ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8738 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 14/10/2019 19/10/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8738

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил

12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 204-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2186, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Халқ бадиий ҳунармандчилиги

ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қўйидаги тартибда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ халқ бадиий ҳунармандчилиги ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 9-банддаги “ходимлар саломатлигининг” деган сўзлардан кейин “меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 32-банддаги “Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон)” деган сўзлар “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 68-банддаги “санитария-эпидемиология маркази” деган сўзлар

“ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие предложения

123