ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8925 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 10/10/2019 24/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-8925

Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973-сон қарорининг 4-банддаги “Вазирлик” сўзидан кейин “ва тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган хусусий сектор (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосасига асосан)” деган сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                             Ш. Мирзиёев

Общие предложения

231