ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9124 Хокимият города Зарафшан 15/10/2019 30/10/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлашга яъни тирбандликларни юзага келтирувчи ҳолатларни олдини олиш ва қўшимча равишда йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-9124

Зарафшон шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлашга яъни тирбандликларни юзага келтирувчи ҳолатларни олдини олиш ва қўшимча равишда йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олиб, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлашга яъни тирбандликларни юзага келтирувчи ҳолатларни олдини олиш ва қўшимча равишда йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан билдирилган фикр ва мулохазалар юзасидан тақдим этган таклифлари маъқуллансин.

2. Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Файзиев, шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Эргашев, Халқ дупутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияси А.Авизовларга:

Шаҳар худудидаги олиб ташланиши лозим бўлган йўл белгилари: 

         Шаҳарнинг “Баҳор савдо комплекси” МЧЖ буюм бозорига юк автомашиналарининг кириб чиқишини инобатга олиб “Геолог” кўчасига чиқувчи йўлга ўрнатилган 3.4 (Юк автомобилларининг ҳаракатланшини таъқиқловчи) йўл белгисини олиш;

         Шаҳарнинг “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 16 уйнинг олд қисмига ўрнатилган 3.1 (кириш таъқиқланган) йўл белгисини ушбу уй ҳамда махалла худудида автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда олиш;

         Шаҳар худудидаги қўшимча равишда ўрнатилиши лозим бўлган йўл белгилари:

         Шаҳарнинг “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди “Қурувчилар” ҳамда “Геологлар” кўчасидаги чорраҳада тирбандликни инобатга олиб Зарафшон қурилиш бошқармаси ётоқхонасининг олд қисмида автобекатдан “Геологлар” кўчасига борувчи йўлга 3.27 (тўхташ таъқиқланган) йўл белгисини ўрнатиш;

         Шаҳар “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини янгидан қуриб фойдаланишга топширилган “Фавворалар хиёбони”га аҳолининг келишини фуқароларнинг хавфсизлигини инобатга олиб, “Алишер Навоий” ҳамда “Халқлар дўстлиги” кўчаларидан Ғалаба кўчасига кириш йўлига 3.1 ҳамда 7.5.4 (кириш таъқиқланган ва амал қилиш вақти) йўл белгиларини ўрнатиш;

         Шаҳарнинг “Мустақиллик” кўчасидан “Марварид” кўчасига ўтувчи йўлга шаҳар аэропорти томонидан ҳаракатланувчи “Мустақилик” кўчасини автотранспортлар ҳаракатини кўплигини инобатга олиб 2.1 (асосий йўл) йўл белгисини ўрнатиш (“Мустақиллик” кўчаси тўлиқ имтиёзга эга “Марварид” кўчаси
2-даражали);

         Шаҳарнинг “Мустақиллик” ва “Зарапетьян” кўчалари ҳамда Томди тумани “Шарқ” массивига борувчи кўчаларидаги чорраҳада транспорт ҳаракатининг кўплиги, ахолининг серқатнов қисми эканлиги қолаверса йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш мақсадида ушбу чорраҳага замонавий светофор ўрнатиш;

Шаҳарнинг маркази бўлган ҳудудда спорт объектлари жойлашган бўлиб, куннинг кечки пайтларида аҳолининг қатновини инобатга олган ҳолда, “Марварид” кўчасидан марказга кириш қисми (“Олтин Водий” маданият уйи)га, “Алишер Навоий” кўчасидан марказга кириш қисми (шаҳар марказий стадионининг ён томонидан кириш йўли), шаҳар марказидаги Марказий кон бошқармаси “Ангар” спорт саройи олд қисмидаги кириш йўли ҳамда “Висол” тўйхонаси ён томонидаги кириш йўлларига ҳамда Марказий кон бошқармаси (Осиё ресторанидан ўтган жойга) 3.1 (кириш таъқиқланган) йўл белгиси ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (А.Авизов) ва шаҳар Ички ишлар бошқармаси (Ф.Эргашев) зиммаларига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                     А.Раджабов

Общие предложения

168