ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9184 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 16/10/2019 31/10/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-9184

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ

ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Қаттиқ фойдали қазилмалар  конларида йўлдош фойдали қазилмалар

ва йўлдош фойдали  компонентларни ўрганиш тартиби

тўғрисида”ги низомни  тасдиқлаш тўғрисида  

 

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қарор қилади:

1. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

        Раис                                                                                Б.Исламов

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ____________,

________-сон

 

 

 

 

 

 

               

 

 

 

 

 

 

 

 

      Ўзбекистон Республикаси  Давлат геология ва минерал

       ресурслар  қўмитасининг

                                                                2019 йил -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

 

Ушбу Низом қаттиқ фойдали қазилмалар конларини комплекс ўрганиш ва йўлдош фойдали қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентлар заҳираларини ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геологик-қидирув ишларини олиб боришда ягона талабларни белгилайди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси  (Давгеоқум) томонидан 1999 йил 23 июнда тасдиқланган “Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида бирга учровчи фойдали қазилмалар ва фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 17 июнда рўйхатга олинган, №751) ўрнига ишлаб чиқилган.

Низомга Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (ДЗК) томонидан тасдиқланган амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек қаттиқ фойдали қазилмалар конларини комплекс ўрганишга оид Ўзбекистон ва чет эл амалиётини ҳисобга олган ҳолда, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган.

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Йўлдош фойдали қазилмаларга (кейинги ўринларда – ЙФҚ) мустақил равишда саноат аҳамиятига эга бўлмаган, бироқ асосий фойдали қазилмани қазиб олишда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин бўлган минерал мажмуалари (тоғ жинслари, маъданлар) киради.

2. Йўлдош фойдали компонентларга (кейинги ўринларда – ЙФК) фойдали қазилма таркибидаги асосий фойдали қазилмаларни қайта ишлашда ажратиб олиш рентабелли бўлиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган минераллар, металлар, кимёвий элементлар ва уларнинг бирикмалари киради.

3. Йўлдош фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар, намоён бўлиш шаклидан ва ушбу кон учун асосий ҳисобланадиган фойдали қазилмалар ва компонентлар билан алоқасидан келиб чиқиб, шунингдек саноат томонидан уларни қазиб олиш (ажратиб олиш)га оид шартларига нисбатан, қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда 3 гуруҳга бўлинади.

4. 1-гуруҳга асосий фойдали қазилмаларни ўз ичига олувчи тоғ жинсларидаги мустақил қатлам, ётқизиқ ёки маъдан таналарини ҳосил қилувчи ЙФҚ киради.

Ўзбекистон конларидаги йўлдош фойдали қазилмаларга қуйидагилар мисол бўлади:

полиметалл ва флюоритли конларда – баритли маъданлар;

доломит таркибли карбонат жинсларидаги скарн-магнетитли конларда  – бруситли мармар;

кўмир конларида  – каолинлар;

калийли туз конларида – галитли тузлар.

Таркиби ва хоссалари билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (гиллар, суглинкалар, қум-шағал ётқизиқлари, туб тоғ жинслари ва б.) ёки бошқа мақсадлар учун яроқли бўлган турли хилдаги фойдали қазилмалар конларнинг қопловчи тоғ жинслари мазкур гуруҳга киради.

5. II гуруҳга бойитилиши чоғида алоҳида концентратларга ёки саноат маҳсулотига ажратилиши мумкин бўлган миқдорларда ўз минералларини ҳосил қилувчи ва уларни кейинчалик иқтисодий оқилоналик асосида ажратиб олинишига йўл қўядиган ЙФК киради.

Йўлдош компонентлар таркиби фойдали қазилма хилига ва маъдан турига боғлиқ. Қуйидагилар Ўзбекистон конларидаги II гуруҳга оид тавсифли йўлдош компонентлари ҳисобланади:

мис-порфирли конлар – молибденит, олтин;

полиметалли конлармис, кумуш, олтин, барит минераллари;

олтин-кварцли конларкумуш минераллари;

олтин-сульфид-кварцли конларкумуш, висмут, мис ва б. минераллари;

скарн-шеелитли конлар – молибденит;

кварц-вольфрамитли конлар – молибденит, висмутин, касситерит;

углерод-кремнийли сланецлардаги уран конлариқорасланецли тур») – камёб ер элементларининг оксидлари ва фосфатлари;

грейзен туридаги флюоритли конлар бериллий, топаз минераллари.

6. III гуруҳга II гуруҳнинг асосий ва йўлдош компонентлари минералларидаги турли хил аралашмалар (изоморф, механик, ўз минералларининг микроаралашмалари ва б.), шунингдек кўмир, ёнувчи сланецлар ва углеродли жинслардаги металли ва металл-органик бирикмалар киради. III гуруҳнинг асосий қисмини миқдорлари жуда оз бўлган турли қаттиқ фойдали қазилмаларда кенг тарқалган тарқоқ элементлар ташкил қилади. Фойдали қазилмани бойитиш чоғида ушбу компонентлар II гуруҳнинг асосий ёки бирга учровчи компонентлари концентратларида тўпланиб боради; концентратни қайта ишлаш пайтида ёки фойдали қазилмалардан металлургияда, кимё, энергетикада ва бошқа ишлаб чиқаришларда фойдаланиш пайтида эса – товар маҳсулотида ёки чиқиндиларда тўпланади.

Конларни («қумли» турдаги уран конлари) ер остида ишқорсизлантириш услубида ишлаб олиш бирга учровчи компонентлар эритмаларга ўтиши ва уларда асосий компонентлар билан бирга ажратиб олиниши мумкин.

