ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8757 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 04/10/2019 19/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-8757

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон Фармонига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек,
юқори малакали тренерлар, ҳакамларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ва методологиясини янгилаш, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарурий касбий тайёргарликни ошириш;

малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш;

юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини мунтазам янгилаб бориш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;

раҳбар ва педагог кадрларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;

тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш;

раҳбар ва педагог кадрларнинг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш, ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолияти самарадорлигини мунтазам ошириб бориш имкониятларини яратиш;

спорт соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида интенсив қайта тайёрлаш ва малака ошириш платформасини яратиш;

спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича олий маълумотли ҳамда ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш;

спорт мактаблари ҳамда спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан, хорижий адабиётлар фондини бойитиш, интенсив малака ошириш платформаси учун спорт соҳасига оид таълим ресурсларини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда спортнинг долзарб муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқотлар олиб боришни қўллаб-қувватлаш, илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни янада такомиллаштириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳаси фаолияти йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

3. Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) тузилмаси 1-иловага;

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) тузилмаси
2-иловага;

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолияти тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига зарурат бўлганда, белгиланган штатдаги ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Институт ва унинг филиаллари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Институт юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган таълим, илмий-методик ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

филиаллар Институтнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси саналади;

Институт ва унинг филиаллари ректори (директорлари), проректорлари (директор ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари, илмий ходимларига олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ва филиаллар ходимлари ҳамда педагог кадрларини лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш амалга оширилади.

5. Институт ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолияти
ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда спорт тиббиёти, диетологияси, фармакологияси, психологияси бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда малака ошириш курслари ўқув режа, дастурларини ишлаб чиқсин ва ташкил этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар) ва олий таълим муассасалари бўлган вазирлик
ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим муассасаларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этиб борсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

бир ой муддатда Институт ва филиалларнинг уставлари тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

икки ой муддатда Институт ва унинг филиалларида таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, профессор-ўқитувчиларга педагогик юклама ҳажмини белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда юқори малакали тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ҳамда методологиясини янгилаш, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январига қадар Институт ҳузурида “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)” ҳамда “Инсон касбий фаолияти психологияси (спорт фаолияти)” ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этиш чораларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган мақсадли илмий-техникавий дастурларни шакллантириш доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буюртмаси бўйича спорт турлари назарияси, услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;

2020 йилдан эътиборан Институт учун “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)” ҳамда “Инсон касбий фаолияти психологияси (спорт фаолияти)” ихтисосликлари бўйича таянч докторантурага қабул квоталарининг ажратилишини назарда тутсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2019 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Институт ва филиаллар фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларнинг “Таълим” соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса ушбу харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда назарда тутсин;

Институтга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини шакллантиришда Институт ва унинг филиалларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича ишлар белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 658-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 09/18/658/1705-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ.Набиев зиммасига юклансин.

 

 

                                            Ўзбекистон Республикасининг

                                                             Бош вазири                                                                                                                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _______даги

_____- сон қарорига 3-ИЛОВА

 

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш
ва малакасини
ошириш институти фаолияти тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари (кейинги ўринларда Институт ва унинг филиаллари деб аталади) мақомини, асосий функцияларини, ҳуқуқларини тартибга солади, шунингдек, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, тренерлари, тиббиёт ходимлари, спорт психологлари, жисмоний тарбия ва спорт клублари ҳамда бошқа спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини оширишини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Институтнинг расмий номи:

а) давлат тилида – Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

б) рус тилида Институт переподготовки и повышения квалификации специалистов в сфере физической культуры и спорта;

в) инглиз тилида Institute for retraining and qualifications enhancement of specialists in the field of physical culture and sport.

3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

4Институт тингловчилари кундузги, кечки ўқиш, масофавий ўқитиш шакллари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ўқитилади.

5. Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

6. Институт таълим муассасаси сифатида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ушбу йўналишда ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий
ва ташкилий-методик ишларни амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади.

