ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
959 Министерство народного образования Республики Узбекистан 17/10/2018 01/11/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси 
ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси 
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-959

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таркибий тузилмасида ташкил этилган баъзи молиявий муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ;

Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча мол-мулки, шу жумладан, маблағлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилаётган бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига ўтказилади;

қайта ташкил этилаётган Жамғарма ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш
ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) ишлари бўйича мажбуриятлари ва уларни молиялаштиришга етарли маблағлари (шу жумладан, 2019 йил 1 январь ҳолатига фойдаланилмай қолган қолдиқ маблағлари) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига
6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров
ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

1-илова

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
 бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси
 тўғрисидаги НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолият йўналишлари, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиши  тартибини белгилайди.

2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Жамғарма Васийлик кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Жамғарма умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга йўналтирилган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди.

4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит банк ҳисобрақамига эга бўлади.

 

2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари

5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари (кейинги ўринларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар деб аталади), дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларнинг ижара тўловларини (кейинги ўринларда ижара тўловлари деб аталади) жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, “Меҳрибонлик” уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб интернатларининг тарбияланувчилари, кам таъминланган оилаларнинг болалари бўлган ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда бюджет деб аталади) маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тилилари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш.

6. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларини дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш учун мўлжалланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни, ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиришни таъминлаш;

нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси ташкилотларига дарсликларни очиқ савдосини ривожлантиришда қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;

Жамғарма маблағлари ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

 

3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва фаолият йўналишларини бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижара тизимини ишлатилиши масалалари бўйича ғазначилик бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, улардан ижара тўловлари тушумлари бўйича аниқ маълумотларни олиш;

нашриёт, босмахона ва китоб савдо корхоналарига ажратилган ссудалардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида улардан тегишли маълумотларни олиш;

Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Жамғарма мажбуриятлари:

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун бюджетдан талаб этиладиган маблағлар бўйича сўровни шакллантириш;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва етказиб беришни ўз вақтида молиялаштириш учун Халқ таълими вазирлигига маблағлар ажратиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказиш;

Васийлик кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш.

 

4-боб. Жамғармани бошқариш

9. Жамғарманинг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Васийлик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Васийлик кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

10. Васийлик кенгашининг йиғилишлари зарурият туғилганда, аммо йилига камида икки маротаба ўтказилади. Васийлик кенгаши йиғилишларида халқаро молия институтлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Васийлик кенгаши қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.

11. Васийлик кенгашининг қарорларини қабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор кенгаш аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли орқали қабул қилиниши мумкин.

12. Васийлик кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун кейинги ўқув йилига тақдим этилган умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилиш истиқбол квоталарини тасдиқлайди;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун манфаатдор вазирликлар, муассасалар, жамоатчилик ва бошқа нодавлат ташкилотларни жалб қилади;

Жамғарманинг даромад ва харажатларининг манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз параметрларини, шунингдек Жамғармага йил давомида келиб тушган маблағларнинг миқдорини ва ижроси бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлайди;

Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Жамғарма фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

ижара тўловлари миқдорларини синфлар кесимида ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда йиллик ижара тўлови миқдорини белгилайди;

хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармага кўмаклашади;

Жамғарма ижроия дирекцияси фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

13. Васийлик кенгаши ижроси Директорнинг таклифига асосан Жамғарманинг даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган асосий параметрларига ўзгартириш киритиши мумкин.

