Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
968 Союз молодежи Узбекистана 18/10/2018 02/11/2018 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-968

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПФ5466-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом
1-иловага;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг иштирок этиш тартиби тўғрисида низом
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

1-илова

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат шериги – туман (шаҳар) ҳокимликлари;

давлат-хусусий шериклик – хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этишдаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси – коворкинг марказлари ва (ёки) меҳнат гузарларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш бўйича инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) – давлат шериги ва хусусий шерикнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари
ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

тадбиркорлик субъектлари Давлат дастури доирасида тадбиркорлик
ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз
ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

хусусий шерик – давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари;

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари (кейинги ўринларда коворкинг марказлари деб аталади) – ёшлар тадбиркорлиги субъектларига имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар
ва семинарлар ташкил этишга мўлжалланган мажмуа;

“Yoshlar mehnat guzari” комплекслари (кейинги ўринларда меҳнат гузарлари деб аталади) – чакана савдо ва маиший хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда ижарага жой ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлашга мўлжалланган мажмуа.

  1. Давлат шериги ва хусусий шерикнинг коворкинг маркази ва (ёки) меҳнат гузарини ўзаро манфаатдорликда ташкил этиш бўйича таклифлари давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади.
  2. Ушбу Низом тасдиқлангунга қадар коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
  3. Жамғарма ўз муассислигида ташкил этилган тадбиркорлик субъекти томонидан коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун Жамғарма маблағлари билан тўлиқ молиялаштирган ҳолда иштирок этишга ҳақли.
  4. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий шерикнинг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.

 

2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби

  1. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомнинг
    1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
  2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси;

б) коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) учун режалаштирилаётган ер участкаси ёки давлат мулки бўлган бўш турган объект тўғрисида маълумотлар;

в) ер участкасига (бинога) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (агар коворкинг маркази ёки меҳнат гузари хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилиш билан боғлиқ бўлса);

г) заруратга кўра, коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун эскиз лойиҳавий таклиф ҳужжатлари.

  1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига тушган аризалар икки иш куни ичида қуйидагиларга асосан кўриб чиқилади:

тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги;

таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳисоб-китобларининг асосланганлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерикнинг молиявий ҳолати, хусусан ўз маблағлари ва (ёки) у томонидан жалб этилган кредитлар ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилишининг таъминланиши;

коворкинг марказларини туман (шаҳар) марказида, меҳнат гузарлари эса ишсиз ёшлар сони кўп бўлган аҳоли пунктларида ташкил этилиши.

  1. Ариза ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса ёки уни кўриб чиқиш вақтида 9-банд талабларига жавоб бермаган тақдирда, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни ичида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

 

3-боб. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартиби

  1. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.
  2. Туман (шаҳар) ҳокимлиги коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиши учун ер участкасини ажратиш бўйича материалларни икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ўн беш кун ичида ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлайди
    ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ушбу материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
  4. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкасини ажратишга доир материаллар тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига юборади ҳамда хусусий шеригини хабардор қилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори олинган кундан бошлаб икки иш кунида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек, хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
  2. Ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин
    у томонидан қопланади.
  3. Хусусий шерикка ажратилган ер участкаси негизида барпо этилган бино
    ва иншоотлар мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади.

 

4-боб. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун давлат мулки бўлган бўш турган объектларни “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби

  1. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун давлат мулки бўлган бўш турган объектлар (кейинги ўринларда объект деб аталади) берилади.
  2. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида коворкинг маркази
    ёки меҳнат гузари қурилиши учун объектни хусусий шерикка “ноль” харид қиймати бўйича беришни ташкил этиш мақсадида
    Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ҳудудий бўлинмасига тегишли материалларни юборади.
  3. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси тегишли материалларни олган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида объектни балансда сақловчига (кейинги ўринларда балансда сақловчи деб аталади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.
  4. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда объект бўйича инвентаризация ўтказади ва Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига:

инвентаризация комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;

инвентаризация комиссияси мажлисларининг баённомаларини;

инвентаризация комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган объектни инвентаризация қилиш ҳужжатларини;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни ўрнатувчи бошқа ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса);

ер участкасига, ерости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;

Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича объектнинг паспортини, фотосуратларни (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.

