ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
947 Министерство народного образования Республики Узбекистан 16/10/2018 31/10/2018 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-947

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар умумий ўрта таълим муассасаларида психологик хизматнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

психология фани ютуқлари, инновацион психологик методика
ва технологияларни таълим жараёни ҳамда психологик амалиётга татбиқ этиш;

илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида психологик-педагогик ташхис тизимига ахборот-коммуникация технологияларини самарали татбиқ этиш;

психологик йўналишдаги ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

турли ёш даврларида ўқувчиларнинг шахсий, ақлий ва ижтимоий ривожланишини психологик жиҳатдан кузатиб бориш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, уларнинг шахсини шаклланишида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларнинг олдини олиш;

психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш ишларини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис, коррекцион-ривожлантирувчи, психопрофилактика ва психологик маслаҳат ишлари самарадорлигини ошириш;

педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни яратиш
ва қўллаб-қувватлаш, жамоа аъзоларининг ҳиссий-эмоционал ҳолатларини, шахслараро муносабатларни ва зиддиятли хатти-ҳаракатларни коррекциялаш, уларнинг психологик маданиятини юксалтириш;

таълим жараёни барча субъектларининг психологик саломатлигини муҳофаза қилиш, ўқувчилар ва педагогик  жамоаларда, ўқувчилар оилаларида соғлом психологик муҳитни сақлаш бўйича чоралар белгилаш, келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг энг мақбул ечимларини топиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг индивидуал-психологик, физиологик хусусиятлари ва қизиқишларини ўрганиш, қобилиятларини намоён этишлари ва ривожлантиришлари учун шароит яратиш;

ўқувчиларнинг туғма лаёқати, қизиқишлари, қобилияти ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашиш;

ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий ривожланишини кузатиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва психологик-педагогик ташхис қилиш орқали уларнинг таълим-тарбия жараёнига, ижтимоий-касбий муҳитга самарали мослашувини таъминлаш;

педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг
психологик-педагогик билимларини оширишга кўмаклашиш;

ижтимоий муаммолари, хулқида салбий таъсирларга мойиллиги мавжуд болалар ва ўсмирларни психологик кузатиб бориш, уларнинг
хулқ-атвор мотивларини ўрганиш, таълим муассасасининг ижтимоий муҳитига мослаша олмаслик ҳолатларини коррекциялаш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ахборот-психологик хуружларнинг хавфи, интернетнинг салбий таъсири, ёшлар тарбиясига хавф солаётган “оммавий маданият”нинг кириб келиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси, ўқувчи-ёшлар хулқидаги мойилликлар, шахснинг оилага ва жамиятга мослашуви, ижтимоий муаммолари бўйича психолог ва педагог ходимлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари психологларининг лавозим мажбуриятлари ҳамда мазкур лавозимларга қўйиладиган малака талабларини қайта кўриб чиқсин;

умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати хоналарини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин.

6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил
___ ________даги
___ -сон қарорига 1-илова

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг
психологик хизмати тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати (кейинги ўринларда психологик хизмат деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Психологик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Психологик хизматнинг фаолияти:

умумий ўрта таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш
ва психологик-педагогик республика ташхис маркази (кейинги ўринларда Республика ташхис маркази деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий халқ таълими бошқармалари деб юритилади) ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Психологик хизматнинг фаолияти умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) педагог ва тиббиёт ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

 

2-боб. Психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари

 

5. Психологик хизматнинг мақсади ўқувчиларни, ота-оналарни, педагогик жамоани психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг фаол ижтимоий мослашуви ва уларнинг ёш даврлари бўйича ривожланишида психологик ва психосаматик саломатлигида учрайдиган оғишларнинг олдини олиш ва бартараф этишга ёрдам бериш, узлуксиз таълим жараёнида ўзлигини англаши, индивидуал психологик хусусиятлари, шахсий имкониятлари ва қобилиятларини намоён этишлари учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш (психодиагностик фаолият, сўровнома, маслахат бериш орқали)дан иборат.