III гуруҳга оид бирга учровчи компонентлар таркиби ҳам фойдали қазилма хилига ва маъдан турига боғлиқ.

Турли хилдаги фойдали қазилма конлари одатда III гуруҳнинг қуйидаги компонентларини ўз ичига олади:

мис-порфирли конлар – рений, теллур, селен, осмий;

полиметалли конлар – кадмий, индий, селен;

олтин маъданли ва олтин-кумушли конлар – теллур, селен;

углерод-кремний-сланецлардаги уран конлари – ванадий, молибден;

«қумли» туридаги уран конлари – рений;

ёнувчи сланец конлари – молибден, ванадий, никель, уран, камёб ер металлари ва б.;

кўмир конлари – германий.

 

II. ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ВА ЙЎЛДОШ

ФОЙДАЛИ КОМПОНЕНТЛАРНИ ЎРГАНИШ ВА

ЗАҲИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШГА ОИД УМУМИЙ

ТАЛАБЛАР

 

7. ЙФҚ ва ЙФКларни ўрганиш ва геологик-иқтисодий баҳолаш геология-қидирув ишларининг барча босқичларида ва конни ўзлаштириш жараёнида ҳам амалга оширилади.

8. Излаш босқичида, объектнинг асосий фойдали қазилмаларини ўрганиш билан бирга ЙФҚ ва ЙФКлар аниқлаб борилади; таркиби маълум конларга ўхшаган ҳолатларда саноат аҳамиятига эга бўлишлари мумкин. Улар аниқланганида ЙФҚ тури, ЙФК миқдорлари ва улар учраши мумкин бўлган шакллари аниқланади.

Маъданлашувнинг янги турлари аниқланганда, фойдали компонентларни алоҳида ажратиб олиш бўйича лаборатория тадқиқотлари олиб борилади. Р2 ва Р1 тоифадаги прогноз ресурслари баҳоланади.

9. Баҳолаш босқичида намуналаш, минералогик ва технологик тадқиқотлар натижалари бўйича аниқланган ЙФҚ ва ЙФКларнинг саноат аҳамияти дастлабки умумий геологик-иқтисодий баҳоланади.

10. Қидириб чамалаш босқичида ЙФҚ сифати, ЙФК концентрациялари, улардан асосий фойдали қазилмаларни бойитиш маҳсулотларига ажратиш ва олинган концентратларни қайта ишлаш чоғидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда конда аниқланган барча ЙФҚ ва ЙФКларни якуний геологик-иқтисодий баҳоланади.

11. ЙФҚ ва ЙФКларнинг конларни баҳолаш ва қидириб чамалаш босқичларидаги саноат аҳамияти техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланади; шу асосида объектнинг геологик мураккаблиги гуруҳидан ва ўрганилганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда уларнинг В, С1 ва С2 тоифалар бўйича захиралари ҳисобланади.

 

III. ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎРГАНИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР

 

12. ЙФҚларни ўрганиш асосий фойдали қазилмалар объектлари чегараларида амалга оширилади. Агар, ЙФҚлар қатламлари ва ётқизиқлари ушбу чегара ташқарисида ҳам тарқалган бўлса, илгари ўтказилган излаш ишлари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли масштабдаги геологик харитада, улар тарқалган майдонни кўрсатиш, уларни ўзлаштириш истиқболларини геологик баҳолаш ва саноат аҳамиятини аниқлаш учун кейинги ишлар йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш тавсия қилинади.

13. ЙФҚларни дастлабки геологик-иқтисодий баҳолаш ишлари излаш ва баҳолаш ишлари жараёнида ўтилган кон иншоотлари бўйича бажарилади.

Баҳолаш ишлари ЙФҚ захиралари, уларнинг сифати, ўрганилганлик даражаси, уларни вақтинчалик кондициялар лойиҳасини ишлаб чиқиш учун етарли бўлишини таъминлайдиган тадқиқот йўналишлари ва фойдаланиладиган ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.

Агар, геологик-иқтисодий баҳолаш ишлари ушбу фойдали қазилмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатса, мазкур фойдали қазилма турлари учун кўзда тутилган талабларга мувофиқ, уларнинг захираларини ҳисоблаган ҳолда қидириш-разведка ишлари амалга оширилади. Агар, ҳозирда ЙФҚлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги салбий баҳоланса, вақтинчалик кондициялар ТИАларида уларни ер қаърида сақлаб қолиш ёки, ажратиб олинган ҳолда эса, балансдан ташқари фойдали қазилмалар сифатида сақлаш имконияти ва зарурати баҳоланади.

14. Очиқ усулда қазиб олиниши мўлжалланган конларда қоплама жинсларидан фойдаланиш имкониятлари баҳоланади. Бунинг учун асосий фойдали қазилмаларни баҳолаш ва қидириб чамалашнинг жараёнда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин барча турдаги қоплама жинслар ўрганилади.

Улардан фойдаланиш имконияти, давлат стандартлари ёки техник шартлар билан тегишли хомашё турлари учун ўрнатилган кўрсаткичларни аниқлаш натижалари бўйича белгиланади.

Тадқиқотлар натижалари ижобий бўлганда, фойдаланиш учун яроқли бўлган қоплама жинсларнинг миқдори, сифатини дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилади, улардан фойдаланиш мумкин бўлган йўналишлар ва ҳажмлари аниқланади. Эҳтиёжи мавжуд (йўналиши ва фойдаланиладиган йиллик ҳажмлари) қоплама жинсларгина муфассал ўрганилади, қидириб чамаланади. Уларни ўрганиш мазкур турдаги фойдали қазилмалар турига доир захиралар таснифларини қўллаш бўйича йўриқномаларга истеъмолчи-корхонани кўзда тутилган муддатларга қидириб чамаланган захиралар билан таъминлайдиган чегараларда, ва очиш майдонларини жойлаштириш ва асосий фойдали қазилмани қазиб олиш навбатлари билан боғланишига мувофиқ амалга оширилади.