  1. Инвентаризация балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли инвентарь рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.
  2. Инвентаризация ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартиб асосида тузилади, инвентаризация комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
  3. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати тузилгач, икки иш куни ичида объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланси қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.
  4. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач,
    беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси хусусий шерикка “бекор қилиш ҳуқуқисиз” белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.
  5. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик
    ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, давлат шериги томонидан тақдим этилган маълумот бўйича Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси хусусий шерик томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек аудит хулосаси асосида
    “бекор қилиш ҳуқуқи билан” белгисини қўяди.
  6. Хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда объект хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади.

 

5-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича битимни тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш, шунингдек, амал қилишини тўхтатиш тартиби

  1. Битим қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда тузилади.
  2. Битимда у амалга оширилиши шаклига қараб қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарлари фойдаланишга топшириладиган
ва ишга тушириладиган муддат
лар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, қурилишни молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, қурилишнинг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилинмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам белгиланиши мумкин.

  1. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.
  2. Агар зарурат бўлса, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим қоидаларини келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.
  3. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.
  4. Тузилган битимларнинг ягона реестри туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан юритилади.
  5. Битим ўттиз йилгача бўлган муддатга имзоланади. Битим, агар унда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.
  6. Битимга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича – давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир коворкинг марказлари ва (ёки) меҳнат гузарларини қуришни (жойлаштиришни) тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.

  1. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича – хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича – давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим бир йилдан кейин бекор қилинади.

  1. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

 

5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

  1. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусий шерикдан битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида битимда белгиланган муддатларда ҳисобот олиш;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолаш;

қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилиш;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этиш.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

хусусий шерикка коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш учун
ер участкасини бепул асосда ёки давлат мулки бўлган бўш турган объект
ини “ноль” харид қийматида белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда тақдим этиш;

коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб бориш ва улашни туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлаш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган коворкинг марказлари
ва меҳнат гузарларини мавжуд имтиёзлардан фойдаланишини таъминлаш;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиш;

коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) учун қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда кўмаклашиш;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслик.

Давлат шеригига ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

  1. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тақдим қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этиш;

коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш ҳамда зарур ҳолларда белгиланган тартибда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун мурожаат қилиш;

фойда олиш ва уни эркин тасарруф этиш;

битим амал қиладиган муддатга ер участкасини бепул асосда ёки давлат мулки бўлган бўш турган объектини “ноль харид қийматида олиш ҳамда улардан фойдаланиш;

давлат-хусусий шериклик шартлари ва мажбуриятлар бажарилгандан кейин ажратилган ер участкаси негизида барпо этилган бино ва иншоотларни ҳамда берилган объектни мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

а) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари қурилишини молиялаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар ва талабларга мувофиқ келишилган муддатларда қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

б) Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалларини жойлаштириш учун коворкинг марказларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида, аммо банд этилган умумий майдонга нисбати ҳисобланган коммунал тўловларини тўлаш шарти билан хоналар тақдим этиш;

в) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини сақлаб туриш харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш;

г) битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаш;

д) коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларига иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш;

е) коворкинг марказларида:

ёшлар тадбиркорлиги субъектларига тадбиркорларга имтиёзли шартларда офис хоналари ва техникаси, сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш;

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш;

тадбиркорлик фаолиятига оид бўлган форумлар, мастер-класслар
ва семинарлар ташкил этиш;

ж) меҳнат гузарларида:

тадбиркорлик субъектларига чакана савдо ва маиший хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли шартларда ижарага жой ажратиш;

банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Хусусий шерикка ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

  1. Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.

 

6-боб. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қурилишида Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш учун давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиби

  1. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуришда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
  2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган хусусий шерик коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиш қийматининг 30 фоизгача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда Жамғарма филиали деб аталади) мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ тақдим этилган аризага қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёжни ва молиялаштириш миқдорини асослантирувчи тушунтириш хати;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда хусусий шерикнинг молиявий ҳолати, хусусан ўз маблағлари ва (ёки) у томонидан жалб этилган кредитлар ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилишини тасдиқловчи маълумот;

қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари;

коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка тақдим этиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қароридан кўчирма (агар ер участкаси ажратилган бўлса);

коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини жойлаштириш мақсадида давлат мулки бўлган бўш турган объектни хусусий шерикка тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдан кўчирма (агар давлат мулки бўлган бўш турган объект ажратилган бўлса);

ер участкасига ёки бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида тузилган битимдан нусха.