6. Психологик хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

психологнинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларни бажариш ва ўз устида доимий ишлаш;

педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни яратиш
ва қўллаб-қувватлаш, жамоа аъзоларининг ҳиссий-эмоционал ҳолатларини, шахслараро муносабатларни ва зиддиятли хатти-ҳаракатларни коррекциялаш, уларнинг психологик маданиятини юксалтириш;

ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси, улар хулқидаги мойилликлар, шахснинг оилага ва жамиятга мослашуви, ижтимоий ва эмоционал муаммолари бўйича педагог ходимлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотларига аниқ тавсиялар бериш, улар билан психологик тренинг, суҳбат, маслаҳатлар ташкил этиш;

ижтимоий муаммолари, хулқида салбий таъсирларга мойиллиги мавжуд ўқувчиларни психологик кузатиб бориш, уларнинг хулқ-атвор мотивларини ўрганиш, таълим муассасасининг ижтимоий муҳитига мослаша олмаслик ҳолатларини коррекциялаш, уларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ахборот-психологик хуружларнинг хавфи, интернетнинг салбий таъсири, ёшлар тарбиясига хавф солаётган “оммавий маданият”нинг кириб келиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича психологик тавсиялар бериш;

ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий ривожланишини кузатиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва психологик-педагогик ташхис қилиш орқали уларнинг таълим-тарбия жараёнига, ижтимоий-касбий муҳитга самарали мослашувига ёрдам бериш;

педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг психологик-педагогик билимларини оширишга кўмаклашиш;

ўқувчиларнинг қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда фан, касбга мойилликлари асосида тўғри олий таълим муассасаси ва касб танлашларига кўмаклашиш;

истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг индивидуал-психологик, физиологик хусусиятлари ва қизиқишларини ўрганиш, қобилиятларини намоён этишлари ва ривожлантиришлари учун психологик фаолият юритиш;

психологик хизмат фаолиятини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис, коррекцион-ривожлантирувчи, психопрофилактика ва психологик маслаҳат ишлари самарадорлигини ошириш;

турли ёш даврларида ўқувчиларнинг шахсий, ақлий ва ижтимоий ривожланишини психологик жиҳатдан кузатиб бориш, таълим-тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, уларнинг ақлий тараққиётида содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай салбий оғишларнинг олдини олиш;

илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида психологик-педагогик ташхис тизимига ахборот-коммуникация технологияларини самарали татбиқ этиш;

психология фани ютуқлари, инновацион психологик методика ва технологияларни таълим жараёни ҳамда психологик амалиётга татбиқ этиш.

 

3-боб. Психологик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари

 

7. Психологик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

психологик маърифат ва ташвиқот;

психологик-педагогик ташхис;

психологик профилактика;

психологик коррекция;

психологик маслаҳат;

фан ва касбга йўналтириш.

8. Психологик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагиларни назарда тутади:

а) психологик маърифат ва ташвиқот йўналишида:

ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига дастлабки
психологик-педагогик тушунчалар ва билимларни бериш;

ўсмир ёшидаги ўқувчиларга жинсий тарбия, оилавий муносабатлар ва соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар бериш;

ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув орқали педагог ходимлар
ва ота-оналарнинг психологик саводхонлиги ва компетентлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;

тўгарак машғулотлари, ёш психологлар клуби, ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар билан якка ва жамоавий шаклдаги суҳбатлар, маслаҳатлар, семинар-тренинглар ташкил этиш, турли хил йиғилишларда маърузалар билан чиқишлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали психологик билимларни бериб бориш;

б) психологик-педагогик ташхис йўналишида:

ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги иштироки, уларнинг ҳар бир ҳолат, воқеа ва ҳодисага муносабатини психологик-педагогик ташхисга оид янги методикалар асосида ўрганиш, таҳлил этиш ва керакли кўрсатмалар бериш;

ўқувчиларнинг қизиқишлари, мойилликлари, истеъдоди
ва иқтидоридаги асосий йўналишларни аниқлаш ва ривожлантириш;

таълим муассасасига қабул қилинган ўқувчиларнинг психологик мослашуви ва ривожланиш динамикасини, ўқувчиларнинг ўқишга тайёргарлик ҳолатлари, ўзлаштириши ва ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш, коррекцион машқлари орқали тўғрилаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

таълим муассасасининг кейинги босқичларига ўтган ўқувчиларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ўқув фаолияти, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикаси, шахс сифатлари, шахслараро муносабатлар шаклланишини кузатиб бориш, таҳлил этиш, коррекцион машғулотларни ташкил этиш;

психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар орқали ўқувчиларнинг фан ва касбий қобилиятлари, қизиқишлари ва фанни ўзлаштиришга бўлган мойилликларини аниқлаш, уларнинг онгли равишда касб танлашларига кўмаклашиш, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттиришлари учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар бериш;

ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд ҳамда фанларни ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан психологик-педагогик ташхислар, сўровномалар, суҳбатлар ўтказиш орқали муаммо турини аниқлаш, гуруҳлаш ва улар билан коррекцион ишларни олиб бориш;