7. Институт ва унинг филиаллари жойлашган жойи (почта манзили):

Институт Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 27-уй;

Нукус филиали – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, “Жана базар” МФЙ;

Самарқанд филиали – Самарқанд шаҳар, Чўпон-Ота кўчаси, 13 “А”-уй;

Фарғона филиали – Фарғона шаҳар, Истеъдод кўчаси, 3 “А”-уй.

 

2-боб. Институтнинг функциялари

 

8. Қуйидагилар Институтнинг асосий функциялари ҳисобланади:

а) жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида:

давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган малака талаблари асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун қўшимча ихтисослик бўйича (истисно тариқасида спорт тоифасига эга бўлган спортчилар учун) пуллик хизмат шаклида қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли интенсив, мақсадли таълим курсларини ташкил этиш;

вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда вазирлик тизимидаги республика ташкилот ва муассасаларининг раҳбар ходимлари лавозимларига кадрлар захираси бўйича инновацион тафаккурли, янгича фикрлайдиган, бошқарув асосларини ўзлаштиришга, раҳбарлик лавозимларини эгаллашга, меҳнат фаолиятини такомиллаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини масофавий шаклда ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларининг салоҳиятидан келиб чиқиб уларнинг касбий кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга кенг имконият яратишга йўналтирилган қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг кечки шаклини ташкил этиш;

ўқув-машғулот жараёнига, хусусан спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик ва ахборот технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

б) тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш йўналишида:

тренерларнинг танланган спорт тури бўйича касбий билим, кўникма
ва малакаларини уларнинг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни билиш даражаси ҳамда тайёрлаган спортчиларининг натижалари асосида аниқлаш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган спорт таълими муассасаларининг болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олий спорт маҳорати мактабларининг тренерларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш;

в) жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни ҳамда спорт таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш йўналишида:

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари
ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;

спорт таълим муассасалари учун спорт соҳасига оид ўқув адабиётларини яратиш борасида ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш;

юқори малакали тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари бўйича ўқув дастурлари методологиясини янгилаш;

ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан, хорижий адабиётлар фондини бойитиш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларига асосланган интенсив малака ошириш платформаси учун спорт соҳасига
оид таълим ресурсларини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни янада такомиллаштириш;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

г) филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга
ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш йўналишида:

филиалларнинг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий ҳамда хўжалик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

филиаллар тузилмасига вазирлик билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш, ваколати доирасида кафедра ва бўлимларни тугатиш, янгиларини ташкил этиш, тасдиқланган штат жадвали доирасида штат бирликларини
бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича филиалларни ривожлантириш чораларини кўриш;

д) спорт соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бориш, илмий
ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш йўналишида:

спортнинг долзарб муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқотлар олиб борилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда шарт-шароит яратиш;

илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

е) халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига тадбиқ этиш йўналишида:

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани, шунингдек, жаҳоннинг энг яхши спорт таълим муассасалари ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш;

миллий ва халқаро илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий маҳоратини ошириш дастурлари, методик тавсияномалар, қўлланмалар ҳамда илмий-методик ишланмалар билан таъминлаш;

хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари, тренерларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳамда институт ва филиалларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини, узлуксиз ривожлантириб бориш.

 

3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари

 

9. Институт ўзига юклатилган функцияларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш таълим мазмунини такомиллаштириш
ва самарадорлигини ошириш бўйича вазирликка таклифлар киритиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш йўналишлари учун дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар ҳамда услубий қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш;

институт ва филиаллар профессор-ўқитувчиларини илмий унвонларга тавсия этиш ва уларнинг илмий-тадқиқот мавзуларини муҳокама этиш ҳамда тасдиқлашга тавсия этиш, таянч докторантура шунингдек мустақил тадқиқотчилик фаолиятига зарурий шарт-шароитлар яратиш;