  1. Жамғарма филиали ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилган кундан бошлаб, ҳар ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 8, 9 ва 44-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади.
  2. Ушбу Низомнинг 8, 9 ва 44-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилмасдан ҳар ойнинг 12-санасига қадар хусусий шерикка қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни Жамғарма филиалига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

  1. Хусусий шерик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Жамғарма филиали томонидан ҳар ойнинг 12-санасига қадар Жамғармага берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳужжатларининг ушбу Низомнинг 8, 9 ва 44-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Жамғарма филиали раҳбари имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.
  2. Жамғарма таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ҳар ойнинг 18-санасига қадар қуйидаги асосда кўриб чиқади:

таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг фаолият соҳасини Жамғарманинг асосий вазифаларига ва мазкур Низом талабларига мувофиқлиги;

хусусий шерикнинг етарли молиявий қувватга эгалиги;

ташкил этиладиган корхонанинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини ёшлар билан тўлдириши.

Жамғарма давлат-хусусий шериклик лойиҳасида Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа талаблари асосида ҳам кўриб чиқиши мумкин.

  1. Жамғарма давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш юзасидан таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;

б) аниқ ва асослантирилган таклиф ҳамда эътирозларни кўрсатган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида;

в) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

  1. Ушбу Низомнинг 49-банди “б” кичик бандига мувофиқ қайта кўриб чиқиш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари Жамғармага кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
  2. Таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ушбу Низомнинг 47-банди “в” кичик бандига мувофиқ Кузатув кенгашига киритиш рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали хусусий шерикка ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 20-санасига қадар ёзма шаклда маълум қилади.
  3. Жамғарма томонидан маъқулланган истиқболли давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳар ойнинг 20-санасига қадар Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритилади.
  4. Кузатув кенгаши ҳар ойнинг 25-санасига қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бюджет параметрлари доирасида кўриб чиқади ва қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш тўғрисида (қарорда ажратиладиган маблағ миқдори кўрсатилиши ҳамда унинг миқдори коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиши қийматининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим);

б) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда Жамғарма маблағлари билан иштирок этишни рад этиш тўғрисида.

  1. Таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ушбу Низомнинг 53-банди “б” кичик бандига мувофиқ рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали хусусий шерикка ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 28-санасидан кечикмаган муддатда ёзма шаклда маълум қилади.
  2. Кузатув кенгашининг давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ижобий қарори Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Жамғарма филиали ва хусусий шерик ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ масъулияти чекланган жамият ёки қўшимча масъулиятли жамият (кейинги ўринларда жамият деб аталади) таъсис шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади.
  3. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ижобий қарор қабул қилинган Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида қуйидагилар киритилиши лозим:

Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағ миқдори, устав фондидаги (устав капиталидаги) фоиз улуши, усуллари ва муддатлари;

таъсис шартномасини имзолаш муддати;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа алоҳида шартлар.

  1. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасининг нусхаси уни Кузатув кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб уч иш куни ичида Жамғарма томонидан унинг филиали орқали хусусий шерикка юборилади.
  2. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим бекор қилинганда (Жамғарма маблағларини молиялаштириш даврига қадар);

хусусий шерик томонидан Жамғарма маблағлари билан иштирок этишни рад этиб ёзма равишда мурожаат қилинганда.

  1. Жамғарма маблағлари билан иштирок этиладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида белгиланган муддатда таъсис шартномаси тузилади ва жамият устави тасдиқланади.

Зарурат бўлганда, таъсис шартномаси ва жамият устави қоидаларини келишиш мақсадида улар ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.

  1. Жамият юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Агар таъсис шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жамиятни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш хусусий шерик томонидан амалга оширилади.

  1. Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин хусусий шерик томонидан Жамғарма филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

жамият уставининг давлат рўйхатидан ўтказилган нусхаси.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасидан келиб чиқиб, Жамғарманинг филиали хусусий шерикдан қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиши мумкин.