в) психологик профилактика йўналишида:

ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

ўқувчиларнинг тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабатларида психологик шикаст етказувчи омилларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш;

ўқувчилар хулқ-атворидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмалар ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш;

саломатлиги жиҳатидан имконияти чекланган ўқувчиларни психологик қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

маҳаллий ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ота-оналар билан учрашувлар, суҳбатлар, семинар-тренинглар, дебатлар ва очиқ мулоқотларида психологик мавзуга оид тавсиялари билан иштирок этиш;

г) психологик коррекция йўналишида:

таълим олиш ва касб танлашда қийналаётган ўқувчилар, шахснинг мотивацион доираси билан боғлиқ муаммоларни ечишда индивидуал ва жамоавий коррекция ишларини олиб бориш;

етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг психологик реабилитациясини таъминлаш;

мутахассис сифатида ўқувчининг психологик ҳолатига оид маълумотларга муносабат билдириш, тарбиясида салбий ҳолатлар мавжуд бўлган ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш;

таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ҳамда қизиқишларини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал пассивлигини коррекциялаш;

индивидуал ёки жамоавий тартибда ота-оналар ва педагог ходимларни жалб этган ҳолда ўйин, мулоқот, суҳбат, тренинг, машқ ва машғулотлар шаклида тадбирларташкил этиш;

д) психологик маслаҳат йўналишида:

ўқувчиларнинг индивидуал ривожланишидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича барча таълим жараёни қатнашчиларига маслаҳатлар бериш;

ўқувчиларга таълим олиш, келажагини аниқлаш, тенгдошлари ва ёши катталар билан муносабатларидаги муаммоли ҳолатлар юзасидан маслаҳатлар бериш;

ўқувчиларнинг психик ривожланиш хусусиятлари, шахс сифатида шаклланиши, шахслараро муносабат мақоми, уларнинг ёш, жинс, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича амалий маслаҳатлар ташкил этиш;

е) фан ва касбга йўналтириш йўналишида:

ўқувчиларга турли касблар, ихтисосликлар, мансаб лавозимлари, танланган касбни, ихтисосликни эгаллаш мумкин бўлган таълим муассасалари ҳамда касбнинг инсонга, унинг жисмоний, психологик
ва шахсий сифатларига, саломатлигига қўядиган талаблари ҳақида маълумотлар бериш;

ўқувчиларнинг билиш (ўқув предметларига, фанга) ва касбий (касбларга, мутахассисликларга) қизиқишларини, касб танлаш мотивлари
ва касбий режаларини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

ўқувчиларга уларнинг индивидуал хусусиятлари ва меҳнат бозори талабларини, таълим олиш ҳамда келгусида ишга жойлашиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда касб ва таълим муассасасини танлашга кўмаклашиш;

ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини, касбларга қизиқиш, меҳнатсеварлик, ишчанлик ва масъулиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш.

 

4-боб. Психологик хизмат фаолиятини ташкил этиш

 

9. Таълим муассасасида психологик хизмат муассаса директорининг буйруғига мувофиқ ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 1-3 штат бирлигидан иборат таркибда ташкил этилади.

Психологик хизмат битта ходимдан ортиқ таркибда ташкил этилганда улардан бирига психологик хизмат раҳбарлиги юклатилади.

10. Психологик хизмат ходими тегишли равишда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими билан келишган ҳолда таълим муассасаси директори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Психологик хизмат ходими билан меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаси тузилади.

Психологик хизмат ходими лавозимига қўйиладиган малака талаблари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
томонидан белгиланади.

11. Таълим муассасаларида психологик хизмат назорати бевосита таълим муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.

Психологик хизмат ходимлари таълим муассасасининг педагогик жамоа билан биргаликда ўқувчиларнинг психологик ҳолати, муассасанинг психологик муҳити, коррекцион-ривожлантирувчи ва профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши, касбга йўналтириш ва ташхислаш фаолияти учун масъулдирлар.

12. Психологик хизмат ходимининг ўз фаолиятини амалга ошириши таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига ҳамда ўқув дастури
ва режасида белгиланган дарс машғулотлари ўтказилишига халақит бермаслиги лозим.

13. Таълим муассасаларида психологик хизмат ходими учун ҳафтасига 40 соатли иш тартиби жорий этилади.

14. Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан психологик хизмат ходимининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

15. Психологик хизмат ходимлари малакасини ошириш умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари учун тегишли ҳудуддаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида ҳар уч йилда камида бир марта бепул амалга оширилади.