юқори меҳнат кўрсаткичлари учун Институт ва филиаллар ходимларини давлат ва идоравий мукофотлар билан мукофотлаш тўғрисида вазирликка таклифлар киритиш;

ҳамкорлик доирасида муаллифлик ишларини ишлаб чиқишга тажрибали мутахассислар, педагоглар ва ходимларни жалб қилиш (зарур бўлса шартномалар асосида);

қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари ўқув режа
ва дастурларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, семинарлар ва конференцияларда қатнашиш ҳамда илғор хорижий ўқитиш методикаларни ўрганиш учун тажриба оширишга юбориш;

институт тингловчиларига тегишли шарт-шароитлар яратиш ва маиший хизмат кўрсатиш;

ўз фаолиятини оммавий ахборот, шу жумладан Интернет тармоқларида кенг ёритиш.

Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга
ҳам эга бўлиши мумкин.

 

4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш

 

10. Институт ўз фаолиятида бевосита вазирликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

11. Институт ишларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор институтга раҳбарлик қилади.

12. Қуйидагилар институт ректорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

институт ва филиаллар фаолиятига, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар самарали ташкил этилишига умумий раҳбарлик қилиш;

ташкилотлар билан институт номидан шартномалар тузиш, институт манфаатларини ифодалаш, шунингдек, унинг фаолияти тўғрисида вазирликка ҳисоботлар тақдим этиш;

институт ва филиаллар иш режалари, ишчи ўқув режа ва дастурлари ҳамда илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлаш;

ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқариш ва ишончномалар бериш;

ходимларни рағбатлантириш, интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйилган давлат талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг ўқув жараёнига жорий этилишини таъминлаш;

институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни мувофиқлаштириш;

институтнинг ўқув-методик ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

институт ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш ҳамда ижросини назорат қилиш;

жамоада соғлом маънавий ва ижодий муҳитни шакллантириш чораларини кўриш;

институт ректори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Институтда ўқув ишларига – ўқув ишлари бўйича проректор, илмий-методик ишларига – илмий-методик ишлар бўйича проректор,
молия-иқтисодий ишлар бўйича – молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича проректор раҳбарлик қилади.

14. Институт ректори ва филиалларнинг директорлари ҳамда проректорлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан келишилган ҳолда Институт ректори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

15. Институт ва филиаллар фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун институтда ректор раислигида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

Илмий-методик кенгаш таркиби Институт ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Илмий-методик кенгаш таркибини проректорлар, кафедралар ва бўлимлар раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ташкил этади, шунингдек тегишли вазирликлар ҳамда спорт федерациялари вакиллари киритилиши мумкин;

Институт Илмий-методик кенгаши тавсиялари асосида ўқув режалари, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлаш;

Илмий-методик кенгаш қарорлари Институт ректорнинг буйруқлари билан амалга оширилади;

Илмий-методик кенгаш раиси ва котиби кенгаш қарорлари бажарилишининг мунтазам равишда мониторингини олиб боради ва қабул қилинган қарорлар ижроси тўғрисида кенгаш аъзоларига ҳисобот беради;

Илмий-методик кенгаш аъзолари кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради;

Илмий-методик кенгашнинг иш тартиби Институтнинг йиллик
иш режасига мувофиқ ташкил этилади.

16. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:

Институт, унинг кафедралари ва бўлимлари режалари
ва ҳисоботларини кўриб чиқиш, Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув иш режалари ва курслар дастурларини, тавсияларни муҳокама қилиш;

Институт илмий-методик ва ташкилий ишларининг асосий йўналишларини таъминлаш ва белгилаш, самарали қайта тайёрлаш ва малака ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давлат талаблари, ўқув режалари ва дастурлар бажарилишини кўриб чиқиш;

Институт кафедралари ва бўлимларини очиш, уларнинг фаолиятини ўзгартириш ва тугатиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий, ўқув-методик адабиётларни эълон қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

Институтни ривожлантиришнинг жорий (йиллик) ва истиқболли режаларини тасдиқлаш.

