ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8819 Хокимият Чиназского района 07/10/2019 22/10/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-8819

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан супсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур низомга мувофиқ супсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратиш тўғрисида:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 295 кишини ташкил этадиган 7 фоиз микдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун- 3 фоиз (8 киши);

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота- оналар учун -39 киши;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун -217 киши;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун-5 киши;

Чиноз туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун -14 киши;

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун-10 киши;

Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун -1 киши;

одам савдосидан жабирланганлар учун-1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2019 йилда ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилиши, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига такдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган микдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган такдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳқамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдикланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огохлантирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман хокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Захидов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлансин.

8. Чиноз туман ҳокимининг 2018 йил 22 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги №2210-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳоқимининг биринчи ўринбосари Ш. Мамажонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Мадиев

Общие предложения

136