16. Психологик хизмат ходимларининг фаолияти умумий ўрта таълим муассасаларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методист-психологлари томонидан, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методист-психологларининг фаолияти тегишли равишда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик ташхис бўйича методистлари томонидан, ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик ташхис бўйича методистлари фаолияти Республика ташхис маркази томонидан назорат қилиб борилади.

17. Психологик хизмат ходимларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасаси уставига амал қилиш;

ўқувчилар томонидан ўқув дастурларининг муваффақиятли ўзлаштирилишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш;

ўқувчилар, ота-оналар ва педагогларга таълим ва тарбия вазифалари бўйича консультация (маслаҳат) бериш;

ўқувчиларда хулқ оғишларини бартараф этиш борасида профилактик, ривожлантирувчи ва коррекцион ишларни амалга ошириш;

психологик диагностика ишларини ўтказиш; ўтказилган диагностик методикалар натижалари бўйича шахсий маълумотлар банкини шакллантириш;

ота-оналар ва педагогик жамоанинг психологик маданиятини ошириш тадбирларини ташкил этиш;

мактаб педагогик кенгашларида, директор хузуридаги йиғилишларда, тиббий-педагогик консилиумларда иштирок этади;

психологик этика тамойилларига амал қилиш.

18. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида психологик хизмат ходимларининг методик бирлашмалари, ҳудудий халқ таълими бошқармаларида методик кенгашлар ташкил этилиши мумкин.

19. Психологик хизматнинг фаолияти умумий ўрта таълим муассасаларида Республика ташхис маркази томонидан тасдиқланган намунавий иш режа асосида ташкил этилади.

20. Психологик хизматнинг иш режаси таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида намунавий иш режага мувофиқ тасдиқланади.

21. Психологик хизматнинг ташкилий, илмий-методик ва дастурий таъминоти тегишли равишда Республика ташхис маркази бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

5-боб. Психологик хизмат ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

22. Психологик хизмат ходими қуйидаги ҳуқуқларга эга:

таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш;

ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

таълим муассасаси ходимлари учун белгиланган барча кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланиш, жамоат бирлашмаларига сайлаш ва сайланиш;

ўқувчилар, ота-оналар, шунингдек таълим муассасаси ходимлари билан олиб бориладиган ишларнинг муайян йўналишларини мустақил шакллантириш;

таълим муассасаси раҳбариятидан ўзининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини талаб қилиш;

таълим муассасаси раҳбарияти билан келишган ҳолда синфдаги ва синфдан ташқаридаги машғулотларда ҳамда бошқа тадбирларда ўқувчиларнинг хулқ-атвори ҳамда индивидуал хусусиятларини, уларнинг ўқишга ва педагог ходимларга бўлган муносабатларини ўрганиш мақсадида иштирок этиш;

дарс машғулотлари, маънавий-тарбиявий тадбирлар ва спорт мусобақаларини кузатиш, таҳлил қилиш, ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари билан танишиш, зарур таклиф ва маслаҳатлар бериш;

таълим муассасасининг педагогик ва методик кенгашларида иштирок этиш, ўз йўналиши бўйича таклифлар бериш;

психологик-педагогик ташхисга оид янги методикалар
ва дастурларни ишлаб чиқишда, тажриба-синовдан ўтказишда қатнашиш, уларни амалиётга жорий этишда иштирок этиш;

таълим муассасаси раҳбариятининг қонун ҳужжатларига зид равишда берилган топшириқ ва кўрсатмаларини бажармаслик;

ўқувчиларнинг ҳаёти ва фаолиятига доир турли ишчи гуруҳлар
ва комиссиялар ишида ўз ихтиёрига кўра қатнашиш, фикрлар билдириш, уларда қабул қилинган қарорлар устидан юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилиш;

давлат ва нодавлат ташкилотларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўқувчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан илтимосномалар бериш.

Психологик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

23. Психологик хизмат ходими қуйидагиларга мажбур:

халқаро психологлар кодексига, психологик этика тамойилларига амал қилиш;

таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш
ва ўқувчиларни психологик таъсирлардан ҳимоя қилиш;

ўзининг касбий кўникмалари ва маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш ҳамда белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориш;

психологик-педагогик ташхис натижаларини тўғри расмийлаштириш, ташхис натижалари бўйича асослантирилган тавсиялар бериш;

фаолиятини иш режаси асосида ташкил этиш, амалга ошириш, иш режасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва муассаса маъмуриятига тақдим этиш;

психологик маърифат, ташхис, психопрофилактика,
коррекцион-ривожлантирувчи, маслаҳат тадбирларини сифатли ташкил этиш ва муддатларига риоя қилиш;

таълим жараёни иштирокчиларининг шахсий маълумотлари ҳамда ташхис натижаларига оид маълумотларни ошкор этмаслик.