Қоплама тоғ жинсларидан фойдаланиш учун принципиал эҳтиёж мавжуд бўлмаганда, уларнинг потенциал захираларини баҳолаш асосий фойдали қазилма учун ўтилган кон иншоотлари билан ўрганилганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Қазиб олинган хомашё алоҳида тўкмаларда тўпланади. 

15. Бирга учровчи фойдали қазилмалар захиралари, белгиланган чамалаш кондицияларига мувофиқ, асосий фойдали компонентлар захиралари билан бир вақтда ҳисобланади. Захиралар ер қаърида, қазиб олиш ва қайта ишлаш чоғидаги йўқотишларни ажратиб ташламай, ҳисобланади. 

 

IV. ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ КОМПОНЕНТЛАРНИ
ЎРГАНИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

 

16. Асосий фойдали қазилмалар билан бир қаторда ЙФКларни ўрганиш, ҳисобга олиш ва саноатда ўзлаштиришга жалб қилиш, ер қаъридан фойдаланиш тўлиқлигини ва конларнинг иқтисодий потенциалини оширади, минерал хомашёни қайта ишлашнинг чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларини яратишга ёрдам беради.

 

17. ЙФК, уларнинг бойитиш, металлургия ёки кимёвий қайта ишлаш маҳсулотларидаги концентрацияси даражаси саноат аҳамиятига эга бўлганда, шунингдек ушбу маҳсулотларни кейинчалик қайта ишлаш технологияси уларни иқтисодий жиҳатдан рентабел бўлишини таъминлаган ҳолдагина, саноат аҳамиятига эга бўлиши мумкин.

ЙФКларнинг қайд этилган маҳсулотлардаги концентрация даражаси, уларнинг миқдорига, тақсимланиш тавсифига, фойдали қазилмаларда учраш шаклига, бойитиш ва кейинчалик қайта ишлаш жараёнида ўзини тутишига боғлиқ.

18. ЙФКни тўлиқ ўрганилишини ва уларнинг саноат аҳамиятини баҳолаш учун қуйидагилар зарур:

мазкур фойдали қазилма турида қандай бирга учровчи компонентлар мавжудлигини, уларни қандай шаклда учраши (ўз минералларини ҳосил қилган, қайта ишлашда бошқалар таркибига кирувчи), уларнинг қайси бири амалий қизиқиш уйғотиши мумкинлигини аниқлаш;

ЙФК фойдали қазилманинг турли саноат (технологик) тури, сортларидаги, шунингдек минераллардаги миқдорини ва уларни бир текис тарқалганлик даражасини аниқлаш, бирга учровчи ва асосий фойдали компонентлар миқдорлари ўртасидаги эҳтимолий корреляцион ва ўзаро боғлиқлигини аниқлаш;

хомашёни танлама қазиб олиш ёки қайта ишлаш имкониятини аниқлаш учун у ёки бу бирга учровчи бошқа компонент билан бойиган фойдали қазилма жисмларини ёки участкаларини ажратиш;

бойитиш ва қайта ишлаш маҳсулотларидаги ЙФК миқдорини, шунингдек уларни бойитиш маҳсулотларидаги минерал-ташувчилари миқдорини аниқлаш;

фойдали қазилмаларнинг саноат (технологик) турлари ва навлари учун ЙФКларни минераллар, бойитиш ва қайта ишлаш маҳсулотлари бўйича тақсимланиш балансларини тузиш;

қандай ЙФКлар бойитиш ва қайта ишлашнинг қайси маҳсулотларида санат аҳамиятига эга бўлиши мумкинлигаини аниқлаш; уларни ажратиб олишнинг технологик имкониятини ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.

19. Фойдали қазилмаларни ЙФКларга доир намуналаш асосий фойдали компонентларни ўрганиш учун ўтилган барча қидирув иншоотларида амалга оширилади. Комплекс маъданлар захираларини чегаралашда (шартли асосий компонент миқдори орқали) ҳисобга олинадиган ЙФКлар миқдори, барча оддий намуналарда, шунингдек тўлиқ кесишмаларда фойдали қазилманинг саноат (технологик) турлари ва навларини тавсифловчи гуруҳли намуналарда аниқланади. Бир саноат тури ёки навидан ташкил топган фойдали қазилма оралиқ қалинлиги катта бўлганда (10-15 м. дан ортиқ), улар бўйича бир нечта гуруҳланган намуналарни тузиш лозим. 

Асосий ва ЙФКлар текис тақсимланиш даражаси ўзаро яқин, улар орасида яқин корреляцион алоқа мавжуд бўлганда, алоҳида ҳисобланадиган блоклар, ҳисобланадиган қўшни блоклар гуруҳлари ёки алоҳида маъдан жисмлари доирасидаги маъданларнинг саноат (технологик) турлари ёки навларини тавсифловчи гуруҳли намуналарни тузишга йўл қўйилади. Шу билан бирга, ЙФКларни аниқлаш учун гуруҳли намуналарнинг барчаси, асосий компонентлар захираларини ҳисоблашда қатнашадиган барча оралиқлар материалларини, агар ЙФКларга доир намуналаш тўрини сийраклаштириш мақсадга мувофиқлиги исботланмаган бўлса, ўз ичига олиши зарур.

