ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
970 Союз молодежи Узбекистана 18/10/2018 02/11/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-970

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 18 июлдаги ПҚ–3138-сон Қарорини бажариш, шунингдек ёшлар туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган “Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш манзилли режаси” (кейинги ўринларда манзилли режа деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар қурилиш инвест” компанияси – буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳачилар ҳамда бош пудратчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда танлов савдолари (тендер) натижалари асосида аниқлансин.

3. Белгилансинки:

Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади;

Ёшлар меҳмонхоналарида ёшлар туризми учун қулай инфратузилма ва ижтимоий объектларни ташкил этишни инобатга олган ҳолда улар хостелларга тенглаштирилади ҳамда амалдаги қонунчиликда хостеллар учун кўзда тутилган давлат стандартлари талабларига мувофиқ ўз фаолиятини олиб боради.

4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига хусусий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва фаолиятини амалга оширишга рухсат берилсин.

5. Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари иловадаги манзилли режада белгиланган ҳудудларда Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер майдонларини ўрнатилган тартибда ажратсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда меҳмонхоналарнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкиллаштирсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси К.К.Куранбаев зиммасига юклатилсин.

Илова

Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш
МАНЗИЛЛИ РЕЖАСИ

 

Ҳудуд номи

Манзили

Умумий майдони

Шу жумладан доимий фойдаланишга

Қурилиш муддати

Тошкент шаҳри

Қатортол кўчаси,
60 а-уй

0,1025 га

0,1025 га

2019 йил

Бухоро шаҳри

Газли шоҳ кўчаси ҳудуди

0,20 га

0,20 га

2019 йил

Самарқанд тумани

“Мотрид-Агротехсервис” агрофирмаси ҳудуди

0,10 га

0,10 га

2019 йил

Шаҳрисабз шаҳри

“Зингрон” МФЙ,
Марказий Алия ҳудуди

0,20 га

0,20 га

2020 йил

Марғилон шаҳри

“Роҳат” МФЙ, Б.Марғилоний кўчаси ҳудуди

0,20 га

0,20 га

2020 йил

 

Общие предложения

926