14. Дирекция:

Жамғарма ижроия дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Жамғарманинг ижрочи органи ва Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини расман бошқаради.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси ўқув йилига умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаси учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилишнинг истиқбол квоталарини ишлаб чиқади;

Жамғарманинг даромад ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг ижроси юзасидан ҳисоботни тайёрлайди ва Васийлик кенгашига тақдим этади;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида дарсликларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларидан ижара тўловлари учун жамғармага келиб тушган маблағларни юқори қимматли ва ишончли активларга айлантириш йўли билан бошқаради;

Жамғарма ва бюджет маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш бўйича халқ таълими органлари ва ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш фаолияти билан мунтазам шуғулланадиган нашриёт, босмахона ва китоб савдо корхоналарининг молиявий аҳволини ўрганган ҳолда уларнинг айланма маблағларини вақтинчалик тўлдириш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратади;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиниши ва етказиб берилиши учун молиялаштирилган Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши юзасидан назорат ўрнатади;

нашриёт, босмахона ва китоб савдо корхоналарига ажратилган ссудалардан самарали фойдаланиш ва қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб боради;

Дирекцияни сақлаш бўйича харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;

Васийлик кенгаши раиси билан келишилган ҳолда жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиради.

15. Дирекцияни сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

16. Дирекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

17. Дирекция ходимларини моддий рағбатлантириш (мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш) тартиби Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

18. Дирекцияни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Халқ таълими вазири тавсиясига кўра тайинланадиган ва озод этиладиган ижрочи директор бошқаради.

19. Ижрочи директор:

Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилиши, шу жумладан ижара маблағларининг йиғилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;

Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғармага юкланган асосий вазифаларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкиллаштиради, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида Дирекциянинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;

Дирекция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек ходимларни рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;

пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ҳамда белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;

Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик ва бошқа шартномалар ҳамда Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;

Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради.

ушбу Низом ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

20. Ижрочи директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

5-боб. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

21. Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари истиқбол режаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умумтаълим фанларидан зарур дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлиги бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини ҳар йили инвентаризациядан ўтказади ва натижаларини тахлил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган инвентаризация натижаларини таҳлил қилган ҳолда  кейинги календарь йили учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона жамғармаси ҳисобидан бепул ва ижара асосида таъминланиш кесимида ҳар йили 1 июнга қадар Дирекцияга тақдим этади.

Якуний эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади ва кейинги ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича таълим тили, номи, синфлар ва босқичлар кесимида дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилиш истиқбол квоталари шакллантирилгандан сўнг Жамғармага тақдим этилади.

23. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар кейинги календарь йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатларининг истиқбол параметрларини ишлаб чиқади ва Васийлик кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

24. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари кейинги йил учун давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

 

6-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш, жамлаш ва фойдаланиш тартиби

25. Жамғарма маблағларининг шаклланиш манбалари қуйидагилар:

бюджет маблағлари;

ижара тўловлари;

грантлар, кредитлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари - юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг ҳомийлик ёрдамлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштирилишидан олинадиган даромадлар;

кейинчалик фойдаланишга яроқсиз бўлган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни утилизация қилишдан тушган тушумлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.

26. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан харажатлар сметасида назарда тутилмаган маблағларни (шу жумладан, нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдоси корхоналари, шунингдек дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни етказиб беришни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги учун жарима ва пеняларни қўллашдан олинган маблағлар)ни сарфлаш тақиқланади ва мазкур маблағлар Жамғармага қайтарилиши лозим.

27. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

28. Жамғарма маблағлари фақат қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

ўрнатилган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган истиқбол квоталарга асосан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига бюджет ва Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан нашр ва қайта нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиришга;

нашриётлар, босмахоналар ва китоб савдо корхоналарига уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун мақсадли ссудалар ажратишга;

Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган смета харажатларига кўра амалга оширилган бошқа операцион харажатларни қоплашга;

Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Дирекцияни сақлаш харажатларини қоплашга фойдаланилади.

29. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қуйидаги йўналишлар бўйича умумий ўрта таълим муассасалари кутубхона жамғармалари учун дарслик ва ўқув-методик мажмуалар харид қилиш ва етказиб бериш харажатларини қоплашга маблағлар ажратади:

биринчи синф ўқувчилари учун;

"Меҳрибонлик" уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар учун;

ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун;

ижара тизими учун;

ўқитувчилар учун.