20. ЙФКлар таркиби, уларни топилиш шакллари, асосий ва бирга учровчи компонентлар миқдорлари орасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш, фойдали қазилманинг моддий таркибини ва табиий ва технологик тур (нав)ларини ўрганиш учун олинган махсус минералогик-технологик намуналарни тадқиқ қилиш чоғида амалга оширилади. Бундай намуналарни олиш ва ўрганиш асосан объектлардаги излаш ва баҳолаш ишлари чоғида амалга оширилади.

21. Маъданлардаги ЙФКлар миқдори таҳлил сезгирлигидан паст бўлганда, у минералогик-технологик намуналардан ёки тадқиқ қилинаётган минералнинг юқори миқдордаги лаборатория концентратларидан ажратиб олинган мономинерал намуналар бўйича аниқланади. Бу намуналарни олишда, тадқиқ қилинаётган минералнинг амалдаги барча тур ва генерацияларини намунага ажралишини таъминловчи бойитиш усулларидан фойдаланиш лозим.

Мономинерал намуна тадқиқ қилинаётган минералнинг камида 90%ни ўз ичига олиши зарур. Фойдали қазилманинг майда донадор, минераллар ўзаро зичликда аралаш ўсган минераллар турларида, намуналарни ҳар доим ҳам тоза олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, тадқиқ қилинаётган минерал миқдори лаборатория концентратида камида 50% бўлганда, ЙФКларни аниқлашга йўл қўйилади.

Мономинерал намуналардаги ЙФКларни аниқлашнинг асосий мақсади, уларни минераллар бўйича шаклларни тақсимланиш балансини тузишдан иборат. Шу мақсадда шунингдек маъданларнинг миқдорий ёкки ярим миқдорий таркибини аниқлаган ҳолда шлифлар ва аншлифлардаги минералларни микрозондлаш ишлари бажарилиши, бошқа замонавий усуллардан (рентген, дифрактрометрия ва б.) фойдаланиш мумкин.

22. Қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлашда кўплаб ЙФКлар (асосан тарқоқ элементлар) қайта ишланаётган хомашёда (маъданларда, концентратларда ва б.) оз миқдорларда бўлса ҳам металлургия ва кимёвий қайта ишлаш маҳсулотларида тўпланади. Ушбу ЙФКлар, таҳлиллар билан аниқланган ҳар қандай миқдорларда бўлса ҳам, ҳисобга олиниши зарур.

23. ЙФКларнинг бойитиш маҳсулотлари бўйича тақсимланиши ва уларнинг ушбу маҳсулотлардан ажратилиш даражаси, олинган технологик намуналар материалларида, фойдали қазилма бойитилишини тадқиқ қилиш жараёнида белгиланади.

ЙФКларни фойдали қазилмани бойитиш чоғидаги ўзини тутиши конларни баҳолаш босқичида асосан кичик технологик ва лаборатория намуналарида, қидириб чамалаш босқичида – йирик лаборатория, шунингдек, ярим саноат, тажриба-саноат намуналарида (фойдали қазилманинг минералогик таркиби мураккаб бўлганда ёки янги минерал хомашё турида) ўрганилади. Ўзлаштирилаётган конни қўшимча қидириб чамалашда, минерал хомашёни саноат шароитларида бойитиш маълумотлари ҳисобга олинади.

24. Ҳар бир ЙФК учун бойитиш маҳсулотлари бўйича тақсимланиш баланси тузилади; унинг фойдали қазилмадаги умумий миқдори, бойитилишда алоҳида маҳсулотларга ажралиши, ушбу компонентнинг асосий компонентларнинг товар концентрациясидаги ёки алоҳида концентрациядаги миқдорлари аниқланади; ҳар бир ЙФКнинг бойитиш жараёнидаги йўқотилиш сабаблари аниқлаштирилади.

25. Ҳар бир ЙФКнинг, минерал хомашёни ёки улардан олинган концентратларни металлургия ва кимёвий қайта ишлаш жараёнидаги ўзига хос хусусиятини ўрганиш, унинг якуний товар маҳсулотидаги, ярим маҳсулот ва қайта ишлаш чиқитларидаги миқдорини белгилаш, саноат ёки ярим саноат технологик тадқиқотлар жараёнида амалга оширилади. 

Агар, бундай тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса, минерал хомашёни қайта ишлашнинг қўлланилаётган ёки саноатда ўзлаштирилаётган энг самарали металлургик ёки кимёвий қайта ишлаш технологияси маълумотларидан фойдаланилади.

Ушбу маълумотлар асосида ҳар бир ЙФК учун қайта ишлаш маҳсулотлари бўйича тақсимланиш баланси тузилади, йўқотилишлар сабаблари аниқланади, бир йўла якуний товар маҳсулотига ажралиши ҳисобланади.

26. ЙФКнинг комплекс маъданларда, уларнинг бойитиш маҳсулотларида (чиқитларда), металлургик ва кимёвий қайта ишлашлардаги миқдорлари тасдиқланган усуллар бўйича, мажбурий назорат таҳлиллари билан текширилган ҳолда, миқдорий спектрал, кимёвий ва таҳлиларнинг бошқа усуллари билан аниқланади.  

Кўпгина ЙФКлар учун (асосан, тарқоқ элементлар учун) асосий фойдали қазилмалар маъданларидаги, уларнинг бойитиш маҳсулотлари, металлургик ва кимёвий қайта ишлашлардаги миқдорининг миқдорий баҳолаш ишончлилигини пасайтирадиган даражадаги жуда озлиги тавсифлидир. Бундай ҳолларда ЙФК таркибларини ишончли баҳолаш учун ички ва ташқи назорат аниқлашларининг миқдори, асосий аниқлашлар сонидан 10-20%ни ташкил этиш керак, бунда ўрганилаётган ҳар бир ЙФК учун ҳар бир миқдорий синф бўйича 30 тадан кам бўлмаган ички ва 30 дан кўп ташқи назорат аниқлашлари бажариши  лозим. 