 

7-боб. Жамғарма маблағларини ажратиш ва мазкур маблағларни жамият устав жамғармасига (устав капиталига) кейинчалик капиталлаштириш

  1. Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, Жамғарма ўзининг филиали сўровига асосан таъсис шартномасида белгиланган муддатларда Жамғарманинг филиали орқали хусусий шерикка белгиланган тартибда маблағларни ажратади.

Жамғарма маблағлари қиймати икки миллиард сўмдан юқори бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ижобий хулосаси олингандан сўнг молиялаштирилади.

  1. Жамият устав фондига (устав капиталига) Жамғарма улуши пул (миллий валюта) ёки мол-мулк кўринишида киритилиши мумкин.
  2. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари қурилиши учун ажратилган Жамғарма маблағлари жамиятнинг таъсис шартномасида белгиланган муддатларда жамиятнинг устав жамғармасига (устав капиталига) капиталлаштирилади.
  3. Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари қурилиши учун Жамғарма маблағлари ажратилган жамиятни ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

 

8-боб. Якуний қоида

  1. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

1-иловага 1-схема

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Тадбиркорлик субъекти
(хусусий шерик)

 

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

ўз ихтиёрига
кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги)

 

Коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш (жойлаштириш) бўйича ариза, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади.

 

икки иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги)

 

1. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни ариза берувчига қайтаради.

2. Белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар бўйича коворкинг маркази ёки меҳнат гузари қурилиши (жойлаштирилиши) учун:

ер участкасини ажратишга доир материалларни Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига;

давлат мулки бўлган бўш турган объектни “ноль” харид қиймати бўйича беришни ташкил этиш учун тегишли материалларни Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

 

бир иш куни ичида

 

 

 

 

икки иш куни ичида

 

икки иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ер участкаларини ажратиш бўйича

 

 

 

 

 

 

 

4а-босқич

 

Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

 

Ер участкасини ажратишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

 

ўн беш кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5а-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги)

 

1. Коворкинг маркази ёки меҳнат гузарини қуриш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Ер участкасини ажаратиш тўғрисидаги қарорни “Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига юборади ҳамда хусусий шерикни хабардор қилади.

 

уч иш куни
ичида

 

 

 

6а-босқич

 

“Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали

 

1. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.

 

икки иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7а-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги),
тадбиркорлик субъекти
(хусусий шерик)

 

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

 

гувоҳнома берилганидан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8а-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги)

 

Хусусий шерикка ажратилган ер участкаси негизида барпо этилган бино ва иншоотларни мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштиради.

 

давлат-хусусий шериклик шартлари ва мажбуриятлар бажарилгандан кейин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни тақдим этиш бўйича

 

 

 

 

 

 

 

4б-босқич

 

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси

 

Давлат мулки бўлган бўш турган объектни балансда сақловчига мулкни белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида ёзма талаб юборади.

 

уч иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5б-босқич

 

Балансда сақловчи

 

Давлат мулки бўлган бўш турган объектни инвентаризациядан ўтказади ва Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

ўн иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6б-босқич

 

Балансда сақловчи, тадбиркорлик субъекти (хусусий шерик)

 

Инвентаризация ҳужжатини тузади ва объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжатини имзолайди.

 

икки иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7б-босқич

 

Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги),
тадбиркорлик субъекти
(хусусий шерик)

 

1. Хусусий шерикка “бекор қилиш ҳуқуқисиз” белгиси билан объектга эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.

 

2. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

 

беш иш куни ичида

 

 

давлат ордери берилганидан кейин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8б-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(давлат шериги)

 

Хусусий шерикка “бекор қилиш ҳуқуқи билан” белгиси билан объектга эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.

 

битим муддати тугашидан сўнг беш иш куни ичида

 

 

 

 

1-иловага 2-ссхема

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуришда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Тадбиркорлик субъекти (хусусий шерик)

 

Коворкинг-маркази ёки меҳнат гузари қурилиш қийматининг 30 фоизгача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига тегишли ҳужжатларни тақдим этиш.

 

ҳар ойнинг
5-санасига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

 

1. Жамғарма маблағларини ажратишни сўраб ёзилган ариза, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларнинг низом талабларига мослигини кўриб чиқади.

2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси йўналишидан келиб чиқиб, қўшимча равишда сўраб олинган маълумот ва (ёки) ҳужжатларни кўриб чиқади.

 

ҳар ойнинг
10-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

 

1. Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан хусусий шерикка қайтаради.

