ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9820 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 04/11/2019 19/11/2019 0

Обсуждение завершено

Распоряжение Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-9820

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

                                                                            Ўзбекистон Республикаси

                                                                                         Президенти                                                    Ш. Мирзиёев

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил __ _________даги ПФ-___-сон 

Фармонига Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон “Республика Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони иловасининг III бўлими қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

“9. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний     манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2-иловаси қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

331

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ваколатига кирадиган масалаларга доир текширишлар.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

1 кун

 

”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Фармони 19-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида:

а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

23-банднинг биринчи хатбошисидаги “Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга иловадаги “Давлат рақобат қўмитаси” сўзлари “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон “Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 4-бандидаги “Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-иловасининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“лавозими бўйича       — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги директори”.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон “Электрон тижоратни жадал  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иловасининг 5-позицияси “Масъул ижрочилар” графасидаги “Давлат рақобат қўмитаси” сўзлари “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида:

а) 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи – саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;

ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун тушадиган ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи;

«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи;”

тўртинчи – еттинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Монополияга қарши курашиш қўмитасининг”  сўзлари “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик)” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан турар жой сотиб олинишини имтиёзли молиялаштиришга”;

тўртинчи хатбоши “Монополияга қарши курашиш қўмитаси” сўзларидан кейин “ва Агентлик” сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси
Монополияга қарши курашиш
қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

 

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

 

”.

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

166