27. II ва III гуруҳлардаги ЙФК захиралари, асосий фойдали қазилмаларни ўз ичига олувчи балансдаги ва балансдан ташқари захиралари чегараларида алоҳида ҳисобланади. ЙФКларни у ёки бу тоифаларга киритиш, уларнинг ўрганилганлик даражаси, тарқалиш тавсифи, намоён бўлиш шакллари ва бойитиш технологияларига қараб аниқланади.   

28. Баҳолаш натижалари бўйича ЙФК захиралари асосан С2 тоифа  бўйича, қисман (муфассаллаштириш участкаларида) етарлича маълумотлар  бўлганда С1 тоифа бўйича ҳисобланади..

29. Конларни қидириб чамалашда фойдали қазилманинг В ва С1 тоифалардаги захиралари чегараларидаги ЙФК захиралари, қоида тариқасида, С1 тоифа  бўйича ҳисобланади., Агар фойдали қазиламлар уларнинг намоён бўлиш шакли ва технологик хоссаларини ўрганлиганлиги ушбу бирга учровчи компонентларни якуний товар маҳсулотга ажратиб олишнинг оқилона схемасини таъминловчи қайта ишлашнинг принципиал технологик схемасини ишончли танлашга имкон берса, шунингдек, агарда фойдали қазилмада бирга учровчи ва асосий компонетларнинг тарқалиш даражалари бир текис ҳамда унинг у ёки бу компонентларга доир намуналаш тўлиқлиги бир хилда бўлган ЙФК захиралари В тоифага киритиш мумкинки.

Асосий ва бирга учровчи компонентлар тарқалишининг бир текислиги ўзаро яқин бўлганда ва, хусусан, уларнинг миқдорлари орасида аниқ корреляциялар аниқланганда, йўлдош компонентларни аниқлаш учун намуналанадиган кесишмаларни миқдорини қисқартириш мумкин. Йўлдош компонетларга намуналаш тўрини сийраклаштириш имкониятлари ҳар бир алоҳида ҳолатларда, геологик-қидирув ишлари жараёнида белгиланади.

Йўлдош компонентлар тақсимланиши, кескин нотекис бўлганда, уларнинг захиралари тоифаси С2 тоифагача пасайтирилиши мумкин, бу эса, ушбу компонентларни бир йўла ажратиб олиш ва саноат баҳосини беришга тўсиқ бўлиб ҳисобланамайди.

30. III гуруҳдаги ЙФКлар захиралари, уларнинг тарқалиш  хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда одатий (оддий ёки гуруҳли намуналар таҳлилларининг маълумотлари бўйича) ва айрим махсус усуллар билан (лаборатория минерал концентратлари бўйича, корреляциялаш усули ва б.) ҳисобланади.

31. Асосий фойдали қазилмаларнинг концентратларида тўпланган III гуруҳдаги ЙФКлар учун, геологик (ялпи) захиралар билан бир қаторда ер қаърида, ушбу концентратларга ўтувчи минераллардаги захиралар (ажратиб олинадиган) ҳам ҳисобланади. 

Ажратиб олинадиган захираларни ҳисоблаш фойдали қазилмаларни  технологик тадқиқ қилишда олинган концентратлар таҳлилларининг маълумотлари бўйича, ёки тўлиқ кесишишдаги ёки бўлмаса фойдали қазилманинг алоҳида жисми оралиқларидаги фойдали қазилманинг саноат (технологик) турлари ва навларини тавсифловчи лаборатория шароитларидаги гуруҳли намуналардан олинган концентратлар бўйича  ўтказилади. Шунингдек, бирга учровчи компонентларни ажратиб олинадиган захираларини мономинерал намуналар, ёки асосан тадқиқ этилаётган минералдан таркиб топган лаборатория концетратларининг таҳлиллари маълумотлари  бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин.  

Ер остида ишқорсизлантириш усули билан уран конини қазиб олишда ЙФКнинг ажратиб олинадиган захиралари (ураннинг захиралари билан бирга маҳсулдор эритмага ўтувчи захиралар) қазиш ишлари технологиясида қабул қилинган, уни инобатга олган ҳолда, уларни ажратиб олиш коэффициенти бўйича ҳисобланади. Ажратиб олиш коэффициенти  геотехнологик тадқиқотлар ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш маълумотлари бўйича аниқланади.

32. Давлат баланси томонидан ЙФКларнинг ер қаъридаги III гуруҳга оид геологик (ялпи) захиралари, агар ўз ичига уларнинг концентратларини (маҳсулдор эритмаларини) товар махсулотига иқтисодий жиҳатдан рентабелли тарзда ажратиб олган ҳолларда ҳисобга олинади.

33. ЙФКларни комплекс ўрганиш ишлари, бирга учровчи компонентларни корреляция усулида ҳисоблаш имкониятларини асослаш учун асосий фойдали компонент ва ЙФКни намуналаш натижаларига статистик ишлов  бериш билан биргаликда олиб борилиши керак. Статистик ишлов беришдан аввал алоҳида ЙФКлар ва асосий фойдали компонентнинг орасидаги, у ёки бу бирга учровчи компонентни асосий фойдали компонент минералига кўпроқ боғлиқлигини ифодаловчи геокимёвий боғлиқликни минералогик тадқиқ қилиш маълумотлари бўйича аниқлаш ишлари бажарилиши лозим.