Психологик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.

 

6-боб. Психологик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш

 

24. Психологик хизмат ходимларига иш ҳақи миқдорлари (лавозим маошлари) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Таълим муассасаси директори психологик хизмат ходимларини рағбатлантириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан устамалар, қўшимча ҳақ белгилаши мумкин.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

26. Психологик хизматнинг тўғри ташкил этилиши ва фаолият юритиши бўйича жавобгарлик таълим муассасаси директорига юклатилади.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил
___ ________даги
___ -сон қарорига 2-илова

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати (кейинги ўринларда психологик хизмат деб юритилади) ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Психологик хизмат ходимларининг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тасарруфида умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги талаблар асосида ўрганилади.

3. Қуйидагилар психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

касбий малакаси, тренинг машғулоти ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган психологик хизмат ходимларини рағбатлантириш;

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.

4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

5. Таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимлари беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

Бундан ташқари, юқори малакаси ва самарали меҳнатининг натижасига кўра психологик хизмат ходими ўз аризаси ва таълим муассасаси раҳбарининг тавсиясига асосан навбатдан ташқари биринчи ёки олий малака тоифасини олиш учун аттестацияга жалб этилиши мумкин.

Психологик хизмат ходимини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш охирги аттестацияга нисбатан камида икки йилдан кейин амалга оширилади.

Психологик хизмат ходимларининг аттестациясини ташкил этиш
ва ўтказиш ушбу Низомга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган таълим муассасалари психологик хизматининг олий маълумотли ходимлари ўтказилади.

7. Ишга янги қабул қилинган психологик хизмат ходимлари бир йилдан сўнг, олий таълим муассасаларини битириб, биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

8. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги психологик хизмат ходимлари иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

9. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йилда аттестациядан ўтказиладиган психологик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб юритилади) тақдим этади.

Давлат инспекцияси ҳар йили 20 январга қадар психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексига тақдим этади.

Аттестациядан ўтиш муддати келган психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жадвали тақдим этилган кундан эътиборан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.

11. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади ва психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.

12. Аттестацияга доир ташкилий масалалар таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

13. Аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш ишлари аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш
ва аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, иккинчи, биринчи, олий малака тоифадаги ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор психологик хизмат ходимлари учун тест (ёзма, ижодий иш) синовларини ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан, психологик хизмат ходимларининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар топширилишини таъминлашдан иборат.

Аттестацияни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексига, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юбориш орқали амалга оширилади.

 

2-боб. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестация
комиссияларини тузиш

 

14. Психологик хизмат ходимлари асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади.

Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида ишлаётган ва асосий иш жойи бўйича бошқа таълим муассасасида психологик фаолият билан шуғулланмайдиган психологик хизмат ходимлари ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасаси бўйича аттестацияга жалб этилади.

15. Психологик хизмат ходимларининг малака тоифалари таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганида сақланади.

16. Психологик хизмат ходимлари олий маълумоти, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда диплом деб юритилади) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликлари бўйича аттестациядан ўтади.

17. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг аризаси, таълим муассасасининг раҳбари томонидан берилган тавсиянома (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган бўлса), паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома, сўнгги бир йил давомида ўтган тренинг машғулотларининг таҳлиллари, очиқ машғулотлар ўтганлиги, эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар тўпланади.

18. Психологик хизмат ходимлари аттестацияси халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари аттестация комиссиялари ва тегишли олий тълим муассасаларидаги аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

19. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида (кейинги ўринларда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) олий малака тоифасига талабгор психологик хизмат ходимлари аттестациясини ўтказиш учун халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

20. Қуйидагилар халқ таълими бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психологик хизмат ходимлари аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали психологик хизмат ходимларига сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда психологик хизмат ходимларини сертификатлар билан таъминлаш.

21. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психологик хизмат ходимлари аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари буйруғи билан тасдиқланади.

22. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали психологик хизмат ходимларига сертификатлар олиш учун халқ таълими бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.

23. Аттестациядан ўтувчи психологик хизмат ходимлари аттестация комиссиялари таркибига киритилмайди.

24. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестация ушбу Низом талабларига ҳамда аттестация жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.

