ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9632 Министерство обороны Республики Узбекистан 30/10/2019 14/11/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-9632

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг

учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабдаги ПҚ–4076-сон “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

 

Б. Курбанов

  Тошкент ш.,

2019 йил “_____________,

____-сон

 

 

 

Келишилган:

 

 

Ички ишлар вазири

 

 

П. Бобожонов

2019 йил “___” __________

 

 

 

Фавқулодда вазиятлар

вазири в. б.

 

 

 

Т. Худайбергенов

2019 йил “___” __________

 

 

 

 

Давлат хавфсизлик хизмати

раиси

 

 

 

А. Азизов

2019 йил “___” __________

 

 

 

Миллий гвардия қўмондони

 

 

Б. Ташматов

2019 йил “___” __________

 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири

 

 

А. Шадманов

2019 йил “___” __________

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

мудофаа вазирининг

2019 йил “___” _________даги

____-сонли буйруғига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг

учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар
деб юритилади)
авиациясининг учувчилар таркиби ва Қуролли Кучлар резерви
ва захирасида турган учувчилар таркиби, учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича
ҳарбий таълим муассасалари (кейинги ўринларда УТТ ҲТМ деб юритилади) курсантлари, ушбу йўналиш бўйича ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кираётган фуқароларни
(кейинги ўринларда учувчилар таркиби деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:

учувчилар таркибини соғлиғининг ҳолатига кўра учувчилик ишига, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (кейинги ўринларда номзодлар деб юритилади) бошқарув органлари, Қуролли Кучлар авиацияси ҳарбий қисм (муассаса)ларида учувчилик
ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича хизматга (ишга, ўқишга) яроқлилигини аниқлаш;

улар соғлиғининг ҳолатига кўра Қуролли Кучлар авиацияси турлари ва учувчилик ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича фуқароларни тўғри тақсимлашга кўрсатмалар бериш;

учувчилар таркиби томонидан улар ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни) ўташ даврида орттирилган касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлигини аниқлаш (кейинги ўринларда касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлиги деб юритилади);

учувчилар таркибига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ва уларга реабилитациянинг амалга оширилишининг муддати, ҳажми ва турларини белгилаш.

2. Учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида (кейинги ўринларда Мудофаа вазирлиги деб юритилади), шунингдек ташкилий-штат тузилмаларида учувчилар таркиби бўлган бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда (кейинги ўринларда вазирлик ва идоралар
деб юритилади) ўтказилади.

3. Мудофаа вазирлиги муассасаларида учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-учувчилик комиссиялари (кейинги ўринларда ТУК деб юритилади) ташкил этилади. Зарурат туғилганда вазирлик ва идоралар мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги Ҳарбий тиббий муассасаларида тузилган ТУКларга юборади.

ТУК таркибига раис, раис ўринбосари ва комиссия аъзолари: терапевт, невропатолог, жарроҳ, отоларинголог, офтальмолог киради. Тиббий кўрикни ўтказиш учун бошқа мутахассислар ҳам жалб қилиниши мумкин.

4. ТУКга қуйидаги вазифалар юклатилади:

мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

ҳарбий қисмларда (муассасаларда) учувчилар таркибини даволаш–соғломлаштириш ишларини ва уларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш;

учувчилар таркибининг соғлиғи ва психологик ҳолатига учувчилик ишининг таъсирини аниқлаш;

учувчилар таркибининг юқори профессионал иш қобилиятини сақлаш ва соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун тиббий текширув натижаларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

учувчилар таркиби соғлиғи ҳолатига касбий омилларнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

ҳарбий хизматчилар, ҳарбий йиғинларни ўтаётган фуқаролар, ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинлар) ўтаб бўлган фуқароларда касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатлар ҳамда уларни ўлимга олиб келган касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлигини аниқлаш;

учувчилик ишидан кетаётган вақтида фуқароларнинг соғлиғи ҳолати бўйича учувчилик ишига яроқлилигини аниқлаш;

илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш;

ТУК ишида иштирок этаётган шифокор-мутахассис ва ўрта тиббиёт ходимларни тайёрлаш.

5. ТУК ишини назорат қилиш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш
Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий-тиббий комиссия (кейинги ўринларда
МҲТК деб юритилади) зиммасига юкланади.

6. ТУК томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 15 февралдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат авиациясининг авиация таркибига тааллуқли лавозимлар рўйхатига кирувчи учувчилар таркиби лавозимини эгаллаб турган, шунингдек юқорида кўрсатилган лавозимларда хизматни ўташ учун сараланган шахслар, УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодлар, УТТ ҲТМ курсантлари тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим.

7. ТУКларнинг тузилиш тартиби, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ белгиланади.

 

2-боб. Учувчилар таркибини тиббий кўрикдан

ўтказиш тартиби

 

8. Учувчилар таркибининг тиббий текшируви ва тиббий кўрикдан ўтказиш мазкур Низом, учувчилар таркибининг ҳарбий-тиббий экспертизаси мақсадида амалдаги текширув услублари ва МҲТК кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширалади.

Тиббий текширув - бу тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин амалга ошираладиган фуқаронинг шикоятларини йиғиш ва таҳлил қилиш, унинг анамнез маълумотлари
ва кўриги, лаборатор, инструментал, морфологик ва бошқа таҳлиллар ўтказиш ёрдамида диагностик тадбирлар комплексидир.

Тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолати, организмнинг парвозга физиологик мослашувчанлиги, парашют билан сакрашини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ мажбурий лаборатор – инструментал текширувлар рўйхатига киритилган диагностик текширувлар амалга оширилади.

Зарурат туғилганда тиббий кўрсатмаларга асосан бошқа диагностик текширувлар ўтказилиши ҳам мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтказиш деганда учувчилик ишига, учувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича хизматга (ишга, ўқишга) яроқлилигини аниқлаш мақсадида Қуролли Кучлар авиациясининг турлари бўйича учувчилар таркибини тўғри тақсимлаш учун уни ўтказиш вақтида учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолати ва жисмоний ривожланганлигини ўрганиш ва баҳолаш тушунилади, шунингдек мазкур Низомда кўзда тутилган бошқа масалаларни ёзма равишда хулоса чиқариш билан ҳал қилиш тушунилади.

9. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг якунида, айрим ҳолатларда эса аниқланган тиббий-эксперт якунида амалга оширилади.

10. ТУК ўз хулосаларини маслаҳатлашган ҳолда, йиғилишда қатнашаётган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилади. ТУК хулосалари барча мансабдор шахслар томонидан бажарилиши лозим.

11. Тиббий кўрикдан ўтказиш кундузги ёруғликда, бундай ишлар учун махсус мўлжалланган жиҳозланган хоналарда амалга оширилади. Ёруғлик етарли даражада бўлмаса, тиббий кўрикдан ўтказиш учун етарли даражада бўлган суъний ёруғликда амалга оширилади.

Шифокор-мутахассисларнинг хоналари мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тиббий учувчилик комиссияси шифокор мутахассислар хоналарининг жиҳозланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий анжомларининг рўйхатига асосан тиббий кўрикни ўтказиш учун зарурий дори воситалари ва тиббиёт анжомлари билан таъминланади.

ТУК томонидан иш куни мобайнида 25 кишидан ортиқ бўлмаган учувчилар таркибини, УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган 30 кишидан ортиқ бўлган номзодлар тиббий кўрикдан ўтказилади.

12. Фуқаро ёки унинг қонуний вакили ТУК нинг хулосасидан нарози бўлган тақдирда МҲТКга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

13. ТУК томонидан чиқарилган хулоса, агар хулосада бошқа муддат белгиланмаган бўлса, тиббий кўрикдан ўтказиш санадан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. ТУК томонидан такрорий ёки навбатдаги хулоса қабул қилинганда, аввалги хулоса бекор қилинади (учувчилик ишига вақтинчалик яроқсизлиги ва касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлиги тўғрисидаги ТУК нинг хулосаси бундан мустасно). Агар ТУК нинг хулосаси белгиланган муддатда ижро этилмаган бўлса, тиббий кўрикдан ўтказилган шахснинг аризаси ёки ҳарбий-тиббий муассасалар шифокор-мутахассисларининг хулосасида кўрсатилган муддатдан қатъий назар, ушбу шахснинг соғлиғи ҳолатида яққол ўзгаришлар қайд этилса, тиббий кўрикдан қайтадан ўтказилади.

14. ТУК хулосасининг амал қилиш муддати тугаган учувчилар таркиби парвозларни амалга оширишга рухсат берилмайди. Алоҳида вазиятларда, махсус вазифаларни бажаришда, бирор-бир сабабларга кўра айрим шахсларнинг тиббий кўригини белгиланган муддатда ўтказишни иложи бўлмаса, Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари (кейинги ўринларда ҲҲМҚ ва ҲҲК деб юритилади) тиббий таъминот хизмати бошлиғи ҳамда МҲТК раиси билан келишилган ҳолда ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказгандан кейин ТУК нинг охирги хулосасига мувофиқ учувчилик ишини давом эттириш учун бир ой муддатга рухсат бериши мумкин.

15. Фуқаронинг учувчилик ишига, учувчилар ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича хизматга (ишга, таълимга) яроқлилиги ТУК томонидан фуқароларнинг соғлиғи ҳолати талабларига мувофиқ белгиланади.

Учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолатига қўйилган талаблар – учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолати ва жисмоний ривожланганлигини тавсифловчи тиббий кўрсаткичлар, уларга асосан учувчилик иши, учувчилик таълими, тегишли учувчилар ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича хизматга (ишга) яроқлилик тоифаси белгиланади.

Фуқароларнинг соғлиғи ҳолатига қўйилган талаблар мазкур Низомнинг
3-иловасига мувофиқ касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвали
ҳамда алоҳида моддага бериладиган шарҳларда (кейинги ўринда Касалликлар жадвали
деб юритилади), шунингдек мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ меъёрда ва овқатланиш бузилишида бўй ва тана вазни нисбатининг жадвалида (кейинги ўринларда бўй ва тана вазни нисбатининг жадвали деб юритилади) белгиланган.

16. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар касалликлар жадвалининг қуйидаги устунлар бўйича тақсимланади:

I устун – УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодлар ва УТТ ҲТМ курсантлари
(IV-V босқич курсантлари бундан истисно);

II устун – қирувчи-самолётлар, бомбардимончи самолётлар, ҳужумчи самолётларда учувчи учувчилар ва штурманлар;

III устун – поршенли ва транспорт самолётларида учувчи учувчилар
ва штурманлар;

IV устун – барча турдаги вертолётларда учувчи учувчилар, учувчи-операторлар, штурманлар;

V устун – учувчи экипажларининг бошқа аъзолари, парашютчилар, учувчисиз учиш аппарати бўлинмаларининг учувчи-оператор, штурман-операторлари (кейинги ўринларда УУА операторлари деб юритилади);

VI устун – парвоз бошқарувчилари.

УТТ ҲТМ нинг IV-V босқич курсантлари учиш аппаратларини турига қараб парвозларни бажаришда, Касалликлар жадвалининг тегишли устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

17. ТУК хулосасида ташхис, касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлиги кўрсатилиши зарур. Ундан кейин учувчилик ишига (учувчилик таълими, парашют билан сакраш, УУА операторлик иши, парвозлар бошқарувига) яроқлилик тоифасини белгилайдиган моддалар (моддаларнинг бандлари)
ва Касалликлар жадвали устунлари ёзиладилар. Бундан ташқари учувчилик ишига ёки ҳарбий мутахассислик бўйича ишга яроқсиз деб хулоса чиқарилганида, ТУК томонидан ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси, шунингдек, касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлиги тўғрисидаги хулоса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ чиқарилади.

ТУК учувчилик ишига яроқли ёки чекланган равишда яроқли тўғрисидаги хулосани чиқарганда МҲТК раисининг рухсати билан муддатдан олдин (олти ёки ўн икки ойдан сўнг) қайта тиббий кўрикдан ўтказишни белгилаши, ҳамда кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш стационар шароитда амалга оширилиши зарурлигини кўрсатиб ўтиши керак.

18. Касалликлар жадвали айрим моддалар (моддалар бандлари) бўйича якка тартибдаги баҳолашни кўзда тутган ҳолатларда, тиббий кўрикдан ўтаётган шахс учувчилик ишига яроқли, чекланган равишда яроқли ёки яроқсиз деб топилиши мумкин. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

касалликнинг ривожланиш даражаси;

патологик жараённинг қайталаниши;

мавжуд бўлган бузилишларнинг компенсация даражаси;

соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар мавжуд бўлганда учувчилик ишидаги тажрибаси;

учувчилик ишини давом эттиришда касалликнинг ривожланиш эҳтимоли;

учувчилик ишини бажариш сифатига касалликнинг таъсири;

индивидуал-психологик хусусиятлари;

учувчилик мутахассислиги, хизмат стажи, тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг малакаси ва аниқ мақсадга йўналтирилгани;

бажарилаётган учувчилик ишининг характери;

учувчилик ишида келгусида фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини.

19. Учувчилик ишига (учувчилик таълимига) яроқлилиги тўғрисидаги хулоса парашют билан сакрашга ва ердаги катапульта воситасидан ирғишга яроқли эканлигини кўзда тутади. Агар тиббий кўрикдан ўтаётган шахс соғлиғи ҳолати сабабли парашют билан сакраш ва ердаги катапульта воситасида ирғишни бажара олмаса,
ТУК хулосасида у парашют билан сакраш ва ердаги катапульта воситасида ирғишга вақтинчалик яроқсиз деб кўрсатиб ўтади.

Учувчилик ишига яроқли ёки чекланган равишда яроқли деб топилган учувчилар ва штурманлар парвозларни бошқаришга рухсат этилади.

20. Учувчилик ишига чекланган равишда яроқли деб топилган шахслар, авиация турларига уларнинг тааллуқлилигига мувофиқ Касалликлар жавалининг чекланишлар билан рухсат этилган устунлари бўйича ҳамда учувчилик ишига соғлиғи ҳолатининг паст талабларига эга бўлган устунлар бўйича яроқли деб топилганлар ҳисобланади.

21. Учувчилик ишига (учувчилик таълимига) вақтинча яроқсизлик деганда учувчилар таркиби ва УТТ ҲТМ курсантлари ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан парвоздан вақтинчалик озод қилиниши учувчилар таркиби учун 45 кунгача, курсантлар учун 30 кунгача тушунилади. Учувчилар таркиби
ва учувчилар экипажининг бошқа аъзолари, УТТ ҲТМ курсантлари ҳарбий хизматга вақтинчалик яроқсизлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби ҳақида”ги низомга мувофиқ қўшимча таътил берилишини назарда тутади. Ҳар йили кўрсатилган шахсларга ҳарбий санаторийларда тиббий реабилитация учун профилактик дам олиш мақсадида қўшимча 15 суткалик таътил берилади. Кўрсатилган муддат тугагач ТУК да тиббий кўрикдан қайта ўтказилади ва учувчилик ишига (учувчилик таълимига) яроқлилик ёки яроқсизлик ҳақидаги масала ҳал этилади.

Зарурат туғилганда касаллик сабабли таътил ёки парвоздан озод этилиши
ТУК нинг хулосаси билан узайтирилиши мумкин, бироқ ҳар сафар 30 суткадан ошмаслиги зарур. Даволаш муассасалари, санаторийлар ва касаллиги туфайли таътилда узлуксиз бўлишнинг умумий муддати унинг учувчилик ишига, шунингдек ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсизлик тоифаси тўғрисидаги якуний хулосаси чиқарилгунга қадар 4 ойдан ошмаслиги керак. Зарурат туғилганда даволаниш ёки касаллиги туфайли таътил муддати
4 ойдан ортиқ давом этиш масаласи қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади.

Касаллиги туфайли таътил навбатдаги таътил билан алмаштирилиши тақиқланади. Ҳарбий қисм (муассаса), УТТ ҲТМ, ҳарбий тиббий муассасаларнинг шифокорлари учувчилар таркиби ва УТТ ҲТМ курсантларини 6 кунгача парвозлардан ёки хизмат вазифасидан тўлиқ озод қилинишлари тўғрисида хулоса чиқаришлари мумкин.
Озод қилиш муддатини янада узоқ вақтга тақдим қилиш зарурияти туғилганда,
ушбу масала ТУК томонидан ҳал этилади.

 

3-боб. УТТ ҲТМ га ўқишга кирувчи номзодлар ва УТТ ҲТМ

курсантларини тиббий кўрикдан ўтказиш

 

22. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади:

дастлабки босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси (кейинги ўринларда МИБ деб юритилади) ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан;

якуний босқич – УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК томонидан.

МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар УТТ ҲТМга ўқишга кираётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида ТУК ҳуқуқларидан фойдаланадилар.

23. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиясининг катта шифокори номзодларни тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин комиссия аъзолари билан ўтказилган тиббий текширув натижалари, амбулатор беморнинг тиббий варақаси, психоневрологик, наркологик, силга қарши ва тери-таносил диспансерларида ҳисобда турганлиги ҳақидаги маълумотларни (маълумотномалар) ўрганиб чиқади.

24. Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ранг ажратиш қобилияти меъёрида, ҳар бир кўзида коррекциясиз кўриш ўткирлиги 1,0 дан кам бўлмаган, артериал қон босими
130/80 мм дан ошмаган ва 105/70 мм дан паст бўлмаган, бўйи 170 см дан кам ва 186 см дан юқори бўлмаган, оёқ узунлиги 80 см дан кам бўлмаган, қўл узунлиги 76 см
кам бўлмаган, ўтирган ҳолатда бўй узунлиги 80 см дан кам ва 97 см дан юқори бўлмаган, тана вазни 60 кг дан кам ва 90 кг дан кўп бўлмаган ҳамда, тана вазни индекси
(кейинги ўринларда ТВИ деб юритилади) 19 дан кам бўлмаган номзодлар сараланади.

Ушбу талабларга жавоб берадиган номзодлар мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган мажбурий лаборатор – инструментал текширувлар рўйхатига мувофиқ диагностик текширувлардан ўтказилади.

25.  МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг шифокор-мутахассислари номзодларни мукаммал клиник текширувдан ўтказади. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида қуйидаги мажбурий текширувлар ўтказилади: дозаланган жисмоний юклама билан синама, ранг сезувчанлигини текшириш, кўриш ўткирлигини текшириш, тинчлик
ва циклоплегия пайтида рефракциянинг скиаскопик текшируви, бурун орқали нафас олишини, ҳид сезишини, шивирлаб гапирганда эшитишини, қулоқларнинг барофункциясини, (ўрнатилган усуллардан бири билан) вестибуляр ва отолит аппаратини текшириш. Бошнинг сочли қисмида ва юзида тери чандиқлари мавжуд бўлганда электроэнцефалография ўтказилади, умуртқа поғонасининг қийшиқлиги аниқланганда икки проекцияларда (фронтал ва сагиттал) умуртқа поғонасининг рентгенографияси ўтказилади.

26. Текширув натижалари ва шифокор-мутахассисларнинг хулосалари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга кирувчи шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига ёзилади.

Номзодларда УТТ ҲТМ га ўқишга кириш учун тўсқинлик қилувчи касалликлар, жароҳатларнинг асоратлари мавжуд бўлганда кейинги текширувлар тўхтатилади
ва учувчилик таълимига яроқсизлик ҳақидаги хулоса чиқарилади.

27. УТТ ҲТМга ўқишга кираётган номзодлар ташхисга аниқлик киритиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига амбулатор ёки стационар равишда тиббий текширувларни ўтказишга юборилади.

Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ соғлиқ ҳолатини текшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади, ушбу далолатнома даволаш- профилактика муассасасининг бош шифокори ҳамда текширувни ўтказган шифокор имзолари билан имзоланади ва даволаш- профилактика муассасасининг гербли муҳри билан муҳрланади.

28. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг хулосасидан норози бўлган номзодлар унинг хулосаси қайта кўриб чиқилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят) муқобил тиббий комиссиясига, Республика муқобил тиббий комиссиясига (кейинги ўринларда РМТК деб юритилади) ёки МҲТК га юборилади.

29. Ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган номзодлар икки босқичдан иборат бўлган тиббий кўрикдан ўтказилади:

дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун МҲТК раиси томонидан белгиланган ҳарбий-тиббий комиссиялардан (кейинги ўринларда ҲТК деб юритилади) бирига
ёки ТУК га юборилади;

якуний тиббий кўрикдан ўтказиш учун – УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК га юборилади.

30. ТУК (ҲТК) га юборилгунга қадар номзодлар мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган мажбурий лаборатор – инструментал текширувлар рўйхатига мувофиқ диагностика текширувлардан ўтказилади. Ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан номзоднинг соғлиғи ҳолати, ҳаёт мобайнида ўтказган касалликлари ва жароҳатлари, ташхиси ва УТТ ҲТМ га юбориш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги ўзининг фикрини қисқача эпикризини тиббий китобча ва тиббий тавсифномасига киритилади.

Мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаси ва ҳарбий хизматчининг бошқа тиббий ҳужжатлари УТТ ҲТМ га муҳрланган ҳолатда жўнатилади.

ТУК хулосасидан норози бўлган ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган номзодлар МҲТКга назорат тиббий текширувдан ўтиш учун юборилади.

31. УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодлар УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК да якуний тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал ТУК раиси ва УТТ ҲТМ тиббиёт хизмати бошлиғи комиссия аъзоларини дастлабки танлов материаллари билан таништиради.

Номзодларни УТТ ҲТМ га келган куни тиббий кўрикдан ўтказиш тақиқланади. ТУК дан ўтказилгунга қадар номзодларни ишга ва жисмоний тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.

32. Шифокор-мутахассислар ҳар бир номзодни соғлиғи ҳолати юзасидан шикоятлари бўлмаса ҳам, мукаммал ва диққат билан текширишлари зарур.

Мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларини тўлдирилганда шифокор-мутахассислар тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг шикоятлари, анамнез маълумотлари, текширув натижалари, ташхис
ва учувчилик таълимига яроқлилик тоифасини ёзишлари шарт.

33. Ҳар бир шифокор-мутахассис ўз йўналиши бўйича қўйилган хулосасининг тўлиқлиги, текширув аниқлиги ва тўғрилигига, комиссия иши ва комиссиянинг хулосалари тўғрилигига эса – ТУК раиси жавобгар ҳисобланади. ТУК мутахассисларининг бири томонидан номзодларда УТТ ҲТМ га ўқишга кириш учун тўсқинлик қилувчи бирон-бир касаллик аниқланса, ушбу номзодлар қолган шифокор-мутахассисларнинг қўригидан ўтишади, бироқ махсус текширувлардан озод қилинадилар.

34. Барча номзодлар учун тиббий кўрикдан ўтказиш бошланишидан олдин қуйидагилар амалга оширилади:

қон ва сийдикнинг клиник текшируви;

қорин бўшлиғи ва сийдик ажратиш тизими аъзоларининг ультратовуш текшируви;

кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографик текшируви;

бурун ёндош бўшлиқлари рентгенографияси;

фиброгастродуоденоскопия.

Умуртқа поғонасининг рентгенографияси кўрсатмаларга асосан ўтказилади, тиббий кўрикдан ўтказиш куни эса тана ҳароратини ўлчаш, антропометрия ва шифокор-мутахассислар кўриги ўтказилади.

35. УТТ ҲТМ амалга ошириладиган тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида номзодларда учувчилик таълимига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки жисмоний нуқсонлар аниқланмаса, уларга якуний хулосани чиқаришдан олдин ТУК томонидан қуйидаги махсус текширувлар амалга оширилади:

мўътадил даражадаги гипоксияга чидамлилигини аниқлаш учун барокамерали текширув;

вестибуляр аппаратни кумуляция билан қўзғатувчи усуллардан бири билан текшириш – икки дақиқалик Кориолис тезлашишини узуклик кумуляциясининг таъсири ёки уч дақиқалик Кориолис тезлашишини узликсиз кумуляцияси;

Хилов арғимчоғида текшириш;

тонал аудиометрия -кўрсатмаларга асосан.

Бир кунда барокамерадаги синовлар, вестибуломертия ва Хилов арғимчоғида текширувларни ўтказиш тақиқланади.

36. Ҳар бир номзоднинг текширув натижалари ТУК йиғилишларида муҳокама қилинади, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига ёзилади, ТУК хулосаси мазкур Низомнинг
5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақалари, шу жумладан ҳарбий хизматчиларнинг тиббий китобчасига ҳам киритилади. ТУК хулосаси тиббий комиссия (ҲТК, ТУК) тузилган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) муҳри билан тасдиқланиши зарур.

37. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра тиббий комиссия, ТУК (ҲТК) томонидан номзодларга нисбатан қуйидаги мазмунда хулосалар қабул қилади:

учувчилик таълимига яроқли;

учувчилик таълимига яроқсиз. ҲТМ га (УТТ ҲТМ бундан мустасно) ўқишга киришга яроқли;

кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан стационар (амбулатор) текширувга муҳтож;

учувчилик таълимига яроқсиз. ҲТМ га ўқишга киришга яроқсиз.

38. Учувчилик таълимига яроқсизлик тўғрисидаги хулосада Касалликлар жадвалининг тегишли моддаси (моддаларнинг банди) кўрсатилади. ТУК томонидан учувчилик таълимига ва ҲТМ га ўқишга кириш учун яроқсиз деб топилганларга мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига яроқсизлиги тўғрисидаги хулосани батафсил асослаб ёзилади.

Учувчилар таркибини тайёрлаш факультетларига ўқишга кириш учун номзодлар яроқсиз деб топилган ҳолатларда, бироқ УТТ ҲТМ нинг бошқа факультетларига ёки бошқа ҲТМ га ўқишга киришга яроқли бўлса, ТУК номзоднинг қайси
ҲТМ га ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида якка тартибда хулоса қабул қилиш ҳуқуқига эга.

39. Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида учувчилик таълимига яроқсиз деб топилган ва УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК хулосасидан норози бўлган номзодлар қабул комиссияси раисининг йўлланмасига асосан МҲТК га юборилиши мумкин.

МҲТК раиси қўшимча текширувлар ва навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш учун номзодни Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталининг (кейинги ўринларда МҲКГ деб юритилади) учувчилик экспертизаси бўлимига юборади. Зарурат туғилганда номзодларни текшириш учун Мудофаа вазирлигининг бош тиббий мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

40. ТУК раиси ва УТТ ҲТМ тиббиёт хизмати бошлиғи саралаш тугаган кундан
уч кундан кечиктирмасдан МҲТК га тиббий кўрик натижалари ҳақида ҳисобот
ва учувчилик таълимга яроқсиз топилган номзодларнинг мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини таёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларини тақдим қилади.

МҲТК УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодларнинг мазкур Низомнинг
5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини таёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларнинг ҳисобини
ва таҳлилини қилган ҳолда жорий йилнинг 1 сентябригача УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодларни дастлабки танловдан ўтказган комиссияларнинг рўйхатини МИБ (ҲТК, ТУК) га хизмат суриштирувини ўтказиш учун юборади.