Ушбу ҳар бир жуфт компонентлар учун фойдали қазилманинг маълум технологик турини (навини) тавсифловчи бир хил намуналар бўйича корелляция коэффциенти ҳисобланади.

Аҳамиятга молик корреляция мавжуд бўлганда, асосий компонент миқдоридан келиб чиққан ҳолда бирга учровчи компонент миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган, регрессия тенгламаси ҳисобланади. 

Намуналаш натижаларига статистик ишлов бериш, шунингдек ЙФК ҳисобланган захираларининг тоифасини аниқлаш ва ушбу компонентларга доир намуналаш тўрининг зичлигини асослаш учун ҳам бажарилиши мумкин. Ушбу мақсадда, уларнинг бир хил ва ўша оддий ёки гуруҳли намуналар бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдорларининг вариация коэффициентларини таққослаш йўли билан асосий ва бирга учровчи компонентларнинг бир текисда тарқалиш даражалари қиёсланади.

 

V. ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ВА ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ КОМПОНЕНТЛАРНИ ГЕОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАР

 

34. Каттиқ фойдали қазилмалар конларини геологик-иқтисодий  баҳолашда асосийлар билан бир қаторда, ЙФҚларни қазиб олиш ва фойдаланиш ҳамда минерал хомашёни асосий компонентлар ва ЙФКлар билан бирга қайта ишлаш чоғида ажратиб олишнинг мақсадга мувофиқлик масаласи ҳал қилиниши зарур.

 

35. Баҳолаш ишларининг натижалари бўйича фойдали қазилмалар  конларини геологик-иқтисодий баҳолаш ва вақтинчалик кондицияларини ишлаб чиқишда аниқланган ЙФКларнинг эҳтимолий саноат аҳамияти ва уларни кейинги қидириб чамалаш чоғида ўрганишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳам аниқланади. 

36. Фойдаланиш учун яроқли бўлган қоплама тоғ жинслар учун қидириб чамалашнинг мақсадга мувофиқлиги, асосий фойдали қазилмага доир вақтинчалик кондициялар лойиҳасида ёки истеъмолчининг, хомашёдан фойдаланиш йўналишлари мавжудлигини, унинг сифати ва захираларини  инобатга олган ҳолда алоҳида лойиҳада асослаб берилади. 

37. Доимий қидириб чамалаш кондицияларини техник-иқтисодий асослашда ва асосий фойдали қазилмаларнинг захираларини ҳисоблаш учун уларнинг параметраларини белгилашда қазиб олишдаги ва ЙФҚнинг эҳтиёжга эга бўлган қисмини қазиб олиш ва фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги инобатга олинади; шу жумладан фойдаланилиши кўзда тутилган қоплама тоғ жинсларни ҳам.

Шу билан бирга, очиқ қазиб олиш чегарасида ётувчи ва асосий қазиб олинувчи фойдали қазилма билан фойдаланишга мўлжалланмаган ЙФҚлар учун, хомашёнинг кондиционлигининг сақлаб қолишни ҳисобга олиган ҳолда, уларни алоҳида тўплаб бориш имкониятлари кўриб чиқилади ва асосланади. Бу учун керакли харажатлар ҳисобланади.

38. Конни қидириб чамалашнинг мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асослашда унинг саноат қийматини оширувчи ЙФКларни ажратиб олиш имкониятлари ҳисобга олинади. Энг кўп ўрганилган ЙФКлар захираларини ҳисоблаш учун вақтинчалик қидириб чамалаш кондициялари ишлаб чиқилади.

39. Асосий минерал хомашёга доимий қидириб чамалаш кондицияларида, конни қидириб чамалаш натижалари бўйича техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича саноатда ўзлаштириш учун ЙФКларнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади ва захираларни ҳисоблаш тартиби белгиланади.  

40. ЙФКларнинг саноат аҳамиятининг асосий мезонлари бўлиб бозор эҳтиёжи, уларни минерал-хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларидан ажратиб олишнинг ишлаб чиқилган технологик схемасининг мавжудлиги ва ушбу маҳсулотлардан иқтисодий жиҳатдан оқилона асосда ажратиб олишни таъминловчи тўпланиши даражалари ҳисобланади. ЙФКлар билан бойиган фойдали қазилмаларни алоҳида қазиб олиш имконияти ҳисобга олинади. 

41. Қидириб чамалашга доир доимий кондицияларни ТИАда минерал-хомашёни қайта ишлашнинг қайси бир маҳсулотларидан алоҳида ЙФКлар рентабелли даражада ажратиб олиш мумкинлиги акс эттирилган бўлиши зарур. Мустақил концентратлардан бўлгани каби ва асосий компонентлар концентратларида ҳам тўпланиши мумкин бўлганлардан ажратиб олинадиган компонентлар учун, ушбу компонентларни кейинчалик ажратиб олиш учун у ёки бошқа концентратлар олишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги аниқланади.

Алоҳида ЙФКларни ажратиб олишнинг технологик имкониятлари тавсифланиши лозим; шунингдек, уларни ажратиб олишнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи техник-иқтисодий ҳисоблар (махсус цехлар ва қурилмаларларга киритиладиган капитал маблағларни, уларнинг қопланишини аниқлаш, ЙФКларни ажратиб олишнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоб-китоби) келтирилиши лозим.

