ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8675 Хокимият Самаркандской области 03/10/2019 18/10/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Самарқанд вилояти Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида жойлашган) қишлоқларида кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиби бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-8675

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Самарқанд вилояти Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган

ва тоғли ҳудудларида жойлашган) қишлоқларида кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига ер участкалари

ажратиш тартиби бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган) қишлоқларида ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш, аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Самарқанд вилояти, Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган) қишлоқларида кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига ер участкаларини электрон савдоларга қўймасдан сотиш тартиби тўғрисида Низом(кейинги ўринларда “Низом” деб аталади)1-иловага;

Самарқанд вилояти Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган) қишлоқлари рўйхати 2-иловага;

танлов савдосини ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари туманнинг чекка қишлоқларида кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ўзларига бириктирилган ҳудуд кесимида лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиб, юзага келган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўрсин ҳамда уларнинг фаолияти натижадорлиги юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов зиммасига юклансин.

 

                                    Ўзбекистон Республикасининг

                                     Бош вазири                                                                  А.Арипов

                                                                                                                                                                                                                 Ўзбекистон Республикаси
                                                                                                                                                                                                                 Вазирлар Маҳкамасининг 
                                                                                                                                                                                                                  2019 йил ____ августдаги
                                                                                                                                                                                                                      ____-сон қарорига
                                                                                                                                                                                                                                1-илова

Самарқанд вилояти Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган) қишлоқларида кичик бизнес, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига ер участкаларини электрон савдоларга қўймасдан сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Самарқанд вилояти Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари) қишлоқларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ер участкалари бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган) қишлоқлари рўйхатига киритилган аҳоли пунктларидан бошқа ҳудудлардан ер участкалари беришга татбиқ этилмайди.

2. Танловга ер участкалари:

захира ерлар (захирага олинган, лалми, пичанзор, яйлов, буз ерлар);

илгари ишлаб чиқариш объектлари қуриш учун ажратилган фойдаланилмаётган ерлар;

белгиланган тартибда иморатлар бузилиши муносабати билан бўш турган ерлар;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари ҳисобига қўйилади.

3. Танловга қўйиш учун туман ҳокимининг буюртманомаси бўйича “Давергеодезкадастр” қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимлари томонидан шартнома асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар тайёрланади.

4. Туман ҳокимлиги танлов ташкилотчиси ҳисобланиб, танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳокимлик ҳузуридаги ер танлаш ва ажратиш масалалари билан доимий шуғулланувчи комиссия аъзоларидан танланган ер участкалари бўйича тегишли хулоса ва келишувлар олинишини таъминлайди.

Бунда,

 -туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими,

 -туман ёнғин хавфсизлиги бўлими,

 -туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази,

 -Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман бўлими хулоса беради;

-туман қурилиш бўлими (бош режа мавжуд бўлмаган ҳолларда вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан ер танлаш материалларини келишилишини таъминлайди),

-туман қишлоқ хўжалиги бўлими,

- Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро Давлат инспекцияси, тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлари,

 -туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими,

 - туман давлат солиқ инспекцияси,

 -“Самарқанд Геология” ДУК билан келишилади,

5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати ер участкасини беришда ер участкасининг жойлашган зонасига мувофиқ республика шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқ жойларида ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслар учун белгиланган ер солиғи йиллик ставкасининг миқдорида белгиланади.

II. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

танлов комиссиясини тузиш;

танлов ҳужжатларини тайёрлаш;

танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

танлов қатнашчиларидан танлов таклифлари ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;

танлов таклифларини баҳолаш, танловнинг ғолибини аниқлаш ва натижаларини расмийлаштириш;

танлов ғолибини эълон қилиш.

7. Танловни ўтказиш учун туман ҳокимлиги, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, қурилиш, молия ва бошқа органларнинг вакилларидан камида беш кишидан иборат таркибда доимий фаолият кўрсатадиган танлов комиссиясини ташкил этади. Комиссияга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бевосита бошчилик қилади;

Комиссия ишида Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вакилларини жалб этади.

8. Танлов ташкилотчиси:

танлов ҳужжатларини тайёрлайди;

танловни ўтказишни эълон қилиш ва ўтказиш санасини белгилайди;

танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;

танлов таклифлари қайд этилган конвертни очишнинг белгиланган санасидан камида ўн беш кун олдин туман ҳудудида тарқатишга мўлжалланган оммавий ахборот нашрларида, Интернет тармоғидаги ўзининг веб-сайтида (мавжуд бўлганда) танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади;

талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича, энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари миқдоридаги ҳақ эвазига танлов ҳужжатларини тақдим этади;

талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

талабгорларнинг ер участкаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;

танловда қатнашиш хоҳишини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади;

танловни тайёрлаш ва ўтказиш харажатларини қоплайди;

танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади;

танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради.

9. Танлов тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

танлов ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;

танловга қўйилган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи ва жойлашган жойи ер тури;

танлов предметидан фойдаланиш ёки уни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати;

мажбуриятларни бажариш шакллари ва шартлари кўрсатилган ҳолда мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми;

ер участкасига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

қатнашчиларнинг таклифлари қайд этилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ғолибини аниқлаш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

закалат миқдори, уни қўйиш муддати ва тартиби, уни тўлаш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;

танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни тўлаш учун банк реквизитлари.

