жой фондига ҳамда коммунал иншоотларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишчи ва хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг зобитлар таркибидаги шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва белгиланган муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари.

15. Ички ишлар органларининг махсус унвонларга эга ходимлари.

16. Ўзбекистон Республикаси туман, шаҳар, вилоят судларининг, Олий суди ва ҳарбий судларининг судьялари.

17. Бошқа ҳудудлардан ишга таклиф қилинган Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонларининг, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг масъул ходимлари, суд ва прокуратура органларининг ходимлари.

18. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

ва унинг ўринбосари.

19. Қишлоқ жойларидаги алоқа бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари.

20. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ўринбосарлари.

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________” даги

____-сон қарорига

6-ИЛОВА



Турар жойни ижарага олувчига топшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

«____» _____________20___й. _____________________________

(аҳоли жойининг номи)

Бизким, Ижарага берувчининг топшириғига кўра унинг номидан иш юритувчи __________________________________________________________________________ ва

(лавозими, фамилия, исми, шарифи)

________________________________ нинг«___»_________20__й. ______-сонли қарорига мувофиқ

(қарорни чиқарган орган номи)

берилган Серия_______________ № _____________ ордер асосида ҳаракат қилувчи Ижарага олувчи фуқаро _______________________________________________________ томонидан ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаки, Ижарага берувчи вакили ва Ижарага олувчи ўртасида ____________________________________________ манзилида жойлашган ____ уйнинг _____қаватидаги №_______ квартирани топшириш ва қабул қилиш амалга оширилди.

Турар жой умумий майдони _________ кв.м. бўлган __________ та яшаш хонасидан иборат.

Турар жойнинг таркиби:

ошхона __________________;

ванна хонаси __________________;

ҳожатхона__________________;

дахлиз (холл) ___________________;

омборхона ___________________;

балкон ___________________;

лоджия ___________________;

яшаш хонаси ___________________;

Турар жой сув таъминоти (совуқ ва иссиқ сув), канализация ва иссиқлик тармоғи (марказий ва маҳаллий иситиш тизими), электр тизими, телефон алоқаси билан таъминланган (йўқ бўлгани ўчириб ташлансин).

Турар жойнинг қўшимча хоналарида ускуналар ўрнатилган.

____________________________________________________________________________

Хоналарнинг техник ҳолати

____________________________________________________________________________

(хоналарнинг техник ҳолати кўрсатилади)

Ижарага берувчи вакили Ижарага олувчи

________________________________________ ___________________________

(Ф.И.Ш. имзо, муҳр) (Ф.И.Ш. имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 

201_ йил “_________” даги

____-сон қарорига

7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорининг 1-иловаси.

2. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й.,

1-сон, 7-модда;).

Общие предложения

2991