ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
9095 Агентство по развитию Президентских, творческих и специализированных школ при Кабинете Министров Республики Узбекистан 15/10/2019 30/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-9095

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4444-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт ускуналари, анжомлар, инвентарь ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ;

2020 – 2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси 3-иловага мувофиқ;

Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4034-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига тегишли Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 29 уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотларини туташ ҳудудлари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан Агентлик биносини таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар ажратсин ва 2020 йилда давлат экспертизасидан ўтган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги маблағларни ажратсин.

3. Белгилансинки:

Агентлик ва унинг бўйсунувидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар таълим ва маслаҳат хизматлари, интеллектуал мулк ҳуқуқлари, хорижий ходимлар билан таъминлаш бўйича шартномаларни тузиш юзасидан юридик шахсларнинг фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва ягона ижтимоий тўловлардан шунингдек шартнома асосида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг жисмоний шахслар даромад солиғидан ва ойлик иш ҳақи ҳисобидан ягона ижтимоий тўловлардан;

таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотлар ёки доимий муассаса орқали Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борадиган хорижий ташкилотлар Агентлик ва унинг бўйсунувидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари билан тузилган шартномалари асосида барча турдаги солиқлардан, шунингдек меҳнат шартномаси асосида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг жисмоний шахслар даромад солиғи ва ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловлардан озод этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда Агентлик буюртманомалари бўйича лойиҳа доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларига консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибига асосан юқори малакали ва малакали мутахассисларни Агентлик ва унинг бўйсунувидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга жалб этишда иш берувчининг рухсатнома ва чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олишидан озод этилсин.

6. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Агентлик ва унинг бўйсунувидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
___ ______  _______-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш
агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолияти
ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш
ва самарали амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

5. Агентлик ва унинг тузилмасига кирадиган муассасалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳри, бланкалари ва штампига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисоби рақамларига эга бўладилар.

6. Агентликнинг расмий номи:

давлат тилида:

тўлиқ номи – “Ozbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi” (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги);

инглиз тилида:

тўлиқ номи – Agency for the development of Presidential, creative and specialized schools under the Cabinet of Ministers of the Repuplic of Uzbekistan;

рус тилида:

тўлиқ номи – Агентство по развитию Президентских, творческих
и специализированных школ при Кабинете Министров Республики Узбекистан.

7. Агентликнинг юридик (почта) манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 29 уй.

 

2-боб. Агентликнинг тузилмаси

8. Агентлик тузилмаси қуйидагилардан иборат:

Агентликнинг марказий аппарати;

Президент мактаблари;

Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Эркин Воҳидов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ҳамда она тили
ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби;

Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб;

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб;

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати;

Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати (кейинги ўринларда Агентлик тузилмасидаги мактаблар деб юритилади).

9. Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) мавжуд. Уни шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари мазкур Низомнинг 10-бобида акс эттирилган.

 

3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг фаолиятини ягона шаклда мувофиқлаштириш, ривожлантириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар ва уларнинг фаолияти, ўқув режалари ва дастурларига тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани мукаммаллаштириш ва замон талаби билан уйғунлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги «O‘qituvchi» илмий-услубий нашриёт маркази билан биргаликда Агентлик тузилмасидаги мактаблар учун мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро ва миллий талабларга жавоб берадиган, янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланма ва адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг ўқув-тарбиявий жараёнида илғор таълим шакллари, замонавий ахборот технологиялари ва педагогик инновацияларни жорий этиш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг ўқувчиларида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, уларнинг маънавий-маърифий, ахлоқий, психологик, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада оширишга қаратилган илғор таълим шаклларини жорий этиш;

халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда Агентлик тузилмасидаги мактабларга педагогик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда чет тилларини ўқитишнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда таълим сифатини тизимли мониторингини олиб бориш учун илғор технологияларни қўллаш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш бўйича мониторинг олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш.