30. Жамғарма маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига етказилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан ўқувчилар ва ўқитувчиларни таъминлаш вазифаси умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

31. Харидлар бўйича тасдиқланган квоталарга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни умумий ўрта таълим муассасаларигача етказиб бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан тузилган шартномалар бўйича харажатларни Жамғарма томонидан молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

32. Ўрта махсус таълим муассасалари ва нодавлат умумтаълим мактабларининг ўқувчиларини қонунчиликда белгиланган тартибда умумтаълим фанларидан дарсликлар билан таъминлаш Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув идоралари билан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.

33. Чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган дарсликларни нашр этиш учун тақсимланган квоталарга эга бўлган нашриётлар, босмахоналар ва китоб-савдо корхоналарига уларнинг айланма маблағлари етишмай қолган тақдирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг таклифига кўра жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ссудалар ажратилиши мумкин.

 

7-боб. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳамда жамғармага ижара тўловлари тушумларининг назорати

34. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати, уларнинг ижара тўловлари ва бошқа тушумлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан олиб борилади, бунда Жамғармага тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик ушбу ташкилотлар раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.

35. Ҳудудий ғазначилик бўлинмалари Дирекциянинг ҳудудий вакиллари талабномаларига асосан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларининг мос ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар тақдим этади.

36. Дирекциянинг ҳудудий вакиллари:

ҳудуддаги умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари бўйича ижара тизимининг юритилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ижара тўловлари тушумлари бўйича мониторинг олиб боради, ҳисоботларни йиғади ҳамда халқ таълими ҳудудий органлари билан ҳамкорликда умумий ўрта ва ўрта махсус таълими муассасаларининг умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларини умумлаштиради;

ижара тизими масалалари бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари, ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда ғазначилик бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, улардан ҳудудлар ва умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кесимида ижара тўловлари тушумлари бўйича аниқ ҳисоботларни мунтазам олиб туради.

ўз фаолияти юзасидан Дирекцияга доимий равишда ҳисобот бериб боради.

37. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва ўрта махсус таълим муассасалари, Дирекциянинг ҳудудий вакиллари ҳар ярим йилда бир маротаба тегишли ҳудудлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати ҳамда сақланиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботларни, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига ҳамда Дирекцияга тақдим этишади.

38. Ижара тўловларининг тўлиқ ва тўғри хисобланиши ҳамда ундирилиши бўйича жавобгарлик умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

39. Ижара тўловлари тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига тақдим этилади.

40. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида етказилиши бўйича назорат олиб борадилар.

41. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сақланиши ва фойдаланилишини ҳамда ижара тўловлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ҳужжатларининг юритилишини назорат қилиш ва ижара тўловлари ундирилишини таъминлашни тегишли ҳудудий халқ таълими ва молия органлари, ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда Дирекциянинг ҳудудий вакиллари томонидан амалга оширилади.

42. Ижара тизими учун нашр этилган дарсликларни фойдаланиш муддатидан қатъий назар, бепул фойдаланишга йўл қўйилмайди.

 

8-боб. Жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағлари, ҳисоб ва ҳисобот ҳамда назорат қилиш

43. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш Дирекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

44. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар, асбоб-ускуналар, айланма маблағлар ва маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган бошқа моддий бойликлардан иборатдир.

45. Жамғарма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.

46. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик ва беғараз ёрдам доирасида ўтказилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган мулклар Жамғарманинг шахсий мулки ҳисобланади.

47. Жамғарма ўзига тегишли мол-мулкка оид мажбуриятлари бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

48. Жамғармада ўтказилган аудиторлик хулосалари ва ҳисоботлари Дирекция томонидан Васийлик кенгаши муҳокамасига киритилади.

49. Жамғарма маблағларидан асосли ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ вазирлиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

50. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

51. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ жавоб берадилар.

 

2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, фаолиятини амалга ошириш ва Жамғармани бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.

Ушбу Низом 2019 йил 1 январдан кучга киради.

  1. Жамғарма республика халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
  2. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган
    ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит банк ҳисоб рақамига эга бўлади.

