ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8813 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 07/10/2019 22/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8813

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 августдаги ПФ–5787-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида аҳолининг, айниқса ёшларнинг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, спортда юқори натижаларга эришган ўқувчи ва талаба-ёшлар ҳамда уларнинг тренерларни муносиб рағбатлантириш, таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари нуфузини янада ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил ___ ___________даги

_____ - сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4306-сон қарорига 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига
2-ИЛОВА

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Фан номи

Ҳудуд

Мукофот жамғармаси

Молиялаштириш манбаси

Ўтказиш муддати

1.

Биология

Жиззах вилояти

1-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари

2-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 85 баравари

3-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари

Маҳаллий бюджетнинг режадан орттириб бажарилган қисми маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Октябрь

2.

Кимё

Фарғона вилояти

3.

Математика

Бухоро вилояти

4.

Физика

Хоразм вилояти

5.

Информатика ва ахборот технологиялари

Тошкент шаҳри

Ноябрь

6.

Жисмоний тарбия

* Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифлари асосида бошқа қўшимча фан олимпиадалари ташкил қилиниши мумкин.

Мазкур олимпиада ғолиблари ўқитувчилари тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг
80, 65 ва 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аввалги йил ўтказилган ҳудудлардан бошқа ҳудудларда ташкил этилади.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–3610-сон қарорида 7-банднинг бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Общие предложения

270