2. Хусусий шерик томонидан тақдим этилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ҳужжатларининг Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулосани Жамғармага тақдим қилади.

 

ҳар ойнинг
12-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

1. Таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Низом талаблари асосида ўрганиб чиқади ҳамда уни Кузатув кенгашига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Кузатув кенгашига киритиш рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали хусусий шерикка ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.

3. Маъқулланган истиқболли давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.

 

ҳар ойнинг
18-санасига
қадар

 

 

ҳар ойнинг
20-санасига
қадар

 

 

 

ҳар ойнинг
20-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Кузатув кенгаши

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасига Жамғарма маблағларини ажратиш масаласини Кузатув кенгашида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.

2. Кузатув кенгаши мажлиси баёнининг нусхасини Жамғарманинг филиали орқали хусусий шерикка юборади.

 

ҳар ойнинг
25-санасига
қадар

 

 

баённома тасдиқлаганидан сўнг уч иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали, тадбиркорлик субъекти (хусусий шерик)

 

1. Жамғарма маблағлари ажратиладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун таъсис шартномасини тузади ва жамият уставини тасдиқлайди.

2. Жамиятни юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

 

баённомада белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Жамғарма филиали сўровига асосан Жамғарманинг филиали орқали хусусий шерикка белгиланган тартибда маблағларни ажратади.

 

жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Жамғарма томонидан ажратилган маблағларни кейинчалик жамият устав жамғармасига (устав капиталига) капиталлаштиради.

 

таъсис шартномасида белгиланган муддатларда

 

 

 

 

2-илова

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг иштирок этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) иштирок этиш тартибини белгилайди.
  2. Жамғарма Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида мазкур лойиҳалар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш йўли билан иштирок этади.
  3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

лойиҳа ташаббускорлари – Давлат дастури доирасида тадбиркорлик
ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги субъектлари (18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар), 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

тадбиркорлик лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади)
– тадбиркорлик субъекти томонидан Давлат дастури доирасида тегишли туман (шаҳар)да реализация қилинадиган тадбиркорлик лойиҳаси.

 

2-боб. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш учун
лойиҳаларни кўриб чиқиш тартиби

  1. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида иштирок этиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
  2. Жамғарма маблағлари (улуши) қуйидаги мақсадларга ажратилмайди:

тадбиркорлик субъектининг аввал олинган кредитлари ёки бошқа ҳар қандай қарзларини қайтаришга;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқаришга;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантиришга;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга;

маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан хизмат автомобиллари таъминотига;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилишга;

кредитларни қайтариш мажбуриятлари бўйича таъминот сифатида Жамғарма кафиллиги берилган лойиҳаларга.

  1. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда Жамғарма филиали деб аталади) лойиҳани амалга оширишда Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни сўраб ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

бизнес-режа;

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно;

жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби ва жамиятнинг таъсис шартномасидан кўчирма, жисмоний шахслар бундан мустасно;

таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.

  1. Жамғарма филиали тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг
    4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар кўриб чиқади.

Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускоридан лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиши мумкин. Бу ҳолда сўраб олинган қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар ҳужжат тақдим этилган ойнинг 10-санасидан кечиктирмаган ҳолда Жамғарма филиали томонидан кўриб чиқилиши лозим.

  1. Ариза ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандлари талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига ҳар ойнинг 12-санасига қадар қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Лойиҳа ташаббускори талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

  1. Лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Жамғарма филиали томонидан ҳар ойнинг 12-санасига қадар Жамғармага берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан, лойиҳа ҳужжатларининг ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Жамғарма филиали раҳбари имзолаган тегишли хулоса илова қилинади.
  2. Жамғарма таклиф этилаётган лойиҳани ҳар ойнинг 18-санасига қадар қуйидагиларга асосан кўриб чиқади ҳамда уни Жамғарманинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

таклиф этилаётган лойиҳанинг фаолият соҳаси Жамғарманинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;

лойиҳада маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланиши;

лойиҳада юқори технологияли ускуналар ва технологияларни қўллаган ҳолда янги замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилиши;

лойиҳанинг талаб катта бўлган импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилганлиги;

лойиҳанинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги;

лойиҳа ташаббускорининг молиявий қувватга эгалиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги ва ҳ.к.);

лойиҳани амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган (етиштирилган) тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорда сотиш имконияти ва истиқболлари;

ташкил этиладиган корхонада ишчилар (ходимлар) умумий сонининг
70 фоизидан кам бўлмаган қисмини
5 йил давомида ёшлар билан тўлдириш мажбуриятини олиши.