Бунда II гуруҳдаги ЙФКлар учун мустақил концентрат ва саноат маҳсулоти ёки асосий компонент концентраторига ажратишнинг принципиал технологик имкониятлари тавсифланиши зарур. III гуруҳга оид ЙФКларнинг ажратиб олишни мақсадга мувофиқлиги ва иқтисодий самарадорлиги, уларни металлургик ва кимёвий қайта ишлаш чоғида ажратиб олиниши тўғрисидаги амалдаги маълумотлар ёки замонавий илғор технологиялар билан ТИА кондицияларида қабул қилинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланади.

42. ТИАда шунингдек, ушбу фойдали қазилма учун зарарли аралашма бўлиб саналган ёки қайта ишлашда атроф-муҳитга зиён келтирадиган компонентларнинг миқдорлари ва учраш шаклини аниқлаш лозимлиги ҳам  белгиланади. 

43. ЙФКлар захираларини ҳисоблаш учун қидириб чамалаш  кондициялари параметарлари асосланади. Кондицияларнинг параметрлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

фойдали қазилманинг ҳар бир технологик тури учун - балансдаги ёки балансдан ташқаридаги захиралар сифатида ҳисобланиши лозим бўлган ЙФКлар рўйхати;

асосий компонентнинг миқдорига келтиришда инобатга олинадиган ЙФКлар минимал миқдорлари, ўтказувчи коэффициентлар;

маъданларнинг технологик турларида, ҳисоблаш блокларида ёки фойдали қазилманинг алоҳида жисмларидаги ЙФКлар минимал миқдорлари, агар ушбу компонентларни ажратиб олиш мақсадида фойдали қазилмани алоҳида-алоҳида қазиб олиш ва қайта ишлаш техник жиҳатдан амалга ошириш мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлса;

ЙФКларнинг ялпи (геологик) ва ажратиб олинадиган захираларини ҳисоблашнинг қўшимча шартлари: оддий ёки гуруҳли намуналардаги тмиқдорлари, минераллар ва концентратлардаги миқдорларига бўйича, умуман кон бўйича, фойдали қазилманинг алоҳида жисмлари бўйича, фойдали қазилманинг технологик турлари бўйича, ҳисоблаш блоклари бўйича;

ЙФКлар захираларини балансдан ташқарига киритиш шартлари.

44. Қаттиқ фойдали қазилма конларини саноатда ўзлаштиришнинг техник-иқтисодий асослашда, ЙФКдарни ажратиб олишдан кўриладиган қўшимча иқтисодий самара ҳисобга олинган бўлиши керак, шу жумладан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда  фойдаланиш учун яроқли бўлган маъданни саралаш чиқитларини ҳам. Иқтисодий ҳисоб-китобларда ҳар бир ЙФКнинг фақат ажратиб олиниши мумкин ва эҳтиёжи мавжуд бўлган захиралари қисмларигина ҳисобга олинади. 

45. Фойдали қазилмалар қазиб олинаётган конларда, зарур бўлганда ЙФК захираларини қайта ҳисоблаш учун 2014 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 228-сонли “Фойдали қазилмалар  захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ ҳолда эксплуатацион кондициялар қўлланилади.

46. Кон бўйича илгари ҳисобга олинган ЙФҚларни ажратиб олиш иқтисодий самарасиз бўлганда, уларни ер қаърида ёки махсус тўкилмаларда  сақлашнинг имкони бўлса, уларни балансдан ташқарига киритишни асослаш, БУФКлар учун эса – уларни тўлиқ ёки, асосий фойдали қазилмани қазиб олинишига қараб, пропорционал равишда ҳисобдан чиқариш лозим.

 

 

VI. ТЕХНОГЕН ҲОСИЛАЛАР (АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЧИҚИНДИЛАРИ) НИ ЎРГАНИШГА ОИД ТАЛАБЛАР

 

47. Ер қаъридан фойдаланиш тўлиқлигини ошириш, минерал-хомашёни қайта ишлашни кам чиқиндили ва чиқитсиз технологиясини яратиш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришидан олиб қўйиладиган ерлар  ўлчамини камайтириш, ҳамда атрофдаги табиий муҳит шароитини муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида тавсия қилинган технологик схема  бўйича минерал-хомашёни қайта ишлашда олинадиган асосий ишлаб чиқариш чиқиндиларидан саноатда фойдаланиш имкониятлари ўрганиб чиқилиши зарур.

48. Фойдали қазилма конларини қазиб олишда техноген ҳосилаларни шаклланиб боришига қараб, уларни табиий кўринишда ёки асосийлари каби бирга учровчи фойдали компонентлардан ҳам фойдаланиш имкониятлари ўрганилиши таъминланган бўлиши керак.

49. Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг ўрганилганлик даражаси, уларга эҳтиёж бор ёки йўқлигидан қатъий назар, уларнинг миқдори ва фойдаланишнинг эҳтимолий йўналишларини аниқланиши таъминлаши лозим. Шу билан бирга, тегишли меъёрий-услубий ҳужжатларга таянган  ҳолда, қамраб турган табиий муҳитга уларнинг таъсири баҳоланиши зарур.  

50. Табиий ҳосилалардан таркиб топган асосий ишлаб чиқариш чиқиндиларидан (тоғ жинслари тўкмалари, бойитиш чиқиндилари ва б.) фойдаланиш имкониятлари ЙФК ва ЙФҚларни ўрганишга доир талабларга мувофиқ равишда ўрганилади. Асосий ишлаб чиқариш чиқиндиларидан ёки улар таркибида жамланган компонентлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланганда ва уларнинг захираларига эхтиёж мавжудлигида, уларнинг захиралари асосий компонентлар билан бир вақтда, ўрнатилган тартибда тасдиқланади. 

