ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9782 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 04/11/2019 19/11/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9782

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”
2011 йил 7 апрелдаги 107-сон
қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан)
ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 7 апрелдаги
107-сон қарорига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.  

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.  

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
 ___ ноябрдаги     -сон қарорига
ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил
7 апрелдаги 107-сон
қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарор 1-бандининг иккинчи хатбошисида “Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига” сўзларидан кейин “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин.

2. Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):

а) илова номига “Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига» сўзларидан кейин “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин.

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Ушбу Низом 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликлар ҳисобланади:

Муковисцидоз;

Тизимли бошланувчи ювенил артрит;

Гемофилия;

Талассемия;

Буллёз эпирдемиолиз;

Помпе касаллиги (Гликогенни  тўпланиши касаллиги);

Гоше касаллиги (Қон яратиш тизими касаллиги)

Фабри касаллиги (Ирсий касаллик, гликосфинголипид метоболизмини бузилиши);

Краббе касаллиги;( Ирсий касаллик миелин толаларини бузилиши);

Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги (Ирсий касаллик липид метоболизмини бузилиши);

Мукополисахаридоз I тури.

Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади”.

в) 2-бандда “касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига” сўзларидан кейин “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин;

“16 ёшгача ногирон болалар (кейинги ўринларда ногирон бола деб аталади)” сўзлари “16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган бола деб аталади)” сўзларига ўзгартирилсин.

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади):

ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ва 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан;

ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;

ногиронлиги бўлган боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади”;

д) 6-бандда:

а1 кичик бандида “16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига» сўзларидан сўнг “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин;

«б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

в) ногиронлиги бўлган боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногиронлиги бўлган бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ногиронлиги бўлган боланинг ва 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг яшаш жойини тасдиқлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси”;  

е) 9-бандда:  

“ОИВ инфекциясига” сўзларидан сўнг “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин; 

ё) 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:  

“13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг, болаликдан ногироннинг, нафақа тайинланган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, ногиронлиги бўлган боланинг ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади”;

ж) 15-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади”;

з) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:  

“16. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногиронлиги бўлагн бола ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади”; 

и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“18. ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади”. 

Ногиронлиги бўлган болага, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар, тўланади.  

Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга ва болаликдан ногиронга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.   

Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади. 

к) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“19. Тайинланган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди”;

л) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.

Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган боланинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.

Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади”;

м) 23-бандда “ОИВ инфекциясига” сўзларидан кейин “ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка” сўзлари қўшилсин.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига таққослама жадвал

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган тахрир

Асослантириш

Қарор қисмида.

1

1. Қуйидаги янгиланган:

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

.....

 

 

1. Қуйидаги янгиланган:

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

......

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):

2

Низомнинг номланиши

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

низом

Низомнинг номланиши

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

3

1. Ушбу Низом 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Низом 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликлар ҳисобланади:

1.Муковисцидоз;

2.Тизимли бошланувчи ювенил артрит;

3.Гемофилия;

4.Талассемия;

5.Буллёз эпирдемиолиз;

6.Помпе касаллиги (Гликогенни  тўпланиши касаллиги);

7.Гоше касаллиги (Қон яратиш тизими касаллиги)

8.Фабри касаллиги (Ирсий касаллик, гликосфинголипид метоболизмини бузилиши);

9.Краббе касаллиги;( Ирсий касаллик миелин толаларини бузилиши);

10.Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги (Ирсий касаллик липид метоболизмини бузилиши);

11.Мукополисахаридоз I тури.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

4

2. Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда 16 ёшдан катта болаликдан ногирон деб аталади), касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар (кейинги ўринларда ногирон бола деб аталади) эгадирлар.

2. Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда 16 ёшдан катта болаликдан ногирон деб аталади), касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган бола деб аталади) эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

5

5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади):

ОИВ инфекциясига чалинган шахс ва 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан;

 

 

ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;

 

 

ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади):

ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ва 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан;

ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;

ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

6

6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан — паспортининг нусхаси;

а1) 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса;

 

 

б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

 

 

 

 

в) ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан — паспортининг нусхаси;    

а1) 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса;

б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

в) ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

7

9. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга нафақа у ўн саккиз ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.

9. Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади. ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга нафақа у ўн саккиз ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

8

13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва болаликдан ногироннинг, нафақа тайинланган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, ногирон боланинг ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади.

13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва болаликдан ногироннинг, нафақа тайинланган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, ногирон боланинг ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

9

15. .......

16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;

15. .......

16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

10

16. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади.

16. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

11

18. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади.

 

 

Ногирон болага, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсга тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар, тўланади.

 

 

Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва болаликдан ногиронга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.

 

 

Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.

18. ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади”.

Ногирон болага, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар, тўланади.  

Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга ва болаликдан ногиронга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.

Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

12

19. Тайинланган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди.

19. Тайинланган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

13

21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.

 

 

 

 

Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган шахснинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.

Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.

21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.

Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган шахснинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.

Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

14

23. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.

23. ОИВ инфекциясига ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган шахсга ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасига тушунтириш хати

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 сентябрдаги
“Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4440-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.  

Ушбу ҳужжат лойиҳасида ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) муковисцидоз, гемофилия, талассемия, тизимли бошланувчи ювенил артрит, буллёз эпидермолиз, гликоген тўпланиши касаллиги (Помпе касаллиги), Гоше касаллиги, Фабри касаллиги, Краббе касаллиги, Ниман-Пик (А, В турлари) касаллиги ва мукополисахаридоз I тури касалликларига чалинган беморларнинг кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш асосий устувор йўналишлари этиб белгиланлиги эътиборга олинган.  

Ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган ўн саккиз ёшга тўлмаган болалар касалликнинг кечиши ва босқичидан қатъий назар, 18 ёшгача нафақа олиш ҳуқуқини таъминлайдиган, ногиронлик мезонларига асосланган ҳолда тиббий-ижтимоий экспертиза қоидаларини белгилашни назарда тутади.

Қарор лойиҳаси ўз моҳияти билан Ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган ўн саккиз ёшга тўлмаган болаларни касалликнинг кечиши ва босқичидан қатъий назар,
18 ёшгача нафақа олиш ҳуқуқини таъминлаши кўзда тутилмоқда. 

Общие предложения

172