ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9129 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 16/10/2019 30/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий аҳволини янада яхшилаш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
ID-9129

Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи қарзларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ҳамда, сув таъминоти ва канализация корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарори қилади:

1. Сув таъминоти ва канализация корхоналари томонидан халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини ўз вақтида тўланмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2014-2015 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдидаги ҳудудий “Сувоқава” ДУКлар томонидан тўлаб берилмаган қарздорликлар 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар учун ҳисобланган ва тўланмаган жарималар 2-иловага мувофиқ;

Қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маржасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилмаган қарздорликлар 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзларини ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 1-ярмида вилоят “Сувоқава” ДУКлар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган қарздорликлар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошларида назарда тутилган умидсиз қарздорликлар, ҳисобланган пенялар ҳамда тўлаб берилган маблағларни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларига розилик берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан биргаликда сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилишни, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 997-ф-сонли фармойишининг
2 ва 5-бандлари ижросини таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж. А Қўчқоров
ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
М. Х. Салиев зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» «_________» даги

№____ сонли қарорига 1-илова.

 

 

 

2014-2015 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдидаги ҳудудий “Сувоқава” ДУК томонидан тўлаб берилмаган қарздорликлар рўйҳати.

 

 

Вилоят

“Сувоқава” ДУК

Қарздорлик суммаси (млрд.сўм)

Қарздорлик даври

1

Қашқадарё вилояти

7,12

2014-2015 йиллар учун

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» «_________» даги

№____ сонли қарорига 2-илова.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар учун ҳисобланган ва тўланмаган жарималар рўйҳати.

 

 

Вилоят

“Сувоқава” ДУК

Ҳисобланган
пенья (жарима) млрд.сўм

1

Андижон вилояти

0,118

2

Бухоро вилояти

0,423

3

Қашқадарё вилояти

7,513

4

Навоий вилояти

4,374

5

Самарканд вилояти

0,573

6

Сурхондарё вилояти

0,113

Жами:

13,114

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» «_________» даги

№____ сонли қарорига 3-илова.

 

 

Қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маржасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилмаган қарздорликлар рўйхати.

 

 

Вилоят

“Сувоқава” ДУК

Молия вазирлиги маржаси

(млрд.сўм)

1

Бухоро вилояти

0,074

2

Қашқадарё вилояти

1,2

3

Самарканд вилояти

0,088

Жами :

1,362

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» «_________» даги

№____ сонли қарорига 4-илова.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзларини ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил ва 2019 йил 1-ярмида вилоят “Сувоқава” ДУКлар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган қарздорликлар рўйҳати.

 

 

Вилоят

“Сувоқава” ДУК

Давлат бюджетидан тўланган қарздорликлар

(млрд.сўм)

2018 йил

2019 йил 1-ярми

1

Андижон вилояти

6,168

4,039

2

Бухоро вилояти

2, 696

5,989

3

Жиззах вилояти

1,297

3,013

4

Қашқадарё вилояти

6,071

5

Навоий вилояти

2,515

6

Самарканд вилояти

2,159

2,387

7

Сурхондарё вилояти

3,965

3,647

8

Сирдарё вилояти

0,977

1,420

Жами :

17,262

29,081

 

 

Общие предложения

253