ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9396 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 23/10/2019 06/11/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9396

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан ___________ қабул қилинган

Сенат томонидан ___________ маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10,673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 156, 160, 161-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, №__, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 178-моддада:

биринчи қисмдаги “ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи – тўққизинчи қисмлар тегишинча учинчи – ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

тўринчи қисмиМонополияга қарши органнинг” деган сўзлардан кейин “ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларнинг” деган сўзлар билан тўлдирилсин”;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларнинг ходимлари фаолиятига аралашиш ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

бешинчи – ўнинчи қисмлар тегишинча олтинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу модданинг тўртинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш — 
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

2) 1781-моддада:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ваколатли органнинг ходимлари фаолиятига аралашиш ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.”;

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу модданинг биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, 1-сон, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

  1. 23-модданинг учинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
  2. 25-модданинг номи ва биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш
    ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари” деган сўзлар “
    Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
  3. 27-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгар бўлади.

Истеъмолчиларга товарларни (ишларни, хизматларни) яроқлилик муддати, сақлаш ва хизмат кўрсатиш муддатини бузган ҳолда реализация қилганлик –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, шунингдек уларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг қарори бир ой муддатда ихтиёрий равишда ижро этилмаганда, жарима маблағлари суд тартибида ундирилади.

Жарима солиш ишлаб чиқарувчиларни (ижрочиларни, сотувчиларни) йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди.

Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ҳақидаги талабларга жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат)лар туфайли истеъмолчиларга зарар етказилса, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.”.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги 723-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 186-модда; 2010 йил, № 9, 339-модда, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил,
№ 1, 3-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 24 май) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

  1. 13-модданинг учинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин”;
  2. 29-модда:

бешинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:

нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда;

реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима қўллайди”;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг қарори бир ой муддатда ихтиёрий равишда ижро этилмаганда, жарима маблағлари суд тартибида ундирилади”;

олтинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

еттинчи қисмидаги “Маъмурий жазо чораси” деган сўзлар “Тегишли жарима” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил,
№ 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472,
473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар,
№ 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда,
№ 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда,
№ 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда;
2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил,
№ 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда,
№ 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда,
№ 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар,
№ 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар,
№ 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 5 сентябрь) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 329-модданинг 31-бандидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — қўмита” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органларининг ҳудудий бошқармалари — агентлик” деган сўзлар билан алмаштирилсин”;

 

2) 330-модданинг 10-бандидаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — қўмита” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органларининг ҳудудий бошқармалари — агентлик” деган сўзлар билан алмаштирилсин”;

3) 3301-модда қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

“15) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги
ёки Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органларининг ҳудудий бошқармалари агентлик ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан”.

 

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

6-модда. Ушбу Қонуннинг 1, 2 ва 3-моддалари расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг             Президенти

 

 

 

 

 

Общие предложения

227