 

5-боб. Институт ва унинг филиалларини молиялаштириш
ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

 

17. Институт ва унинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолияти ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

18. Институт ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

19. Институт ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.

20. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт ходимларига иш ҳақи тўлаш
ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.

 

6-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш тартиби

 

21. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича асосий тушунчалар:

педагогик қайта тайёрлаш олий ва ўрта махсус маълумотга
эга педагог бўлмаган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган
ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминловчи даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарликка мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш олий ва ўрта махсус педагогик маълумотга
эга мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган, ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўқитиш;

махсус ўқув курсларида ўқитиш спорт фаолиятини якунлаган спортчиларни тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака
ва кўникмаларни ўргатиш;

тўғридан-тўғри малака ошириш таълим дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижалари ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган модуллар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш;

илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, институтлар, лабораториялар ва бошқа муассасаларда мутахассисларни фаннинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий тадқиқот услубларини ўрганиш;

хорижда тажриба орттириш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек, таълимни бошқариш органлари билан таълим ва спорт таълими муассасалари ҳамда спорт ташкилотлари тажрибаларини ўрганиш;

мустақил ўқиб билим орттириш таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўқитиладиган модуллар бўйича янги билимлар, малака ва кўникмаларни мустақил ўзлаштириш;

масофавий таълим онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида амалга ошириладиган таълим тури.

22. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш йўналишлари вазирлик томонидан тасдиқланади.

23. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш уларнинг базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатини белгиланган тартибда нострификациядан ўтказгандан кейин амалга оширилади.

24. Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Институт ва унинг филиалларида вазирлик томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса улар билан тузилган пуллик асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.

 

7-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсад ва вазифалари

 

25. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориш, уларнинг инновацион педагогик ва ахборот технологиялари, ўқитишнинг инновацион усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш илмий-методик таъминлаш ҳамда қайта тайёрлаш
ва малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.

26. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш, илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш, инновацион тафаккурли, янгича фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик янгиликка интилишни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ўқув машғулотлари, ўқув-тарбиявий ишларни амалга оширишда илғор таълим технологиялари ва халқаро тажрибадан фойдаланиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш, ҳамда амалиётга жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш.

 

8-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш мазмуни

ҳамда сифатига қўйиладиган умумий талаблар

 

27. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:

касблар ва лавозимларга бўлган малака талабларига мувофиқлик;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат талабларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга, тингловчиларнинг билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишга, касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълимнинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш
ва такомиллаштиришга қаратилганлик;

давлат талаблари ҳажми ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига ҳамда тегишли қонуности ҳужжатларига мувофиқлиги.

28. Таълим дастури илм-фан, педагогик ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос бўлиши керак.

Таълим дастурларида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.

Институтнинг ўқув режаси ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш вазирлик томонидан амалга оширилади.

29. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг сифати жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассисларни тайёргарлик даражаси, билими, кўникмаси ҳамда касбий маҳорати, уларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда унинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

 

9-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш шакллари

 

31. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимлари, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.

32. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш;

махсус (интенсив) ўқув курсларда ўқитиш.

33. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари
ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра пуллик хизмат асосида ташкил этилади.

 

10-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар

малакасини ошириш шакллари

 

34. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ташкил этилади.

35. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

хорижда тажриба орттириш;

мустақил ўқиб билим орттириш;

масофавий таълим.

 

11-бобЖисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг давомийлиги

ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми

 

36. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда касбий малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжи тасарруфида жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар
ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

37. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар беш йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

Малака ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.

Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

Айрим ҳолларда малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.