 

2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

  1. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳисобланади:

Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан қонунчиликка мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш
ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари
ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларини энг янги
ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, компьютер техникаси ҳамда ўқув
ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари, шунингдек, ўқув мебели ва анжомлари билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) молиялаштириш.

 

3-боб. Жамғарма даромадларини шакллантириш
манбалари ва тартиби

  1. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасини молиялаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағларнинг камида 6 фоизи;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари
ва техник кўмаклашиш маблағлари;

Жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

  1. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланади.

 

4-боб. Жамғармани бошқариш

  1. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
  2. Жамғармани бошқариш кенгаши:

умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;

бевосита Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларининг моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини, кейинчалик улар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди;

умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартириш ва аниқликлар киритади;

Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларни ва нотижорат ташкилотларни жалб қилади, шунингдек хайрия қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.

  1. Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.

Жамғармани бошқариш кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Жамғармани бошқариш кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Жамғармани бошқариш кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

  1. Жамғармани бошқариш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
  2. Жамғарма маблағларини бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;

Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли материалларни Жамғармани бошқариш кенгашига киритиш;

зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини молиялаштириш назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

Жамғарманинг ижро этувчи директори Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири тавсиясига кўра тайинланади.

 

5-боб. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

  1. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва ушбу Низомга мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
  2. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари билан биргаликда Жамғарманинг даромадлари прогноз режасини шакллантиради.
  3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жорий йил
    15 июнгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.
  4. Ижро этувчи дирекция:

ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма харажатларини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади
ва тасдиқлайди;

ҳар йили август ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига ҳамда Давлат инвестиция қўмитасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади.

  1. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида:

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш манзилли дастурлари лойиҳалари асосида шакллантиради;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун келгуси йил халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури лойиҳасини Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.

  1. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 10 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни улар учун белгиланган харажатлар ҳажмларини маълум қилади.

 

6-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби

  1. Жамғарма маблағлари:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ғазначилик бошқармаларидаги (кейинги ўринларда ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатларига;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатларига сарфланади.

  1. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида:

а) умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан;

умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади.

б) 2020 йил 1 январдан:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари томонидан;

в) умумтаълим муассасаларини компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари билан жихозлаш бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

  1. Таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек миқдор, сифат ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тегишли тендер (танлов) савдолари буюртмачилари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.
  3. Умумтаълим муассасаларини умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

б) 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган умумтаълим муассасалари бўйича «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган умумтаълим муассасалари бўйича «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

в) умумтаълим муассасаларини компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари билан жихозлаш бўйича Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.

  1. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича тузилган шартномаларда:

қуриш-мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, ушбу ишлар бажариладиган йил учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар суммасининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш мажбурий шартлари назарда тутилади.

  1. Умумтаълим муассасаларини жихозлаш (тўлиқ жихозлаш) бўйича шартномаларда:

шартнома умумий суммасининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш мажбурий шартлари назарда тутилади.

  1. Маблағларни (шу жумладан, товарларни етказиб берувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман харажатлар сметалари бўйича ва ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.

Пудрат ташкилотлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларни қўллашдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

  1. Жорий молия йили якунлари, шу жумладан, олдинги йилларда Жамғарма маблағлари олувчиларининг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади.
  2. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.

 

7-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш

  1. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва ҳисобини қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ва Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарма Ижро этувчи диркециясига тақдим этилади.
  2. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
  3. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ва Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг мос равишда умумтаълим таълим муассасаларига ўқув-лаборатория
асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилганлиги юзасидан мониторингни амалга оширади.

38. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ва Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази раҳбарлари зиммасига юкланади.

 

8-боб. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш

 

42. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
 
Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси
ижро этувчи Дирекциясининг

 

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 25 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони белгиланган меъёрлар

асосида белгиланади.