51. Металлургик ёки кимёвий қайта ишлашда ёки минерал-хомашёдан энергетик фойдаланишда (шламлар, шлаклар, иллар, кеклар, қолдиқлар, куллар ва ш.к.) ҳосил бўладиган янги ҳосилалардан иборат чиқиндилардан фойдаланиш имкониятлари, ўтказилган технологик тадқиқотлар асосида минерал-хомашёни қайта ишлашнинг таклиф этилган технологик схемасига мос ҳолда, шунингдек ватанимиз ва хорижий корхоналарнинг ўхшаш таркибдаги минерал-хомашёларни қайта ишловчи корхоналар тажрибасини умумлаштирган ҳолда, аниқланади.  

52. Ишлаётган ёки илгари ишлаган корхоналарда тўпланиб қолган тоғ  жинслари тўкмаларини, бойитиш қолдиқлари, кимёвий ва металлургик  қайта ишлаш чиқиндиларини ҳамда минерал-хомашёдан энергетик фойдаланишни ўрганиш ишлари, агар улар қидириб-чамалаш ишларида махсус дастур (лойиҳа) бўйича бажарилмаган бўлса, юқорида баён этилган талабларни инобатга олган ҳолда ўтказилади.

 

 

VII. САНОАТДА ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ВА ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ КОМПОНЕНТЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАНГАНЛИГИ

 

53. ЙФҚ захираларини саноатда ўзлаштириш учун тайёрланганлиги, ушбу турдаги фойдали қазилмага захиралар таснифини  қўллаш бўйича йўриқномалардаги талабларга мос бўлиши лозим.

54. Саноатда ўзлаштириш учун тайёрланган конларда ЙФКларни  топилиш шакллари ва уни ўз таркибига олувчи фойдали қазилманинг технологик  хоссалари, ушбу компонентларнинг қидириб чамаланган захираларини саноат қийматини асослаш учун етарли даражада бўлиши зарур.

55. Қидириб чамаланган қаттиқ фойдали қазилма конларининг ЙФҚ ва ЙФКлар захиралари ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.

 

VIII.

ТАСДИҚЛАШ УЧУН ДЗКГА ТАҚДИМ ЭТИЛАЁТГАН ЙЎЛДОШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ВА КОМПОНЕНТЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

 

56. ЙФҚ ва ЙФКлар захираларини ҳисоблаш натижалари “Металл ва нометалл фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш бўйича материалларнинг таркиби, расмийлаштирилиши ва фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби тўғрисида йўриқнома” (ДЗК, 2015) талабларига биноан расмийлаштирилган, захиралари ҳисобланган ҳолда тузилган ҳисоботларга киритилади.

Захиралари ҳисоблаган ҳолда тузилган ҳисоботларнинг тегишли бўлимларида (жилдларида) қуйидаги масалалар мукаммал ёритилган  бўлиши лозим:

ЙФҚ ва ЙФКларни, шунингдек, минерал-хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларини намуналаш ва ўрганиш; ЙФҚ ва ЙФКларга доир таҳлилий ишларнинг сифати;

ЙФКларни фойдали қазилмада тарқалиш тавсифи, зоналлиги ва асосий компонентлар билан корреляцион боғлиқлигининг мавжудлиги, ЙФКлар билан бойитилган участкаларнинг мавжудлиги, ушбу участкаларда фойдали қазилмаларни ажратиб қазиб олиш ва қайта ишлаш имкониятлари;

ЙФКларни фойдали қазилмада минераллар, маъданларнинг саноат (технологик) турлари ва навлари ҳамда минерал-хомашёни қайта ишлаш маҳсулотида тақсимланиш баланси; ЙФКдарнинг ажратиб олишни саноатда қўлланиладиган оқилона технологик схемалари ёки тавсия қилинадиган янги схемалар;

тўкма тоғ жинслари, бойитиш қолдиқлари, металлургик ва кимёвий қайта ишлаш, энергетик ишлаб чиқариш чиқиндиларини таркиби ва миқдори, уларни қўллаш имкониятлари. 

ЙФҚ ва ЙФКларнинг қазиб олиш, шунингдек уларнинг  захираларини ҳисоблашни қабул қилинган услубини иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофлиги ҳақида асосланган хулоса келтирилади.   

57. ЙФҚ ва ЙФКлар учун тизимлаштирилган кўринишдаги асосий ва  назорат таҳлиллари жадваллари, кон иншоотлари ва блоклар бўйича ўрта миқдорларини ҳисоб-китоблари тақдим этилади. Жамланма жадвалларда фойдали қазилмаларни саноат (технологик) турлари ва навлари, захиралар тоифлари ва гуруҳлари бўйича ЙФҚ ва ЙФКларни ҳисобланган  захираларининг якуний рақамлари келтирилади. 

58. Чизма материалларда (планларда, профилларда ва б.) ЙФКга доир таҳлил қилинган оддий, миноминерал ва бошқа намуналар олинган жойлар кўрсатилади, шунингдек ушбу намуналарда ҳамда кесишишларда ва сортлар оралиқлари ЙФКлар миқдори кўрсатилади; ЙФҚ ва ЙФКларнинг захиралари ҳисобланган блоклар чегаралари туширилади. 

59. Ушбу Низомни амалга киритилиши билан Давгеолқўм томонидан 1999 йил 23 июнда тасдиқлаган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1999 йил 17 июнда 751-сон билан рўйхатга олинган “Қаттиқ фойдали қазилма конларида бирга учровчи фойдали қазилмалар ва компонентларни ўрганиш тартиби тўғридаги Низом” ўз кучини йўқотади.

Общие предложения

182