38. Мустақил равишда билим олиш жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари узлуксиз таълимининг (малака оширишнинг) ажралмас таркибий қисмидир, у ахборот технологияларининг эгаллаб олинишини рағбатлантиради. Мустақил таълим белгиланган тартибда, малака оширишнинг тегишли таълим дастурлари бўйича амалга оширилган бўлса, билимларнинг якуний назорати натижалари асосида педагог
ва мутахассисларга Институт томонидан малака оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги ҳужжат (сертификат) берилади.

Малака оширишнинг ушбу шакли таълим дастурини таълим олувчи томонидан тузилган ва Институт томонидан тасдиқланган якка тартибдаги режа асосида мустақил ўқиш воситасида ўзлаштиришни назарда тутади.

Мустақил ўқиб билим орттириш шаклида малака ошириш барқарор юқори профессионал маҳоратга эга бўлган, юқори натижаларга эришган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий
ва ижодий ёндаша оладиган тингловчилар учун вазирлик томонидан тавсия этилади.

39. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми:

педагогик қайта тайёрлаш камида 4 ой (576 соат);

касбий қайта тайёрлаш камида 4 ой (576 соат);

махсус ўқув курсларда ўқитиш 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат),
10 ой (1440 соат) этиб белгиланади.

40. Спорт фаолиятини якунлаган спортчилар тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун спорт турлари бўйича тренер, спорт тиббиёти, педагогикаси ва психологияси бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида, шунингдек, спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида пулли (шартнома) асосда ўқитилади.

41. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

42. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

 

12-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш махсус ўқув ва малака ошириш курсларини
ташкил этиш ва ўтказиш

 

43. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 15 – 20 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин. Махсус ўқув курслари учун гуруҳ талаб этилган таркибда шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курслари бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.

44. Касбий қайта тайёрлаш ўтказилиши мумкин бўлган турдош мутахассисликлар рўйхати вазирлик томонидан белгиланади.

45. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Институт ва филиаллар раҳбарининг буйруғи билан курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин
уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъий назар, курсларга қўйилмайди.

46. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ректори ва филиаллар директорларининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантиришда, курснинг ўқув режа
ва дастурларини тайёрлашда базавий маълумот, мутахассислик, тоифа
ва эгаллаб турган лавозими, шунингдек, буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.

47. Тингловчиларни қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлган тақдирда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади.

48. Институт ва филиаллар тингловчиларининг малака ошириш
ва қайта тайёрлаш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради.

49. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тренинг, кўчма машғулот, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шаклларда олиб борилади.

50. Кўчма, амалий машғулотлар илғор таълим муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилади.

51. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Институт ва филиаллар зиммасига юкланади.

52. Жорий йилда режага киритилмаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ва филиаллар билан тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.

53. Шартнома асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни ҳамда касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Институтда ташкил этилади.

54. Институт ва филиаллар буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этади.

55. Институтда 3, 6 ва 10 ойлик махсус ўқув курслар мурожаат этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

56. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси
ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлар асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

57. Намунавий ўқув режаси ва дастурлар спорт, фан, техника, технологиялар ҳамда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.

58. Институт ва филиаллар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатига
ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.

 

13-боб. Малака ошириш курсларининг

тингловчилари

 

59. Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.

60. Ишдан ажралган ҳолда Институт ва унинг филиалларида малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.

61. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун;

малака ошириш курсида 18 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлашда
36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;

шартнома (пуллик) асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.

62. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.

63. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан
ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг
ўз ҳисобидан шартнома асосида амалга оширилади ва бунда, буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.

64. Малака ошириш курсига қайта юборилган жисмоний тарбия
ва спорт бўйича мутахассислар ўқиш якунлари бўйича якуний назоратдан такроран ўтмаган бўлса, шартнома бўйича тўланган тўлов маблағлари қайтарилмайди.

 

14-бобЖисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тизими ва уни бошқариш

 

65. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:

вазирлик;

буюртмачи;

тасарруфида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар.