Хизмат суриштируви материаллари МИБ бошлиқлари ва ТУК (ҲТК) раислари томонидан МҲТК га жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар тақдим қилади.

41. УТТ ҲТМ курсантлари ҳар йили ТУК тиббий кўрикдан ўтказишлари лозим. Бунда улар мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мажбурий лаборатор – инструментал текширувлар рўйхатига мувофиқ диагностик текширувларидан, шифокор-мутахассислар кўригидан ўтказилади, зарур бўлганда оғиз бўшлиғи санация қилинади.

42. Курсантларни тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал УТТ ҲТМ тиббий хизмати тиббий кўрикдан ўтказишлар оралиқ даврдаги шифокор кузатуви ҳақидаги маълумотларни тайёрлайди. Тиббий китобчада анамнез аниқлаштирилади, “Учувчилик иши организмнинг реакцияларини ўрганиш” ва “Жисмоний тайёргарлик бўйича тиббий назорат маълумотлари” бўлимларида парвозларни ўтказиши ва жисмоний ривожланганлиги ҳолати ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар ёзилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиладиган куни курсантлар парвозларга, машғулотларга
ва ишларга жалб қилиниши тақиқланади.

43. Мураккаб диагностик ҳолатларда ёки тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда курсантлар МҲКГ ҳузуридаги госпиталь ТУК га тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилади.

ТУК иши тугаганида УТТ ҲТМ тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини таҳлил қилинади ва даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирлари режасини тузилади.

44. УТТ ҲТМ курсантларига нисбатан ТУК қуйидаги мазмундаги хулосаларни чиқаради:

учувчилик таълимига яроқли;

кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан стационар (амбулатор) шароитда текширишдан (даволанишдан) ўтказилишига муҳтож;

учувчилик таълимига вақтинчалик яроқсиз. Ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариб, кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш (ТУК номланиши кўрсатилсин) шарти билан парвозлардан озод қилинишга муҳтож (суткалар сони кўрсатилсин);

вақтинчалик ҳарбий хизматга яроқсиз. Касаллиги туфайли таътилга ёки синф машғулотларида қатнашиш билан хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинишига муҳтож (суткалар сони кўрсатилсин);

учувчилик таълимига яроқсиз. Ҳарбий хизматга (яроқлилик тоифаси кўрсатилсин) яроқли (яроқсиз);

(юборилаётган ҲТМ ва давлат номланиши кўрсатилади) ҳарбий таълим муассасасида таҳсил олишга яроқли;

(юборилаётган давлат номланиши кўрсатилади) ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз, учувчилик таълимига яроқли (яроқсиз).

Учувчилик таълимига яроқсиз деб топилган УТТ ҲТМ курсантларига нисбатан ТУК томонидан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
25 декабрдаги П
Қ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси ҳақида хулоса чиқарилади.

45. Битирувчи курс курсантлари ўқишни битиришдан олдин чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади, эксперт хулосалари уларга учувчилар таркиби учун кўзда тутилган мазмунда чиқарилади.

 

4-боб. Ҳарбий хизматчилар таркибидаги учувчиларни
тиббий кўрикдан ўтказиш

 

46. Тиббий кўрикдан ўтиказиш учун йўлланма ҳарбий қисм командирлари, муассаса бошлиқлари (айрим ҳолатларда МҲТК раиси) томонидан берилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилаётган ҳарбий хизматчилар учун ТУК га қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

юборилаётган шахснинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва шарифи, туғилган йили, лавозими, қачон ва қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими (кейинги ўринларда МИББ деб юритилади) томонидан ҳарбий хизматга чақирилгани, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади ва дастлабки ташхиси кўрсатилган йўлланма;

хизмат ва тиббий тавсифномалар;

ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

тиббий китобча.

47. Учувчи, штурман, учувчилик экипажининг бошқа аъзолари, парашютчилар, УУА операторлари, парвозларни бошқарувчилари ҳар йили олдинги ТУК муддати тугаганида, ТУК дан навбатдаги режали тарзида тиббий кўрикдан ўтказишлари лозим.

48. 30 ёшга тўлган барча учувчи ва штурманлар, 35 ёшга тўлган учувчилар экипажининг бошқа аъзолари навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда стационар шароитда тиббий текширувлардан ўтишлари лозим. Госпиталь ТУК томонидан учувчилик ишига яроқли деб топилган шахслар, агар қайта стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказишга тиббий кўрсатмалари бўлмаса, кейинги икки йил давомида амбулатор шароитда, учинчи йил – стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Парашютчилар, УУА операторлари, парвозларни бошқарувчилари бошқа лавозимга ўтаётганида ва 35 ёшга тўлганларида стационар шароитида, кейин уч йил давомида амбулатор шароитида тиббий кўрикдан ўтказилади.

Агар учувчилар таркибидаги шахсларнинг соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар рўй берса, бунда ташхисни аниқлаштириш ёки ТУК қарорини ўзгартириш зарур бўлса, учувчилик мутахассислиги, ёши ва юқорида кўрсатилган стационар тиббий текширув муддатидан қатъий назар тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳарбий тиббий муассасага юборилиши зарур. Учувчилар таркибини комиссиялараро даврда стационар шароитида ва навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишга тайёрлаш даврида тиббий текширувдан ўтказиш зарурати ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан белгиланади.

49. Учувчилар таркиби, учувчилар экипажининг бошқа аъзолари,
УУА операторлари, парвоз бошқарувчиларини стационар тиббий текширувдан ўтказиш МҲКГ нинг учувчилик экспертизаси бўлимида амалга оширилади.

Парашютчиларни тиббий кўрикдан ўтказилиши гарнизон (госпиталь) ҲТК томонидан амалга оширилади.

50. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳузуридаги қўмондонлик таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш олий курслари ва ҲТМ ҳузуридаги малакасини ошириш факультетлари, бошқа малака ошириш курсларида таҳсил олиш учун юборилаётган учувчилар таркиби ҲҲМҚ ва ҲҲК Авиация тиббиёти маркази (кейинги ўринларда АТМ деб юритилади) ҳузуридаги ТУК да тиббий кўрикдан ўтказилади, эксперт ҳужжатлари МҲТК да асосланиши шарт эмас.

51. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига ўқишга кираётган учувчилар таркибидаги офицерлар ҲҲМ Қ ва ҲҲК АТМ ҳузуридаги ТУК да бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлиб, унда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаси тўлдирилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида ўқишга киришга яроқли деб топилган номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаси унинг шахсий йиғмажилди билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига юборилади. Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳузуридаги ТУК томонидан амалга оширилади.

52. Номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиши учун масъулият уларни ўқишга юбораётган ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига), хулосанинг тўғри чиқарилиши учун эса – ТУК раиси зиммасига юкланади.

53. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига ўқишга кирадиган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида:

учувчилик ишига яроқлилиги якка тартибда аниқланади” деган хулоса таъсири остига тушувчи касалликлар ёки шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) оқибатлари аниқланса, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ “В ёки С тоифаси якка тартибда аниқланади” ёҳуд “С тоифаси” ёҳуд
“С ёки Е тоифаси якка тартибда аниқланади” деган хулоса кўзда тутилган бўлса, хулоса қуйидаги мазмунда қабул қилинади: “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига ўқишга киришга яроқсиз”.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учувчилар таркибидан бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг тингловчилари (офицер ҳарбий унвонига эга бўлган) учувчилар таркиби учун белгиланган тартибда МҲКГ ҳузуридаги ТУК да тиббий кўрикдан ўтказилади.

54. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ҲТМ ларига ўқишга (стажировкага) юборилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар Касалликлар жадвалининг тегишли устунлари бўйича учувчилик ишига яроқли деб топилганда ТУК (ҲТК) қуйидаги мазмунда хулосани қабул қилади: “ҲТМ га (ҲТМ ва чиқаётган давлат номи кўрсатилсин) таҳсил олишга (малака оширишга) юборилишга яроқли”.

Учувчилик ишига яроқсиз” деган моддаларда кўзда тутилган касалликлар аниқланса ТУК (ҲТК) қуйидаги мазмунда хулосани қабул қилади: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига таҳсил олишга (малака оширишга) юборилишга яроқсиз”.

Учувчилик таълимига яроқли деб топилган УТТ ҲТМ курсантларга нисбатан қуйидаги мазмундаги хулоса чиқарилади: “ҲТМ га (ҲТМ ва чиқаётган давлат номи кўрсатилсин) таҳсил олишга яроқли”, учувчилик таълимига яроқсиз деб топилганида
эса – “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида таҳсил олишга яроқсиз”.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва комиссия хулосалари мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) чиқаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотномага киритилади.

55. Ҳарбий қисмларда (муассасаларда) навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режаси ва тартиби тегишли командир ва бошлиқларнинг буйруқлари билан белгиланади. Учувчилар таркиби навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш учун ўз вақтида келишлари учун масъулият ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғига) зиммасига юкланади.

56. Учувчилар таркибини навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш учун тайёрлашда ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) тиббиёт хизмати бошлиғи тиббий китобчасида “умумий анамнез”, “хизмат ва маиший шароитлари”, “учувчилик ишига организмнинг реакцияларини ўрганиш” ва “жисмоний тайёргарлик бўйича тиббий назорат маълумотлари” бўлимларини тўлдиради, унда комиссиялараро даврдаги умумлаштирилган қуйидаги тиббий кузатув натижалари акс этиши шарт:

соғлиғи ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси, учувчилик иши эрта аниқланган патологик ўзгаришларга таъсири;

соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган нохуш омиллар;

руҳий табиатидаги ўзига хос хусусиятлари;

бошидан кечирган касалликлар, уларнинг ўзига хос кечиши;

турли хилдаги парвозлар, махсус синовлар, машқлар ва текширувларга чидамлилиги;

жисмоний тайёргарлик ҳолати.

57. Амбулатор равишда тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин учувчилар таркиби, учувчилар экипажининг бошқа аъзолари, парашютчилар, УУА операторлари, парвоз бошлиқларига мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган мажбурий лаборатор-инструментал диагностика текширувлари рўйхатига мувофиқ диагностик текширувлари амалга оширилади. Мазкур лаборатор-инструментал текширувлар Мудофаа вазирлиги ҳарбий тиббий муассасалари шароитларида бажарилади.

Барча лаборатор-инструментал текширувлар амбулатор равишда тиббий кўрикдан ўтказишдан камида 1 ой олдин бажарилиши лозим, қўшимча текширувлар кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади.

Тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин барокамерада мўътадил даражадаги гипоксия ҳолатларига чидамлилиги текширилади:

учувчи, штурман, учувчилар экипажининг бошқа аъзолари – икки йилда бир марта, кейинги стационар шароитида тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан;

парашютчилар – бирламчи тиббий кўрикдан ўтказишда, бундан кейин эса фақатгина тиббий кўрсатмаларга кўра.

Учувчилар таркибини барокамерада мўътадил даражадаги гипоксия ҳолатларига чидамлилигини режали текшируви парвоз давомидаги баландлик синовлари билан алмаштирилиши мумкин.

Ҳарбий хизматчиларни навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишга фақатгина оғиз бўшлиқларида санация ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

58. ТУК иши бошланишидан аввал ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) ёки унинг ўринбосари раҳбарлигида йиғилиш ўтказилади, унда тиббиёт хизмати бошлиғи комиссиялараро давридаги тиббий кузатувлари асосида тиббий кўрикдан ўтказиш зарур бўлган барча учувчилар таркибига оғзаки тавсияномалар беради. Тиббий кўрикдан ўтказиш куни учувчилар таркиби парвозлар ва машғулотларга жалб этилмайди.

59. Учувчилик ишига яроқлилик даражаси тўғрисидаги ТУК хулосаси шифокор-мутахассисларнинг тиббий текшируви натижалари ва ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ҳамда тиббиёт хизмати бошлиғининг кузатувлари асосида ТУК мажлисида чиқарилади. Учувчилик ишига яроқлилик даражаси тўғрисидаги ТУК хулосаси билан бир вақтда даволаш-профилактика тадбирларига муҳтожлиги ҳам аниқланади. Диагностика
ва экспертизанинг мураккаб ҳолатларида, соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар пайдо бўлганида, шунингдек мавжуд бўлган касалликлари ривожланганида стационар текшируви зарурлиги тўғрисидаги хулоса чиқарилади.

60. Учувчилар таркиби, учувчилар экипажининг бошқа аъзоларига нисбатан
ТУК қуйидаги хулосаларни чиқаради:

учувчилик ишига яроқли;

учувчилик ишига яроқли, товушдан тез учадиган самолётлар бундан мустасно;

барча турдаги транспорт ва поршенли самолётлардаги учувчилик ишига яроқли;

барча турдаги вертолётлардаги учувчилик ишига яроқли;

ҳарбий таълим муассасасида (ҳарбий таълим муассасанинг ва жўнатилаётган давлатнинг номи кўрсатилсин) ўқишга (стажировкага) юбориш учун (киришга) яроқли;

ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариб, кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан (ТУК номи кўрсатилсин) учувчилик ишига вақтинчалик яроқсиз (муддати кўрсатилсин);

ҳарбий хизматга вақтинчалик яроқсиз. Кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан (ТУК номи кўрсатилсин) касаллик туфайли таътилга ёки хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинишга (муддат кўрсатилсин) муҳтож;

санаторий шароитида даволанишга муҳтож (санаторий ихтисослиги кўрсатилсин);

учувчилик ишига яроқсиз. Ҳарбий хизматга (яроқлилик тоифаси кўрсатилсин) яроқли (яроқсиз).

ТУК штурман ва учувчилар экипажининг бошқа аъзоларига нисбатан учувчилик ишига яроқлилик хулосасини қабул қилганида хулоса мазмунига тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг мутахассислиги номланиши киритилади.

61. Парашют билан сакрашга рухсат бериш учун тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга нисбатан ТУК қуйидаги хулосани қабул қилади:

парашют билан сакрашга яроқли;

парашют билан сакрашга вақтинчалик яроқсиз, олти-ўн икки ойдан (муддати кўрсатилсин) кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан;

парашют билан сакрашга яроқсиз.

62. УУА операторлари, парвоз бошлиқларига нисбатан ТУК қуйидаги хулосаларни қабул қилади:

(мутахассислик номи кўрсатилсин) ишига яроқли;

кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан стационар (амбулатор) текширувга (даволанишга) муҳтож;

(мутахассислик номи кўрсатилсин) ишига яроқсиз. Ҳарбий хизматга (яроқлилик тоифаси кўрсатилсин) яроқли (яроқсиз).

63. Тиббий кўрикдан ўтказиш якунланганида ТУК раиси йиғилиш ўтказади, йиғилишда унинг якунлари тўғрисида муҳокама қилинади, унинг натижаларига кўра ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати ТУК дан ўтган учувчилар таркиби ва бошқа ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини сақлаш ва юқори касбий қобилиятини ушлаб туриш бўйича даволаш-профилактика тадбирлар режасини тузади.

ТУК раиси ҳарбий қисм командирини (муассаса бошлиғини) навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисида хабардор қилади. ТУК раиси якуний натижалар бўйича учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида ҳар йили белгиланган шаклда ҳисобот тузади ва МҲТК бошлиғига тақдим этади.

64. Ҳарбий хизматчиларни амбулатор шароитида тиббий кўрикдан ўтказишда
ТУК га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

учувчилик ишини (парвозни бошқариш, парашют билан сакраш) давом эттиришга монелик қилмайдиган ва якка тартибда баҳолашни кўзда тутмайдиган соғлиғи ҳолатидаги ўзгаришларда ташхисни қўйиш;

соғлиғи тикланган ҳолатларда олдин қўйилган ташхисни ўзгартириш
(агар якка тартибда баҳолашни кўзда тутадиган Касалликлар жадвалининг моддалари (моддаларнинг бандлари) қўлланилмаган бўлса).

65. Учувчилар таркибини навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказиш, аввалги ТУК хулосасига аниқлик киритиш ёки қайта кўриб чиқиш талаб қилинган ҳолатларда
МҲКГ нинг учувчилик экспертизаси бўлимида стационар шароитда ўтказилади:

соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар бўлса;

парвоздаги ҳодисалардан кейин;

учиш аппаратини мажбуран тарк этгандан сўнг;

руҳий зарбалардан кейин;

ўқув-жанговар тайёргарлик вазифаларини мунтазам равишда бажара олмаса;

учувчилик ишида ўн икки ойдан кўп узилиш бўлганида;

учувчилар таркибини бошқа турдаги учиш аппаратларига ўтказишганда, уларда ишлаш учун соғлиғи ҳолатига янада юқори тиббий талаблар қўйилади;

янги авиация техникасини ўзлаштириш учун қайта ўқиганда.

Учувчилик ишида соғлиғи ҳолати бўйича вақтинчалик учувчилик ишига яроқсизлик билан боғлиқ бўлмаган тўрт ойдан ортиқ, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган узилишларда навбатдан ташқари чуқурлаштирилган тиббий текширув ўтказилади.

Навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказиш учун юбориш зарурати тўғрисидаги масалани ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғининг билдирувига кўра ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) ҳал қилади.

66. МҲКГ нинг учувчилик экспертизаси бўлимида тиббий кўрикдан ўтказилганда учувчилар таркиби амалдаги кўрсатмалар ва текширув усулларига мувофиқ шифокор-мутахассислар томонидан ҳар томонлама синчиклаб текширилади, клиник-физиологик
ва психологик текширувлардан ўтказилади, қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, махсус тиббий текширув усуллари ҳам ўтказилади.
Тиббий текширувлар якунланганда
МҲКГ нинг учувчилик экспертизаси бўлими бошлиғи учувчилар таркибини госпиталь ТУК ига тақдим этади, улар хулоса чиқаради ва тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга зарурий даволаш-профилактика тавсиялари билан биргаликда етказади.

Тиббий кўрикдан ўтаётган шахс мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишдан бош тортса, тиббий текширувлар тўхтатилади ва ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга (муассасага) чиқарилади. Тиббиёт китобчасининг “ТУК хулосаси” бўлимига қуйидаги қайдлар ёзилади: “Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишдан бош тортганлиги сабабли ТУК нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан ҳарбий қисмга чиқарилди”.

67. Стационар даволанишда бўлган учувчилар таркиби фақатгина соғлиғи ҳолати бўйича учувчилик ишига яроқлилик тоифасини ўзгартириш зарурати туғилганида
(шу жумладан вақтинчаликни ҳам) ТУК да тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар бошидан кечирган касаллик ТУК хулосасини ўзгартиришни талаб этмаса, учувчилар таркиби
ТУК дан ўтказилмасдан госпиталдан ҳарбий қисмга юборилади. Бундай ҳолларда МҲКГ нинг учувчилик экспертизаси бўлими бошлиғи тиббиёт китобчасига учувчи бошидан кечирган касаллик охирги ТУК хулосасига мувофиқ учувчилик ишини давом эттиришга монелик қилмаслиги тўғрисидаги қайдларни ёзади.

68. Учувчилик ишига яроқсиз деб топилган, бироқ ҳарбий хизматга яроқли
ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кадрлар резервида қолдирилган учувчилар таркибидаги шахслар ҳисобга олинади ҳамда ҳарбий қисм (муассаса) шифокорининг тиббий кузатуви остида бўлади. Соғлиғи ҳолати яхшиланганда, ушбу шахслар учувчилик ишига тикланиш мақсадида МҲТК раиси билан келишилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан юборилиши мумкин, бироқ учувчилик ишига яроқсизлиги тўғрисидаги хулоса чиқарилганидан кейин камида бир йилдан олдин эмас. Бундай шахсларни тиклаш тўғрисидаги ТУК хулосаси фақатгина стационар текширувлардан кейин чиқарилади.

69. Соғлиғи ҳолати билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра учувчилик иши билан боғлиқ бўлмаган лавозимларга ўтказилган учувчилар таркибидаги шахслар,
ТУК томонидан қуруқликдаги таркиб сифатида тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрсатилган шахсларни учувчилик ишига қайтадан ўтказишда улар стационар шароитларда ТУК да тиббий кўрикдан ўтказишлари шарт.

 

5-боб. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг

резерви ва захирасида бўлган учувчилар таркибини

тиббий кўрикдан ўтказиш

 

70. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг резерви ва захирасида бўлган учувчи ва штурманларнинг ҳисобини юритиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади: 5 йил давомида бир марта; ҳарбий ўқув йиғинларига чақиришдан олдин; соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар юз берганида. Учувчилар экипажининг бошқа аъзоларини фақатгина соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар юз берганида тиббий кўрикдан ўтказилади.

71. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг резерви ва захирасида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида, шунингдек учувчилик иши кўзда тутилган бошқа вазирлик ва идораларда учувчилик ишида бўлган учувчи
ва штурманларнинг ҳисобини юритиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилмайди. МИББ ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун белгиланган муддатларда уларнинг иш жойларининг тиббий учувчилик эксперт комиссияларидан шахсий йиғмажилдларига қўшиш учун тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб оладилар.

72. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг резерви ва захирасида бўлган учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш:

ҳарбий ўқув йиғинларига чақиришда;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилганида;

контракт бўйича ҳарбий хизматга тайинланганида.

73. Ҳарбий ўқув йиғинларига чақирилганда, шунингдек учувчилик ишига яроқлилигини аниқлаш учун ҳисобни юритиш мақсадида МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганида эса - МҲТК ёки МҲКГ ҳузуридаги ТУК томонидан амалга оширилади.

74. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссия ишини бошлашдан олдин комиссия катта шифокори комиссия аъзолари билан йўриқнома ўтказади. Олдиндан тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларнинг ҳужжатлари (олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари, захирага бўшатилиш сабаблари, амбулатор беморнинг тиббий варақасини қўшимча тиркилган варақалари билан) кўриб чиқилади.

75. Барча тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга комиссия шифокор-мутахассислари томонидан тиббий кўрик, мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган мажбурий лаборатор-инструментал текширувлар рўйхатига мувофиқ диагностик текширувлари амалга оширилади. Зарурат туғилганда бошқа тиббий текширувлар ҳам ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва тиббий комиссиянинг шифокор-мутахассислари ўз хулосаларини мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбур шахснинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига ёзиб қўйишади. Хулоса тиббий комиссиянинг йиғилишида қабул қилинади ва комиссия раиси томонидан мазкур тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади.

Мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбур шахснинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақаси ҳарбий хизматга мажбур шахснинг шахсий йиғмажилди билан биргаликда МИББ да сақланади ва йиғинларга чақирилганда ҳарбий қисмга (муассасага) тақдим этилади.

76. Ташхис қўйиш мураккаб бўлган ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтаётган шахс стационар шароитда кенг қамровли тиббий текширувдан ўтказилади, унинг якунида давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаси мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ соғлиқ ҳолатини текшириш тўғрисидаги далолатномани тузади, унда текширув натижалари ва ташхис кўрсатилади. Далолатнома икки нусхада тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг учувчилар ишига яроқлилиги тўғрисида хулосани қабул қилиш учун МҲТК га юборилади. Хулоса қабул қилинганидан сўнг ташхис ва МҲТК хулосасини кўрсатган ҳолда мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотнома расмийлаштирилади. Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ соғлиқ ҳолатини текшириш тўғрисидаги далолатноманинг биринчи нусхаси ва МҲТК берган маълумотнома тиббий кўрикдан ўтаётган шахс ҳарбий ҳисобга олинган МИББ га жўнатилади. Иккинчи нусхаси МҲТК иш жилдига тикиб қўйилади.

Тиббий кўрикдан ўтаётган офицерлар таркибидаги шахслар стационар шароитида тиббий текширув ўтказиш зарур бўлганда МҲТК раисининг қарори билан МҲКГ ҳузуридаги ТУК га юборилади. Учувчилик ишига монелик қилувчи касаллик аниқланганида, тиббий текширув натижалари, ташхис ва комиссия хулосаси мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳномага киритилади. Касалликлар аниқланмаганида ёки касаллик учувчилик ишига монелик қилмаганда тиббий кўрик натижалари мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотнома билан расмийлаштирилади. Аниқланган касалликлар ва шикастланишлар (яраланиш, жароҳатлар) оқибатларининг сабабий боғлиқлиги эксперт ҳужжатларида акс эттирилмайди. Мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, мазкур Низомнинг
10-иловасига мувофиқ маълумотнома уч нусхада расмийлаштирилади ва кўриб чиқиш учун МҲТК га юборилади.

77. Агар учувчилар таркибидаги резерв ёки захирадаги ҳарбий хизматга мажбур шахслар муддатли ҳарбий хизматга, ўқув йиғинига чақирилаётганида, контракт бўйича ҳарбий хизматга тайинланаётганда ёки ҳисобга олиш мақсадида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилаётганида даволанишга муҳтожлигини билдирса, (даволаниш учун чақирувини кечиктиришни) сўраб мурожаат қилса, МИБ тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари уни давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасасига юборади.

 

6-боб. ТУК хулосаларини расмийлаштириш,

кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

 

78. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлари, уларнинг соғлиғи ҳолати ва ТУК хулосалари ёзилади:

а) УТТ ҲТМ га ўқишга кирувчи номзодларга:

ёш фуқаролар таркибидан номзодлар - мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ соғлиқ ҳолатини текшириш тўғрисидаги далолатномасига;

ҳарбий хизматчилар - мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига ва ҳарбий хизматчининг тиббий китобчасига;

б) учувчилар таркиби, учувчилар экипажининг бошқа аъзолари, парашютчилар, УУА операторлари, парвоз бошқарувчилари - мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига, стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганда касаллик тарихига, амбулатор шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганда мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбур шахснинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, тиббий китобчасига, зарурат туғилганда мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномага ёки мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳномага Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқаётган фуқароларга – мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) чиқаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотномага;

в) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида турган учувчилар таркиби мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбур шахснинг) тиббий текширувлар ва тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, зарурат туғилганда мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномага ёки мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ соғлиғи ҳолатини текшириш далолатномасига, захирадаги офицерларга эса мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳнома тузилади.

79. Тиббий китобчани (тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақани) тўлдиришда шифокор-мутахассислар шикоятлар, анамнез, объектив текширув маълумотлари, ташхис, тавсиялар ва учувчилик ишига яроқлилик тоифаси ҳақидаги хулосаларни ёзиши лозим. Касаллик топилмаса ТУК шифокор-мутахассиси “Ташхис” қаторига – СОҒЛОМ деб ёзади, хулоса чиқаради ва ўз имзосини қўяди. Ташхис ва тавсия қилинган даволаш-профилактика тадбирлари кўрсатилган ҳолда ТУК хулосаси тиббий китобчага (тиббий кўрикдан ўтказиш варақага) ҳам киритилади, ТУК раиси томонидан имзоланади ва ТУК ташкил этилган ҳарбий қисмнинг (муассаса) муҳри босилади.