Жамғарма лойиҳада Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа талаблари асосида ҳам кўриб чиқиши мумкин.

  1. Жамғарма лойиҳани кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш юзасидан таклиф этилаётган лойиҳани Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;

б) аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш зарурлиги тўғрисида;

в) лойиҳани амалга оширишда Жамғарма маблағлари билан иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

  1. Ушбу Низомнинг 11-банди “б” кичик бандига мувофиқ қайта ишланган лойиҳа Жамғармага кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
  2. Таклиф этилаётган лойиҳани ушбу Низомнинг 11-банди “в” кичик бандига мувофиқ Кузатув кенгашига киритиш рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 20-санасига қадар ёзма шаклда маълум қилади.
  3. Жамғарма томонидан маъқулланган истиқболли лойиҳа ҳар ойнинг
    20-санасига қадар Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритилади.
  4. Кузатув кенгаши ҳар ойнинг 25-санасига қадар лойиҳани бюджет параметрлари доирасида кўриб чиқади ва қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) Жамғарма маблағлари билан иштирок этиш тўғрисида;

б) Жамғарма маблағлари билан иштирок этишни рад этиш тўғрисида.

  1. Таклиф этилаётган лойиҳа ушбу Низомнинг 15-банди “б” кичик бандига мувофиқ рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ҳар ойнинг 28-санасидан кечикмаган муддатда ёзма шаклда маълум қилади.
  2. Кузатув кенгашининг лойиҳа бўйича ижобий қарори Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Жамғарма филиали ва лойиҳа ташаббускори ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ масъулияти чекланган жамият ёки қўшимча масъулиятли жамият (кейинги ўринларда жамият деб аталади) таъсис шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади.
  3. Лойиҳа бўйича ижобий қарор қабул қилинган Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида қуйидагилар киритилиши лозим:

Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағ миқдори, устав фондидаги (устав капиталидаги) фоиз улуши, усуллари ва муддатлари;

таъсис шартномасини имзолаш муддати;

амалга ошириладиган фаолият тури ёки турлари;

лойиҳани амалга ошириш жадваллари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа алоҳида шартлар.

  1. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасининг нусхаси баённомани Кузатув кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Жамғарма томонидан унинг филиали орқали лойиҳа ташаббускорига юборилади.
  2. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

лойиҳа ташаббускори томонидан баённомада белгиланган тадбиркорлик фаолияти тури ўзгартирилганда;

лойиҳа ташаббускори томонидан Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни рад этиб ёзма равишда мурожаат қилинганда.

  1. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Кузатув кенгаши мажлисининг баённомасида белгиланган муддатда Жамғарма филиали ва лойиҳа ташаббускори ўртасида таъсис шартномаси тузилади ва жамият устави тасдиқланади.

Зарурат бўлганда, таъсис шартномаси ва жамият устави қоидаларини келишиш мақсадида улар ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.

  1. Жамият юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Агар таъсис шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жамиятни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш лойиҳа ташаббускори томонидан амалга оширилади.

  1. Жамият юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин лойиҳа ташаббускори томонидан Жамғарма филиалига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

жамият уставининг давлат рўйхатидан ўтказилган нусхаси;

лойиҳа амалга ошириладиган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар.

Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб, Жамғарманинг филиали лойиҳа ташаббускоридан лойиҳа бўйича қўшимча маълумот ва (ёки) ҳужжатлар сўраб олиши мумкин.

 

3-боб. Жамғарма улушини ажратиш ва уни реализация қилиш

  1. Жамият юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, Жамғарма унинг филиали сўровига асосан таъсис шартномасида белгиланган муддатларда Жамғарманинг филиали орқали жамият устав фондига (устав капиталига) белгиланган Жамғарма улушини ажратади.

Жамғарма улуши қиймати икки миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ижобий хулосаси олингандан сўнг ажратилади.