66. Вазирлик:

Институт ва филиаллар тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

кейинги календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курслари бўйича тақдим этилган буюртмалар асосида режа ва жадвалларни тасдиқлайди;

Институт ва унинг филиаллари томонидан буюртма ва режалар бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;

ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда вазирлик томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш йиллик режаси ҳамда рўйхатини
ҳар йили 5 декабрга қадар тасдиқлайди;

махсус ўқув курсларда ўқитиш бўйича мурожаатларни қабул қилади, ўрганиб чиқади, контингентини шакллантиради ҳамда курсларни ташкил этиш муддатини белгилайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;

Институт ва филиаллар ходимлари ҳамда педагоглар таркибининг хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўради.

67. Буюртмачи:

навбатдаги календарь йилга жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми
ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда вазирликка тақдим этади;

тасдиқланган режа ва жадвал асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Институт ва филиалларга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.

68. Институт ва филиаллар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга оширади.

 

15-бобҚайта тайёрлаш ва махсус ўқув

курслари тингловчиларини баҳолаш

 

69. Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг, Институт томонидан аттестациядан ўтказилади. Аттестация якуний онлайн тест синовлари
ва битирув малакавий иш ҳимояси ва суҳбатдан иборат бўлади.

70. Аттестация комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат таркибда Институт томонидан тузилади ва тасдиқланади.

71. Аттестация комиссияси таркибига Институт, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар, уюшмалар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

72. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

73. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш ўқув режасидаги барча модуллар бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Якуний онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 80 дақиқа давомида 80 тест саволлари асосида 80 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Институтнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга филиаллар компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.

74. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун белгиланган умумий 80 баллдан камида 44,8 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади
ва битирув малакавий ишни ҳимоя килишга рухсат берилади.

Махсус ўқув курслари тингловчилари битирув малакавий ишни ҳимоя килади. Битирув малакавий иши жами 50 балл билан баҳоланади, умумий баллдан камида 28 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи битирув малака ҳимоясидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва тингловчига якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришга рухсат берилади.

75. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун битирув малакавий ишининг ҳимояси умумий 20 балл билан баҳоланади.

Махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар ва тингловчининг спортда эришган натижалари ҳамда касбий билими максимал 50 балл билан баҳоланади.

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи курсларни ва якуний аттестацияси синовларини муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларда келтирилган давлат намунасидаги диплом берилади.

Спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбатидан муваффақиятли ўтган тингловчига мазкур Низомга 3-иловада келтирилган спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги гувоҳнома берилади.

Курс синовларида 100 баллдан 56 балл (56 фоиз) миқдорида
кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.

 

16-боб. Малака ошириш курслари

тингловчиларини баҳолаш

 

76. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида модуллар бўйича берилган маълумотларни тушуна олиш ва уларга реакция бера олиш кўникмасини, таълим жараёнида ўқиган маълумотларидан спорт таълими самарадорлигини ошириш мақсадида фойдалана олиш даражаси, билим
ва имкониятлари ассисмент топшириқлари натижалари асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.

77. Институт ректори ва филиаллар директорлари томонидан малака ошириш курси тингловчиларни баҳолаш комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчилари, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар, уюшмалар ҳамда бошқа спорт ташилотлари вакилларидан тузилади ва тасдиқланади.

Ассисмент топшириқлари ўқув модулларини ўзлаштириш даражаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларининг шахсий сифатларини, психологик ва касбий жиҳатдан ўзига хос томонларини, касб
ва лавозим талабларига мослиги, мутахассисларининг потенциал имкониятларини аниқлашга қаратилган бир ва бир нечта жавобли тестлар, қисқа ва батафсил ёзиладиган саволлардан иборат бўлади.

Ассисмент топшириқлари модулларга ажаритлган бир академик соат учун ўртача 0,7 баллдан тақсимланади.

Малака ошириш курси тингловчилари ассисмент топшириқларини ўқув модулларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг баҳолаш комиссияси иштирокида топширадилар.