Ҳарбий госпиталь ТУК томонидан тиббий кўрикдан ўтказилганда хулоса тиббий китобчага уни тасдиқлаш зарур бўлмаган ҳолатларда киритилади. МҲТК томонидан тасдиқланиши (асосланиши) лозим бўлган хулоса ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан тасдиқланган ёки асосланган эксперт ҳужжатини олган заҳоти ёзилади. Тасдиқланган (асосланган) эксперт ҳужжати олингунга қадар учувчилар таркиби парвозларга қўйилмайди.

Ҳарбий тиббий муассасасидан даволаниб чиққанда ҳар қандай ҳолатда тиббий китобчага шифокор-мутахассислар томонидан ўтказилган тиббий текширув натижалари ва ўтказилган текширувлар (ЭКГ ва унинг барча элементлари баён этилган ҳолда, рентген, лаборатория текширувлари ва ҳ.к.) киритилиши шарт.

80. Учувчилар таркибини битта ҳарбий қисмдан (муассасадан) бошқасига ўтказилганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясига, ҲТМ ҳузуридаги малака ошириш факультетларига ёки ҳарбий тиббий муассасасига ўқишга юборилганда тиббий китобчалари муҳрланган ҳолда қўлларига топширилади.

Қисқа муддатли хизмат сафарларига кетаётган учувчилар таркибининг қўлларига мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотнома берилади, у хизмат сафарида учувчилик ишига рухсат этилиши учун асос бўла олади. Мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномада сўнгги ТУК ва чуқурлаштирилган тиббий текширув маълумотларига мувофиқ қон босими ва томир уришининг сони тўғрисидаги фонли маълумотлари, таътил муддати кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан бўшатилаётган учувчилар таркибининг тиббиёт китобчалари шахсий йиғмажилдлари билан биргаликда яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга олинган
МИББ га юборилади.

81. Ҳар бир ТУК мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобини юритади. Агар тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг шикоятлари ва соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар бўлмаса, ташхис ва ТУК хулосаси қисқача ёзиб қўйилади. Объектив текширувларда шикоятлар ва соғлиғи ҳолатида меъёрга нисбатан ўзгаришлар аниқланса, агар мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобида мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳнома тузилмаса, қўйилган ташхисни асословчи шикоятлари, ҳаёти ва касаллигининг қисқача тарихи ва тиббий текширув маълумотлари ёзиб қўйилади. Мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобида мазкур Низомнинг
11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳнома тузиладиган ҳолатларда фақатгина қисқача маълумотлар, ташхис ва ТУК хулосаси ёзилади, баённомага илова сифатида мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси қолдирилади.

82. Мазкур низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллиги тўғрисидаги гувоҳнома қуйидагича тузилади:

учувчилик ишига яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматчиларга (учувчилик таълими, парашют билан сакраш, УУА оператор иши, парвозларни бошқариш);

олдин учувчилик ишига яроқсиз деб топилганлар таркибидан учувчилик ишига тикланаётган бирламчи чекланган равишда яроқли деб топилганларга;

олдин учувчилик ишига чекланишлар берилган хулосалари ечилган учувчилар
ва штурманларга;

олдин учувчилик ишига яроқсиз деб топилган учувчилар таркибига;

учувчилик ишига олдин яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар резерви учувчилик ишига тикланаётганда;

УТТ ҲТМ курсантларига – учувчилик таълимига яроқсизлиги тўғрисида хулоса чиқарилганда.

Барча бошқа ҳолатларда ТУК хулосалари мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотнома билан расмийлаштирилади.

83. Мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома қисқа, равон шаклда тузилиши, тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг касаллиги ривожланишини вақт кетма-кетлиги тартибида ёзилиши, ҳаёти анамнезида жароҳатлари бўлган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда жароҳатни қандай ҳолатда олганлиги ҳақида қисқача, шунингдек қўйилган ташхисни тасдиқловчи барча зарурий тиббий текширувлар кўрсатилиши шарт. ТУК хулосаси объектив текширув, лаборатор-инструментал ва махсус-тиббий текширувлар натижалари билан асосланган бўлиши лозим.

Мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома
ва мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномани тузишда касаллик, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатларнинг сабабий боғлиқлигини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади. Ҳарбий хизматга мажбур бўлган учувчилар таркибига (шу жумладан ўқув йиғинларида бўлган даврларида ҳам) ва соғлом деб топилган шахсларга сабабий боғлиқлиги бўйича хулоса чиқарилмайди.

84. Учувчилик ишига яроқли, бироқ парашют билан сакраш бўйича ўқув-машғулотларига (ерга катапульта ёрдамида) яроқсиз деб топилган учувчилар таркибига касаллик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилаётган ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган учувчилар таркибига (УТТ ҲТМ курсантлари, парашютчилар ва УУА операторлари) мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) юборилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги маълумотнома тузилади.

Парвозлардан ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан озод қилиниши ёки ҳарбий қисм ҳудудида етти суткагача дам олиш тақдим этилиши билан учувчилик ишига вақтинчалик яроқсизлик тўғрисидаги хулоса чиқарилганда мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотнома берилади.

85. Тиббий ва эксперт ҳужжатларини МҲТК томонидан кўриб чиқилиши
ва назорат қилиниши учун тақдим этиш тартиби:

учувчилик таълимига яроқсиз деб топилган УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодларга УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларини МҲТКга тақдим этади;

учувчилик иши ёки учувчилик таълимига яроқсиз, учувчилик ишига чекланган равишда яроқли (бирламчи чекланганда), парвозларни бошқаришга (УУА оператори) яроқсизлиги тўғрисидаги ТУК хулосаси чиқарилганида мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада тиббий ва хизмат тавсияномалари билан биргаликда тақдим этилади;

барча учувчилар таркиби, парашютчилар, парвозларни бошқариш, УУА операторлари ва УТТ ҲТМ курсантларига касаллиги туфайли таътил берилганлиги
ва парвозлардан озод қилинганлиги тўғрисидаги хулоса чиқарилганда ТУК МҲТК га назорат қилиш мақсадида мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотноманинг бир нусхасини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) юборилаётган ҳарбий хизматчиларга мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) чиқаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси уч нусхада тақдим этилади.

Мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома МҲТК томонидан кўриб чиқилади, ТУК хулосаси эса тасдиқланади. ТУК хулосалари муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган, контракт бўйича ҳарбий хизматга тайинланаётган, учувчилик ишига яроқли деб топилган ҳарбий хизматга мажбур резервдаги учувчилар таркибига, касаллиги туфайли таътил берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (стажировкага) юборилаётган барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларга асосланиши зарур, шунингдек учувчилик иши, учувчилик таълими, парвозлар бошқаруви, УУА операторлари ишига яроқсиз, учувчилик ишига чекланган равишда яроқли деб топилган ҳарбий хизматчиларга эса МҲТК томонидан тасдиқланиши лозим.

Ҳарбий госпиталь ТУК томонидан мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳнома ва мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномани расмийлаштириш муддати тиббий кўрикдан ўтказиш кунидан беш кундан ошмаслиги лозим.

Эксперт ҳужжатлари (касаллик тўғрисидаги гувоҳнома ва маълумотномалари) МҲТК томонидан тасдиқланганидан (асосланганидан) сўнг юридик кучга эга бўлади.

Ҳарбий тиббий муассаса бошлиғи (ТУК раиси) мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ касаллик тўғрисидаги гувоҳномани, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ маълумотномани, мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) чиқаётган шахснинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тасдиқланган (асосланган) хулоса билан биргаликда тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) ёки уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборган мансабдор шахсга МҲТК дан олган кундан сўнг икки кундан кечиктирмасдан жўнатади.

86. УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК фақатгина учувчилик таълимига ва УТТ ҲТМ га ўқишга киришга яроқсиз деб топилган шахслар учун мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобини юритади. Бошқа ҳолатларда ТУК хулосаси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, унинг тиббий китобчасига (УТТ ҲТМ га ўқишга кирувчи номзодларнинг – тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларига) ёзилади, комиссия раиси ва котибининг имзоси билан тасдиқланади, УТТ ҲТМ муҳри билан муҳрланади.

87. МҲТК мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ тиббий-учувчилик комиссиясининг йиғилишлар баённомалари китобини фақатгина шу комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар учун юритилади. МҲТК га келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиб:

учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган шахслар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ яроқсиз деб топилган номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаларини, уларга ТУК хулосаси ёзилган ҳолда дастлабки саралаш жойлари бўйича тиббий комиссиялар (ҲТК, ТУК) га;

ТУК нинг тасдиқланган касаллик тўғрисидаги гувоҳномалари ва асосланган маълумотномалари бошқа ҳужжатлар билан бирга тиббий кўрикдан ўтказган ТУК га қайтариб юборилади.

МҲТК тасдиқламаган касаллик тўғрисидаги гувоҳномани уни тузган ТУК га тасдиқланмаганлигининг сабабларини изоҳлаган ҳолда ҳамда зарурий кўрсатмалар билан қайтаради.

МҲТК га хулосани назорат қилиш, тасдиқлаш ёки қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, маълумотномаларни кўриб чиқишда баённома ўрнига якуний хулоса матни, йиғилишда иштирок этган комиссия раиси ва аъзолари (камида икки киши) томонидан имзоланган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, маълумотномаларнинг нусхалари қолдирилади. Юқорида кўрсатилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, маълумотномаларнинг нусхалари МҲТК да беш йил давомида сақланади, ундан сўнг архивга топширилади.

88. ТУК нинг касаллик тўғрисидаги гувоҳномалари, маълумотномалари ўзида махфий маълумотларни сақламаслиги зарур ва улар махфий илова қилинувчи ҳужжатга номахфий илова сифатида жўнатилади, унда қуйидагилар кўрсатилади: касаллик тўғрисидаги гувоҳнома қайтарилиши лозим бўлган ҳарбий қисм (муассаса) манзили почта индекси, авиация тури, тиббий кўрикдан ўтаётган шахсни парвозларни амалга ошираётган учиш аппаратининг тури, учувчининг мутахассислиги, лавозими ва берилган малака тоифаси.

 

7-боб. Комиссиялараро даврида учувчилар таркибини соғлиғи ҳолатининг тиббий назоратини ташкиллаштириш

 

89. Тиббий кўрикдан ўтказишлар оралиғда (комиссиялараро даврда) учувчилар таркиби устидан тиббий назорат учувчилик ишининг бутун даври давомида амалга оширилади.

Комиссиялараро даврида учувчилар таркибининг (УТТ ҲТМ курсантларининг)
ва бошқа ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ривожланганлиги ҳамда руҳий физиологик тайёргарлиги устидан тиббий назорат ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғининг зиммасига юклатилади.

Тиббий назорат вазифаларига қуйидагилар киради:

учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолати ва иш қобилиятидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш, ушбу ўзгаришларни касбий фаолият билан боғлиқлигини аниқлаш ва керакли даволаш-профилактика чора-тадбирларини ўтказиш;

учувчилар таркибининг соғлиғи ҳолати ва иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни бартараф қилиш чораларини қабул қилиш;

учувчилар таркибининг ўзига хос шахсий психологик- физиологик хусусиятларини ўрганиш;

учувчилар таркиби, учувчилар экипажи бошқа аъзоларининг нотўғри ҳаракатларининг сабабларини ўрганиш;

иш қобилиятининг пасайиши оқибатидаги хатоликларни аниқлаш;

шахсий юклама меъёрларини белгилашда қўмондонликка амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг турли парвозларга чидамлилигини ўрганиш;

меҳнат қилиш, дам олиш ва овқатланишни ташкиллаштиришни ўрганиш.

90. Тиббий назорат жараёнида ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи якка тартибда баҳолаш, учувчилик ишига чекланган равишда яроқлилиги, мунтазам равишда шифокор назоратига муҳтож деган хулосалари кўзда тутилган Касалликлар жадвалининг моддалари (моддаларининг бандлари) бўйича учувчилик ишига рухсат этилган ҳарбий хизматчиларга алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Ушбу ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтказишларнинг даврийлиги ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан белгиланади, бироқ чоракда бир мартадан кам эмас.

Тиббий кўрик натижаларини тиббий китобчага ёзганида ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи қуйидагиларни акс этади:

шикоятлар;

кўриклар орасида бошидан ўтказган касалликлар;

парвозларга чидамлилиги;

кўрикнинг объектив маълумотлари.

Соғлиғи ҳолатида ўзгаришлар бўлмаса парвозларга рухсат этиш ҳақидаги хулоса чиқарилади.

Ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмга (муассасага) таътил, хизмат сафари ва ҳарбий тиббий муассасасидан (ҳарбий госпиталь, санаторий) даволанишдан қайтганидан сўнг тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий ҳисобланади.

Янги авиация техникасини қайта ўрганаётган ва ҳарбий қисмга (муассасага) янги келган учувчилар таркиби биринчи уч ойда ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғининг ҳар ойда ўтказиладиган тиббий кўридан ўтказилади.

Даврий тиббий кўрик натижалари тиббий китобчаларга киритилади.

Учувчилар таркибини бошидан ўтказган касаллик ва шкастланишлардан сўнг соғайганида учувчилик иши (учувчилик таълими, УУА бошқаруви, парашют билан сакраш ва парвозларни бошқариш) учун рухсат бериш бўйича тахминий муддатлари мазкур Низомнинг 12-иловасида тақдим этилган.

91. Навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш санасидан олти ой ўтганидан сўнг барча ҳарбий хизматчиларга терапевт ва невропатолог, тиббий кўрсатмалар бўйича эса бошқа мутахассисликлар шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий текширув амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчилар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўташи оғиз бўшлиғи санациясидан кейин рухсат берилади. Чуқурлаштирилган тиббий текширув натижаларига кўра ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғи ҳарбий хизматчиларни учувчилик ишига рухсат этиш ҳақида хулоса чиқаради.

92. УТТ ҲТМ курсантлари УТТ ҲТМ ҳузуридаги ТУК ўтказган бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш санасидан уч ой ўтгандан сўнг терапевт, невропатолог, жарроҳ, оториноларинголог, офтальмолог ва стоматолог иштирокидаги тиббий текширувдан ўтказилади. Кейинчалик тиббий текширувлар УТТ ҲТМ тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан ҳар чоракда ўтказилади.

93. Парвоз вақтида жиддий ҳодисаларга учраган учувчилар таркиби ва УТТ ҲТМ курсантлари навбатдан ташқари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилиши лозим, зарурат туғилганда кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан стационар шароитида даволанишга юборилади.

94. Ўн икки ой мобайнида асосий таътилдан фойдаланмаган учувчилар, штурманлар парвозлардан четлаштирилади ҳамда санаторийга етти ва ундан ортиқ суткага юборилади, кейинги икки ойдан кўп бўлмаган муддатга парвозларга рухсат берилади. Ушбу муддат тугаганида ҳарбий хизматчиларга жорий йилнинг асосий таътили берилади.

95. Ҳарбий қисм (муассаса) тиббиёт хизмати бошлиғининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш, касалланиш ва учувчилар таркибини ҳамда УТТ ҲТМ курсантларининг касбига лаёқатсизлилик сабабларини ўрганиш, учувчилар таркибининг
меҳнат шароитлари, турмуш тарзи, дам олиш ва овқатланиш хусусиятларини ўрганиш, уларнинг соғлиғини сақлаш ва комиссиялараро даврида иш қобилиятини ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишини услубий бошқариш МҲТК
ва ҲҲМ Қ ва ҲҲК АТМ шифокор-мутахассислари томонидан амалга оширади.

 

9-боб. Якуний қоида

 

96. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

авиациясининг учувчилар таркибини

тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-илова

 

Мажбурий лаборатор – инструментал текширувлар

РЎЙХАТИ

 

1-боб. УТТ ҲТМ ва Қуролли Кучлар Академиясига

кираётган номзодлар учун

 

1. Умумий қон таҳлили - кенгайтирилган.

2. Умумий пешоб таҳлили.

3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили

4. “В” ва “С” гепатитларнинг (HВsAg, HCV) маркерларини аниқловчи қон таҳлили

5. Қоннинг RW (Вассерман реакцияси) таҳлили.

6. Қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлили (ОИТС билан қарши кураш марказларидан).

7. Қоннинг АЛТ, АСТ, умумий оқсил ва билирубин (фракциялари билан) таҳлили.

8. Электрокардиография (учувчилар таркибига, ҲДҚ ҲТМга, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҲТМга кираётганлар учун шу жумладан жисмоний зўриқиш билан).

9. ФГДС.

10. Ички аъзоларнинг ультратовуш текшируви.

11. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).

12. Бурун атрофи бўшлиқлари рентгенографияси (учувчилар таркиби, ҲДҚ ҲТМга, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҲТМга кираётганлар учун).

13. Кориолис синамаси ёки отолит реакцияси (учувчилар таркиби учун).

14. Мўътадил даражадаги гипоксияларнинг чидамлилигини ортостатик синама билан баротекшируви.

 

2-боб. УТТ ҲТМ курсантлари учун

 

1. Умумий қон таҳлили - кенгайтирилган.

2. Умумий пешоб таҳлили.

3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили.

4. ЭКГ шу жумладан тинч ва жисмоний зўриқиш ҳолатда.

5. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси

 

3-боб. Учувчилар таркиби, учувчилар экипажининг

бошқа аъзолари, УУА операторлари, парашют билан

сакрайдиганлар, парвозлар бошқарувчилари учун

 

1. Умумий қон таҳлили - кенгайтирилган.

2. Умумий пешоб таҳлили.

3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили

4. Қоннинг АЛТ, АСТ, умумий оқсил ва билирубин (фракциялари билан) таҳлили.

5. Қондаги қанд миқдори (35 ёшда ва кўрсатмалар бўйича).

6. Кўз ичи босимини ўлчаш (35 ёшда ва кўрсатмалар бўйича).

7. ЭКГ шу жумладан тинч ва жисмоний зўриқиш ҳолатда.

8. Икки проекцияда умуртқа поғонасининг рентгенографияси (фронтал ва сагиттал) икки йилда бир марта (бошқа вақтларда кўрсатмалар бўлганда).

9. ФГДС.

10. Ички аъзоларнинг ултратовуш текшируви.

11. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).

12. Бурун атрофи бўшлиқлари рентгенографияси.

13. ВЭМ-синамаси (тредмил-тест), ЭКГ ва артериал қон босимининг суткалик мониторинги.

14. Ректомоноскопия (40 ёшда ва кўрсатмалар бўйича).

15. Мўътадил даражадаги гипоксияларнинг чидамлилигини ортостатик синама билан баротекшируви самарали.

16. Гиперветиляция ва нафас ушлаб қолиш билан синама.

17. Гемодинамикани ёзиш билан ортостатик синамаси.

18. Вегетатив асаб тизимининг аниқ мақсадга йўналтирилган текширувлари.

19. Эхоэнцефалография.

20. Бош мия қон томирларини контрастлаш билан магнитно-резонанс томографияси. 21. Вестибуляр аппаратини кумулятив усуллар билан текшириш.

22. Центрифуга синовлари.

23. Босим остида нафас олиш билан синамалари.

24. Хушсизлик ҳолатининг йўқотиш диагностикаси учун тананинг пастки қисми декомпрессия синамалари.

25. Автоматик аудиометрия ўтказиш.

 

4-боб. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

резервидаги учувчилар таркиби учун

 

1. Умумий қон таҳлили (эритроцитларнинг чўкиш тезлиги, лейкоцитлар, гемоглобин, эритроцитлар).

2. Умумий пешоб таҳлили.

3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили.

4. ЭКГ шу жумладан тинч ва жисмоний зўриқиш ҳолатда.

5. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси.

6. Бурун атрофи бўшлиқлари ренгенографияси.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

авиациясининг учувчилар таркибини

тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-илова

 

 

ТУК шифокор мутахассислар хоналарининг жиҳозланиши лозим

бўлган дори воситалари ва тиббий анжомларининг
РЎЙХАТИ

 

1-боб. Шифокорларнинг тиббий буюмлари, аппаратлари ва анжомлари:

 

Антропометрия хонаси: бўй ўлчагич – 1 дона, тиббий тарози – 1 дона, қуруқ портативли спирометр – 1 дона, қўл динамометри (ясси пружинали) – 1 дона, оёқ кучини ўлчовчи динамометр – 1 дона, сантиметр ўлчов бирликлари билан белгиланган ўлчов тасмаси – 1 дона; бурчак ўлчагич – 1 дона; сфигмомонометр – 1 дона.

Терапевт хонаси. 1 дона сфигмомонометр; 1 дона стетофонендоскоп; 1 дона секундомер; 5 дона тил учун ишлатиладиган қошиқча; 6 дона ҳарорат ўлчагич; 1 дона буйраксимон эмалли тоғора; 1 дона электрокардиограф .

Неврапотолог хонаси: 1 дона неврологик болғача, 5 дона тил учун ишлатиладиган қошиқча, сантиметр ўлчов бирликлари билан белгиланган ўлчов тасмаси 1- дона; 1 дона буйраксимон эмалли тоғора.

Жарроҳ хонаси: 1 дона стетофонендоскоп; бурчак ўлчагич 1 дона; сантиметр ўлчов бирликлари билан белгиланган ўлчов тасмаси 1- дона; 1 дона негатаскоп.

Отоларинголог шифокори хонаси: аудиометр 1 комплект; 50 мл ҳажмдаги банка 5 дона; 180 мл ҳажмдаги қулоқ йўлларини очувчи баллон 1 дона; эгилувчан штативли стол чироғи 1 дона; эмалланган қопқоқли тиббиёт идишчаси 1 дона; ҳалқум учун пахта ушлагич 5 дона; катта йиғилувчи лупа 1 дона; қулоқ манометри 1 дона; бир тарафи ўткир учли 14 см ли жарроҳлик қайчиси 1 дона; узунлиги 15 см ли анатомик пинцет 1 дона; қовурғасимон эгик қулоқ пинцети 1 дона; эмалланган чойнакча 1 дона; кукун пуфлагич 2 дона; пешона рефлектори 1 дона; қулоқ воронкалари № 1, 2, 3, 4-2 жамланмаси; пневматик қулоқ воронкаси 1 дона; диафанаскоп 1 дона; диаметри 16 мм ли ҳалқум ойналари 2 дона; диаметри 21 мм ли ҳалқум ойналари 2 дона; диаметри 25 мм ли ҳалқум ойналари 2 дона; диаметри 8 мм ли бурун халқум ойнаси 2 дона; қисқа қисқичли бурун ойнаси 5 дона; қисқич узунлиги 40 мм ли бурун ойнаси 2 дона; қисқич узунлиги 60 мм ли бурун ойнаси 2 дона; Воячек конуссимон қулоқ зонди 1 дона; Воячек тугмасимон қулоқ зонди 1 дона; Воячек тугмасимон бурун зонди 1 дона; қулоқ ўймали қулоқ зонди 3 дона; бурун гайморидал бўшлиғини тешиш учун Куликов игнаси 3 дона; 128 тебранишли камертон 1 дона; 1024 тебранишли камертон; спирт лампа; тил охирини кўриш учун қошиқча 1 дона; тилни кўриш учун метал қошиқча 25 дона; халқум ичини ювиш учун шприц 1 дона; бўшлиқларни ювиш учун ҳажми 150 мл ли шприц 1 дона; қопқоғи мослаштирилган шпангласт 1 дона; Барани стули 1 дона; секундомер 2 дона; тиббий жиҳозлар учун стол 1 дона; ҳалқум ойнаси учун ушлагиш 3 дона; қулоқ ичига ҳаво ҳайдовчи асбоб 1 дона.

Стоматолог хонаси: стоматологик кресло 1 тўплам., 4 бурчакли қопқоғли эмалланган тиббий идишчалар 13 дона., тиш ойначалари 25 дона; тиш ойначалари учун ушлагич
25 дона; бурчак остида эгилган зондлар 25 дона; тишлар учун букилган пинцет 25 дона; ҳажми 250 мл бўлган қопқоғи мослаштирилган шиша идиш 1 дона; ҳажми 50 мл ли пукаги мослаштирилган шпангласт 4 дона; электороодонтодиагностика учун аппарат
1 дона; манипуляция учун стол 1 дона

Офтальмолог хонаси: жадвалларни бир хил ёритиш учун аппарат (Рота) 1 дона; тунги кўриш ўткирлигини текшириш учун АДМ ёки Семикоп асбоби 1 дона; канюлалар (кўз ёш каналини ювиш учун 3 кўринишда игналар (6 донадан иборат тўплам)) 1 тўплам; кўз қовоқларни кўтарувчи катта қисқич 2 дона; конуссимон кўз ёш канали зонди
(3 донадан иборат тўплам) 1 дона; офтальмоскопия учун рефлекторли чирок 1 дона; тиркишли чирок трансформатор билан ЩЛ-56 1 дона; квадрат ёки думалок ойнали скиаскопик чизғич 1 дона; офтальмометр 1 дона; офтальмоскоп 2 дона; қўл электрик офтальмоскопи 1 дона; стол периметри ёритгичи билан ПНЭ-1 -1 дона; куриш ўткирлигини аниқлаш учун жадвал (Сивцев-Головин) 2 дона; ранг ажратиш сезгисини аниклаш учун жадвал (Рабкин VIII-IX) 1 тўплам; кўриш ўткирлиги пасайганлигини текшириш Поляк белгилари ва назорат жадвали 1 дона; оптик ойналар тўплами 1 тўплам; 0.1 дан паст бўлган кўриш ўткирлигини текшириш учун Поляк оптотип тўплами 1 тўплам; кўзга томчи томизиладиган пипетка 4 дона; бошни фиксация қилиш учун ушлагич 1 дона; ўқиш учун синамали ширифт 1 дона; яқиндаги нуқтани яққол кўришни, аккомадацияни аниқлаш учун тўплам 1 дона; аномалоскоп ГОИ, рефрактометр 1 дона; “Ранг аниқлаш учун тест”, ПБИ-1 тўплам; масафодан кўришни текшириш учун ўлчагич 1 дона.

Дерматолог хонаси: 2 тавақали лупа 1 дона.

 

2-боб. Сарф қилинадиган тиббиётга оид махсулотлар.

 

Дори-дармонлар (1 кунда 30 та тиббий кўрикдан ўтувчи учун) – эритмалар: дикаин 0,25 % - 2,0; фурациллин 1:1000 - 100,0; атропин 1% - 10,0 (атропин 1:5000 - 5,0),
кўз томчилари №2, пилокарпин 1% -2,0, аммиак 10% - 5,0, йод 5% - 5,0, техник этил спирти (гидролизга учраган) – 50,0, брилиант кўки сувли эритмаси 1% - 10,0.

Текширув ўтказиш учун стандарт эритмалар:

а) хид сезишни текшириш учун – 5,0 мл 0,5% сирка кислотаси эритмаси, 5,0 тоза вино спирти, валериананинг 5,0 спиртли эритмаси, 10,0 мл 10% аммиак эритмаси;

б) таъм билишни текшириш учун – 5,0 мл дан 5%, 10%, 40% шакар эритмалари,
5,0 мл дан 2%, 4%, 5%, 10% тузли эритмалари, 5,0 мл дан 0,01%, 0,02%, 0,03% лимон кислоталари.