  1. Жамият устав фондига (устав капиталига) Жамғарма улуши пул (миллий валюта) ёки мол-мулк кўринишида киритилиши мумкин.
  2. Жамғарма Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларда мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иштирок этади.
  3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан иштирок этилган улушни реализация қилишда улуш қийматини биринчи навбатда лойиҳа ташаббускори ва (ёки) жамиятнинг бошқа иштирокчилари томонидан сотиб олинишига устуворлик берилади. Лойиҳа ташаббускори (ёки) жамиятнинг бошқа иштирокчилари томонидан Жамғарма улушини сотиб олиш рад этилган тақдирда Жамғарма улуши бошқа ташаббускор тадбиркорларга сотилиши мумкин.
  4. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этган лойиҳаларда қонунчиликда белгиланган тартибда ўз улушларини сотувга чиқаради. Улушларни сотувга чиқаришда мазкур улушларнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиқиб сотилади.

Улушларнинг ҳақиқий баҳоси мустақил баҳоловчи ташкилот ёки фонд биржасида қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

 

4-боб. Якунловчи қоида

  1. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

2-иловага схема

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Лойиҳа ташаббускори (тадбиркорлик субъекти)

 

Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этишни сўраб Жамғарманинг туман (шаҳар) филиалига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

 

ўз ихтиёрига
кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

 

1. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиш бўйича ариза, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади.

2. Лойиҳа йўналишидан келиб чиқиб, қўшимча равишда сўраб олинган маълумот ва (ёки) ҳужжатларни кўриб чиқади.

 

ҳар ойнинг
10-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали

 

1. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда, тақдим этилган ҳужжатларни ариза берувчига қайтаради.

2. Белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар бўйича Жамғарма филиали раҳбари имзолаган тегишли хулоса билан Жамғармага тақдим қилади.

 

ҳар ойнинг
12-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

1. Таклиф этилаётган тадбиркорлик лойиҳасини Низом талаблари асосида ўрганиб чиқиш ҳамда уларни Кузатув кенгашига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Тадбиркорлик лойиҳасини Кузатув кенгашига киритиш рад этилган тақдирда, Жамғарма филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ариза асослантирилган ҳолда рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.

3. Маъқулланган истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.

 

ҳар ойнинг
18-санасига
қадар

 

 

ҳар ойнинг
20-санасига
қадар

 

 

 

ҳар ойнинг
20-санасига
қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Кузатув кенгаши

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

1. Тадбиркорлик лойиҳаларини бюджет параметрлари доирасида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.

 

2. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасининг нусхасини Жамғарманинг филиали орқали лойиҳа ташаббускорига ёки унинг ваколатли шахсига юборади.

 

ҳар ойнинг
25-санасига
қадар

 

баённома тасдиқлаганидан сўнг 3 иш куни ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман (шаҳар) филиали, лойиҳа ташаббускори (тадбиркорлик субъекти)

 

1. Жамғарма маблағлари (улуши) билан иштирок этиладиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун таъсис шартномасини тузади ва жамият уставини тасдиқлайди.

2. Жамиятни юридик шахс сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

 

баённомада белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Жамғарма филиали сўровига асосан Жамғарманинг филиали орқали жамият устав фондига (устав капиталига) белгиланган Жамғарма улушини ажратади.

 

жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Жамғарманинг тадбиркорлик лойиҳасидаги улушини реализация қилади.

 

5 йил давомида

 

 

 

3-илова

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорида:

а) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси тўғрисидаги низомда:

12-банднинг учинчи хатбошига “шунингдек, Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида ички комиссия тузиши мумкин” сўзлари қўшилсин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“26. Жамғарма томонидан манзилли рўйхатга мувофиқ тижорат банкининг мурожаати асосида ажратилган ресурс маблағларига, ушбу маблағ тегишли тижорат банкига ўтказилган кундан бошлаб фоиз ҳисобланади, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига берилган кредит ва мол-мулк лизинги бўйича асосий қарз
ва ҳисобланган фоизларнинг қайтарилишидан қатъий назар тижорат банки томонидан Жамғармага ресурс ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари белгиланган муддатда қайтарилиши шарт.”

б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида низомда:

25-банднинг:

тўртинчи хатбошига “(“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури прогноз параметрлари доирасидаги лойиҳалар бундан мустасно)” сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошисидаги “савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришга;” сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи – тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига 18 ой муддатгача ажратилади”.

Общие предложения: 2

1703