Ассисмент топшириқларига белгиланган умумий 100 баллдан 56 балл тўплаган тингловчи малака ошириш курсларини ўзлаштирган ҳисобланади ва унга мазкур Низомнинг 4-иловада келтирилган давлат намунадаги сертификат берилади.

Ассисмент топшириқлари натижаларига кўра 56 баллдан кам тўплаган тингловчи малака ошириш курсларини ўзлаштирмаган ҳисобланади ва унга курсни ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

78. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги талаб этилади.

79. Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ _____________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ўтказишлади.

 

17-боб. Якунловчи қоида

 

80. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолияти тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

 

 

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)

 

Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун – қора рангда, расмлар тасвири учун – яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун – оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса – 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

     
 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

 
         
 

O‘zbekiston Respublikasi

 
 

Qayta tayyorlash haqida

 
   

DIPLOM

   
   

QT № 000000

   
         

______________________________________________________________________________________

 

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___ yil __________________________________________ dan 20____ yil ___________________ gacha

         

_____________________________________________________________________________________ da

 

(Ta’lim muassasasining nomi)

 

_____________________________________________________________________ soatga mo‘ljallangan

 

_________________________________________________________________________ qayta tayyorlash

 

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

 

 

kursida ta’lim olib, Yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasiga kora__________________________________

 

_____________________________________________________________________ mutaxassisligi berildi

         

Muhr orni

       
         

Rektor ___________

     
         

Sana ____________

 

Qayd raqami __________

         

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолияти тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

 

 

Махсус ўқув курси ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)

 

Махсус ўқув курси тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун қора рангда, расмлар тасвири учун яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Maxsus o’quv kursi haqida DIPLOM сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи MK ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

         
 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

 
         
 

O‘zbekiston Respublikasi

 
 

Maxsus o’quv kursi haqida

 
   

DIPLOM

   
   

MK № 000000

   
         

______________________________________________________________________________________

 

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___ yil ______________________________________ dan 20___ yil _______________________ gacha

 

____________________________________________________________________________________da

 

(Ta’lim muassasasining nomi)

 

______________________________________________________________________ soatga mo’ljallangan

 

___________________________________________________________________________ qisqa muddatli

 

(Maxsus o’quv kursining nomi)

 

kursda ta’lim olib, Yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasiga ko’ra____________________________________

 

____________________________________________________________________________ huquqi berildi

         

Muhr o‘rni

       
         

Rektor ___________

     
         

Sana ____________

 

Qayd raqami __________

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолияти тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

 

 

Спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)

Спорт ҳакамлиги ҳақидаги гувоҳнома А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун қора рангда, расмлар тасвири учун яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса
35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Sport hakami haqida GUVOНNOMA сўзлари босилади. Гувоҳнома икки лотин ҳарфи SН ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Гувоҳнома:

босиб чиқаришнинг икки усули офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

 

 

 

 

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


Sport hakami haqida
GUVOНNOMA
SН № 000000
_____________________________________________________________________________
(Familiyasi, ismi, otasining ismi)
_____________________________________________________________________________
(sport turi nomi)
Asos_________________________________________________________________________

 

_____________________________________________________________________________

 

20____y. ________________ da berilgan.
 

Muhr orni
 

Rektor ______________
 

Qayd raqami ________.

         

 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолияти тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

 

 

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)

 

Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун қора рангда, расмлар тасвири учун яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

 

 

 

 

 

 

 

 

         
 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

 
         
 

Malaka oshirish haqida

 
   

SERTIFIKAT

   
   

MO № 000000

   

_____________________________________________________________________________________

 

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___ yil _________________________________ dan  20___ yil_____________________________gacha

 

___________________________________________________________________________________da

 

(Ta’lim muassasasining nomi)

 

jami ____________________________________________________________________________ soatli

         

_____________________________________________________________________________________

 

(Malaka oshirish kursining nomi)

 

bo‘yicha malakasini oshirdi.

   
         

Muhr o‘rni

       
         

Rektor ______________

   
         

Sana _______________

Qayd raqami ________

 

Общие предложения

497