 

 4-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш
ТАРКИБИ

 

 

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, Кенгаш раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси раиси ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи Дирекция директори, Кенгаш котиби

 

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади

 

5-илова

 

Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий ўрта таълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим ва бошқа халқ таълими муассасаларини (кейинги ўринларда “умумтаълим муассасалари” деб юритилади) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартиботларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, функциялари ва вазифаларини регламентлайди.
  2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:

умумтаълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини тизимли асосда доимий ўрганадилар;

келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган умумтаълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 апрелигача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритадилар.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси, таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда доимий ўрганиб борадилар.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари ҳар йили 1 майгача келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган умумтаълим муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига киритадилар. Ушбу дастлабки рўйхатлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан узвийлиги ва боғлиқлиги, молиялаштиришга маҳаллий бюджетлардан қўшимча маблағ ажратилиши имкониятларини аниқлаш нуқтаи назаридан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари билан келишилиши лозим.
  3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли бошқармаси умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки рўйхатни ўрганади, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштиради ҳамда ҳар йили 15 июнгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва объектлар бўйича таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 15 июнгача, зарурат бўлганда, жойига борган ҳолда, манзилли дастур лойиҳаси параметрларини аниқлаштирадилар.

  1. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларини шакллантиришда бинолар томини таъмирлаш, иссиқлик тизими, электр ва сув таъминоти, шунингдек ҳудуднинг ташқи чегарасини ўраш ҳамда санитария хоналарининг техник ҳолатини техник талабларга мувофиқлаштириш бўйича иш турлари инобатга олинади.
  2. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда улардан ҳар бирининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳамда яқин масофада жойлашган бўш турган бошқа таълим объектлари, вазирлик тасарруфига ўтказилаётган Касб-ҳунар коллежлари бино ва иншоотлари ҳисобга олинади ҳамда ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси, шунингдек бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида ва тегишли маҳаллий ҳокимият идораларининг маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича таклифларини ҳисобга олган ҳолда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларни лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғармани бошқариш Кенгашига киритади.

6-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги
ПҚ–363-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида:

а) қарор номидаги “Молия” сўзи “Халқ таълими” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни молиявий маблағларни бирлаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда бюджет деб юритилади) ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан нашр этиш ва етказиб бериш барқарор ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш, шунингдек улардан мақсадли фойдаланишни самарали бошқариш ва амалда назорат қилиш мақсадида:”;

в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси, Умумтаълим мактабларининг педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари қўмиталарининг юридик шахс мақоми билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.”;

г) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчи ва ўқитувчиларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш учун мўлжалланган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;”;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида дарсликларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг таклифига мувофиқ бюджет ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасалари кутубхона фондларига бадиий адабиётларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш.”;

д) 3-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун кейинги ўқув йилига тақдим этилган умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилиш истиқбол квоталарини тасдиқлаш;”

е) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Молия” сўзи “Халқ таълими” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши ва қарорнинг 3-иловаси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги “Жамғарманинг Васийлик кенгаши” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “Молия” сўзи “Халқ таълими” сўзлари билан алмаштирилсин;

ё) 5-банд учинчи хатбошидаги “дарсликларни” сўзи “дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда биринчи синф ўқувчиларини, “Меҳрибонлик” уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг тарбияланувчиларини, кам таъминланган оилаларнинг болаларини мазкур харажатларни Жамғармадан молиялаштириш орқали дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан бепул таъминлаш, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш тизимига маблағлар ажратишни назарда тутсин.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг 1-бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш, уларни белгиланган муддатларга риоя этилган ҳолда қайта нашр этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардан бўлган ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари учун бепул асосда чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчиларини ижара тизими асосида чет тиллар бўйича дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги
ПҚ-3242-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” қарорида (2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради):

а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошларидаги “умумтаълим мактаблари” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 1-илова билан тасдиқланган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш таркибидан “У.Иноятов - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири” сўзлари чиқариб ташлансин.

Общие предложения

1143