10. Танлов ҳужжатлари пакетида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

танлов қатнашчиси учун йўриқнома;

танловнинг техник қисми;

танловнинг тижорат қисми.

Шунингдек танлов ҳужжатларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган мезонлар ёхуд унга мувофиқ харажатларнинг у ёки бу турлари мажбуриятлар таркибига ҳисобланадиган ёки ҳисобланмайдиган муфассал рўйхатлари илова қилинади.

11. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ишончли вакили орқали ёхуд почта орқали буюртма хат билан танлов ташкилотчисига танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахс мақомига эга бўлган талабгор учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

жисмоний шахс мақомига эга бўлган талабгор учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ҳам, ёки юридик шахс ташкил этмасдан якка тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалат банк ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати нусхаси;

танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган муҳрланган конвертлардаги икки нусхадаги танлов таклифлари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри (юридик шахслар учун) ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

12. Танлов ташкилотчиси буюртманомаларни талабгорлардан танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган санадан бошлаб қабул қилади.

13. Танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очишнинг билдиришномада кўрсатилган санасидан бир кун олдин соат 18.00 да тугайди.

Танлов ташкилотчиси буюртманомаларнинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан бирга берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди, улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатади. Буюртманоманинг иккинчи нусхаси талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар танлов ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган буюртманомалар танлов ташкилотчиси томонидан олинган сана буюртманомалар тушган сана ҳисобланади. Танлов ташкилотчиси буюртманомани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Танлов ташкилотчиси қуйидаги ҳолларда талабгорларнинг буюртманомаларини қабул қилмайди:

зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

буюртманомалар билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин тақдим этилганда;

талабгор танлов ҳужжатларини расман олмаганда.

Буюртманомаларни қабул қилиш рад этилишининг бошқа асосларига йўл қўйилмайди.

14. Танловни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича харажатларнинг, шунингдек экспертлар хизматларининг етишмаётган қисми сотиб олинган танлов ҳужжатлари учун қатнашчилар тўлаган маблағлардан тўланади.

15. Танлов комиссияси:

ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

танлов таклифларини баҳолаш учун экспертларни жалб этиш (зарурият бўлганда);

танлов таклифларини кўриб чиқиш муддатини белгилаш ва конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов ғолибини аниқлаш;

билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгунга қадар бирорта ҳам буюртманома тушмаганда;

танлов таклифи фақат бир нафар талабгордан тушганда;

барча тушган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаганда танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш;

танлов ўтказиш жараёни устидан назорат қилишни таъминлайди.

16. Танлов таклифлари қайд этилган конвертларнинг биринчи нусхалари танлов комиссияси томонидан белгиланган кун ва соатда очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари конверт ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.

Ягона қатнашчининг танлов таклифлари қайд этилган конверт очилмайди.

Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари танлов таклифлари қайд этилган таклифларни очишда иштирок этишлари мумкин.

17. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

мажбуриятлар бўйича қатнашчи таклифларининг танлов ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

қатнашчининг танлов предмети қиймати бўйича таклифини баҳолаш.

Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:

объектлар қуриш учун ушбу юридик ёки жисмоний шахсга илгари берилган ер участкаларидан фойдаланишнинг ҳолати (мавжуд бўлса), шунингдек қурилишнинг норматив муддатларига риоя этилиши тўғрисида туман қурилиш бўлими ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг хулосаси;

хизмат кўрсатувчи банкнинг талабгорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжудлигини тасдиқлайдиган маълумотномаси;

тегишли туман давлат солиқ инспекциясининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича талабгорнинг қарздор эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси.

Комиссиянинг қарорига мувофиқ танлов таклифи энг яхши таклиф деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

18. Танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия аъзоларининг камида
75 фоизи қатнашса танлов комиссиясининг қарори қонуний ҳисобланади.

Агар танлов қатнашчилари томонидан бир хил таклифлар билдирилган бўлса, у ҳолда бошқа тенг шартларда ер участкаси жойлашган, тегишли равишда, айни бир туманда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтказилган, таклифи танлов ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган (кўрсатиб ўтилган шартга мувофиқ бўлган қатнашчилар мавжуд бўлмаганда) жисмоний ёки юридик шахс ғолиб деб эътироф этилади.

19. Танлов ташкилотчиси танлов ғолиби ва унинг қатнашчиларини танлов натижаларидан танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида хабардор қилади.

III. Танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш

20. Танлов комиссияси танлов натижаларини тушган буюртманомалар сонига боғлиқ равишда танлов таклифлари қайд этилган конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кунгача бўлган муддатда баённома шаклида расмийлаштиради.

Баённомада танлов тўғрисидаги барча маълумотлар батафсил кўрсатилади.

Баённома танлов комиссиясининг барча аъзолари, танлов ғолиби томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчи – туман ҳокимлигига ва танлов ғолибига тақдим этилади.

Танлов натижалари расмийлаштирилгандан кейин танлов ташкилотчиси бир иш куни мобайнида илгари танлов ўтказиш тўғрисида билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга буюртманомани расмийлаштиради.

21. Танлов натижалари тўғрисидаги баённома асосида баённома имзолангандан кейин икки кундан кеч бўлмаган муддатда сотувчи ва танлов ғолиби ўртасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ тўловларни, шунингдек танлов мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида шартнома тузилади.

Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган маблағларни беш иш куни мобайнида туман ҳокимлигининг ҳисоб рақамига тўланишини таъминлайди.

Тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, туман ҳокими икки иш кунида ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорини (туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими қарор лойиҳасини тайёрлайди) қабул қилиб, бир иш кунида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани танлов ғолибига тақдим этишни таъминлайди.

22. Танлов ғолиби ер ажратиш қарори асосида белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғини (I ва II қисмлар) ҳамда лойиҳалаш ташкилотига объект қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртманома беради.

23. Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда ер участкаси таклифи танлов шартларига энг мувофиқ бўлган муқобил талабгорга берилади. Агар муқобил қатнашчи ҳам шартнома тузишни рад этса танлов натижалари бекор қилинади ва танлов комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади.

Такрорий танловни ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.

24. Танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда у тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар амалга оширилишидан тушган маблағлар туманнинг тегишли бюджет даромадига ўтказилади.

IV. Якунловчи қоидалар

25. Объект қурилишини танлов мажбуриятлари асосида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ белгиланган муддатларда якунлаб, объектни фойдаланишга топширилишини назорат қилиш туман ҳокимлиги ҳамда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

26. Танлов ғолиби томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилмаган тақдирда унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида ва танлов мажбуриятларини бажариш учун тузилган шартномада белгиланган тартибда тўхтатилади.

27. Танлов ташкилотчиси танлов қатнашчиларига тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

28. Сотувчи, танлов ташкилотчиси ва танлов қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу низом талабларига риоя этилиши учун жавоб берадилар.

29. Танлов асосида ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини беришда пайдо бўладиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

                                                                                                                                                                                                                                     Ўзбекистон Республикаси
                                                                                                                                                                                                                                     Вазирлар Маҳкамасининг 
                                                                                                                                                                                                                                       2019 йил ____ августдаги
                                                                                                                                                                                                                                             ___-сон қарорига
                                                                                                                                                                                                                                                    2-илова

 Ургут туманининг чекка (бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида жойлашган) қишлоқлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқлар номи

Аҳоли сони

(минг киши)

Туман марказидан узоқлиги (км)

1

Айриқия (Узунсой МФЙ)

1 542

35

2

Оқтош (Узунсой МФЙ)

809

3

Севаз (Узунсой МФЙ)

571

32

4

Калтатой (Узунсой МФЙ)

1 238

5

Қўзичи (Узунсой МФЙ)

1 325

6

Зинак (Қайнарбулоқ МФЙ)

4 162

35

7

Қизилтўриқ (Омонкутан МФЙ)

1 618

48

8

Омонқўтан (Омонкутан МФЙ)

1 726

50

9

Консой (Омонкутан МФЙ)

1 158

55

10

Боштерсак (Терсак МФЙ)

1 543

40

11

Ўртатерсак (Терсак МФЙ)

1 830

42

12

Ўртақишлоқ (Терсак МФЙ)

1 445

13

Тегирмонбоши (Терсак МФЙ)

2 061

43

14

Хўжаабдал (Қуйи Мўминобод МФЙ)

1 811

25

15

Мўминобод (Қуйи Мўминобод МФЙ)

7 309

23

16

Қатаған (Мўминобод МФЙ)

907

22

17

Чумчукли (Чумчукли МФЙ)

5 002

21

18

Терак (Терак МФЙ)

3 866

28

19

Мирзабоғлан

(Мирзабоғлан-Чеп МФЙ)

2 531

20

20

Чеп (Мирзабоғлан-Чеп МФЙ)

2 650

22

21

Шурнаво (Мирзабоғлан-Чеп МФЙ)

229

22

Ваткан (Ваткан-Қўзибек МФЙ)

2 011

20

23

Ўрта Ваткан (Ваткан-Қўзибек МФЙ)

328

24

Қорақўтон (Ваткан-Қўзибек МФЙ)

523

23

25

Қўзибек (Ваткан-Қўзибек МФЙ)

1 857

26

Чоштепа (Чоштепа МФЙ)

2 260

26

                                                                                                                                                                                                            Ўзбекистон Республикаси 
                                                                                                                                                                                                            Вазирлар Маҳкамасининг 
                                                                                                                                                                                                             2019 йил ____ августдаги
                                                                                                                                                                                                              ____-сон қарорига
                                                                                                                                                                                                                       3-илова

Танлов савдосини ўтказиш бўйича туман комиссияси 

ТАРКИБИ

1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси.

2. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.

3. Туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари.

4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, комиссия котиби

5. Туман қурилиш бўлими бошлиғи.

6. Туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи.

7. Давлат Активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси.

Общие предложения

286