 

3-боб. Аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш ҳамда таълим олганлик тўғрисидаги маълумотларга қўйилган талабларни белгилаш

 

27. Аттестация икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда – аттестациядан ўтувчиларнинг мутахассислиги бўйича малака синови натижалари, психологик маҳорати ва меҳнати самарадорлиги ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

иккинчи босқичда – аттестация комиссиялари томонидан психологик хизмат ходимларининг хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади ва берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.

28. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:

а) психологик малакаси – дарсларни психологик томондан таҳлил қилиш, очиқ машғулотлар ўтганлик, психологик хизматни ташкил этиш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаш, тавсия этилган илғор психологик услуб ва технологияларни қўллай олиш;

б) меҳнати самарадорлиги – таълим олувчилар ва аттестациядан ўтувчининг туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва турли мусобақалардаги иштироки, мазкур тадбирларга ўқувчиларни психологик тайёрлашда қўшган ҳиссаси ҳамда ўз йўналиши бўйича эришган ютуқлари;

в) мутахассислиги бўйича малака синовлари – дипломида кўрсатилган таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича ўтказиладиган тест синови натижалари;

г) хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари.

29. Психологик хизмат ходимларининг аттестация натижалари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ психологик хизмат ходимларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

30. Биринчи ва олий малака тоифали мазкур малака тоифаларига талабгор психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда психологик хизмат ходимига нисбатан “Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси туширилсин”қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Психологик хизмат ходимлари аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра қатнашмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.

31. Биринчи ва олий малака тоифадаги ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор психологик хизмат ходимлари учун тест материаллари мазмунини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Биринчи ва олий малака тоифадаги ҳамда мазкур малака тоифаларига талабгор психологик хизмат ходимлари учун тест материалларини нашр этиш ва мазкур жараённи ўтказиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

32. Иккинчи малака тоифасига даъвогар психологик хизмат ходимларининг тест синовларини ўтказиш тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

33. Аттестация комиссияси психологик хизмат ходимларининг психологик малакаси, меҳнати самарадорлиги ҳамда мутахассислиги бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади
ва тегишли қарор қабул қилади.

34. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

35. Аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) олий малака тоифадаги психологик хизмат ходими баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси сақлансин;

75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифасига туширилсин;

б) биринчи малака тоифадаги психологик хизмат ходими баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси берилсин;

75 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси сақлансин;

65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифасига туширилсин;

в) иккинчи малака тоифадаги психологик хизмат ходими баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси берилсин;

65 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси сақлансин;

60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтмади, мутахассис малакатоифасига туширилсин;

г) мутахассисмалака тоифасидаги психологик хизмат ходимибаҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси берилсин;

60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтди, мутахассисмалака тоифаси сақлансин;

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса –“Аттестациядан ўтмади, мутахассисмалака тоифасига мувофиқ эмас.

36. Аттестация комиссияси мутахассис малака тоифасига эга бўлган  психологик хизмат ходими бўйича Аттестациядан ўтмади, мутахассис малака тоифасига мувофиқ эмас қарорини қабул қилса, улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Аттестация комиссияси қайта аттестацияга жалб этилган психологик хизмат ходими бўйича Аттестациядан ўтмади, мутахассис малака тоифасига мувофиқ эмас қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

37. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса “аттестациядан ўтмади” деган қарор қабул қилинади.

38. Психологик хизмат ходимлари аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

39. Психологик хизмат ходими узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан мутаносиб равишда “Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси туширилсин” ёки “Аттестациядан ўтмади, мутахассис малака тоифасига мувофиқ эмас” қарори қабул қилинади.

40. Аттестация комиссияси қарори ушбу Низомга3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари
ва котиб томонидан имзоланади.

41. Аттестация комиссияси қарори асосида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси психологик хизмат ходимининг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.

42. Психологик хизмат ходимларининг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.

43. Аттестация комиссиясининг қарорига кўра иккинчи, биринчи
ва олий малака тоифасига эга бўлган психологик хизмат ходимларига ушбу Низомга
5-иловага мувофиқ шаклдаги психологик хизмат ходимларининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб юритилади) аттестация ўтказилганидан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.

Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади.

44. Сертификат қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланиб, унда ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлади. Сертификат бланкалари Давлат инспекцияси буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Давлат белгиси давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси босмахонасида тайёрланади.

45. Давлат инспекцияси бошлиғи, халқ таълими бошқармалари
ва
тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ва таълим муассасалари раҳбарлари сертификатларнинг ҳисоби, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.

46. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг психологик хизмат ходимларига тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:

тартиб рақами;

психологик хизмат ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

сертификатнинг серияси ватартиб рақами;

сертификат берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси
ва тартиб рақами;

сертификатни берган комиссиянинг номи;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.

47. Психологик хизмат ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси сертификат асосида белгиланади.

48. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган психологик хизмат ходимларига мутахассис малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

Ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилида бўлган психологик хизмат ходимларига иш фаолиятига қайтганида таътилга чиқиш санасига қадар амалда бўлган малака тоифаси бўйича бир йил давомида ҳақ тўланади.

49. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис малака тоифаси бўйича ҳақ тўланаётган психологик хизмат ходимлари навбатдаги аттестацияга охирги сертификатида кўрсатилган малака тоифаси бўйича жалб қилинади.

50. Сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

51. Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга янги қабул қилинган психологик хизмат ходимларига ёхуд олий таълим муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган психологик хизмат ходимларига қуйидаги тартибда малака тоифаси берилади:

бакалавр даражасига – мутахассис малака тоифаси;

магистр даражасига эга, шунингдек олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли психологик хизмат ходимларига иккинчи малака тоифаси (мазкур малака тоифаси аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин);

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига эга бўлган психологик хизмат ходимларига олий малака тоифаси (мазкур малака тоифаси аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин).

 

4-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш

 

52. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган психологик хизмат ходимлари аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

53. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида психологик хизмат ходимларининг аризаларини кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда халқ таълими бошқармаларида ташкил этилади.

54. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

55. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

56. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

57. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

58. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

59. Мурожаат этувчи психологик хизмат ходими апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

60. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

61. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи психологик хизмат ходимига ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

 

5-боб. Якунловчи қоидалар

 

62. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

63. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидагинизомга
1-илова

 

Психологик хизмат ходимларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

1. Кейинги йилда аттестациядан ўтиш муддати келадиган психологик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этиш.

 

2. Аттестациядан ўтиш муддати келган психологик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексига киритиш.

 

3. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишликомплекси.

Ҳар йили
1 декабрга қадар

 

 

 

 

 

Ҳар йили
20 январга қадар

 

 

 

 

Ҳар йили
20 февралга қадар

2-босқич

1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларида аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш.

 

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш..

Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат инспекцияси.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари.

Ҳар йили март ойида

3-босқич

Психологик хизмат ходимларининг тренингва машғулот ишлари, меҳнати самарадорлиги, малака синови натижаларини таҳлил қилиш, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш ва тегишли қарор қабул қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари.

Ҳар йили май-июнь ойларида

4-босқич

Аттестация комиссияларининг қарорига кўра иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига эга бўлган психологик хизмат ходимларига сертификат топшириш.

Давлат инспекцияси, халқ таълими бошқармалари ва олий таълим муассасалари аттестация комиссиялари.

Ҳар йили июнь-июль ойларида

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга
2-илова

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати
ходимларининг аттестация натижаларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

1.

Тренинг ва машғулот ишлари

жами
100 балл

а)

машғулотларнинг психологик таҳлиллари учун (ўқув йили давомида):

30 балл

 

34 та ва ундан ортиқ машғулот таҳлил қилинганда

30 балл

 

21-33 та ва ундан ортиқ машғулот таҳлил қилинганда

20 балл

 

11-20 та ва ундан ортиқ машғулот таҳлил қилинганда

10 балл

б)

тренинглар ўтганлиги учун (ўқув йили давомида):

30 балл

 

учва ундан ортиқ тренинг машғулоти ўтилганда

30 балл

 

икки мартатренинг машғулоти ўтилганда

20 балл

 

бир мартатренинг машғулоти ўтилганда

10 балл

в)

психологик хизмат йўналишидаги фаолиятни ташкил этишда илғор ва интерфаол усуллардан фойдаланганлиги

20 балл

г)

психологик хизмат йўналишидаги методик таъминотнинг мавжудлиги

20 балл

2.

Меҳнат самарадорлиги

жами
100 балл

а)

семинарлар (2 ва ундан ортиқ семинар машғулоти ўтилганда)

20

б)

давра суҳбатлари (3 ва ундан ортиқ давра суҳбати ўтилганда)

5

в)

ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олиб борилган индивидуал ишлар

10

г)

психологик-педагогик ташхис, психокоррекция ва касб-ҳунарга йўналтиришга оид амалга оширилган ишлар

20

д)

конференциялардаги маърузалар билан иштироки, иш фаолиятига киритган янгиликлари

10

е)

муаллифлик иш қўлланмаларининг мавжудлиги

20

ж)

малака ва маҳоратини оширганлиги

10

з)

психологик хизмат йўналишидаги меъёрий ва иш ҳужжатларнинг мавжудлиги

5

3.