Сарф қилиниадиган бошқа тиббий мулк:

Гигроскопик пахта, халтачаларда стерил салфеткалар - 3 дона, резинали қўлқоплар - 15 жуфт, тиббий вазелин - 50,0 грам, вазелинли ёғ – 100,0, лейкопластрь – 1 дона,
5,0 шприц – 10 дона, 10,0 шприц – 5 дона, стерил пахта – 500,0 грам, стерил бинт – 4 дона, 500 мл 70% спирт, тахтали қошиқча (шпател) – 100 дона, бикслар – 4 дона
ва дезинфекцияловчи воситалар, буюм ойнаси – 30 дона, электрокардиограф
учун диаграмали қоғоз – 5 ўрам, аудиограма қоғозчалари – 30 дона.

 

 

3-боб. Шошилинч ёрдам учун керакли дори воситалари

 

Стерил эритмалар:

1) 1,0 мл 0,1% адреналин – 3 ампула;

2) 1,0 мл 1% димедрол – 10 ампула;

3) 30 мг преднизолон – 2 ампула;

4) 2,0 мл 2% папаверин гидрохлорид – 10 ампула;

5) 1,0 мл 1% дибазол – 10 ампула;

6) 5,0 мл 25% магнезий сульфат – 3 ампула;

7) 2,0 мл 50% аналгин – 10 ампула;

8) 5,0 мл 0,5% новакаин – 10 ампула;

9) 10,0 мл 2,4% эуфиллин – 3 ампула;

10) 10,0 мл 10% кальций хлор – 3 ампула;

11) йоднинг 5% спиртли эритмаси – 100,0 мл;

12) бриллиант кўкининг 1% спиртли эритмаси – 100,0 мл;

13) валидол таблеткаси – 20 дона;

14) фурациллин таблеткаси – 20 дана;

15) 20,0 мл 10% аммиак эритмаси;

16) арслонқуйруқ (пустырник) дамламаси – 2 флакон.

 

4-боб. Хўжалик анжомлари

 

Тиббий халатлар, шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари сонига қараб – сочиқлар, алоҳида сочиқлар, юз-қўл ювгич, қўлларни ювиш учун чўткалар, ҳар бир шифокорлар хонаси учун совунлар, фарфор тарелкалар – 4 дона, сирли тоғора, спирт ёқиш идишчаси, парда, тибиёт кушеткалари – 6 дона, столлар, стуллар, кийим ва халатларни осиш учун илгак, дорилар ва асбобларни сақлаш учун шкаф, кўрсатгич, хона термометрлари. Ўқув қуроллари.

Тиббий-учувчик комиссияларининг ишини ташкиллаштиришда халатлар, сочиқлар, ёпинғичлар, совунлар, дезинфекция воситалари, керакли дори-дармон ва ўқув қуроллари билан таъминланиши ўша ҳарбий қисм, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталлари ва ҳарбий-таълим муассалари зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

авиациясининг учувчилар таркибини

тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-илова

 

 

Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвали
ҳамда алоҳида моддага бериладиган шарҳлар

 

Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвали бу учувчи, курсант ва учувчилар таркибини тайёрлаш ҳарбий таълим муассасаларига кираётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш пайтида эксперт масалаларини ечиш учун асос ҳисобланади. Аммо бунда ТУКнинг фаолиятида учрайдиган барча ҳолатлар кўрсатилмаган. Тўғри эксперт хулосасини чиқариш тўлиқ клиник-физиологик текширувлар, махсус усуллар билан ўтказиладиган текширувларнинг натижаларини сифатли таҳлил қилиниши билан биргаликда тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг учувчилик фаолиятининг аниқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

 

1-боб. Юқумли ва паразитар касалликлар

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

1

Ичакнинг юқумли касалликлари, бактерияли зоонозлар, бошқа бактериал касалликлар, тери тошмалари билан кечадиган вирусли касалликлар, бўғим оёқлилар орқали юқадиган вирусли ва бошқа касалликлар (марказий асаб тизимининг юқумли касалликлари бундан мустасно), вирус ва хламидиялар чақирадиган бошқа касалликлар, риккетсиозлар, бошқа юқумли ва паразитар касалликлар:

а) даволаб бўлмайдиган ёки даволаниши мураккаб бўлган

Яроқсиз

б) ўткир ёки сурункали касалликлар хуружидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилишлари

Номзодларяроқсиз,

курсантларозод қилиш

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда, хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Модданинг “а” бандига қийин даволанадиган ҳамда қайта қўзғалишга мойил сурункали инфекцион ва паразитар касалликлар:

бруцеллёзнинг сурункали, қайталанувчи шакллари;

трихоцефалёз, амебиаз ва безгакнинг яққол клиник аломатлар билан кечаётган сурункали шакллари;

қорин тифи, паратифлар ва салмонеллёзларнинг қайталанувчи, асоратли шакллари;

сурункали дизентерия;

ички аъзоларнинг зарарланиши ҳамда марказий асаб тизимидаги ўчоқли ўзгаришлар билан кечаётган цитомегаловирус, оддий герпес вируси ва токсоплазмоз касалликлари;

эхинококкоз (жарроҳлик усули билан даволанишдан бош тортганда ёки даволаш ижобий натижа бермаганда).

Бруцеллёзнинг ўткир септик шаклини, амебиазнинг оғир ва сурункали қайталовчи шаклини, вирусли гепатитнинг оғир шаклини ҳамда асоратларидан қатъий назар қайталаган ҳолда узоқ кечадиган ўртача оғирликдаги гепатитнинг “B”, “С”, “D”, “F”, “G” турларини, гепатитнинг “А” ва “Е” турларини асоратлар билан ўтказган ҳарбий хизматчилар учувчилик ишига ва учувчилик таълимига яроқсиз деб топиладилар. Мазкур бандга асосан касалликнинг кечиш даражасидан қатъий назар икки ва ундан ортиқ ижобий маркерлари мавжуд бўлган микст гепатит ёки гепатитнинг дельта тури билан касалланганлар ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилади.

Мазкур бандга дизентерия ва қорин тифи (паратифлар) билан касалланган юқумли касаллик қўзғатувчиларнинг турғун ташувчилари ҳам киради.

Модданинг “б” банди стационар шароитда даволангандан сўнг беморда умумий астенизация, ҳолсизлик ва озиқланишдаги бузилишлар сақланган, фаолиятига оид бузилишлар мавжуд бўлган ўткир юқумли, паразитар касаллик ва интоксикациялардан кейинги ҳолатларни назарда тутади. Қолган ўзгаришлар турғунлигини баҳолаш
ва учувчилар таркибининг профессионал иш қобилиятининг тўлиқ қайта тикланиши учун бир ойдан кам бўлмаган муддат керак бўлган ҳолатларда касаллик бўйича таътилга ёки парвозлардан (30 дан 60 суткагача) озод қилиш хулосаси берилади. Қолган ҳолатларда ҳарбий хизмат мажбуриятларидан озод қилиш тақдим қилинади.

Енгил ва ўрта оғир турдаги вирусли гепатит “А” ва “В” ўтказган шахсларнинг учувчилик ишига қайта тикланиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаниш тугаганидан сўнг 12 ойдан кам бўлмаган муддатдан кейин амалга ошириш мумкин. “С” гепатити билан касалланиб ўтганлар қайта тикланишга қўйилмайди.

Вирусли гепатит “В” турининг юзаки антигени вирусига қарши антитаначалар аниқланганда, яширин ҳолда кечаётган сурункали гепатитни истисно қилиш мақсадида текширув ўтказиш учун асос бўла олади. Жигар фаолиятидаги
ва клиник бузилишлар мавжуд бўлмаган сурункали вирусли гепатит билан хасталанган учувчилар шахсий таркиби
IV,V,VI устунлар буйича яроқли деб топилади, клиник аломатлар ёки таҳлилхона текширувларида ўзгаришлар (жигар ферментлари
ва бошқа биокимёвий кўрсаткичларнинг меъёрдан ошиши) пайдо бўлганда эса
бу тоифадаги беморлар модданинг “б” банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Ўткир дизентерия ўтказган шахсларга касаллик туфайли таътил, кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан тақдим қилинади.

УТТ ҲТМ курсантларига хизмат мажбуриятларидан озод қилиш, синф машғулотларига қатнашиш билан соғлиги тикланиши ва учувчилик таълимига қайтиши учун 30 ва ундан ортиқ суткага тақдим қилинади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

2

Нафас аъзоларининг сил касаллиги:

а) фаол, микобактерияларнинг ажралиши (ажралишсиз) ва (ёки) ўпка тўқимасидаги емирилишлар билан кечадиган, касалликнинг фаоллиги камайиши

Яроқсиз

б) клиник даволангандан сўнг вақтинчалик фаолият бузилишлари, фаоллиги йўқ, фаоллик белгилари уч йилдан ортиқ бўлмаган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандига қуйидагилар киради:

ўпка силининг барча фаол ривожланувчи шакллари, емирилиш билан (каверна);

ўпка силининг микобактериялар ажралиши билан кечадиган барча турлари шунингдек, фистулали бронхоаденит ва бронхларнинг сил билан зарарланиши;

ўпка силининг барча абацилляр турлари, фаол сил белгилари мавжуд бўлган мўътадил ифодаланган белгилари билан кечадиган турлари;

сил кечиш турларидан қатъий назар, сунъий пневмоторакс бўлса;

агар сил асоратлари (ўсиш, силжиш) нафас олиш ва қон айланиш фаолиятининг бузилишига олиб келадиган, силнинг нофаол кечиши;

сил туфайли ўпканинг, ўпка бўлаги ёки сегментининг жарроҳлик йўли билан олиб ташлангандан кейинги асоратлари;

ўпка сили билан оғриган беморларнинг барчаси Мудофаа вазирлиги МҲКГ нинг фтизиатрия бўлимида стационар шароитда даволанади, ТУК томонидан кейинги тиббий кўрикдан ўтказилиш шарти билан.

Модданинг «б» бандига зарарланишнинг чегараланиши, унчалик катта бўлмаган ўчоқлар, шунингдек клиник тузалишдан кейинги вақтинчалик фаолиятнинг бузилиши билан кечадиган чегараланган склерозланишлар, ўчоқларнинг оҳакланиши, индурацион майдонлар, плевраларнинг фиброз ўзгаришлари (чандиқлар, шварталар) кўринишида кечадиган ҳолатларни ўз ичига олади.

Мазкур бандни қўллашга қуйидагилар асос бўлади: ўпкаларнинг рентгенологик текширувлардаги турғун ўзгаришлари, оҳакланишлар, фиброзли ўзгаришлар бўлаклараро тешиклар, шунингдек антибактериал даволаш муолажаларидан кейин уч йил давомида нафас олишнинг бузилишисиз касалликнинг клиник белгиларининг намоён бўлмаслиги.

Алоҳида ҳолатларда, илк бор рентгенологик текширувларда ўпкаларда ўчоқли ўзгаришлар аниқланиб, сил касаллигининг ҳеч қандай яққол клиник белгиларининг ривожланиши кузатилмаса ва махсус даволанишдан сўнг ўзгариш йўқолса ёки фиброз билан туганланса, даволанишдан сўнг 2 йил ўтгандан кейин касалликнинг ривожланиши кузатилмаса учувчилар таркиби учувчилик ишини бажаришга рухсат берилиши мумкин.

Силнинг барча турлари УТТ ҲТМда таҳсил олиш учун тўсқинлик қилади. Алоҳида петрификатлар мавжудлиги ушбу моддани қўллаш учун асос бўлмайди ҳамда учувчилик ишига ва учувчилик таълимига тўсқинлик қилмайди.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

3

Бошқа аъзолар ва тизимларнинг сил касаллиги:

 

Яроқсиз

Моддада ички аъзолар (ўпкадан ташқари) ва терининг сил билан чекланган зарарланиши, шунингдек касалликнинг кечиши, тарқалиши, муддати ва оқибатидан қатъий назар аъзолар ва тизимларнинг қўшма зарарланиши кўзда тутилган.

Сил билан касалланган буйраклар жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлангандан сўнг барча устунлар бўйича учувчилар таркиби учувчилик ишига яроқсиз ҳисобланади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

4

Мохов

 

Яроқсиз

 

Мохов ташхиси қўйилганда, учувчилар таркиби зудлик билан стационар шароитда текширувга юборилади. Мохов касаллиги ташхиси тасдиқланганда бу шахслар учувчилик ишига ва ҳарбий хизматга яроқсиз ҳисобланади, шунингдек ҳарбий ҳисобдан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маҳаллий органларига топширилади. Тегишли соғлиқни сақлаш органи томонидан ҳисобга олинган мохов беморнинг оила аъзолари бўлган шахслар учун шу модда қўлланилиб, учувчилик ишига
ва учувчилик таълимига яроқсиз деб топиладилар.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

5

Одам иммунитети танқислиги вируси чақирадиган касаллик:

 

Яроқсиз

 

Одам иммунитети танқислиги вируси (ОИТВ) чақирадиган касалликнинг клиник даражасидан қатъий назар тиббий кўрикдан ўтаётган шахсга учувчилик таълимига
ва учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса берилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

6

Захм ва асосан жинсий йўл билан юқувчи бошқа касалликлар:

а) захм

Яроқсиз

б) бошқа жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар

Яроқсиз

Даволаниши лозим

 

Модданинг “а” бандига захмнинг барча турлари киради. Захм аниқланганда ҳарбий хизматчилар зудлик билан стационар шароитида даволаниш учун ётқизилади. Учувчилар таркиби даволаниш мобайнида, шунингдек даволаниш курслари оралиғида учувчилик ишига яроқсиз деб топиладилар. Учувчилик ишига тўлиқ даволангандан сўнг тикланиши мумкин.

Барча маҳсус даволаш муолажа курсларини қабул қилгандан сўнг қайтадан
уч маротаба серологик текширувларнинг манфий натижа бериши даволанганлик мезони деб ҳисобланади.

Ички аъзолар, суяклар ва асаб тизимининг захм билан зарарланишида улар фаолиятининг зарарланиши даражасига мувофиқ касалликлар жадвалининг тегишли Моддаи билан тиббий кўрикдан ўтказилади.

Сўзакнинг барча турлари юмшоқ шанкр ва бошқа жинсий йўл билан юқувчи юқумли касалликларни даволаш стационар шароитда олиб борилади. Таносил касаллик клиник белгиларининг йўқлиги ва лаборатор текширувларда уч маротаба қайта манфий натижа даволанганлик мезони ҳисобланади.

Бирламчи серологик манфий захмнинг даволаниши учувчилик ишига тиклаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш даволаш тугагандан сўнг ўн икки ойдан эрта бўлмаган муддатда, бирламчи серологик мусбат захмдан даволангандан сўнг – уч йил муддатдан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

7

Микозлар:

а) чуқур микозлар, кўп қайталанувчи тарқалган дерматофитиялар, учувчилик либослари ва анжомларини кийганда қийинчиликлар яратадиган ҳолатлар

Яроқсиз

Даволаниши лозим

 

б) чегараланган кам қайта қўзғалувчи дерматофитиялар, учувчилик либослари ва анжомларни кийганда қийинчиликлар яратадиган ҳолатлар

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Учувчилар таркибидан тери замбуруғ касалликлари (актиномикоз, ички аъзолар кандидози, кокцидоидоз, гистоплазмоз, бластомикоз, споротрикоз, хроманикоз, феомикотик абцесс, мицетома, дерматофития) аниқланса зудлик билан изоляция қилиниши ва госпиталнинг дерматовенерология бўлимига даволаниш учун ётқизилиши лозим,
у билан алоқада бўлганлар текшириш ва кузатилиши лозим. Тери замбуруғ касаллиги
ёки тери лейшманиози билан даволанган учувчилар учувчилик ишига яроқли ҳисобланадилар, бироқ амбулатор шароитда олти ой давомида дерматолог назоратида туриши лозим.

Мазкур моддада кўрсатилган терининг замбуруғли касалликлари билан такроран стационар шароитда даволаниш самара бермаган чақирилувчи ва ҳарбий хизматчилар касалликлар жадвалининг 62-моддаси “б” банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Микоз ташхиси таҳлилий текширувлар билан тасдиқланиши лозим.

 

2-боб. Ўсмалар

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

8

Хавфли ўсмалар:

а) барча хавфли ўсмалар ва бирламчи ўсмалар регионар метастазлар билан радикал олингандан кейинги ҳолат, цитологик ёки нур билан даволанишдан кейинги ҳолатлар

Яроқсиз

б) пастки лаб ўсмаси ёки тери ўсмаларининг

метастази

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Ҳарбий хизматчилар жарроҳлик амалиётидан сўнг, цитостатик ёки нур терапиясидан сўнг даво муолажалари натижасидан ва хавфли ўсма тарқалиши жараёнидан қатъий назар ушбу модданинг “а” банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Пастки лаб ва тери хавфли ўсмаларининг қайталаниши ва метастазлар беришида ушбу модданинг “а” банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Касалликлар жадвалининг II–V устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар пастки лаб ва тери хавфли ўсмалари бўйича даво муолажалари тугагандан сўнг
ўн икки ойдан кейин учувчилик ишига яроқли деб топилиши мумкин.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

9

Хавфсиз ўсмалар (бош ва орқа мия ўсмалари бундан мустасно), in situ ўсмалар:

а) аъзоларнинг фаолияти бузилиши билан ёки учувчилик либослари ва анжомларни кийганда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган

Яроқсиз

б) аъзоларнинг фаолияти бузилишсиз ёки учувчилик либосларини ва анжомларни кийганда ҳаракатланишни қийинлаштирмайдиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) жарроҳлик амалиётидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилиши

 

Номзодлар- яроқсиз

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Курсантлар ва учувчилар таркибига зарурият бўлганда жарроҳлик амалиёти билан даволаниш тавсия қилинади. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахс хавфсиз ўсма билан жарроҳлик йўли билан даволанишдан бош тортса ёки жарроҳлик амалиёти кутилган натижа бермаса мазкур модданинг “а” банди билан тиббий кўрикдан ўтказилади. Модданинг “б” бандига учувчилик либослари ёки анжомларини кийишда халақит қилмайдиган хавфсиз ўсмалар – липоматоз, сўгалли ва пигментли невуслар, дермоидли кисталар, хондромалар киради.

Ички аъзолар, таянч-ҳаракат тизимлари хавфсиз ўсмаларини жарроҳлик йўли билан олдирган ҳарбий хизматчилар ўтказилган даволанишдан бир йилдан кам бўлмаган муддатдан сўнг, стационар текширувдан ва тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин.

Таянч-ҳаракат тизими ва бошқа тизимлар фаолияти бузилишлари билан кечадиган суякларнинг хавфсиз ўсмалари мажуд бўлган шахслар, шунингдек жарроҳлик амалиёти билан даволанишдан бош тортган ёки жарроҳлик йўли билан даволаш яхши натижа бермаган ҳолатларда касалликлар жадвалининг тегишли Моддаи бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Хавфсиз ўсмаларни жарроҳлик йўли билан даволагандан кейин, фаолият тўлиқ қайта тикланиши учун бир ойдан кам бўлмаган муддат керак бўлган ҳолатларда мазкур модданинг “в” банди асосида касаллик туфайли таътил берилади. Бошқа ҳолатларда парвозлардан озод қилиш тақдим қилинади, ҳарбий хизмат бошқа мажбуриятларни бажариш ва кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан ёки хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади.

 

3-боб. Қон, қон яратувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммунитет

механизмини жалб қилувчи алоҳида бузилишлар

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

10

Қон, қон яратувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммунитет механизмини жалб қилувчи алоҳида бузилишлар

а) қон яратиш ва иммун тизимидаги ўзгаришлар билан

Яроқсиз

б) тизимли бўлмаган қон касаллигидан кейинги фаолиятининг вақтинча бузилишлари ёки даволаш якунлангандан кейинги ҳолатлар

Яроқсиз

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

Яроқли

 

Қон тизим касалликларига гумон қилинган учувчилар таркибидаги ҳарбий хизматчилар стационар шароитда тиббий текширув ва даволаниш учун юборилади.

Модданинг “а” бандига қуйидагилар киради: тизимли бўлмаган қон касалликларидан келиб чиққан камқонлик, лейкопения, турли этиологияли тромбоцитопения ҳамда ҳужайра ва гуморал иммунитетнинг кам ифодаланган бузилишлари билан кечадиган иммунитет танқислигига (ОИТВ касалликлари бундан мустасно) овқатланишнинг камайиши кузатилмаган, меҳнат қобилияти сақланган учувчилар таркибига вақтинчалик учувчилик ишига яроқсизлик тўғрисида хулоса чиқарилади.

Учувчилар таркиби меҳнат қобилиятининг тўлиқ тикланиши, гемолитик
ва иммунологик кўрсаткичларнинг меъёри учун 2 (икки) ҳафтадан кўп вақт лозим бўлган ҳолларда касаллик туфайли таътилга муҳтожлик ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда учувчилик ишидан озод қилиш тўғрисида хулоса мазкур модданинг “б” банди бўйича чиқарилади.

 

4-боб. Эндокрин тизимининг касалликлари, озиқланиш

ва Модда алмашинувининг бузилишлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

11

Эутиреоид бўқоқ:

а) яқин атрофда жойлашган аъзолар фаолиятининг бузилишига олиб келувчи ва учувчилик либослари ва анжомларни кийганда қийинчиликлар келтириб чиқарувчи

Яроқсиз

б) учувчилик либослари ва анжомларни кийганда қийинчиликлар келтириб чиқармайдиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) жарроҳлик амалиётидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилиши

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда, хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Буқоқнинг ўлчамлари кўринарли ўлчамда (қалқонсимон безнинг диффуз катталашуви II даражаси, шунингдек буқоқнинг тугунли барча турлари) бўлиши жарроҳлик йўли билан даволашга кўрсатма ҳисобланади. Жарроҳлик йўли билан даволангандан сўнг учувчилик ишига яроқлилик жарроҳлик йўли билан даволаниш натижаларига боғлиқ бўлади, аммо жарроҳлик йўли билан даволангандан сўнг 3 ойгача учувчилик ишидан озод этилади. Жарроҳлик йўли билан даволанишдан бош тортган учувчилар таркиби, модданинг
“а” банди билан тиббий кўрикдан ўтказилиб учувчилик ишига яроқсиз деб топилади.

0- ва I-даражали эндокрин бузилишлар бўлмаган буқоқ касалликлар жадвалининг
II- VI устунлари бўйича учувчилик ишига қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Эндокрин бузилишлар билан кечадиган буқоқ билан касалланган учувчилар таркиби касалликлар жадвалининг 12-моддаси бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мазкур модданинг “в” банди жарроҳлик амалиётидан кейинги касаллик туфайли таътилни кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан назарда тутади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

12

Эндокрин тизимининг бошқа касалликлар, овқатланиш ва Модда алмашинувининг бузилишлари:

а) яққол ва мўътадил ифодаланган бузилишлари билан

Яроқсиз

б) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилишлари билан

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) алиментар семизликнинг I даражаси

Яроқсиз

Парвозлардан ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан озод этиш

Яроқли

 

Эндокрин тизими томонидан фаолият бузилишлари аниқланган учувчилар таркиби стационар шароитда текширувлардан ўтказилади ва даволанади.

Эндокрин бузилишлар билан кечадиган буқоқ касаллиги аниқланган учувчилар таркиби учувчилик ишига яроқсиз деб топилади. Қалқонсимон безнинг енгил даражадаги бузилиши ижобий натижа билан даволанган учувчилар таркиби даволаш муолажалари тугагач олти ойдан сўнг мазкур модданинг “б” банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши аниқланганда учувчилар таркибини учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Учувчилар таркибида бошқа эндокрин безларнинг касалликлари аниқланса (феохромоцитома, Иценко-Кушинг синдроми, қандли диабет) фаолият бузилиши даражасидан қатъий назар учувчилик ишига яроқсиз деб топилади.

УТТ ҲТМга кираётган номзодлар ва I-II босқич курсантлари алиментар семизликнинг барча даражасида учувчилик таълимига яроқсиз деб топилади. Алиментар семизликнинг II-IV даражаларида мазкур модданинг “а” банди бўйича учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Модданинг “б” бандига юрак қон-томир тизимининг фаолияти яхши сақланган ҳолдаги семизликнинг I даражаси, озиқланиш етишмовчилиги киради. Учувчилар таркиби ва УТТ ҲТМнинг III-IV босқичлари курсантларида озиқланиш етишмовчилигининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун стационар шароитда текширилади.

О

ТВИ =

зиқланиш ҳолатини баҳолаш учун тана вазни индексидан (ҳужжат матни давомида – ТВИ, деб юритилади) фойдаланилади, у қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

 

 

 

 

Бўй ва тана вазнининг меъёрдаги ҳамда озиқланиш бузилишларидаги нисбати Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 4-иловасида келтирилган.

Учувчилар таркибида Модда алмашинуви бузилишининг бошқа белгилари аниқланмаган ҳолда фақат тана вазнининг меъёр кўрсаткичларида 10% гача аниқ бўлиши семизлик ташхисини қўйишга асос бўлмайди, комиссиялараро даврида уларга липидлар алмашинувини меъёрий кўрсаткичларга келтириш учун даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирлари ўтказилади.

 

5-боб. Руҳий ва хулқ-атворнинг бузилишлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

13

Органик руҳий бузилишлар:

а) яққол ва мўътадил турғун ифодаланган руҳий бузилишларда

Яроқсиз

б) бош миянинг ўткир касалликлар ва бош мия жароҳатидан кейинги турғун компенсация бўлган бузилишларда

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Мазкур модда бош миянинг шикастланиши ва фаолиятининг бузилишидан (жароҳатлар, бош мия ўсмалари, энцефалит, менингит, асаб тизининг захми ҳамда
сенил ва пресенил психозлар, қон томир, дегенератив ва бош миянинг бошқа органик касалликлари ва жароҳатлари) келиб чиққан психозлар, бошқа руҳий бузилишлар,
шахс ва хулқ-атвор ўзгаришларини назарда тутади.

Бош миянинг органик касалликлари, жароҳатланиши, асаб тизимининг яллиғланиши ва зарарланиши туфайли даволаниш (мурожаат) тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Модданинг “а бандига қуйидагилар киради: мўътадил ва яққол ифодаланган турғун, узоқ муддат кечадиган руҳий (психик) ҳолатлар ҳамда турғун ифодаланган
ақлий-тафаккур бузилишлари ёки психоорганик кўринишдаги яққол ифодаланган шахс ўзгаришлари;

мўътадил ифодаланган астеник, аффектив, диссоциатив, когнитив, шахс ва бошқа бузилишлар ҳамда ижобий кечадиган руҳий (психик) ҳолатлар киради.

