ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9405 Министерство обороны Республики Узбекистан 23/10/2019 07/11/2019 0

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-9405

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги кириш темир йўлларининг доимий шайлигини сақлаш, ҳарбий ташишни тезкор
ва сифатли ташкиллаштириш ҳамда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий моддий-техник таъминоти базасига қарашли Яланғоч темир йўл бекати билан туташган умумий узунлиги 1206,97 погон метр бўлган кириш темир йўлини (кейинги ўринларда объект деб юритилади) “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти объектни белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини таъминлансин.

3. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти объектни фойдаланиш учун доимий шай ҳолатда сақланишини таъминлансин.

4. Мазкур фармойиш бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фармойиши лойиҳасига
ИЗОҲ ХАТИ

 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда умумий узунлиги
31 212,77 погон метр бўлган жами 26 та кириш темир йўллари (подъездной железнодорожнный путь) мавжуд бўлиб, ушбу кириш темир йўлларининг 25 таси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфида.

Кириш темир йўлларини керакли даражада таъмирлаш ва бутлигини сақлаб туриш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа мутахассисларининг мавжудлиги сабабли темир йўллар орқали ҳарбий қисмларга келтириладиган ҳарбий техника ва юкларни
ўз вақтида қабул қилиб олишда юқорида кўрсатилган кириш темир йўлларида белгиланган вазифалар муаммоларсиз ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
27 январдаги 68-ф сонли фармойишига асосан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар посёлкасида жойлашган умумий майдони 8 543 гектар бўлган объект Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Қабул қилинган объект ичида 2001 йил 31 декабрда қурилиб фойдаланишга топширилган умумий узунлиги 1206,97 п.м. кириш темир йўли мавжуд бўлиб, ушбу кириш темир йўли Яланғоч темир йўл бекатига туташган. Кириш темир йўлининг техник ҳолати тегишли мутахассислар томонидан кўриб чиқилди ва қониқарли деб баҳоланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларга темир йўллар орқали етказиб берилаётган қурол-яроғ, техника ва бошқа ҳарбий юкларни ўз вақтида ва сифатли қабул қилиб олишни ташкиллаштириш мақсадида умумий узунлиги 1206,97 погон метр бўлган кириш темир йўлини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфига бепул ўтказиш тўғрисида фармойиш лойиҳаси тайёрланди.

 

 

Вазир Б. Курбанов

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

160