ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
891 Министерство юстиции Республики Узбекистан 09/10/2018 24/10/2018 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-891

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2013 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ____________________ зиммасига юклансин.

 

 

 

               Ўзбекистон Республикасининг

                                 Бош вазири                                                                                      А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг   
2018 йил _________ даги   
____-сонли қарорига       
ИЛОВА               

 

 

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш (доимий прописка ёки вақтинча (турган жойи бўйича) ҳисобга олинган) жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади”.

2. 13-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Вақтинча (турган жойи бўйича) ҳисобга олинган жойдан ариза билан мурожаат қилганда, доимий пропискадан ўтган жойи бўйича нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ҳақида маълумотнома”.

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 50-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек унинг жойлардаги органлари томонидан болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ва тўланган фуқаролар ҳақида маълумотлар электрон реестри юритилади”.

Общие предложения

836