11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг ўқувчиларида ватанпарварлик, Ватанга беқиёс муҳаббат ва содиқлик туйғуларини, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан чуқур ҳурматни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёни сифатини оширади;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар битирувчиларининг давлат ва чет тилларини мукаммал билиши учун зарур шарт-шароитларни яратади;

Агентлик тузилмасидаги мактабларга малакали ва тажрибали, чуқур билимли ва маҳоратга эга, давлат ва чет тилларини, замонавий педагогик технологиялари ва ўқитишнинг инновацион услубларини мукаммал ўзлаштирган педагогларни жалб қилади;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар битирувчиларининг республика олий таълим муассасаларида таълим олишни давом эттиришлари учун зарур шарт-шароитларни, шу жумладан ихтисослаштирилган олий таълим тизимининг фаолият юритиши орқали керакли шароитларни яратади;

Президент мактаблари битирувчиларини етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киришига тайёрлайди;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар битирувчиларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, йирик компания ва бирлашмаларга ишга жойлашиши учун шароит яратади;

ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилган ҳолда талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар сонини кўпайтиради;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда миллий ва жаҳон адабиёти, мусиқа, кино, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва бошқа ижодий йўналишлардаги асарларга эга бўлган замонавий кутубхоналарни ташкил этади;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда ўқув-услубий жараённи автоматлаштиришни ва уларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни таъминлайди;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар ўқув жараёнига таълимнинг илғор шаклларини, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш мақсадида хорижий таълим ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар, уларнинг моддий жиҳозланиши, улардаги ўқув режалари, ўкув дарсликлари ва дастурлари учун ўрнатилган Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқади, мукаммаллаштиради ва тасдиқлайди;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда барча умумтаълим фанлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Агентлик тузилмасидаги мактабларни замонавий спорт зал, инвентарь, ускуна ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш, тайёрлаш ва нашр этиш билан боғлиқ ишларни 10-чи бандга мувофиқ олиб боради;

ўқувчиларнинг таълимда эришган ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг иштироки бўйича халқаро тажрибани ўрганади ва татбиқ этади;

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг ўқувчиларини турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этишини ҳамда хорижий маданий-маърифий сафарларини ташкил этади;

Агентликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб муассасаларнинг ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда уларнинг хизмат сафарлари ва стажировкалари, жумладан хорижий илмий текшириш, таълим ва бошқа муассасаларига юборишни ташкил этади.

 

4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарур ҳолларда, Агентликнинг ташкилий тузилмаси ҳамда Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;

истисно тариқасида, идоравий бўйсунувдаги муассасаларни ташкил этиш ва уларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, хорижий экспертларни ишга жалб қилиш;

Агентликнинг марказий аппарати, Агентлик тузилмасидаги мактаблар, шунингдек уларнинг ётоқхоналари харажатлари сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

идоравий мансуб муассасалар, шунингдек, уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш;

педагог кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилаш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларни ривожлантириш учун зарур сарф-харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий кредитлар, грантлар ва бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик, унинг идоравий мансуб муассасаларининг кўчмас мулки
ва бошқа турдаги мулкларини самарали бошқарувини ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;

Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялар ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича фаолиятни ташкил этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Агентлик қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

13. Агентлик:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиши;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар учун қабул қилинган Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назоратнинг юритилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаган ҳолда узоқ муддатли ва ҳар йилги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқилиши;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган муҳим кўрсаткичларга эришиш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этилиши учун жавоб беради.

 

5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

14. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

Агентликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ҳамда тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Агентлик ва унинг идоравий мансуб муассасалари фаолияти билан боғлиқ муҳим кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини ҳамда Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятини режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этиш бўйича таъсирчан тизимни яратиш ва мониторингини юритиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

Агентликка тааллуқли бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентликка ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

Агентликка тақдим этилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;

ўз ўринбосарлари, шунингдек, идоравий мансуб муассасалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик раҳбари ҳузурида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

марказий аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига бошқарув ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бошқа идоравий мансуб муассасалар тузилмаси ва низомларини тасдиқлаш, унда уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини назарда тутиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

15. Қуйидагилар Агентлик директор ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, таркибий бўлинмалар ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик қарорларининг, директор буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбарига киритиш;

Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлашда директорга таклифлар тақдим этиш, таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Агентлик раҳбари томонидан имзолаш (виза қўйиш) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;

Агентликка тақдим этилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколати доирасида тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш;

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари
ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

 

6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги

16. Директор:

Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Агентликнинг ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

17. Директор ўринбосарлари ва таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;

ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

 

7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

1-§. Агентлик раҳбарияти

18. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

19. Агентлик директори, унинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган
ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга
бўлади.