талвасали тутқаноқларнинг руҳий эквивалентлари ҳамда ривожланиб борувчи руҳий бузилишлар;

бош миянинг ўткир органик касалликлари ёки бош мия жароҳатлари туфайли келиб чиққан ўткинчи, қисқа муддатли руҳий (психик) ва руҳий (психик) бўлмаган бузилишлар соғайиш билан ёки кам ифодаланган астения ҳолатлари киради.

Модданинг “б бандига бош миянинг ўткир касалликлари ёки бош мия жароҳатларидан сўнг, марказий асаб тизимининг органик зарарланиш аломатлари
ва руҳий бузилишлари мавжуд бўлмаган, фақат айрим тарқалган органик белгилари билан фаолият бузилишисиз кечадиган турғун компенсация (бир йилдан кам бўлмаган) бўлган касаллик кўринишлари киради.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

14

Эндоген психозлар: шизофрения, шизотипик бузилишлар, шизоаффектив, васвасали, ўткир

ва ўткинчи психотик бузилишлар ва аффектив бузилишлар (кайфият бузилишлари):

 

Яроқсиз

 

Мазкур модда бўйича фақат Мудофаа вазирлиги МҲКГ психиатрия бўлимида стационар шароитда текширилгандан сўнг хулоса чиқарилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

15

Симптоматик ва бошқа экзоген этиологияли руҳий бузилишлар:

а) руҳий бузилишларда ёки даволанишдан кейинги турғун асоратли белгилар)

Яроқсиз

б) руҳий фаолиятнинг тўлиқ меъёрий тикланиши ва асаб тизимининг органик ўзгариш белгилари бўлмаганда

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади. Товушдан тез учадиган самолётларда- яроқсиз.

Яроқли

 

Модда интоксикацион (руҳиятга фаол таъсир этувчи Моддани истеъмол қилишдан кейинги ҳолатлар мустасно) ва юқумли касалликлар ҳамда соматоген психозларни назарда тутади. Ушбу моддага радиоактив Модда, ионловчи нурланишларнинг бошқа манбалари, ўта заҳарли Модда ва бошқа таъсирлардан келиб чиққан руҳий бузилишлар ҳам киради. Ташхисни расмийлаштирганда, руҳий бузилишнинг ривожланишига олиб келган сабаблар ёки касаллик кўрсатилади.

Касаллик мавжудлиги Мудофаа вазирлиги МҲКГ нинг ихтисослаштирилган бўлимида стационар текширув натижасида аниқланиши ёки тасдиқланиши лозим.

Қисқа муддатли руҳий бузилишларни ўтказган, асосий касаллиги бўйича даволанган (стационар шароитда текширувлардан сўнг) ижобий соматик асаб-руҳий ҳолатда бўлган учувчилар мазкур модданинг “б” банди бўйича учувчилик ишига яроқли деб топилади.

Мазкур модда билан учувчилик ишини давом эттириш учун рухсат берилаётган учувчи ва штурманлар қаътий равишда психофизиологик текширувлардан ўтишлари лозим. Зарурий ҳолатларда учувчилар таркибига касаллиги туфайли таътил бериш мумкин.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

16

Стресс билан боғлиқ невротик ва соматик шаклдаги бузилишлар:

а) яққол ифодаланган ва турғун ёки қайталанувчи касаллик кўриниши

Яроқсиз

б) мўътадил ифодаланган, қисқа давом этувчи касаллик кўринишларида

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади.

Яроқли

в) соғайиш билан якунланган енгил, қисқа муддат кечувчи касаллик кўринишларида

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади.

Яроқли

 

Касаллик ташхиси фақат чуқур клиник текширувлардан сўнг қўйилади, бунда объектив анамнезни ўрганиш катта аҳамият касб этади. Эксперт хулосани чиқаришда ташхисни аниқ ифода этиш катта аҳамиятга эга. Ташхисда невроз тури, тавсифи, ифодаланганлик даражаси ва касалликнинг кечиш давомийлигини кўрсатиш керак.

Неврозларни экспертиза қилишда ўзининг клиник кўриниши билан неврозларни эслатадиган юқумли касалликлардан заҳарланишлар ва соматик касалликлардан кейин кузатиладиган невротик синдромлар ва астеник ҳолатлардан аниқ фарқлаш лозим. Бундай ҳолатларда аниқ эксперт баҳолашга эътибор бериш лозим. Неврозлар билан касалланган учувчилар таркиби фақат стационар даволангандан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилади.

Эксперт хулосани чиқаришда ўтказилган даво муолажаларидан сўнг иш фаолиятининг тикланиш даражасини ва учувчилик ишининг тавсифини ҳисобга олиш керак. Неврозларда эксперт ҳулосини чиқаришда хизмат ва тиббий тавсифномалар катта аҳамиятга эга.

Модданинг “а” бандига асаб-руҳий фаолиятининг кучли бузилиши ва касаллик белгилари турғун ва узоқ муддат сақланиб қолиши билан кечадиган яққол ифодаланган невроз турлари киради.

Модданинг ббандида учувчилар иш фаолиятини пасайтирувчи аҳамиятга эга бўлган мўътадил ифодаланган невротик, астеник ва реактив ҳолатлар киради.
Бу шаклларнинг фарқли хусусиятига учувчилик ишидан алоҳида омиллар таъсирида (мураккаб об-ҳаво шароитларида, кечки, юқори баландликдаги парвозларда) касалликнинг шикоятлари ва оғриқли кўринишлари унчалик ифодаланмайди.

Невроз гипертензив ва гипотензив турдаги қон томир вегетатив реакциялари
ва эндоген вегетатив бузилишлари билан кечса хулоса касалликлар жадвалининг
12-, 48-Моддаи талаблари ҳисобга олинган ҳолда қўлланилади.

Агарда вегетатив асаб тизими фаолиятининг бузилиши қон томир тонусининг бузилиши билан кечиб, у турғун ва яққол ифодаланган бўлса, унинг келиб чиқувчи сабаби бартараф қилинган (невроз, интоксикация, юқумли касалликлар) бўлса ҳам хулоса касалликлар жадвалининг 48-моддасини қўллаган ҳолда чиқарилади.

Реактив ҳолатлар, неврозлар учишдаги авария ҳолатлари ва талафот натижасида
ҳам бўлиши мумкин. Учишдаги талафотлардан сўнг учувчилик экипаж аъзоларининг яроқлилигини баҳолашда иш талафотининг келиб чиқиши ва ривожланиш ҳолатини (учишда авария ҳолати келиб чиқиш сабаби, учиш талафотига бирламчи эмоционал реакция тавсифи, уларга қўмондонлик ва жамоанинг муносабати) ҳисобга олиш лозим. Учувчилар таркибини учиш талафотидан кейинги психомотор қўзғалиш эмас, руҳий тушкунлик ва депрессия эса кейинги учувчилик ишини давом эттиришда салбий таъсир кўрсатади. Узоқ давом этадиган текширув-суриштирув жараёнлари ҳам учувчилар таркибида турғун астенизация ва невротезацияга сабаб бўлиши мумкин.

Учиш талафотларидан сўнг учувчилар таркибининг учишга яроқлилиги тўғрисидаги хулоса мумкин қадар эрта берилиши лозим. Стационар шароитда текшириш учувчилар соғлиги ҳолати ва учиш талафотининг ҳолатлари ҳисобга олиниб, қисм командири
ва тиббиёт хизмати бошлиғининг хулосасига асосан аниқланади. Соғлигидан шикояти, руҳий бузилишлар, бош мия жароҳатлари, ўзини ёмон ҳис қилса ёки учиш пайтида хаёлллар кузатилса, албатта стационар шароитда текширилиши лозим. Стационар шароитда текширувларга кўрсатмалар бўлмаса, МҲТК невропатолог шифокори кўригидан сўнг ҳарбий қисм тиббиёт хизмати бошлиғи томонидан учувчилик ишига рухсат берилади.

Стационар шароитдаги текшириш жараёнида учиш чоғида учувчига қийинчилик туғдирган ҳолатлар, унинг ишларини давом эттиришга бўлган муносабати ва соғлигидаги бузилишлар келиб чиқишининг (суриштирув жараёнларидаги низоли ҳолатлар, хизматдошининг ўлими, учишдаги қўпол хато), бу воқеаларга субъектив таъсирланишларнинг аниқ сабаблари аниқланиши лозим. Бу шахслар албатта психологик кўрикдан ўтишлари лозим.

Учиш талафотларидан кейин невротик реакциялар ва неврозлар кузатилган шахсларда биринчи навбатда касаллик давомийлигини, учувчилик ишини давом эттиришга гувоҳларнинг муносабатини, шунингдек уларда кортико-висцерал бузилишлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳисобга олиш лозим. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларда кечикиб ривожланадиган невротик реакциялар, қўрқиш ва бошқа психологик реакцияларга мойил ҳолатлар салбий оқибат сифатида изоҳланади.

Учувчилар таркибидан бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларда турғун невротик реакциялар бўлиши (икки ойдан ортиқ) ўз кучига ишонмаслик, учувчилик ишига салбий муносабатда бўлиши ёки аниқ кортико-висцерал патологиянинг мавжудлиги (қон – томир тонуси ва юрак асаб реакциясининг бузилиши, эндокрин бузилишлар, гипоксияга ёмон чидамлилиги ёки вестибуляр қўзғалишлар) учувчилик ишига яроқсиз деб топилишига асос бўлади. Офицерлар таркибидаги шахслар бундай ҳолатларда санаторий шароитида даволанишга юбориладилар. Даволаш ўтказилгандан сўнг соғлиги тўлиқ тикланмаса учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Учиш талафотларини ўтказган учувчилар таркибига кейинги учувчилик ишига яроқлилик масаласи ҳал этилгандан сўнг тақдим қилинади, учувчилик ишига рухсат берилганларига сафга қўйилгандан сўнг навбатдаги таътил берилади.

Психопатиялар, неврозлар, реактив ва астеник ҳолатларни, Касалликлар жадвалининг 13-, 16-, 22-Моддаи кўзда тутилган касалликларга ташхис қўйиш учун ҲҲМҚ ва ҲҲК га қарашли АТМ ёки Мудофаа вазирлиги МҲКГ учувчилик экспертизаси бўлимидаги учувчилар таркибининг клиник-психологик текшириш натижалари катта аҳамиятга эга. Психологик текшириш маълумотлари ТУК томонидан эксперт ҳулосини чиқаришда ҳисобга олинади.

Айрим шахсларда текшириш давомида соғлигидаги баъзи ўзгаришларни аниқлаб бўлмайди. Клиник-психологик текшириш учиш фаолиятига салбий таъсир қилувчи индивидуал руҳий хусусиятларни аниқлаб бериши мумкин. Психологик текшириш Қуролли Кучлар авиациясининг учувчилар таркибининг тиббий кўрикдаги тегишли текширув қўлланмасига мувофиқ ўтказилади.

Психологик текшириш усуллари натижасида учишга салбий таъсир қилувчи индивидуал психологик сифатлари яққол ифодаланган бўлса, салбий учувчилик ва тиббий тавсияномалар маълумотлари билан биргаликда мазкур модданинг “а” бандини қўллаган ҳолда барча устунлар бўйича учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади. Мўътадил ифодаланган салбий таъсир қилувчи якка тартибдаги руҳий сифатлар учиш мутахассислиги, тавсиялар ва авиация тури (II устун бундан истисно) ҳисобга олган ҳолда мазкур модданинг “б” бандини қўллаган ҳолда якка тартибда баҳоланади. Учувчилик ишига рухсат беришда учувчилик ишини бажариш сифати тўғрисида учувчи-маслаҳатчи
ва ҳарбий қисм тиббиёт хизмати бошлиғининг кузатув маълумотларини инобатга олиш лозим.

Модданинг “в” бандига пароксизмал бузилишларсиз енгил ва қисқа муддатда кечувчи эмоционал–вегетатив бузилишлар билан кечадиган кам ифодаланган невротик ҳолатлар киради. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг юқори асаб тизимининг хусусиятларини аниқлашда (фаолиятларнинг турғун эмаслиги, стартдан олдин реакцияларининг тез тугаши, парвоз вақтида кўтаринки зўрлик) мураккаб ҳолатларда ўзини тутиши (ўзини йўқотиш, шошқинлик, ўзига ишонмаслик) муҳим аҳамиятга эга. Хулоса стационар шароитида тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг чиқарилади.

Бундай шахсларни мураккаб шароитларда, парвознинг салбий омилларига чидай олишлик, томирлар тонуси ва реактивлигини аниқлаш учун функционал синамалар
ва психологик текширувлар ўтказиш лозим.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

17

Шахс бузилишлари

 

Яроқсиз

 

Мазкур модда шахс бузилишлари, психопатиялар, шахснинг паталогик ривожланиши, руҳий инфантилизмни (ҳамма шаклларни, касалликлар жадвалининг 74-моддасида кўрсатилганлардан ташқари) назарда тутади.

Шахс ўзгаришларига ташхис қўйиш учун синчковлик билан ва объектив йиғилган анамнез зарур ҳамда руҳий касалликлар стационар шароитда ўтказиладиган ҳар томонлама текширув лозим. Мазкур модда бўйича шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, УТТ ҲТМ курсантларининг тиббий кўрикдан ўтказиш шахсий йиғма жилди, хизмат ва тиббий тавсифномалар ўрганилганидан сўнг амалга оширилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

18

Руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва хулқ-атворнинг бузилишлари:

а) яққол ва мўътадил ифодаланган турғун руҳий бузилишлар билан

Яроқсиз

б) меъёрий руҳий фаолиятнинг тўлиқ тикланиши ва асаб тизимида органик зарарланиш белгиларсиз

 

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади. Товушдан тез самолётларда- яроқсиз.

 

Яроқли

 

Модда бир ёки бир нечта руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган руҳий бузилишларни назарда тутади.

Барча турдаги сурункали алкоголизм билан хасталанган учувчилар таркиби мазкур модданинг “а” бандига асосан учувчилик ишидан четлаштириш бўйича хулоса чиқарилади. Спиртли ичимликлар ва гиёҳванд Моддани қабул қилишни одат қилиб олган учувчиларни парвозлардан четлаштирилиб, психиатр иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилади.

Руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни гиёҳванд ва токсик Моддани бир маротаба ёки қисқа муддатда истеъмол қилган учувчилар таркибининг тиббий кўрикдан ўтказиш, ушбу воситаларни истеъмол қилиш сабабларини синчковлик билан суриштирилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда хизмат ва тиббий тавсифномалар маълумотлари инобатга олинади. Спиртли ичимлик ва гиёҳванд (заҳарли) Модда билан ўткир заҳарланиш ўтказган шахсларга нисбатан касаллик туфайли таътил бериш тўғрисида хулоса чиқарилмайди.

6-боб Асаб тизимининг касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

19

Эпилепсия ва эпилептик тутқаноқлар:

 

Яроқсиз

 

Модда барча эпилепсия ҳолатларини ўз ичига олади. Ташхис клиник кўринишидан ва тутқаноқлар сонидан қатъий назар даволаш-профилактика (ҳарбий-тиббий) муассасаларида қўйилиши лозим.

Эпилепсиянинг атипик ва белгиларсиз кечадиган (кам сонли кичик тутқаноқлар, “мавжуд бўлмаган” тури ва бошқа талвасали тутқаноқ эквивалентлари деб номланувчи турлари) турларни аниқлаш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. Эпилепсияда асаб-руҳий фаолиятининг бузилиши кайфиятнинг бузилиши билан кечишини инобатга олиш зарур.

Эпилепсиянинг диагностикасида гувоҳлар томонидан эпилептик тутқаноқ хуружлари тафсилотлари муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотлар ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ёки тиббиёт хизмати томонидан тасдиқланиши лозим. Ташхис неврологик текширувлардан тўлиқ ўтмасдан Электроэнцефолограммани қўлламаган ҳолда қўйилиши мумкин эмас. Электроэнцефолограммада эпилептоид фаолликнинг мавжудлиги ташхисни тасдиқлайди, аммо унинг мавжуд эмаслиги эпилепсияни инкор этмайди.

Бош мия пароксизмал биоэлектрик фаоллиги аниқланганда эпилепсиянинг бошқа белгилари кузатилмасада, барча тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар ўттиз кунга парвоздан четлаштирилади ва қайта тиббий кўрикдан ўтказилади. Пароксизмал биоэлектрик фаоллигининг такроран аниқланиши касалликлар жадвалининг барча устунлари бўйича учувчилик ишига яроқсиз деб топилишига асос бўлади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

20

Марказий асаб тизимининг яллиғланишлари, миелинсизланувчи касалликлари
ва уларнинг оқибатлари. Кўпроқ марказий асаб тизимини зарарловчи тизимли атрофиялар, электрапирамидал, асаб тизимининг бошқа дегенератив касалликлари, асаб–мушак синапси ва мушак касалликлари, бош ва орқа миянинг ўсмалари

а) кечишининг тез ривожланиб борувчи ёки фаолиятининг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилишлари билан.

Яроқсиз

б) фаолликнинг кам ифодаланган бузилишлари билан

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

а” банди қуйидагиларни назарда тутади:

Нейроинфекция ёки марказий асаб тизимининг турғун ва чуқур фаолият бузилишлари билан кечадиган интоксикация оқибатлари, шунингдек марказий асаб тизими юқумли касалликларининг сурункали турлари (нейросифилис), энцефалит, арахноидит, тарқалган склероз оқибатлари.

Бош мия церебрал дегенерациялари, Паркинсон касаллиги, экстрапирамидал тизимнинг (эссенциал битириш ҳам кирган ҳолда) бошқа касалликлари, тортилиш
(де ла Туретта синдроми тиббий кўрикдан ўтказиш шифокор–психиатр иштирокида амалга оширилади) билан кечадиган касалликлар, орқа мия дегенерациялари, бош ва орқа мия ўсмалари, асаб мушак бирикмалари ва мушак касалликлари ҳамда марказий асаб тизимининг бошқа касалликлари (гидроцефалия, церебрал киста ва бошқалар) фаолиятининг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилишларини назарда тутади.

Шунингдек, модданинг “а” бандига фаолият бузилиш даражасидан қатъий назар бош ва орқа миянинг ўсмалари ҳам киради.

Модданинг “б” бандида ижобий кечадиган касалликлар ёки енгил асоратли батамом йўқолмайдиган регрессияланувчи тавсифли ёки фаолият бузилишсиз турғун кам симптомли касалликлар назарда тутилади. Кейинчалик бундай шахслар икки йил давомида касаллик динамикасининг тузалиши ва касаллик ривожланишини инкор қилиш мақсадида стационар шароитда текширилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

21

Бош ва орқа мия томирларининг касалликлари

а) яққол ва мўътадил ифодаланган фаолият бузилишлари билан

Яроқсиз

б) бош миянинг ўткир томир бузилишлари (хушдан кетиш, коллапс).

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандида қуйидагилар назарда тутилади:

инсультлар, фаолият бузилишининг даражасидан қатъий назар;

мия қон айланиш бузилишлари - қон қуйилиши, тромбоз, эмболия ва ўтиб кетувчи бузилишлар;

ҳар хил клиник кўриниши бош ва орқа миянинг қон айланиши бузилиш асоратлари;

бош ва орқа мия атеросклерозининг яққол ифодаланган турлари;

дисциркулятор энцефалопатиялар босқичидан қатъий назар;

стационар шароитда даволаниш лозим бўлган кўп ва узоқ давом этувчи мигреннинг ҳар хил турлари;

тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган оддий ва талвасали ҳушдан кетишлар билан кечадиган кўп такрорланувчи вегетатив қон томир дистониялари.

Модданинг “б” бандида ҳушдан кетиш коллапс кўринишининг этиологиясидан қатъий назар ўткир қон-томир етишмовчиликлари ва қон-томир вегетатив нотурғунликнинг кўринишлари кўзда тутилади. Барча шахслар ҳушдан кетиш ҳолатларидан сўнг келиб чиқиш сабабларидан қатъий назар, учувчилик ишидан четлаштирилади ва стационар шароитда текшириш учун юборилади.

Ҳушдан кетишнинг барча ҳолатларида ҳарбий қисм тиббиёт хизмати бошлиғи ҲҲМҚ ва ҲҲК АТМ мутахассислари раҳбарлигида ҳушдан кетишнинг барча келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини ўрганади ҳамда кузатиш натижаларини ТУК га тақдим қилинадиган тиббий тавсифномасида баён қилиб ўтади. Учувчилик ишига рухсат берилган шахслар кейинги 2 (икки) йил стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтадилар, уни ўтказиш жойи ТУК раиси томонидан белгиланади. Ҳушдан кетиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи касалликлар аниқланмаганда, Қуролли Кучлар авиациясининг учувчилик таркибининг тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги амал қилинаётган қўлланмаларда кўрсатилгандек махсус йўналтирилган текширувлар ўтказилади.

Бошқа текширув усуллари учиш касби ва учиш аппаратининг турига боғлиқ равишда ўтказилади. Қирувчи самолёт учувчилари центрафугада, товушдан тез учадиган самолёт учувчилари ортиқча босимли кислороддан нафас олишга чидамлилиги, учувчилик касби ва учиш аппаратларнинг туридан қатъий назар тананинг пастки ярмини декомпрессиясига текширилади. Психологик текширув эса ҳушдан кетган учувчининг индивидуал руҳий хусусиятларини ва субъектив реакциясини изоҳлаш мақсадида ўтказилади.

Ҳушдан кетишни ўтказган шахснинг анамнезини ўрганиш, клиник текширувлар натижалари, юкламали синамаларга чидамлилигини, ҳушдан кетишнинг сабаблари,
бу ҳолатга текширилувчининг субъектив реакцияси, шахснинг индивидуал руҳий хусусиятлари, ёши ва учувчилик мутахассислигига асосланади.

Ҳушдан кетиш ва бу ҳолатга нисбатан асосий реакциялар бўлиши билан кечадиган касалликлари бўлган, юклама синамаларини ёмон ўтказган, бошқа текшириш натижалари ва ҳушдан кетишнинг сабабларидан қатъий назар касалликлар жадвалининг барча устунлари бўйича яроқсиз деб топишга асос бўлади. Чарчаш ва астеник ҳолатларда бўладиган ҳушдан кетишларда уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида якуний хулоса чиқарилгунига қадар касаллик сабабли таътил ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан учувчилик ишидан озод этиладилар.

Бир марталик ортостатик ҳушдан кетишларда организмнинг ўтиб кетувчи яққол кучсизланиш фонида (дам олиш режимининг бузилиши, спиртли ичимликларни истеъмол қилганда ва бошқаларда), шунингдек тиббий муолажалар бажаришда келиб чиқадиган эмоционал оғриқли ҳолатлардаги (эмлашлар, гаймор бўшлиғини пункциясида, венадан қон олишда), бир киши бошқарадиган самолётлардан ташқари, касалликлар жадвалининг
III–V устунлари бўйича учувчилик ишига рухсат бериш мумкин. Тиббий муолажа бажаришдан бошқа нохуш эмоционал таъсирлар натижасида юзага келадиган ҳушдан кетишларда ўта эҳтиёткорлик билан баҳолаш лозим бўлади.

Организмга экстремал омиллар таъсирида юзага келадиган ҳушдан кетишларда (махсус анжомлар кийилмаганда катта юкламалар бўлганда, яққол кислород етишмаслигида, кучли оғриқларда) экстремал омиллар келтириб чиқарган оқибатларга қараб хулоса чиқарилади. Вегетатив асаб тизими фаолиятининг бузилиши кўринишидаги баъзи симптомлар чегараланган гипергидроз, акроцианоз, турғун дермографизм, тахикардия, “вазомотор уйишишлар” ва унга ўхшашлар, асаб руҳий ҳолатнинг бузилишлари бўлмаганда учувчилик ишида яроқлиликни чегаралаш ёки яроқсиз деб хулоса чиқаришга асос бўла олмайди.

Томир вегетатив нотурғунлик ташхиси фақат чуқур текширувлар натижасида вегетатив асаб тизими бузилиши сифатидаги нейроциркулятор астения ёки бошқа касалликлар аниқланганда қўйилади. Учувчилик ишига рухсат берилган шахс, тизимли шифокор назоратида туради.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

22

Бош мия жароҳатланишлари ва уларнинг оқибатлари:

а) фаолиятининг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилиши билан ҳаракат ва сезгининг бузилиши

Яроқсиз

б) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилиши билан

Яроқсиз

Товуш тезлигидан юкори учадиган самолётларда- яроқсиз.

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) клиник аломатларсиз

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Бош-мия жароҳатларини ўтказган барча шахслар, унинг оғирлик даражасидан қатъий назар парвозлардан озод қилинади ва текшириш, даволаниш ва келгусида тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳарбий госпиталга ётқизилади.

Мазкур модда бўйича эксперт хулосани чиқаришда бир томондан жароҳатдан кейинги ўткир ва ўткир ости кечишининг давомийлиги ва оғирлик даражасини, ўзгарадиган хусусиятга эга бўлиши мумкин, иккинчидан узоқ давом этган хотиржамлик давридан сўнг янги жиддий патологик жараёнларнинг вужудга келишини (чандиқланиш, мия қобиқларидаги атрофик ва ёпишқоқ жараёнлар, гидроцефалия, травматик кисталар
ва бошқалар) ҳисобга олиш лозим.

Модданинг “а” бандида асаб-руҳий фаолиятнинг бузилиши, шунингдек сезги, ҳаракат ва мувофиқлаштириш қобилиятининг бузилиши билан намоён бўладиган тешиб ўтувчи ва ёпиқ бош мия жароҳатларининг асоратлари назарда тутилади. Мазкур банд жароҳатдан кейинги чўзилувчан ёки енгил келиб чиқувчи астеник ҳолатларда ҳам қўлланилади. Шунингдек, бу бандга барча жароҳатдан кейин келиб чиққан эпилепсиялар ҳам киради.

Модданинг “б” бандида ўтказилган бош мия жароҳатидан сўнг умумий аҳволи
ва ишлаш қобилиятини сақлаган ҳолда, эмоционал ва вегетатив нотурғунлик кўринишидаги, қайтувчи характердан кам ифодаланган клиник кўринишлар назарда тутилади. Учувчилар таркиби фақат стационар шароитда текширилгандан сўнг учувчилик ишига яроқли деб топилиши мумкин. Психологик текширувида бошнинг икки проекцияда ретгенографияси, электроэнцефалографияси, реоэнцефалографияси, бош миянинг магнит-резонанс томография текширувларини ўтказиш, вестибулометрик ва ортостатик синамаларини ўтказиш лозим. Бир киши бошқарадиган самолётлар ва вертолёт учувчилари учишга яроқсиз деб топилади.

Ёпиқ бош мия жароҳатини ўтказгандан сўнг умумий аҳволи яхши бўлиб, функционал юкламали синамалар комплексини яхши ўтказса, алоҳида турғун органик микро симптомлар бўлиши якка тартибда баҳолашда учувчилик ишига рухсат беришга тўсқинлик қила олмайди.