Мутахассислиги бўйича малака синови

жами
100 балл

 

40 та саволдан иборат тест саволларига жавоб берганлиги учун

100 балл

 

ҳар бир саволга берилган тўғри жавоб учун

2,5 балл

4.

Хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларни аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари

жами
100 балл

а)

хорижий тилларни билганлиги учун:

30 балл

 

тинглаб тушунса ва тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса, оғзаки эркин мулоқот қила олса

30 балл

 

тинглаб тушунса ва тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса

20 балл

 

содда матнларни ўқий олса, ўзи ҳақида маълумот бера олса

10 балл

б)

ахборот-коммуникация технологияларини билганлиги учун:

30 балл

 

интернет ресурслари, мультимедиа воситалари ва маҳсулотларидан мақсадли фойдалана олса ва офис дастурлари ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

30 балл

 

офис дастурлари (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса

20 балл

 

компьютер тузилиши ва имкониятларини билса, офис дастурларидан (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) фойдалана олса

10 балл

в)

ижтимоий-сиёсий билимларни эгаллаганлиги учун:

40 балл

 

жаҳонда ва республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса

40 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса

30 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса

20 балл

 

республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан қисман хабардор бўлса

10 балл

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-илова

 

____________________________________ комиссиясининг 20 __ йил “___” _________ куни бўлиб ўтган йиғилиши

(комиссия номи ёзилади)                                     ____-сон қарори

 

Раислик қилувчи:      __________________________________    комиссия раиси

Иштирок этганлар:    __________________________________    комиссия раисининг ўринбосари

_________________________________       комиссия аъзоси

 

 

Т/р

Таълим муассасасининг рақами ёки номи

Психологик хизмат ходимининг

Амалдаги малака тоифаси

Мутахассислиги бўйича малака синови балли

Психологик малакаси балли

Меҳнати самарадорлиги балли

Суҳбат натижаси балли

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори

Аттестация натижаларига кўра берилган малака тоифаси

фамилияси

исми

отасининг исми

.

                     

.

                     

.

                     

.

                     

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-илова

__________________________________________________________
(республика, вилоят, туман (шаҳар) номи)
__________________________________________________________
(таълим муассасасининг
рақами ёки номи)

 

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ
___________________________________________________________
(психологик хизмат ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

 

Туғилган йили, куни ва ойи _____________________________________________________

Маълумоти

_________________________________________
(таълим олган муассасасининг номи)

______________________________
(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича ________________________________________________________________________

   

(таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

Илмий даражаси ёки илмий унвони ________________________________________________________
 

Педагогик стажи ___________________________________________________________________________
 

Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими бўйича иш стажи _____________ йил;шу жумладан мазкур таълим муассасасида ____________ йил

 

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти _____________________________________ ___________________________________________________________________________________

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)

 

Мукофотлари ______________________________________________________________________________
 

Комиссия қарори __________________________________________________________________________

   

(тўлиқ ёзилади)

 

 

Комиссия раиси

Комиссия раисининг ўринбосари


 

Комиссия котиби

Комиссия аъзолари


 

_______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

 

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)


 

____________
(имзо)

 

 

____________
(имзо)

 

____________
(имзо)

 

____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)

 

________ йил ___ ______________
(йил, кун ва ой кўрсатилади)

Умумий ўрта таълим муассасаларининг психологик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-илова

Психологик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида
СЕРТИФИКАТ

 

 

Серияси ________ № _______________

 

 

 

Ушбу сертификат______________________________________________________________
___________________________________________________________________________ га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

 

____________ йил “____” _____________ да ўтказилган _____________________________
________________________________________________________________ йиғилишининг

(комиссия номи ёзилади)

 

_____________-сон қарори асосида ______________________________________________
______________________________________________________________________ бўйича

(таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги сўз билан ёзилади)

 

_____________________________________________________________________ берилди.

(малака тоифаси ёки лавозими сўз билан ёзилади)

 

 

Комиссия раиси         _________________________________                  _______________

(фамилияси, исми, отасининг исми)                                                               (имзо)

 

 

 

М.Ў.

 

 

Қайд рақами ____________________________

(тарқатиш дафтарига қайд этилган

рақам ёзилади)

 

20 ___ йил “____” __________________

Общие предложения

3012