Агентлик директори ўз мақомига кўра вазирга, директорнинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, директорнинг ўринбосари эса – вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

20. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.

21. Директор Агентлик марказий аппаратининг ходимларини ва идоравий мансуб муассасаларининг биринчи раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

22. Директор идоравий мансуб муассасаларнинг низоми ва тузилмасини, шунингдек, уларнинг раҳбар ходимлари чекланган сонини ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.

 

2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентликнинг идоравий мансуб муассасалари билан ўзаро
ҳамкорлик қилиш тартиби

23. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентликнинг идоравий мансуб муассалари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан таъминланади.

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Агентликнинг идоравий мансуб муассасалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни идоравий мансуб муассасаларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) идоравий мансуб муассасаларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Агентликнинг идоравий мансуб муассасалари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Агентликнинг идоравий мансуб муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот, ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганилишини ташкил этади;

5) Агентликнинг идоравий мансуб муассасалари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир
чора-тадбирлар кўради;

6) Агентликнинг идоравий мансуб муассасаларидан тушган таклифларни кўриб чиқади.

3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

24. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

 

8-боб. Агентлик фаолияти ва унинг ходимлари самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

25. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланади.

26. Агентликнинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Агентликнинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

27Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

28. Агентликнинг марказий аппарати ҳамда идоравий мансуб муассасаларининг моддий-техник таъминотини ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, Жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

29. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

30. Агентлик ходимларига ойлик устамалар ва моддий рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар раҳбарият томонидан ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тўланади.

 

10-боб. Агентлик ҳузуридаги Жамғармасини шакллантириш

манбалари ва улардан фойдаланиш

31. Жамғарма юридик шахс мақомига эга эмас. Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан алоҳида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақлари, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳамда бошқа тижорат банклари ҳисоб рақамларида юритилади.

32. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмак кўрсатиш маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.

33. Жамғарма маблағлари қуйидаги йўналишларда фойдаланилади:

Агентлик тузилмасидаги мактаблар биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шу жумладан зарур ҳолларда уларни сотиб олиш, ижарага олиш хамда зарур ўқув устахоналари ва лабораториялари, спорт заллари, майдончалар ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этган ҳолда ўқув корпусларини кенгайтириш ишларини молиялаштириш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларни замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган меъёрлардан келиб чиқиб, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, компьютер техникаси, мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), алоқа воситалари, дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ва бошқа адабиётларни харид қилишни молиялаштириш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларда барча турдаги имтиҳонларни ўтказиш, ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш, таълим жараёнини юритиш билан боғлиқ бўлган хизматларини ихтисослашган хорижий ташкилотларга тўлаб бериш;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар учун мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро ва миллий талабларга жавоб берадиган, янгиланган ўқув режалари ва дастурларини яратиш, уларга мувофиқ ҳолда ўқув-методик қўлланма ва адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилиши;

Агентликка юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертларни ва чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни шартнома асосида ишлаши учун қўшимча транспорт, яшаш ва тиббий суғурта харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш ва жорий этиш;

бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва зарур анжомлар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар ўқувчиларининг турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;

Агентлик тузилмасидаги мактаблар ўқувчиларининг хорижий давлатларга маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши учун сафарларга юбориш;

Агентлик тузилмасидаги мактабларнинг ўқитувчи ва ходимларини малака ошириш, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши учун Республика миқёсида ва чет эл сафарларига юбориш;

Агентлик ва Агентлик тузилмасидаги мактаблар ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни молиялаштириш;

Агентлик ва Агентлик тузилмасидаги мактаблар ходимларини хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларда ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш хамда маҳаллий ва хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;

Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш.

Харажатлар сметасида кўзда тутилган бошқа оператив харажатларни молиялаштириш.

34. Агентлик ҳузуридаги Жамғармани шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.

 

11-боб. Агентликнинг ҳисобдорлиги

35. Директор Агентликнинг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.

36. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган Комплекс раҳбари Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича доимий фаолият мониторингини амалга оширади, Агентлик фаолияти самарадорлигига объектив баҳо беради.

37. Фаолият мониторинги ва баҳолаш натижаси якунлари бўйича Агентликнинг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.

 

12-боб. Якунловчи қоидалар

38. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

 

 

Общие предложения

371