ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9876 Министерство народного образования Республики Узбекистан 06/11/2019 21/11/2019 10

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш тўғрисида
ID-9876

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш тўғрисида

Бугунги кунга келиб ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг касб-ҳунарнинг дастлабки кўникмаларини шакллантириш бўйича халқ таълими тизимида 215 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият кўрсатиб, уларга жами 220 минг нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинган. Мазкур мактабдан ташқари таълим муассасаларида

7 мингга яқин педагоглар фаолият кўрсатмоқда.

Мавжуд ахборот-ресурс марказлари фаолияти қайта кўриб чиқилиб, уларга янги вазифалар юкланган ҳолда “Болалар кутубхоналари”га айлантирилди. Бу маърифат масканлари болаларни китобга чин маънода ошно қилиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш каби давлат ва жамият олдида турган вазифаларни бажаришга ҳар томонлама кўмак бериши лозим.

Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, уларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологияларига қизиқишини ошириш ҳамда қизларни ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлашни ташкиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил

30 сентябрдаги ПҚ–4467-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

“Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари - директор ва директор ўринбосарлари учун 1,55 бараварга, тўгарак раҳбари учун 1,5 бараварга оширилади;

“Баркамол авлод” болалар мактаблари инструктор-услубчилари

ва услубчиларнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари тўгарак раҳбарлари базавий тариф ставкалари миқдорига тенглаштирилади, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб амалга оширилади;

“Баркамол авлод” болалар мактабларини махсус асбоб-ускуналар

ва жиҳозлар билан таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида ва “Баркамол авлод” болалар мактабларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

“Баркамол авлод” болалар мактаблари тўғрисидаги намунавий низом

1-иловага мувофиқ;

“Болалар кутубхоналари” тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

“Баркамол авлод” туман (шаҳар) болалар мактаблари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида республика мактаби) ва Тошкент шаҳар болалар мактабининг, шунингдек “Баркамол авлод” республика болалар мактабларининг намунавий тузилмалари 3-5 иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Болалар кутубхоналари” ва Республика “Болалар кутубхонаси”нинг намунавий тузилмалари 6 - 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига:

“Баркамол авлод” болалар мактаблари ва “Болалар кутубхоналари” тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом ашёлар ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги:

Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби, “Баркамол авлод” болалар мактаблари, Республика “Болалар кутубхонаси”, “Болалар кутубхоналари”ни юқори малакали мутахассислар (тўгарак раҳбарлари, кутубхоначилари, инструктор-услубчилари, услубчилар ва бошқа) билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш институтининг Мактабдан ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедраси томонидан ҳар йили нуфузли хорижий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш орқали, улар иштирокида анжуманлар, вебинар, амалий маҳорат ва намунали ўқув дарсларини ўтказсин ҳамда ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ўрнатсин;

мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар 2020-2021 ўқув йили учун халқ таълими соҳасида бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаларида “Кутубхоначилик” йўналиши бўйича ажратиладиган квоталар сонини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

“Баркамол авлод” болалар мактаблари, “Болалар сайёҳлик базалари”

ва “Болалар кутубхоналари”ни янгидан қуриш учун майдонларни танлашда тасдиқланган меъёр ва параметрларга мувофиқ, қоида тариқасида, туман

ва шаҳарларнинг марказида, турар-жой массивларида жойлаштирилишини ҳисобга олсин;

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумтаълим муассасалари кутубхоналарининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2020 - 2022 йилларда болалар ўртасида китоб мутолааси

ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида кўчма кутубхоналар (библиотека) фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

7. Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби бино

ва иншоотларини реконструкция қилиш, 200 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси”ни қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қуйидагилар:

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК — буюртмачи;

“Рrime Tower Group” МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти;

истисно тариқасида, “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” ДУКга танлов (тендер) савдоларини ташкиллаштирмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан юқори салоҳиятга эга бўлган бош пудратчи ташкилотини белгилаш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие предложения

444