Модданинг “в” бандида клиник белгиларсиз ҳолатлар назарда тутилади. Бундай учувчиларни стационар шароитда текширишдан сўнг якка тартибда баҳоланиб, учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин. Бош мия жароҳатини яқинда ўтказган учувчилар таркиби стационар шароитда даволангандан сўнг таътил берилади. Касаллик туфайли таътилдан сўнг, зарурий ҳолатларда модданинг “б” банди бўйича ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтиш билан учувчилик ишидан 30 кундан 45 кунгача озод қилиш тўғрисида хулоса чиқарилади.

Ёпиқ бош мия жароҳатини ўтказган учувчилар таркиби барча жароҳатдан кейинги белгилар тўлиқ йўқолгач, ушбу гуруҳга тааллуқли барча функционал юклама-синамаларини яхши ўтказган ҳолатларда тўрт ойдан кам бўлмаган муддатдан сўнг учишга рухсат берилиши мумкин.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

23

Орқа мия жароҳатлари ва уларнинг оқибатлари

а) фаолиятининг турғун ва яққол бузилишлари билан

Яроқсиз

б) фаолият бузилишисиз объектив аломатлар мавжудлигида

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандида учувчилик ишига яроқлиликни йўқотадиган ҳаракат, сезги
ва рефлектор фаолиятининг турғун бузилишларини назарда тутади.

Модданинг “б” бандида сезувчанлик ва рефлектор фаолиятнинг кам ифодаланган бузилишлари назарда тутилади. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларда текшириш мобайнида орқа мия жароҳатидан кейинги паталогик жараённинг ривожланиш аломатлари аниқланмаса II-VI устунлар бўйича учувчилик ишига яроқли деб топилиши мумкин.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

24

Периферик асаб тизими касалликлари. Периферик асаб тизимининг жароҳатлари
ва уларнинг оқибатлари

а) ҳаракат, сезувчанлик ва трофиканинг турғун ва яққол ифодаланган бузилишлари, шунингдек турғун оғриқ синдроми ёки кўп маротаба қайталаниши билан

Яроқсиз

б) сезувчанлик ва трофиканинг кам ифодаланган бузилишлари билан, касалликнинг ўткир кечгандан кейинги ёки жароҳатдан кейинги асоратлари ёки сурункали кам қайталанувчи касаллик

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандида ҳаракат, сезувчанлик ёки трофиканинг турғун ва яққол ифодаланган бузилишлари билан кечадиган асаб боғламлари ва устунлари оғир жароҳатлари, асоратлари ва касалликлари назарда тутилади. Кескин оғриқ синдроми билан тез-тез қайталанувчи (бир йилда 2 марта ва ундан ортиқ) кучли оғриқлар билан узоқ муддатли даволаниш талаб қилинадиган (2-4 ой) периферик асаб тизимининг сурункали касалликлари ҳам киради.

Модданинг “б” бандида ҳаракат ва сезувчанлик фаолиятининг ёки трофиканинг мўътадил ифодаланган бузилиши билан кечувчи периферик асаб тизимларининг шикастланишлари ва касалликлардан кейинги турғун асоратлари, шунингдек шикастланган асабларда жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан кейинги асаб ўтказувчанлиги тикланган ҳолатлар ҳам киради. Бу бандга қўзғалишлараро даврда фаолиятнинг турғун компенсацияси билан кечадиган илдизлар ёки асаб устунларининг кам қайталанувчи сурункали касалликлари ҳам киради.

Касалликларнинг қўзғалиш даврида учувчилар таркибидаги шахслар стационар даволаниши лозим.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

25

Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг хуружидан, жароҳат ва жарроҳлик йўли билан даволанишдан кейинги марказий ва периферик асаб тизимлари фаолиятининг вақтинчалик бузилишлари

 

Яроқсиз

парвозлардан ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан озод этиш

 

Мазкур моддада ўткир, сурункали касалликнинг хуружидан кейинги ҳолат, марказий ва периферик асаб тизимининг вақтинчалик фаолият бузилишларининг мавжудлиги кўзда тутилади. Стационар шароитида даволаниш тугаганидан кейин қолган ўзгаришлар турғунлигини баҳолаш ва учувчилик таркибининг касбий иш қобилиятининг тўлиқ қайта тикланиши учун бир ойдан кам бўлмаган муддат керак бўлганда касаллик туфайли таътил берилади ёки парвозлардан озод қилинади. Қолган ҳолатларда ҳарбий хизмат мажбуриятларидан озод қилиш тақдим этилади.

 

7-боб. Кўриш аъзоси ва унинг қўшимча аппаратининг касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

26

Қовоқларнинг касалликлари ва шикастланишларининг оқибатлари

а) кўз фаолиятининг бузилиши билан кечувчи иккала ёки битта кўз қовоқлари жойлашувининг яққол ёки мўътадил ифодаланган бузилишлари

Яроқсиз

б) кўз қовоқларининг кам ифодаланган анатомик ўзгаришлари ёки жойлашувининг камчиликлари

самарали даволанадиган кам хуружли сурункали кам ифодаланган блефаритлар

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандига қуйидагилар киради: бир ёки иккала кўз фаолиятининг бузилиши билан кечувчи, шох парданинг ёпишишига тўсқинлик қилувчи қовоқлар етишмовчиликлари; кўзнинг таъсирланишига сабаб бўлган қовоқларнинг ичкарига қайрилиши ёки киприкларнинг кўз олмасига қараб ўсиши; кўз фаолиятига тўсқинлик қилувчи қовоқларнинг ичкарига қараб ўсиши; кўришга халақит берадиган қовоқларнинг ўзаро ёки кўз олмаси билан битишиб қолиши.

Мазкур бандга бир ёки иккала кўзнинг кўриш майдонини қисқартирувчи юқори қовоқнинг пастга тушиши (птоз) киради.

Модданинг “б” банди қовоқларни жарроҳлик даволашдан кейинги асоратларнинг фаолияти тикланиши билан қовоқларнинг қирралари сурункали яллиғланиши бўйича давосидан кейинги турғун натижаларини назарда тутади.

Жарроҳлик йўли билан даволашдан ижобий натижа кутилган ҳолларда, касалликлар жадвалининг II-V устунлари бўйича тиббий кўрикдан жарроҳлик йўли билан даволаниш тугагандан сўнг ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг кўриш фаолиятига тўсқинлик қилмайдиган ва диплопия чақирмайдиган, қовоқларнинг қайрилиши, бир кўзда қовоқларнинг ўзаро ёки кўз олмаси билан битишиб қолиши II-V устунлар бўйича учувчилик ишига яроқли ҳисобланади.

Модданинг “б” бандига нисбатан кам учрайдиган ярали блефаритлар киради. Қовоқлар четларининг сурункали яллиғланиши мавжуд бўлса Касалликлар жадвалининг
II-V устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар стационар шароитда даволаниши лозим. Даволанишнинг натижасига қараб учувчилик ишига яроқлилик мазкур модданинг “в” банди бўйича аниқланади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

27

Конъюнктива, кўз ёши йўллари, кўз косасининг касалликлари, жароҳатлар ёки куйишларнинг оқибатлари:

а) стационарда муваффақиятсиз даволанишдан кейин ёки даволаб бўлмайдиган

Яроқсиз

б) даволаб бўладиганлар

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқсиз

 

Модданинг “а” бандига қуйидагилар киради: тез-тез қайталанувчи, икки мартадан кам бўлмайдиган хуружлари, стационарда даволаниш самара бермаган шиллиқ қават ости тўқималарнинг гипертрофияси ва яққол ифодаланган инфилтрация билан кечадиган сурункали конъюнктивитлар; бир неча маротаба стационарда жарроҳлик йўли билан даволаниш самара бермаган кўз ёш йўли касалликлари; конъюнктиванинг трахоматозли зарарланиши;

Тиббий кўрикдан ўтаётган шахсда трахоманинг асоратлари бўлганда улар стационар шароитда текширилади ва зарур ҳолатларда қайталанишга қарши даволанади. Трахоманинг асоратларида даволашнинг самарасига қараб хулоса чиқарилади. Кўз фаолиятининг турғун бузилишлари бўлган трахоманинг турли асоратларида, ушбу бузилишларни кўзда тутувчи Моддага асосан (касалликлар жадвалининг 26-моддаси бўйича қовоқлар фаолиятининг бузилишлари, мазкур модда бўйича кўз ёш йўллари, 28-модда бўйича - шох парда,
32-моддаси бўйича кўриш ўткирлигининг пасайиши)
хулоса чиқарилади.

Модданинг “б” бандига даволаш самара берадиган кам хуружлар билан кечадиган мўътадил ёки кам ифодаланган сурункали конъюнктивитлар ва конъюнктиванинг бошқа касалликлари киради.

Кўз ёш оқиш билан кечадиган кўз ёш нуқтасининг қисилиши ёки нотўғри жойлашиши бўлган ёки кўз ёш найчалари ва кўз ёш бурун касалликларнинг тузилмаларида, кўз ёш безининг йирингли яллиғланиши ва бошқа касалликларида учувчилик таркиби стационар шароитда даволаниш учун ётқизилади. Даволаниш тугагандан сўнг даволашнинг самарадорлигига кўра якка тартибда хулоса чиқарилади.

УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодлар қовоқларининг конъюнктивалари ғовак, бахмал, силлиқ эмас ва инфильтрацияланган бўлмаслиги лозим. Қовоқлар бурчаклари
ва тарзал қисмидан орбитал қисмига ўтиш жойларида конъюнктиванинг бахмалга ўхшаш мойиллиги, шунингдек, ёлғон қанотсимон парда, пингвекул ва холязион мазкур моддани қўллашга асос бўлмайди. Юқори қаторда, шунингдек, фолликулёз ва фолликуляр конъюнктивитнинг яққол ифодаланган турларида, шунингдек катарал конъюнктивит билан кечувчи қанотсимон парда (птеригиум) касалликларда тиббий кўрикдан ўтаётган шахс касалликлар жадвалининг I устуни бўйича учувчилик таълимига яроқсиз ҳисобланади.

Ривожланувчи қанотсимон парда билан касалликлар жадвалининг II-устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган ҳарбий хизматчилар стационар шароитда даволаниши лозим.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

28

Кўзнинг шиллиқ пардаси, томирли пардаси, гавҳари, шишасимон танаси, тўр пардаси, кўрув нервининг касалликлари, жароҳатлар ва куйишларнинг якунлари

а) кўриш фаолиятининг бузилиши билан ёки даволаниб бўлмайдиган тез-тез такрорланадиган ҳуружлар билан

Яроқсиз

б) кўриш фаолиятининг бузилишисиз

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандига кўз олмаси қаватлари ва кўриш нервининг ҳар хил этиологияли қийин даволанадиган касалликлари киради. Жараён якунланган ҳолларда учувчилик ишига яроқлилик кўз фаолиятининг ҳолатига кўра аниқланади.

Ҳаттоки бир кўз кўриш нервининг ривожланмайдиган атрофияси бўлса тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар касалликлар жадвалининг I-устуни бўйича яроқсиз, II-VI устунлар бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар эса кўз фаолиятини текшириш натижаларига асосан яроқлилик даражаси аниқланади.

Оқ рангни монокуляр кўриш майдонининг минимал чегараси қуйидагича:

ташқарига-90 градус; ичкарига-55 градус; юқорига-55 градус; пастга-60 градусни ташкил қилади. Якка тартибдаги ўзгаришлар одатда 5-10 градусдан ошмаслиги лозим. Ҳар қандай этиологияли кўриш майдонининг юқорида келтирилган кўрсаткичлардан торайишида барча учувчилар таркиби учувчилик ишига яроқсиз деб топилади. Текширилувчининг бир кўзида кўз ички босими 27 мм симоб устунидан зиёд бўлиши, шунингдек текширилувчида глаукомага тахмин қилиш учун шикояти бўлганда стационар шароитда текширишдан ўтказилади. 30 ёшгача учувчилар таркиби кўз ички босимини ўлчашга кўрсатма бўлганда, 30 ёшдан кейин ҳар йили ўтказилади.

Кўз ичи босими текширилгандан сўнг учувчилар таркиби бир кун мобайнида учишдан озод қилинади. УТТ ҲТМ га ўқишга кираётган номзодлар албатта тунги кўриш ўткирлигига текширилади. Курсантларда ва учувчилар таркибида тунги кўриш текшируви навбатдаги кўрикда ўтказилади. Қайта соатлик адаптометрия ўтказиш билан тасдиқланган, кўз тубида патологик ўзгаришларсиз қоронғига адаптациянинг турғун, яққол ифодаланган пасайиши, стационар даволаниш самарасиз бўлган ҳолларда тўр парданинг тапеторетикал абиотрофиясидай баҳоланади.

Зич ёруғлик берадиган чироқ ёрдамида ўтказилган текширишда гавҳарда аниқланадиган кўриш ўткирлигини пасайтирмайдиган ранглар жилоси, камалак товланиши, бўлакчалар, донача ва пуфакчалар, шу жумладан гавҳарнинг олдинги пардасида туғма пигмент йиғилиши учувчилар таркибини тайёрловчи ҲТМ га ўқишга киришга тўсиқ бўлмайди.

Герпетик кератит, ирит, иридоциклит билан оғриб ўтган учувчилар таркибига таътил тавсия қилинади ёки учишдан озод қилинади. Кейинги 6 ой давомида касалликнинг қайталаниши кузатилса тиббий кўрикдан ўтаётган шахс яроқсиз деб топилади.

Модданинг “б” бандида кўриш фаолияти бузилмаган ҳолда ривожланиши белгиларсиз гавҳарни чегараланган хиралашиши, шунингдек ўтказилган касалликдан сўнг шишасимон тананинг хиралашишини назарда тутади. Бир кўзда бўлса ҳам хавфсиз ўсмалар бўлганда тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар I устун бўйича яроқсиз ҳисобланади, II-VI устунлар бўйича даволаниш лозим. Кўз ичида даволанишга кўрсатма бўлмаган ёт жисм мавжуд бўлган тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

29

Тўр парданинг кўчиши:

а) иккала кўзда жароҳат туфайли олинмаган ва жароҳат туфайли олинган

Яроқсиз

б) келиб чиқиш сабабидан қатъий назар битта кўзда

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

 

Модданинг “а” бандига, шунингдек иккала ёки бир кўзда жароҳатдан кейинги
тўр парданинг кўчишини такрорий жарроҳлик йўли билан даволаш муваффақиятсиз бўлган ҳолатлар киради.

Модданинг “б” бандига касалликлар жадвалининг VI устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларнинг бир кўзида жароҳат туфайли олинган ва жароҳатдан келиб чиқмаган фаолияти яхши сақланган ҳолатлар киради.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

30

Глаукома:

а) бир ёки иккала кўзда ривожланган ва кейинги босқичларида

Яроқсиз

б) бошланғич босқичида, бир ёки иккала кўзда глаукома олди босқичи

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

 

Ҳар йил амалга ошириладган тиббий кўрикдан ўтказиш мобайнида, учувчилар таркибидаги 40 ёшга етган шахсларнинг кўз ичи босими ўлчанади. Ҳаттоки бир кўзда кўз ичи босими 27 мм ва ундан юқори бўлган ҳолатлар аниқланганда, кўз ичи босими ассиметрияси 5 мм ва бундан юқори бўлганда, ҳамда тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг глаукомага шубҳа пайдо қилувчи шикоятлари мавжуд бўлганда, стационар шароитда зўриқтирувчи синамаларни қўллаган холда текширувлар ўтказилади.

Парвозларни бошқаришга яроқлилиги ҳақидаги масала даволанишдан (дори воситалари ва жарроҳлик йўли билан) сўнг, жараённинг барқарорлашиш даражаси
ва кўзнинг фаолиятини (кўриш ўткирлиги, кўриш майдони, марказ атрофидаги скотомаларнинг мавжудлиги, жумладан зўриқтирувчи синамалар ёрдамида), шунингдек кўриш нерви диски экскавациясининг ифодаланганлигини (ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда ечилади.

Ушбу модда бўйича иккиламчи глаукомаси мавжуд шахслар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

31

Кўз мушаклари касалликлари, кўзларнинг ҳамкор ҳаракатларининг бузилиши:

а) бир ёки иккала кўзда кўз қовоқларини ҳаракатлантирувчи нервларининг ёки кўз олмасининг параличи ёки турғун парези, 10 градусдан юқори бўлган ҳамкорликдаги ғилайлик

Яроқсиз

б) 10 градусдан кам бўлган ҳамкорликдаги ғилайлик

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модданинг “а” бандига киради: кўз олмасининг параличи(фалажи) ёки турғун парез,
10 градусдан ошган ҳамкор ғилайлик, кўз олмаларининг яққол ифодаланган ихтиёрсиз тебранувчи ҳаракатлар, кўзнинг мушаклари шикастланиши билан кўз косасининг жароҳатидан сўнгги турғун диплопия.

Агар диплопия бирорта касалликнинг оқибати бўлса, хулоса асосий касаллиги бўйича чиқарилади.

Модданинг “б” бандига стационар шароитда тасдиқланган бинокуляр кўришнинг бузилишсиз 10 градусдан кам бўлган ғилайлик киради.

Бинокуляр кўриш қобилияти мавжуд бўлмаган учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасаларига кираётган фуқаролар киришга яроқсиз.

Кўз олмаларини четга буришдаги кўзнинг нистагмоид титраши мазкур моддани қўллаш учун асос бўлмайди. Агар нистагм асаб тизимини ёки ЛОР аъзолари шикастланишларининг симптоми бўлса ва кўриш ўткирлиги пасайиши кузатилмаган ҳолатларда хулоса асосий касаллиги бўйича чиқарилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

32

Кўрлик, кўришнинг пастлиги, ранг ажратиш аномалиялари:

а) ҳар иккала кўзга 0,6 ва ундан кам ёки бир кўзга 0,5 ва ундан кам бўлмаганда

Яроқсиз

б) бир кўзда 0,5- 0,7 ва бошқа кўзда 0,7 бўлганда

Яроқсиз

Учувчилар таркиби
ва ҳаво ўқчилари яроқсиз, бошқа экипаж аъзолари яроқли

Яроқли

в) бир кўзда 0,6-0,7 бўлганда ва бошқа кўзда 0,8 дан кам бўлмаганда

Яроқсиз

Товушдан тез учадиган самолоётларга- яроқсиз

Учувчилар таркиби ва ҳаво ўқчилари яроқсиз, бошқа экипаж аъзолари яроқли

Яроқли

г) ҳар бир кўзда 0,8

 

Яроқсиз

Товушдан тез учадиган самолоётларга- яроқсиз

Яроқли

Яроқли

д) ҳар бир кўзда 0,9

УТТ факультетига кирувчилар яроқсиз

Яроқли

 

Кўриш ўткирлиги коррекция қилинмасдан алоҳида белгиларда аниқланади. Биринчи босқич курсантлари ва УТТ ҲТМ га ўқишга номзодлар ҳар бир кўз кўриш ўткирлиги
1,0 (тўлиқ) дан кам бўлмаслиги, иккинчи босқичдан сўнг ҳар бир кўзда кўриш ўткирлиги 0,9 дан кам бўлмаслиги лозим.

Головин-Сивцов жадвали қаторларидан кўриш ўткирлиги текширилганда кўриш ўткирлиги 0,7 дан 1,0 гача бўлиб бир қатордан битта белгида хато қилса кўриш ўткирлиги тўлиқ ҳисобланади. Баъзи ҳолларда барча турдаги транспорт самолётларида
ва вертолётларида учадиган учувчилар ва штурманлар рефракция аномалияси натижасида кўриш ўткирлиги ҳар бир кўзда коррекциясиз 0,5 ва коррекция билан 0,9 дан кам бўлмаган ҳолларда корректирловчи кўзойнак билан учишга рухсат берилиши мумкин. Бунда сферик корректирловчи ойна кучи ±2,0Д дан ошмаслиги ва цилиндрлиги эса ±1,0 Д дан ошмаслиги лозим.
Экипажнинг бошқа аъзолари ва учиш аппаратини бошқармайдиган бошқа мутахассислар кўриш ўткирлиги коррекция билан бир кўзда 0,7 дан кам бўлмаслиги, бошқа кўзда 0,5 дан кам бўлмаслиги лозим. Касалликлар жадвалининг V устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган парашютчиларга кўриш ўткирлиги модданинг “б” банди талабларига
мос бўлиши лозим.

Касалликлар жадвалининг II устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркиби товушдан юқори тезликда учадиган самолётларда учиш учун модданинг “в” ва “г” бандлари бўйича яроқсиз, бошқа учиш аппаратларида учишга яроқлилик якка тартибда аниқланади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

33

Рефракциянинг бузилишлари:

а) бир кўзда ёки иккала кўзда миопия 0,5 Д дан юқори, гиперметропия 1,0 Д дан юқори ва астигматизм 0,5 Д дан ҳар қандай тури

УТТ факультетига ўқишга кирувчилар- яроқсиз, учувчилик экипажининг ердаги таркибни тайёрловчи факультетига кирувчилар- яроқли

Ярокли

б) бир кўзда ёки иккала кўзда миопия 1,0 Д дан юқори гиперметропия 2,0 Д дан юқори ва астигматизм 1,0 Д дан ҳар қандай тури

Яроқсиз

Ярокли

в) ) бир кўзда ёки иккала кўзда миопия 1,0 Д дан юқори гиперметропия 2,5 Д дан юқори ва астигматизм 1,0 Д дан ҳар қандай тури

Яроқсиз

Яроқсиз

Учувчилар таркиби ва ҳаво ўқчилари- яроқсиз. Бошқа экипаж аъзолари -яроқли

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

 

Рефракция аномалияларнинг тури ва даражаси циклоплегия, шунингдек аккомодациянинг тўлиқ бўшашиши (мидриатикларни қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда) ҳолатида аниқланади. Скиаскопия ёрдамида аниқланган натижалар субъектив усулда текширилади (ойналар билан).

Циклоплегия 1% ли гомотропин эритмасини 1% ли мидрацил эритмасини
ёки 1:5000 атропин эритмасини 5 дақиқа оралиғи билан 3 маротаба такроран (ҳар бир кўзга 1, 2 томчидан) томизиш билан амалга оширилади. Аккомодациянинг спазмига шубҳа қилинганда рефракция атропиннинг 1 % ли эритмасидан фойдаланган ҳолда аниқланади. Юқорида кўрсатилган мидрацилларни қўллаш натижасида келиб чиққан мидриаз аккомадация парезини йўқотиш учун пилокарпиннинг 1% ли эритмаси 30 дақиқалик танаффус билан 3 маҳал ёки бошқа миотик восита қўлланилади.

Циклоплегия ҳолатини ўтказган учувчилар таркиби учиш ишига аккомадация тўлиқ тиклангандан кейин рухсат берилади. Мураккаб астигматизм ҳолатларида хулоса астигматизм даражаси бўйича эмас меридианга аметропия рефракциясининг аҳамияти бўйича чиқарилади.

Агарда учувчи ва штурманларда рефракция аномалиялари даражаси, кўриш фаолияти яхши сақланган ҳолатда кўрсатилган меъёрлардан 0,5Д дан ошмаса якка тартибда баҳоланади.

Курсантлар ва УТТ ҲТМ га кирувчи номзодлар ҳар қандай оптик-реконструктив жарроҳлик амалиётидан сўнг учувчилик ўқишига яроқсиз, учувчилар таркиби эса ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш билан учувчилик ишига вақтинчалик яроқсиз деб топилади. III-VI устунлар буйича жарроҳлик амалиётидан 12 ой ўтгандан сўнг кузатувда асоратлар бўлмасдан, ижобий ўзгаришлар бўлганда учувчилик ишига яроқли, қолган учувчилар таркиби яроқсиз деб топилади.

Учувчилар таркибида ҳар бир кўзда коррекциясиз кўриш ўткирлиги 1,0 бўлиб, гиперметропия ва ҳар қандай турдаги астигматизмда тиббий китобчадаги ташхис устунида “соғлом” деб ёзилади. Бундай ҳолатларда “Скиоскопик рефракция” қаторига тегишли ёзув ёзилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

34

Аккомодацияни бузилишлари:

а) бир ёки иккала кўзда аккомодациянинг турғун спазми ёки параличи

Яроқсиз

б) ҳар бир кўзда 2,5 Д ва ундан юқори пресбиопия

Яроқсиз

Яроқли

в) ҳар бир кўзда 2,0 Д пресбиопия

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Аккомодациянинг турғун спазми билан учувчилар таркиби стационар шароитда текширилишга юборилади. Агар аккомодация спазми асаб тизими, ички аъзолар касалликлари билан боғлиқ бўлса учувчилик ишига яроқлилик даражаси тўғрисидаги хулоса асосий касалликлар бўйича чиқарилади. Аккомодациянинг ёшга оид ўзгаришлари (пресбиопия) яқиндаги аниқ кўриш нуқтаси билан аниқланади. Текшириш монокуляр ўтказилади.

Пресбиопиянинг 1,5 Д гача бўлиши бошланғич босқич ҳисобланиб, учувчилик ишини давом эттириш учун монелик қилмайди. Касалликлар жадвалининг
II-VI устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларда 2,0 Д дан ошмайдиган пресбиопияда, кўриш фаолияти яхши бўлганда якка тартибда аниқланади; штурманлар касалликлар жадвалининг IV-VI устунлари бўйича коррекцияловчи кўзойнакларда яроқли деб ҳисобланади. Яхши кўриш учун бифокал ойнаси коррекцияловчи ойналар тавсия қилинганда оптик ойналарнинг кучи 2,0 Д дан ошмаслиги ва локатор экранни ва асбоблар тахтасидан узоқлиги ҳисобга олиниши лозим. Пресбиопияни аниқлаштиришни қийинлаштирувчи гиперметропия ҳолатларида рухсат бериладиган пресбиопия даражаси рефрекция диоптрий сонидан кам бўлиши керак. Миопияда пресбиопиянинг рухсат бериладиган даражаси рефракция диоптрий сонидан юқори бўлади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

35

Ранг кўриш аномалиялари:

а) дихромазия ва аномал трихромазия «А» тури

Яроқсиз

б) аномал трихромазия «В» тури

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) аномал трихромазия «С»тури

Яроқсиз

Яроқли

 

Ранг кўриш пасайиши даражалари ва турлари тўғрисида хулоса чиқаришда Рабкиннинг полихроматик жадвали ёрдамида ранг ажратишни қиёсий ташхислашга асосланади. (Қўлланма бўйича IХ нашри жадвалида кўрсатилган).

