ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9822 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 05/11/2019 20/11/2019 14

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-9822

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорликларни қисқартириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:

учинчи хатбошидаги “10” рақами “40” рақамига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 60 фоизи эквивалентида”;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                            Ш. Мирзиёев

 

 

Общие предложения

1102