ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8578 Хокимият Ахангаранского района 30/09/2019 15/10/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, (1998 йил 5-6-сон, 97 модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжуатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда;) 25 моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий м
ID-8578

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, Оҳангарон туман ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизгача миқдорида, бу 208 кишини ташкил этади, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 24 фоиз (50 киши);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 56,3 фоиз (117 киши);

- сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 3,8 фоиз (8 киши);

- ногиронлар учун 3,4 фоиз (7 киши);

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 5,8 фоиз (12 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 6,7 фоиз (14 киши).

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши кераклиги инобатга олинсин.

3. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгилансин.

5. Оҳангарон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Уралов) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли (Адлия вазирлиги томонидан № 3163-сон биланг 2019 йил 31 майда рўйҳатга олинган) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилган “Ижтимоий эхтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шаҳсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш ишларини ташкил этсин.

6. Бандликка кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг

1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А.Уралов зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими в.б.

А.Турдибоев

Ижрочи: Б. Кимсанбоев

тел: 645-35-18

Общие предложения

226