Ташхис қўйиш қийин бўлган ҳолларда учувчилик ишига яроқлилик тўғрисидаги хулоса ГОИ аномалоскоп текшируви асосида аниқланади. Анамолоскопда барча модификациялар учун ранг ажратиш сифатининг юқори кўрсаткичлари биринчи иккинчи восита жиҳозларида синовдан ўтказганда 1, 4, учинчисида эса 1, 6 нисбий бирликларда йўриқномада белгиланган кўрсаткичларга асосланган ҳолда синовдан ўтказилаётган шахснинг индивидуал саноғини восита жиҳози саноғининг ўртача кўрсаткичига таққослаш билан амалга оширилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

36

Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг хуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик йўли билан даволангандан кейинги кўриш аъзоларининг фаолияти вақтинчак бузилишлари

 

Номзодлар - яроқсиз

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда, хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришга тўлиқ тикланиш учун бир ойдан кам бўлмаган муддат керак бўлганда касаллик бўйича таътилга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Парвозлардан озод қилиш хақидаги хулоса, унинг тугашига қадар учувчилар таркибини профессионал иш қобилиятининг тикланиши тахмин қилинганда чиқарилади.

 

8-боб. Қулоқ ва сўрғичсимон ўсимта касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

37

Ташқи қулоқнинг касалликлари (шу жумладан туғма) ва шикастланиш оқибатлари

 

Яроқсиз

 

Моддада қулоқ супрасининг туғма йўқлиги, бир томонлама ёки икки томонлама микротия, ташқи эшитув йўли ва қулоқ супрасининг экземаси, сурункали ташқи тарқоқ отит, микозлардаги ташқи отит, ташқи эшитув йўлининг туғма ва орттирилган торайишлари (касаллик ва шикастланишлардан сўнгги) кўриб чиқилади.

Ташқи қулоқнинг яллиғланиш касалликлари даволаниши лозим, стационар шароитда даволангандан сўнг II-V устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар ташқи қулоқ фаолиятининг бузилмаганлиги кузатилса учувчилик ишига яроқли деб топилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

38

Ўрта қулоқ ва сурғичсимон ўсимтанинг касалликлари:

а) ноғора бўшлиғида полиплар, грануляциялар, суяклар кариеси билан кечувчи икки томонлама ёки бир томонлама сурункали ўрта отит ва (ёки) бурун ён бўшлиқлари сурункали касалликлари билан биргаликда келганда

Яроқсиз

б) «а» бандида кўрсатилган касалликлар каби кечмайдиган бир томонлама сурункали ўрта отит

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибга аниқланади

Яроқли

в) ўрта отит ўтказганидан сўнгги турғун қолдиқ кўринишлар, қулоқ барофункциясининг турғун бузилишлари

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибга аниқланади

Яроқли

 

а” бандига юқорида кўрсатилган касалликлардан ташқари бурундан нафас олишнинг қийинлашуви билан кечувчи икки томонлама ёки бир томонлама сурункали йирингли ўрта отитлар, ўрта қулоқнинг сурункали касалликларида жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан кейинги бўшлиқда эпидермизациясининг тўлиқ тикланмаслиги ва йиринг, грануляция, холестиатом массаларининг борлиги ҳисобланади.

а” бандида шунингдек радикал жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатда бўшлиқда эпидермизациясининг тўлиқ битмаслиги ва йиринг, грануляция, холестиатом массаларининг, қулоқда йирингли жараённинг борлиги бу ҳолат жарроҳлик амалиёти ўтказилишига қарамасдан тугаган деб ҳисоблаб бўлмайди.

Агар қулоқнинг радикал жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан сўнгги бўшлиқда эпидермизацияси тўлиқ ва турғун бўлиб, эшитиш қобилияти нисбатан кам зарарланган бўлса (шивирлаб гапиришда қабул қилиш 1-2 метрда сақланган бўлса) учувчилик ишига яроқлилигини аниқлашда мазкур модданинг «в» бандига ва Касалликлар жадвалининг
41-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

б” бандига сурункали мезотимпанит ва ўрта қулоқнинг бошқа йирингли яллиғланиш касалликлари киради. Сурункали мезотимпанит бу ноғора парданинг тимпанал қисмидаги турғун перфорация (тешилиши), шиллиқ-йирингли ажралмалар келиши натижасида қулоқда сурункали йиринг оқиши билан характерланади. Йирингли мезотимпанит билан хасталанган учувчилар таркиби стационар шароитда ётиб даволанади. Агар даволангандан сўнг йиринг оқиши тўхтаса ва перфорация орқали кўрилганда ноғора парданинг медиал шиллиқ деворида яллиғланиш белгилари йўқолган бўлса, шунингдек қулоқ касалликлари билан боғлиқ бўлган ЛОР аъзолари томонидан бошқа патологик ўзгаришлар бўлмаса касалликлар жадвалининг V-VI устунидаги тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар учувчилик ишига яроқли деб топилади (борт радистлари бундан истисно).

Бундай шахслар отоларинголог томонидан динамик кузатув назоратига олиниб, камида 2 ойда бир марта кўрикдан ўтади. Йиринг оқиши қайталанса учувчилар таркиби навбатдан ташқари текширувга ТУК га даволаниш ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилади.

в” бандида отитни ўтказгандан кейинги яққол қолдиқ асоратлари кўриб чиқилади. Эски перфорация ўрнидаги кичик чандиқлар, ноғора парданинг қалинлашуви ва яхши ҳаракатчанлиги, эшитиш қобилиятининг яхшилиги ва барофункциясининг бузилмаганлиги ушбу моддани УТТ ҲТМ га кирувчи номзод ва курсантларга қўллашга асос бўлиб ҳисобланмайди.

Ноғора парданинг қуруқ перфорацияси мавжуд бўлган учувчилар таркиби стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилади, у ерда уларни аккуметрик ва рентгенологик текширувлардан тўлиқ ўтказилади. Асоратлари йўқ, эшитиш фаолиятининг яхши ҳолатда бўлиши (шивирлаб гапиришда қабул қилиш 3/3 метрдан кам бўлмаса), ЛОР аъзоларининг нормал ҳолатда чиқаришга учувчилик ишига яроқли деб эксперт хулоса қилишга асос бўлиб хизмат қилади. Тиббий тавсифномаларида профессионал фаолиятидан келиб чиққан шароитлардаги жараённинг кечиши билан боғлиқ бўлган маълумотлар акс эттирилиши зарур.

в” бандига шунингдек, қуруқ ўрта отит ҳам киритилиб (ўрта қулоқнинг сурункали катари) асоратлари камдан кам такрорланувчи, эшитиш ва барофункциянинг мўътадил ифодаланган бузилиши билан кечиши киради. Бу ҳолатда агар учувчилар таркиби парвозларни яхши кўтара олса ва қулоқларида баротравматик ўзгаришлар бўлмаса учувчилик ишига рухсат берилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

39

Қулоқ ва бурун ён бўшлиқларининг барофункциясини бузилишлари:

а) турғун ва яққол ифодаланган

Яроқсиз

б) турғун ва кам ифодаланган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Моддада қулоқ ва бурун ён бўшлиқлари барофункцияларининг бузилишлари кўриб чиқилади (атмосфера босими таъсирига нисбатан юқори сезувчанлигини).

Отоманометрия текширувидан ташқари қулоқ барофункцияси бузилишининг турғунлиги ва яққол бўлиши барокамерали текширув натижасида тасдиқланиши керак. Барокамерали текширув вақтида қулоқ барофункцияси бузилишининг турғун ва тез кўринишларда яққол бўлиши (ноғора парданинг тотал гиперемияси қон қуйилиши билан, бўшлиққа оқиб чиқиши) учувчилик ишига қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Шундай хулоса қуйидаги ҳолатда, яъни биринчи навбатда ноғора пардада оғриқ ва маҳаллий ўзгаришлар пайдо бўлмасдан оддий парвоз шароитида ёки барокамерали текширувдан сўнг ҳаво босими таъсирининг ўзгариши натижасида узоқ давом этувчи эшитишнинг бузилишларида (бир кундан ортиқ) ҳам қўлланилади. Шунинг учун барокамерада “шўнғиш” чидамлилигини текширишдан аввал ва текширишдан сўнг эшитиш фаолияти ҳолатини аудиометр ёрдамида текшириш лозим.

Барокамерали текширувидан сўнг ноғора пардада тотал гиперемия бўлиб қон қуйилиши кузатилмаса ёки ўрта қулоқни бўшлиғига оғиб чиқиши, шу билан биргаликда қулоқни битиши ва оғриқ ҳисси, шунингдек эшитишнинг мўътадил ифодаланган бузилишлари кузатилиб кун давомида йўқолиб кетса, бу ҳолат қулоқлар барофункцияси бузилишининг секинлик билан намоён бўлиши (ривожланиши) деб баҳоланади. УТТ ҲТМ ўқишга кирувчи номзодларни қулоқлар барофункцияси ҳолатини баҳолашда қулоқ манометрияси текшируви натижалари билан ЛОР аъзолари эндоскопияси, акуметрия
ва барометрик босимга чидамлилигини аниқлашда ўтказилган барокамерали текширувлари натижаларига кўра баҳоланади.

Қулоқнинг отоскопик манзараси ва эшитиш фаолияти меъёрда бўлса, лекин қулоқларнинг манометрик синамаси (шунингдек Полицер бўйича қулоқларга ҳаво пуфлаш) ўтказилганда евстахиев найи ўтказувчанлиги бузилган бўлса бу ҳолатда бурун шиллиқ қаватини 10 фоизли лидокаин билан оғриқсизлантириб қайтадан текшириш ўтказилади.

УТТ ҲТМ га ўқишга кирувчи номзодларда барокамерали текширишдан сўнг қулоқларнинг ноғора пардаларида енгил қизариш ёки болғача дастаси бўйлаб қон томирлар инъекцияси кузатилса, лекин отоманометрия кўрсаткичлари меъёрда ва ЛОР аъзоларида бошқа патологик ўзгаришлар бўлмаса ҳарбий олий муассасаларининг учувчилар таркибини тайёрлаш факультетига ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.

Бурун ён бўшлиқлари барофункциясининг бузилиши ташхиси тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларнинг шикояти, бурун бўшлиғи ҳолати, барокамера синовида барометрик босим таъсирларига чидамлилиги, бурун ён бўшлиқларининг барокамерали синовдан олдинги ва кейинги рентгенографияси натижаларидан сўнг қўйилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

40

Вестибуляр фаолиятининг бузилишлари:

а) яққол, турғун, парвоз вақтида намоён бўлувчи ва машқ қилиб бўлмайдиган

Яроқсиз

б) парвоз вақти компенсация қилинадиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) вақтинчалик симптоматик

Яроқсиз

Даволанишга муҳтож

Яроқли

 

Учувчилар таркибини вестибуляр-вегетатив чидамлилик ҳолатини вестибулометрия натижаларига кўра аниқланади, шунингдек айланувчи кресло (КТУК – узлуксиз,
КТФК – Кориолис тезланишининг узлукли кумуляцияси) ва
Хилов арғимчоғи ёрдамида текширилади.

а” бандида турғун, машғулотлар вақтида вестибуляр қўзғалиш омилларига нисбатан чидамлилиги суст, парвоз вақтида намоён бўлувчи вестибуляр бузилишлар кўриб чиқилади. Меньер касаллиги симптомлари билан бирга кузатилувчи вестибуляр-вегетатив бузилишлар ҳам шу бандга киритилади. Учувчилар таркиби орасида бош мия шикастланишларини ўтказгандан кейинги ҳолатларда вестибуляр-вегетатив чидамлилигининг бузилиши кузатилган шахслар стационар шароитда даволаниши зарур.

Вестибулометрия натижаларини невропатолог билан биргаликда баҳоланади. Вестибулометрия вақтида учувчилар таркиби орасида аниқланган тери рангининг нисбатан оқариши, кичик гипергидроз кўринишидаги енгил вестибуловегетатив реакциялар кузатилган шахслар парвозларни яхши кўтара олса ва соғлиги ҳолати бўйича бирор бир патологик ўзгариш кузатилмаса шу моддани қўллашга асос бўлиб ҳисобланмайди. Учувчилар таркибида фақат парвоз вақтида йўловчи сифатида тебраниш юзага келса, тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар мазкур модданинг “б” банди бўйича ўзлаштирилган турдаги самолётларда учувчилик ишига яроқли деб топилади.

в” бандига вестибуляр қўзғатувчи омилларга чидамлилигига нисбатан суст вақтинчалик “симптоматик” бузилишлар киради. Вестибулометрик текширувларда вестибуловегетатив реакцияларни доимий бўлмаслиги юзага келса (тиббий кўрикдан ўтаётган шахс тизимли равишда назорат қилинганда вегетатив бузилишлар ҳар хил даражада юзага келиши) стационар шароитда текширувдан ўтказилиши зарур.

Ҳарбий олий таълим муассасаларининг учувчилар таркибини тайёрлаш факультетига ўқишга кирувчи номзодларни вилоят МИБ ҳузуридаги ТУК томонидан саралашнинг бошланғич босқичида ва ҳарбий олий муассасаларда якуний босқичида Кориолис тезланиш таъсирлари уч дақиқа давомида КТУК ёки 2 дақиқа давомида КТФК услубида текшириш синовидан ўтказилади.

Вегетатив рефлекслар яққол намоён бўлса бир-икки кундан сўнг синовдан қайтадан ўтказилади. Агар қайтадан текшириш давомида кумулятив таъсирларга нисбатан вестибуляр аппаратнинг чидамлилиги суст бўлса УТТ ҲТМ га кирувчи номзодлар учувчилик таълимига яроқсиз деб топилади.

Адекват қўзғатувчилари кумулятив таъсирига нисбатан вестибуляр аппаратни текшириш куннинг биринчи ярмида овқат истеъмол қилганидан сўнг камида 2 соатдан кейин синовдан ўтказилади. 3 дақиқа давомида КТУК ёки 2 дақиқа давомида КТФК услубида текширилаётганда текширилувчида вегетатив реакцияларни яққол намоён бўлиши (бирдан тери рангининг оқариши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва б.) вестибуляр қўзғатувчиларга чидамсиз ҳисобланади ва учувчилик таълимига яроқсиз деб топилади. Учувчилар таркибини тиббий кўригида КТУК услубида 2 дақиқа, КТФК услубида 1 дақиқа давомида синовдан ўтказилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

41

Эшитиш қобилятининг пасайиши:

а) шивирлаб гапирганда товушни бир қулоқда қабул қилмаслик бўйича эшитишнинг яққол пасайиши, ёки шивирлаб гапирганда товушни иккала қулоқда 1 метргача масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайиши

Яроқсиз

б) шивирлаб гапирганда товушни бир қулоқда 1 метргача масофада қабул қилиш ва иккинчи қулоқда 1 метрдан 4 метргача масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайиши ёки шивирлаб гапирганда иккала қулоқда товушни 1 метрдан 2 метргача масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайиши

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Борт-радистлар яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

в) шивирлаб гапирганда товушни бир қулоқда 1 метргача масофада қабул қилиш ёки иккинчи қулоқ супрасидан 4 метрдан кам бўлмаган масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайишлари, шунингдек шивирлаб гапирганда иккала қулоқда товушни 2 метрдан 3 метргача бўлган масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайиши ёки шивирлаб гапирганда иккала қулоқда товушни 2 метрдан 4 метргача бўлган масофада қабул қилиш бўйича эшитишнинг яққол пасайиши

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

 

Эшитиш пасайиши аниқлангандан сўнг қайтадан текширув, суҳбатлашиш
ва шивирлаб гапириш, камертон ёки аудиометрик текширувлар ўтказилиши зарур.

Эшитиш пасайишининг турғунлигига шубҳа қилинган ҳолатларда, айниқса гуруҳли сўзларда қулоқларга ҳаво пуфлаш услуби қўлланилади. Бир ёки иккала қулоқда тўлиқ карликка шубҳа қилинса карликни объектив аниқлаш усулларидан фойдаланилади (шёткали услуб, Ломбард услуби ва б.).

Эксперт хулосаси чиқаришда текширувнинг энг ёмон кўрсаткичлари инобатга олинади, қайси сўзлар гуруҳига тегишлилигидан қатъий назар (бассли ёки дискантли). Эшитиш фаолиятини баҳолаш учун тонал аудиометрия текширувидан олинган маълумотлар катта аҳамиятга эга, бу эса эшитиш пасайишининг даражаларини аниқ баҳолаш ва эшитиш патологиясини динамикада кузатишга рухсат беради.

Карлик ривожланишининг бошланғич даврида (I босқичи) шивирлаб гапирганда товушни қабул қилиш нисбатан кам бузилган бўлади, аудиограммада эса бўсағаларнинг алоҳида кўтарилиши кузатилади, бу тонлар (садо) учун 4000-6000 Гц дан 30-40 дБ гача. Баъзида қўшни тонларда ҳам бўсағаларнинг нисбатан кичик даражада кўтарилиши кузатилади. Ўта чуқур патологияларда эса бўсағалар 2000-8000 Гц тўлқини 40-50 дБ гача кўтарилади. Бу даражадаги эшитишнинг пасайиши карликнинг II босқичига хос бўлиб Касалликлар жадвалининг 38 моддаси “б” банди бўйича эксперт хулоса чиқарилади.

Эшитиш пасайишининг кўпроқ намоён бўлиши барча тўлқинларда бўсағаларнинг кўтарилиши ёки тўлқинларнинг 500 Гц дан юқори бўлишидадир. Бунда бўсағалар
1500 Гц дан ортиқ тўлқинларда 15-20 дБ кўтарилади, 1500 Гц юқори тўлқинларда эса
50 дБ гача (карликнинг III босқичи). Эксперт хулосаси чиқариш Касалликлар жадвалининг 38 моддаси “а” банди бўйича амалга оширилади. Учувчилар таркибини эшитишининг бузилишини экспертиза қилиш кўрсаткичи бўлиб уларга парвоз вақтида радиосигналларни эшитилишидир, хулоса чиқаришда якка тартибда баҳоланади. Учувчилар таркиби орасида эшитишнинг бузилиши кузатилган шахсларнинг иккала қулоқларида 70 дБ ва ундан юқори овоз баландлигидаги нутқ аудиометриясида 100% ли нутқни англашишига эришилмаса (меъёрда 30 дБ гача 100% ли нутқни англашига эришади) учувчилик ишига яроқсиз деб топилади. Агар иккала қулоқларида 70 дБ кам овоз баландлигидаги нутқ аудиометриясида 100% ли нутқни англашишига эришилмаса учувчилик ишига яроқлилик масаласини ечишда эшитиш фаолияти текширувларидан олинган натижалар моҳияти ва парвоз вақтида радиоалмашинувни қўллаш маълумотлари натижаларига қараб баҳоланади.

Карликнинг жадаллашувида учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади. Отосклероз касаллиги бўйича эшитиш қобилиятини тикловчи жарроҳлик амалиётлар бажарилганда даволаш натижасига қандай эришилганлигидан қатъий назар учувчилик ишига яроқсиз деб топилади. Эшитиш қобилиятини тиклаш жарроҳлик амалиётларига кўрсатмаларнинг йўқлиги эксперт хулоса беришда Касалликлар жадвалининг мазкур моддасига асосланган ҳолда амалга оширилади. Ҳарбий олий муассасаларининг учувчилар таркибини тайёрлаш факультетига ўқишга кирувчи номзодлар учун шивирлаб гапирганда сўзлар гуруҳини басли ва дискантли ҳар қулоғи билан 6 метрдан кам бўлмаган масофада қабул қила олишса яроқли деб топилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

42

Ўткир, сурункали касаллик хуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қулоқ ва сўрғичсимон ўсимта фаолиятининг вақтинча бузилишлари

 

Яроқсиз

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда, хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Ўрта қулоқда радикал жарроҳлик амалиётини ўтказган ҳарбий хизматчиларга касаллиги бўйича таътил берилади.

 

9-боб. Қон айланиш тизимининг касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

43

Ревматизм, юракнинг бошқа ревматик ва норевматик (шу жумладан туғма) касалликлари:

а) юрак етишмовчилиги билан

Яроқсиз

б) юрак етишмовчилигисиз (турғун компенсацияланган)

Яроқсиз

Товушдан тез учадиган самолётларда- яроқсиз.

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) объектив маълумотлари бор бўлиб фаолиятининг бузилишсиз

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

а” бандига қуйидагилар киради:

тож томир ва (ёки) умумий қон айланишининг етишмовчилиги билан кечувчи юрак, аорта, тож артериялари, перикард мушакларининг органик касалликлари;

компенсация ҳолатининг қандай бўлишидан қатъий назар юрак клапан аппарати зарарланишининг барча шакллари, митрал клапан етишмовчилигининг компенсация қилинганлиги бундан истисно;

даволанмайдиган, юрак ритмининг ва ўтказувчанлигининг турғун бузилишлари;

туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари касалликларида юрак клапан аппаратининг жарроҳлик амалиётидан кейинги оқибатлари; электрокардиостимуляторлар ва антиаритмик мосламалар имплантацияси; радиотўлқинли абляция, юрак етишмовчилиги бор
ёки йўқлигида тож артериялари деворларини ўрнатиш; кардиопатиянинг барча шакллари, бунда тож томир ва умумий қон айланиши бузилишининг қайси даражада ва босқичида бўлишидан қатъий назар.

Учувчилар таркиби орасида биринчи маротаба юрак, тож артериялари ва ўтказувчи йўллар мушакларида ўзгаришлар аниқланган бўлса госпиталга текшириш учун юборилади ва касалликка аниқ ташхис қўйиш, касалликнинг келиб чиқиш сабаби ва унинг кечиши, кечаётган яллиғланиш жараёнини йўқ қилиш ҳамда тож томир ва умумий қон айланишининг ҳолатига баҳо берилади. Агар текширув давомида юрак мушакларида яллиғланиш жараёни ҳамда қон айланиш етишмовчилиги белгилари аниқланмаса, бундай ҳолатда юрак-қон томир тизимини функционал ҳолатини ўта чуқур текшириш мақсадида жисмоний зўриқтириш услубини қўллаган ҳолда текширилади.

Юрак қон-томирлар тизими касалликларида эксперт хулоса чиқариш учун асосий кўрсаткичлари бўлиб юрак мушакларининг ўзгариш даражалари, тож томир ва умумий қон айланишининг ҳолати, касалликнинг кечиши ҳамда юрак-қон томирлар тизимининг функционал қобилияти ҳисобланади.

УТТ ҲТМ кирувчи номзодлар ва курсантлар эндокардитнинг кечиши ва юрак нуқсонлари аниқланса учувчилик таълимига яроқсиз ҳисобланади. Учувчилар таркибида кечаётган эндокардитнинг кечиши ва юрак нуқсонлари аниқланса, уларнинг қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар учувчилик ишига яроқсиз деб топилади. Бундан фақат митрал клапан етишмовчилигининг турғун компенсация қилингани истисно.

б” бандига қуйидагилар киради:

тож томир ва (ёки) умумий қон айланиши етишмовчилиги бўлмаган юрак, аорта, тож томир артериялари, перикард мушакларининг органик касалликлари (турғун компенсация қилинган);

қон айланишининг бузилиши кузатилмаган митрал клапаннинг изоляцияланган нуқсони.

Касалликлар жадвалининг II-V устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтганларнинг қон айланишининг бузилиши кузатилмаган митрал клапаннинг изоляцияланган нуқсони аниқланган ҳарбий хизматчилар товушдан тез учадиган самолётларда парвоз қилувчи учувчилардан ташқари ушбу модданинг “б” банди бўйича яроқли деб топилиши мумкин. Функционал систолик шовқин борлиги ушбу моддани қўллашга асос бўлмайди.

Юрак мушаклари касалликлари аниқланган, лекин умумий ва тож томирлар қон айланишининг бузилиши кузатилмаган учувчилар таркиби стационар шароитда текширувдан ўтади ва уларга юкламали синамалар ўтказилади. Юрак-қон томирлар тизими функционал қобилияти яхши деб баҳоланса эксперт хулоса чиқариш “б” бандига мувофиқ амалга оширилади.

Миокард дистрофияси ва миокардитдан сўнгги кардиосклерозларда хулоса чиқаришда ўзгаришларни қай даражада намоён бўлганлиги ва юрак мушаклари функционал сақланганлигига қараб аниқланади.

Учувчилар таркиби орасида ревматизмнинг фаол фазасини бошдан кечирган шахслар касаллиги бўйича тақдим қилинган таътилдан сўнг ўн икки ойдан кейин учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин (агар юракда нуқсон ва аввалги ревматик жараённинг фаоллашуви бўлмаса).

Касалликлар жадвалининг II-устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркиби товушдан тез учадиган самолётларда учувчилик ишига яроқсиз, бошқа учувчи аппаратларда яроқлилик якка тартибда аниқланади.

в” бандига қуйидагилар киради:

аортада атеросклеротик ўзгаришларнинг кам намоён бўлиши;

миокардда дистрофия жараёнида, миокардиосклерозда, сурункали миокардитда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишсиз кам ифодаланган ўзгаришлар.

Учувчилар таркиби орасида рентгенологик текширувлар вақтида аорта деворларининг қалинлашуви аниқланган бўлса ва атеросклерознинг бошқа кўринишлари намоён бўлмаса бундай шахслар «в» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

44

Гипертония касаллиги:

а) “нишон” аъзолар фаолиятининг бузилиши билан

-

Яроқсиз

б) нишонаъзолар фаолияти бузилишисиз

-

Товушдан тез учадиган самолётларда - яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Тиббий-учувчилик экспертизасини ўтказиш мақсадида артериал гипертензиянинг даражалари бўйича таснифидан ва “нишон-аъзолари” фаолиятининг бузилиш даражаларига боғлиқ бўлган гипертония касаллигининг уч босқичли (ЖССТ 1996 й) таснифидан фойдаланилади.

а” бандига “нишон-аъзоларида” ўзгаришлар юзага келган гипертония касаллигининг II-III босқичлари киради.

Касалликлар жадвалининг II устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркиби “б” банди бўйича товушдан тез учадиган самолётларда яроқсиз, бошқа учувчилик аппаратларда учишга яроқлилик даражаси якка тартибда аниқланади.

Гипертония касаллигининг I босқичи мавжуд бўлган учувчилар таркиби ўзларини яхши ҳис қилса, бошқа аъзолар ва тизимларда ўзгаришлар бўлмаса “б” банди бўйича учувчилик ишига яроқли деб топилади. Бу шахсларни бошқа янги турдаги самолётларда ишлаш учун ўқитиш мақсадга мувофиқ эмас.

Учувчилар таркиби орасида гипертония касаллигининг I босқичи мавжуд бўлганларда систолик ва диастолик босимлар 160/100 мм симоб устунидан юқори бўлса
“а” бандига қўлланилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

45

Юрак ишемик касаллиги:

а) фаолиятининг бузилишлари билан

-

Яроқсиз

б) объектив маълумотлари бор бўлиб фаолиятининг бузилишсиз

-

Товушдан тез учадиган самолётларда яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

Юрак ишемик касаллиги мавжудлиги инструментал текшириш усуллари натижаларига асосланиб тасдиқланиши зарур (тинч ва юкламали синамалар
билан ўтказиладиган мажбурий электрокардиография, электрокардиограмма
ва эхокардиографиянинг кунлик мониторинги, шунингдек қўшимча – стресс-эхокардиографияси, коронография ва бошқа текширувлар).

а” бандига қуйидагилар киради:

барча функционал синфларнинг зўриқиш стенокардияси;

сурункали юрак етишмовчилигининг барча даражаси;

миокарднинг оғриқсиз (“соқов”) ишемияси, Х кардиал синдроми (миокарднинг микроваскуляр дисфункцияси;

йирик тож артериялардан бирининг оккюзияси ёки стенози (50 фоиздан юқори).

Тож томирларни шунтлаш, тож томирлар ангиопластикаси, тож томирларга стент ўрнатиш муолажаларини ўтказган учувчилар шахсий таркиби учувчилик ишига яроқсиз
деб топилади.

Юрак етишмовчилиги ёки стенокардия мавжуд бўлмаган шахсларда юрак ритми
ва ўтказувчанлигининг нотурғун бузилишлари кузатилса, қайталаниш давомийлиги камдан-кам ҳолатда намоён бўлса тиббий кўрикдан “б” банди бўйича ўтказилади.

Касалликлар жадвалининг II устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркиби “б” банди бўйича товушдан тез учадиган самолётларда – яроқсиз, бошқа учувчилик аппаратларида учишга яроқлилик даражаси якка тартибда аниқланади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

46

Магистрал ва периферик артерия, вена ва лимфа томирлари касалликлари, ривожланишнинг туғма аномалиялари ва шикастланишлар оқибатлари:

а) қон айланиши ва фаолиятининг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилишлари билан

Яроқсиз

б) қон айланиши ва фаолиятининг кам ифодаланган бузилиши билан

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

 

а” бандига қуйидагилар киради:

оёқ ва қўл томирларининг тромбангиити ва аортоартериити, облитеризацияланган атеросклероз II-IV босқичлари;

сурункали веноз етишмовчилиги билан кечувчи посттромботик ва варикоз касаллиги;

фил оёқлиликнинг II-IV даражалари;

ангиотрофоневрозлар I-III босқичлари;

уруғ тизимчаси вена қон томирларининг варикоз кенгайиши III даражаси.

Облитеризацияланган эндартериит ва оёқлар томирларининг атеросклерози ташхиси қўйилганда касалликнинг босқичлари функционал бузилишлар даражаларини акс эттириши лозим. Хулоса чиқаришни госпиталь текширувидан ўтганидан сўнг амалга ошириш зарур.

Учувчилик таълимига кирувчи номзодлар ва курсантларда облитерловчи эндартериитнинг ривожланишининг барча босқичлари, қайталанувчи тромбофлебит, тромбофлебит ўтказгандан кейинги оқибатлари чуқур ва юзаки веналарнинг вена етишмовчилигининг I даражаси, шунингдек периферик томирларнинг аневризмаси аниқланса барча устунлар бўйича учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Учувчилар таркиби орасида оёқ вена қон томирларининг варикоз кенгайиши кузатилган шахсларда кўрсатмалар бўлса жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Жарроҳлик амалиётидан бош тортиш ёки жарроҳлик амалиётидан сўнг рецидив ҳолатларда учувчилик ишига яроқлилигини аниқлаш чуқур ва юзаки веналарнинг зарарланиши қай даражада намоён бўлиши ва тарқалиши ҳамда оёқларнинг фаолиятига қараб амалга оширилади.

б” бандига қуйидагилар киради:

вена етишмовчилиги юзага келмаган оёқлар тери ости веналарининг варикоз кенгайиши;

фил оёқлиликнинг I даражаси (товон орти соҳасини нисбатан кам шиши, бу тунги
ва кундузги вақтда дам олганидан сўнг шишнинг камайиши ёки йўқолиб кетиши кузатилса);

уруғ тизимчаси веналарининг варикоз кенгайишининг II даражаси;

трофик бузилишлар кузатилмаган ангиотрофоневрозлар.

Трофик бузилишлари кузатилмаган веналарнинг чегараланган ҳолда кенгайиши, жадаллашувга мойиллиги бўлган ҳолатларда учувчилар ва курсантларни четлатишга асос бўлиб ҳисобланмайди.

Учувчилар таркиби орасида уруғ тизимчаси веналарининг кенгайиши оғриқ билан кечаётган шахсларга жарроҳлик даволаниш тавсия этилади. Жарроҳлик даволанишдан сўнг ижобий натижаларга эришилса, касалликлар жадвалининг II-VI устунлари бўйича учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин. Шунингдек, учувчиларда уруғ тизимчаси венасининг кенгайиши мўътадил намоён бўлиши, тугунларда конгломератлар мавжуд бўлиши ҳам “б” банд бўйича кўриб чиқилади. Уруғ тизимчаси венасининг кенгайиши мўътадил намоён бўлиб, тугунларда конгломератлар мавжуд бўлмаса, оғриқ сидроми
ва мояклар атрофияси кузатилмаса учувчилик таълимига ва учувчилик ишига қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Уруғ тизимчаси веналарининг кенгайиши рецидив ҳолда кечадиган бўлса УТТ ҲТМ га киришга қаршилик қилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

47

Геморрой (бавосил):

а) тез-тез қўзғайдиган ва иккиламчи камқонлик билан кечувчи оғир ва мўътадил оғирликдаги шакллари

Яроқсиз

б) самарали даволанганда, кам асоратлар билан кечадиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Бавосил касаллигига кўрсатмалар бўлганда тиббий кўрикдан ўтаётган шахсга жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия қилинади.

Тез-тез қўзғайдиган ва иккиламчи камқонлик билан кечувчи оғир ва ўрта оғирликдаги шакллари ҳамда тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг жарроҳлик йўли билан даволанишдан бош тортиши ёки жарроҳлик йўли билан даволаш муваффақиятсиз ўтган бўлса, учувчилик ишига яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Якка ҳолдаги нисбатан кам катталашган геморроидал тугунларнинг бўлиши, яллиғланиш белгиларининг бўлмаслиги, шикоятнинг йўқлиги ва анамнезида охирги
3 йил давомида касалликнинг асоратлари бўлмаганлиги ушбу моддани қўллашга асос бўлмайди.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

48

Нейроциркулятор астения:

 

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Нейроциркулятор астениянинг гипертоник турига артериал қон босимининг даврий равишда 140/90 мм симоб устунигача кўтарилиши билан характерланадиган ҳолатлар киради. УТТ ҲТМ га кирувчи номзодлар қайтадан текширилганда уларнинг систолик босими 130 мм симоб устунидан юқори, диастолик босими 80 мм симоб устунидан юқори бўлса яроқсиз деб топилади.

УТТ ҲТМ курсантларида артериал қон босимининг юқори бўлиши кузатилса, нейроциркулятор астенияда кузатиладиган характерли белгилар шикояти ёки парвозларни яхши кўтара олмаслиги, шунингдек артериал қон босими кўрсаткичларининг юқорилаб бориши билан биргаликда келса учувчилик таълимига яроқсиз ҳисобланади. Курсантларда эмоционал таъсирлар остида фақат артериал қон босимининг даврий равишда кўтарилиши кузатилиб, 140/90 мм симоб устунидан юқори бўлмаса ва астенияни кескин намоён бўлиши кузатилмаса учувчилик таълимини давом эттириши мумкин.

Артериал қон босимини бир марталик кўтарилиши нейроциркулятор астениянинг гипертоник тури ташхисини қўйишга асос бўлиб хизмат қилмаслиги керак. Қайтадан текширилган шахсларда артериал қон босимининг кўтарилишида систолик босими 140 мм симоб устунидан ва диастолик босими 90 мм симоб устунидан ошадиган бўлса стационар шароитда текшириш мақсадида госпиталга юборилади. Учувчилар таркиби орасида нейроциркулятор астениянинг гипертоник тури ёғ алмашинувининг бузилиши билан бирга келса стационар шароитда текширувга юборилади.

Нейроциркулятор астениянинг гипотоник тури экспертиза амалиётида кам учрайди. Нейроциркулятор астениянинг гипотоник турида артериал қон босимининг даврий равишда систолик босимининг 90 мм симоб устунидан ва диастолик босимининг 60 мм симоб устунидан пасайиб кетиши билан ифодаланади.

Артериал қон босимининг бир марталик пасайиб кетиши нейроциркулятор астениянинг гипотоник тури ташхисини қўйишга асос бўла олмайди. Қайта текширилганда артериал қон босимининг даврий равишда пасайиши кузатилган шахслар ҳарбий госпиталга текширув учун юборилади. Симптоматик гипотония аниқланганда эксперт хулоса асосий касаллик бўйича чиқарилади.

Нейроциркулятор астения гипотоник тури аниқланган УТТ ҲТМ га кирувчи номзодлар ва курсантлари учувчилик таълимига яроқсиз (артериал қон босимининг
90/60 мм симоб устунидан пастга тушиши, ҳолсизлик, бош айланиши, юкламаларни, вестибуляр синамаларни яхши кўтара олмаслик билан бирга кузатилганда учувчилик таълимига яроқсиз) ҳисобланади.

Йилнинг иссиқ вақтларида артериал қон босимининг пасайиши кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатда профилактика чора-тадбирлар натижасида артериал қон босимининг меъёрга келиши, профессионал иш қобилияти ва парвозга чидамлилиги сақланган бўлса, ушбу моддани қўллашга асос бўла олмайди.

Нейроциркулятор астения кардиал турининг клиник кечиши турли кўринишда бўлади. Учувчилар шахсий таркиби орасида шу касаллик билан касалланганда юрак
қон-томир тизимида қуйидаги бузилишлар кузатилади: сенсор, автоматизм, ўтказувчанлик, қўзғалувчанлик функцияларининг бузилишлари. Учувчилар шахсий таркиби орасида нейроциркулятор астениянинг кардиал тури аниқланган шахслар стационар шароитда текширувга юборилади.

Учувчилар таркибида тинч ҳолатда нотурғун экстрасистолия кузатилса, лекин юрак-қон томирлар тизимининг функционал қобилияти яхши сақланган бўлса учувчилик ишига яроқли деб топилиши мумкин. Тинч ҳолатда қоринчалар экстрасистолияси кузатилса,
УТТ ҲТМ курсантлари учувчилик таълимига яроқсиз ҳисобланади, учувчилар таркибига учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин.
УТТ ҲТМ курсантлари ва учувчилар таркиби орасида зўриқиш экстрасистолияси, гуруҳли экстрасистолиялар, пароксизмал тахикардия, Самойлова-Венкебах даврий блокадаси ҳамда юрак соҳасидаги нохушлик ҳисси билан кузатиладиган юрак ритмининг барча бузилишлари аниқланган шахслар яроқсиз
деб ҳисобланади.

Атриовентрикуляр ўтказувчанликнинг PQ интервалида 0,22 сониягача секинлашуви кузатилган ҳолатда атропин қўллаш билан жисмоний зўриқишдан сўнг меъёрга келса, қон айланиш бузилишлари белгилари ва шикоятлари бўлмаса, QRS интервали давомийлиги 0,11 сониягача бўлса ушбу моддани қўллашга асос бўла олмайди. Касалликлар жадвалининг II-V устунлари бўйича тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркибида
WPW (Вольф-Паркинсон-Уайт) феномени (синдроми) ёки CLC (Клерк-Леви-Кристеско) феномени (синдроми) аниқланганда улар учувчилик ишига яроқсиз ҳисобланади.

УТТ ҲТМ га кирувчи номзодлар ва курсантларда WPW феномени (синдроми) ёки СLС феномени (синдроми) аниқланганда улар учувчилик таълимига яроқсиз ҳисобланади. Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишининг бошқа шаклларида эксперт хулоса чиқариш уларнинг характери, келиб чиқиши ва юрак-қон томир тизимининг функционал қобилияти даражаларига қараб хулоса чиқарилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

49

Ўткир касаллик, сурункали касаллик хуружи, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қон айланиш тизими фаолиятининг вақтинча бузилишлари

 

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда, хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Фаол ревматизм, норевматик бўлган миокардитлар, миокард инфаркти ҳамда юракда, тож, йирик ва периферик томирларда жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилиши билан, агар реабилитацияси ва ҳарбий хизмат мажбуриятларини ижро этиш қобилиятини тиклаш учун бир ойдан кам бўлмаган муддат талаб қилинса, касаллик туфайли таътил тақдим қилиш тўғрисида хулоса чиқарилади. Варикоцеле бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади.

 

10-боб. Нафас аъзоларининг касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

50

Бурун бўшлиғи, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва ҳалқумнинг касалликлари:

а) юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг дистрофияси ва тез-тез қўзғалиш билан кечувчи сурункали синуситларнинг барча шакллари; бир ва икки томонлама

Яроқсиз

б) а” бандида кўрсатилган хусусиятлар билан кечмайдиган йирингли ва йирингсиз синуситлар; бурун ён бўшлиқлари кистаси; сурункали тонзиллитнинг I даражаси

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) сурункали тонзилитнинг токсико-аллергик шакли II даражаси

Яроқсиз

Даволанишга муҳтож

 

а” бандида асоратсиз, бироқ тез-тез қўзғалишлар билан кечувчи (йил давомида икки мартадан кам эмас) сурункали синуситлар ҳам киради.

б” бандида учувчилар таркибини даволашда яхши натижаларга эришилган ҳолатлар кўриб чиқилади. Даволанишдан бош тортган ёки тўлиқ соғаймаган ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар учувчилик ишига яроқсиз деб ҳисобланади.

Юқори жағ бўшлиғида киста борлиги аниқланса хулоса якка тартибда берилади. Учувчилар таркибида рентген тасвирда юқори жағ бўшлиғида киста аниқланиб симптомсиз кечса, барометрик босимни яхши кўтара олса учувчилик ишини давом эттиришга рухсат берилиши мумкин. Учувчилар таркибида пешона бўшлиғи кистаси аниқланса касалликлар жадвалининг II-III устунлар бўйича учувчилик ишига яроқсиз ҳисобланади, касалликлар жадвалининг IV-V устунлари бўйича хулоса якка тартибда чиқарилади.

Учувчилар таркибида юқори нафас йўлларининг йирингсиз касалликлари, нафас йўллари шиллиқ қавати дистрофияси билан ёки яққол субъектив белгилар ва тез-тез қўзғалишлар билан кечганда ҳамда парвоз вақтидаги ёки барокамерада ҳаво босимининг ўзгаришига ва барометрик босимни кўтара олмаслик ҳолатлари кузатилса учувчилик ишига яроқсиз ҳисобланади.

УТТ ҲТМ га кирувчи номзодларнинг юқори жағ бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг учувчилик таълимига яроқсиз деб топилади. Номзодларда юқори жағ бўшлиғини девор олди шиллиқ қаватининг қалинлашуви учувчилик таълимига яроқсиз хулосасини беришга асос бўлмайди.

в” бандига сурункали тонзиллитнинг токсик-аллергик шакли II даражасига тааллуқли бўлиб, қайтадан ангина ёки бодомча безда инфекция ўчоғини ҳосил қиладиган касалликлар киради (юрак қон-томир тизимининг инфекцион-аллергик зарарланиши, пиелонефритлар, инфекцион полиартритлар, ЭКГ даги функционал ўзгаришлар, умумий интоксикация белгилари ҳаддан ташқари чарчаш, юрак соҳасида нохушлик сезгилари, бўғимларида даврий равишдаги оғриқлар). Ушбу тонзиллитлар жарроҳлик йўли билан даволанади. Даво муолажаларидан бош тортган учувчилар учувчилик ишига яроқсиз ҳисобланади.

Сурункали тонзиллитларнинг I даражаси тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларнинг бодомча безларида яллиғланиш жараёнининг асосий белгилари бўлганда тасдиқланади. Сурункали тонзиллитнинг шу шакли аниқланган шахслар тизимли равишда шифокор назоратида туради. Тонзилэктомия жарроҳлик амалиётидан кейин учувчилар таркиби
ўн беш суткагача барча иш ва машғулотлардан озод қилинади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

51

Ҳиқилдоқ ва трахеянинг бўйин қисми касалликлари ва шикастланишлари:

а) нафас олиш, ютиниш, нутқ фаолиятининг яққол бузилишлари билан бирга кечувчи; махсус анжом ва воситаларни қўллашда қийинчилик келтириб чиқариш билан кечувчи

 

Яроқсиз

б) “а” бандида кўрсатилган фаолиятларнинг бузилишисиз кечадиган, махсус анжом ва воситаларни қўллашда қийинчилик келтириб чиқармайдиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Моддада бурун, ҳиқилдоқ ва трахеянинг туғма нуқсонлари ва шикастланиш оқибатларини жарроҳлик ва бошқа усуллар билан даволашда бартараф қилинмайдиган ҳолатлар назарда тутилади. Агар кўрсатилган аъзоларда нуқсонлар бартараф қилиниб аъзолар фаолияти тикланса хулоса чиқариш “б” бандга мувофиқ амалга оширилади.

Бу моддага бурун тўсиғининг қийшайиши, аденоидлар, бурун чиғаноқлари гипертрофияси, бурун ён бўшлиқлари суяк деворларининг касалликлари (остеома, остеомиелит ва бқ.), юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг дистрофияларини гипертрофия ёки атрофияси ва бошқа касалликлари; “а” банди бўйича – нафас олиш, товуш, ютиниш, чайнаш фаолиятининг бузилишларига ва махсус анжом ва воситаларни қўллашда қийинчилик келтириб чиқаришга олиб келувчи, “б” банди бўйича эса кўрсатилган асоратларсиз ва махсус анжом воситаларни қўллашда қийинчилик келтирмайдиган ҳолатлар. УТТ ҲТМ курсантлари ва учувчилар таркиби “б” банди бўйича даволанишлари зарур.

Шунингдек, “б” бандига ҳид сезишнинг тўлиқ (турғун) йўқотиши ҳам киради. Учувчилар таркиби орасида ҳид сезишнинг пасайиши ва тўлиқ (турғун) йўқолиши кузатилган шахсларга учувчилик ишига рухсат берилади, агар бу ҳолат бошқа касалликлар билан патогенетик жиҳатдан боғлиқ бўлмаса. УТТ ҲТМ га кирувчи номзодларда бурун тўсиғининг қийшайиши, аденоидлар, бурун чиғаноқларининг гипертрофиясини жарроҳлик йўли билан даволашнинг ўтказилиши якуний тиббий саралаш бошланишига қадар 2 ойдан кечикмаслиги зарур.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

52

Нафас олиш аъзоларининг бошқа касалликлари (шу жумладан туғма):

а) фаолиятнинг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилиши билан ёки тез-тез қўзғалиш билан кечувчи

Яроқсиз

б) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилиши билан

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқсиз

 

Модда ўпка, нафас йўлларининг сурункали касалликлари ва ўткир касалликларни ўтказгандан кейинги қолдиқ асоратлари, плевранинг нотуберкулёз этиологияли касалликлари ҳамда уларнинг шикастланиш оқибатлари ҳолатларини назарда тутади.

а” бандига қуйидагилар киради: нафас олиш аъзолари фаолиятининг яққол
ёки мўътадил ифодаланган бузилиши ва тез-тез қўзғалиши билан кечадиган сурункали касалликлари (ўпка эмфиземаси, диффуз пневмосклероз, бронхоэктаз касаллиги, ўпканинг йирингли касалликлари, сурункали бронхитнинг оғир шакллари, шу жумладан асмоидли компонент билан);
ўпка, нафас йўллари, плевранинг жароҳатланиш оқибатлари ва нафас олиш аъзоларидаги жарроҳлик амалиёти оқибатлари (пневмоторакс, шу жумладан спонтан, плевранинг мураккаб битиши, кўкрак қафасидаги йирингли жараёнлардан сўнг оқма яраларнинг битмаслиги, ўпка бўлаги ёки унинг сегментини олиб ташлаш); ўпка тўқимаси, ўпка илдизлари ёки йирик қон томирлар жойлашган соҳаларда ёт жисмнинг мавжудлиги (металл парчалари, ўқлар).

б” бандида ташқи нафас фаолиятининг бузилишига олиб келмайдиган ўпка, нафас йўллари, плевранинг сурункали касалликлари ва ўткир касалликларини ўтказгандан кейинги қолдиқ асоратлари ҳамда уларнинг шикастланишдаги оқибатлари кўриб чиқилади.

Учувчилар таркиби плеврит ўтказгандан сўнг кам ифодаланган қолдиқ ўзгаришлар бўлса, бу ўзгаришлар ташқи нафас ва қон айланиши фаолиятининг бузилишига олиб келмаса учувчилик ишига яроқли деб топилиши мумкин. Мазкур модда билан тиббий кўрикдан ўтаётган учувчилар таркибининг барчаси ташқи нафас фаолияти текширувидан ўтказилиши керак.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

53

Ўткир касаллик, сурункали касаллик хуружи, жароҳат, жарроҳлик амалиётидан кейинги нафас аъзолари фаолиятининг вақтинчалик бузилишлари

 

Номзодлар - яроқсиз

Парвозлардан озод қилиш ёки таътил, ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажарган ҳолда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш

 

Касаллик бўйича таътилга муҳтожлиги ҳақида хулоса қуйидаги ҳолатларда чиқарилади: асоратли кечадиган ўткир пневмонияларда (йиринглаш, пара-
ва метапневмоник суюқликлар ажралиши билан кечадиган плевритлар, ателектазлар, кенг тарқалган плевра қатламланиши, оғир пневмониялардан сўнгги яққол астенизацияси
ва б.).

Асоратсиз кечган ўткир касалликларнинг қолдиқли белгиларида сурункали касалликларнинг қўзғалиши кузатилганда парвозлардан ёки хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисида хулоса чиқарилади.

Тонзиллэктомия ва бурун тўсиғи, аденоидлар, бурун чаноқларининг гипертрофиясидаги жарроҳлик даволашдан кейин учувчилар таркиби ва курсантлар хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши тақдим этилади.

 

11-боб. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

54

Тишларнинг ривожланиши ва чиқишидаги бузилишлар, тишнинг қаттиқ тўқималари
ва пульпанинг касалликлари:

а) битта жағда 6 тадан ортиқ тишнинг йўқлиги ёки уларни ечиладиган протезлар билан алмаштирилганлиги

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

б) иккала жағда 6 ва ундан ортиқ тишнинг йўқлиги ёки жағнинг бир томонида 4 қозиқ тишларнинг йўқлиги

Протезлашга муҳтож

в) кўп сонли асоратланган тишлар кариеси

Даволанишга муҳтож

 

Учувчилар таркиби ва УТТ ҲТМ курсантларини ТУК га тақдим қилишдан олдин уларнинг оғиз бўшлиғи санацияси ва зарур бўлса тишларини протезлаш муолажалари ўтказилади, агар ечиб олинадиган протезлаш бўлса бюгелли ишончли кламмерли
ёки қулфли фиксация қилиш тавсия қилинади.

а” банди бўйича хулоса чиқаришда яроқлилигини якка тартибда аниқлашда чайнаш фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ҳолати инобатга олинади.
Агар учувчилар таркибида ечиб олинадиган протез мавжуд бўлса ва парвоздан олдин ечиб олиб парвоз вақтида махсус анжом воситаларни қўллашда халақит бермаса ва нутқ бузилишига олиб келмаса учувчилик ишига рухсат берилиши мумкин.

в” бандига кўп сондаги асоратли тишлар кариеси, яъни 6 та ва ундан ортиқ тишларнинг зарарланиши, қисман ёки тўлиқ пульпаси билан олиб ташланиши, рентгенограммаларда периапикал тўқималарда деструктив ўзгаришлар бўлиши киради. Даволанган ва даволанмаган тишларнинг барчаси ҳисобланади.

Ушбу бандга тишларнинг қаттиқ тўқималарининг зарарланиши билан кечадиган бошқа касалликлар ҳам киради. УТТ ҲТМ курсантларида тишлар кариеси аниқланганда даволаниши зарур. Даволаниш натижасига кўра хулоса чиқарилади.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

55

Периапикал тўқималар, милклар ва парадонт, сўлак безлари, оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари, тилнинг (шу жумладан туғма) касалликлари:

а) кенг тарқалган оғир даражали пародонтит, пародонтоз

Яроқсиз

б) кенг тарқалган ўрта даражали пародонтит, пародонтоз, стоматитлар, гингивитлар, хейлитлар ҳамда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати, сўлак безлари ва тилнинг бошқа касалликлари

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

в) пародонтит, пародонтоз енгил даражасининг кенг тарқалган шакли

Яроқли

 

а” бандига парадонтнинг альвеоляр ўсимтасининг учинчи даражали атрофияси билан бирга келадиган касалликлари киради. Пародонтоз аниқланган учувчилар таркиби албатта даволаниши зарур. Даволаниш натижасига кўра хулоса чиқарилади.

б” бандига парадонтнинг альвеоляр ўсимтасининг иккинчи даражали атрофияси билан кечувчи касалликлари киради.

Ушбу бандга лейкоплакия, гингивитлар, стоматитлар, глосситлар, хейлитлар
ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бошқа касалликлари киради. Касаллик бир йилда
2 мартадан ортиқ (қайталанса) қўзғалса тиббий кўрикдан
ўтаётган шахслар яроқсиз
деб ҳисибланади. Хулоса стационар шароитда текширувдан сўнг берилади.

б” бандига тез-тез қўзғалиш билан кечадиган сурункали носпецифик паротитлар, сўлак-тош касаллиги, сўлак безларини олиб ташлагандан кейин ксеротомиянинг турғун намоён бўлиши ёки сўлак безларининг туғма йўқлиги киради. Барча ҳолатларда учувчилар таркиби дастлабки стационар шароитда даволанишга юборилади.

в” бандига пародонт касалликлари альвеоляр ўсимтаси I даражали атрофияси билан киради.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

56

Юз- жағ аномалиялари, дефектлари, деформациялари, жароҳат асоратлари, бошқа

касалликлар, тишлар ва уларнинг таянч аппаратидаги ўзгаришлар, жағларнинг касалликлари:

а) нафас олиш, ҳид сезиш, чайнаш, ютиш ва нутқ фаолиятларининг яққол ва мўътадил ифодаланган бузилишлари билан ёки махсус анжом ва воситаларни қўллашда қийинчилик келтириб чиқариш билан кечувчи

Яроқсиз

б) нафас олиш, чайнаш, ҳид билиш, ютиш ва нутқ фаолиятлари бузилишсиз ёки махсус анжом ва воситаларни қўллашда қийинчилик келтириб чиқармайдиган

Яроқсиз

Яроқлилик якка тартибда аниқланади

Яроқли

 

Модда пастки ва юқори жағлар прогнатияси, очиқ ва чуқур прикуслар, пастки
ва юқори жағлар ретрогнатиясини ўз ичига олади. III даражали прикус аномалиялари- юқори ва пастки жағлар кесимларининг орасидаги масофа вертикал ёки сагитал йўналишда 10 мм дан кўп бўлганда ва II даражаси – орасидаги масофа 6-10 мм гача бўлганда
“а” бандига тегишлидир. I даражали прикус аномалияси – юқори ва пастки жағлар кесимларининг орасидаги масофа вертикал ёки сагитал йўналишлари бўйича 5 мм дан кам бўлганда “б” бандига тегишлидир.

 

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV