Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
855 Торгово-промышленная палата Узбекистана 05/10/2018 31/10/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-855

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ва ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

__________ даги ___ -сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-банди учинчи хатбошисидан “ва ташкилотчиларнинг муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларининг 58-банди иккинчи хатбошисидан “ва муҳри” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисидан “лицензия талабгорининг муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 8-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“лицензия талабгори ташкил этишни мўлжаллаётган лотерея ўтказиш шартларининг лицензия талабгори раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган лойиҳаси”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 3.9-бандидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

б) 41-банди ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Инвойслар экспорт қилувчининг имзоси билан тасдиқланиши керак”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандидан “ва муҳр (мавжуд бўлса)” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ташкилотнинг раҳбари, бош бухгалтери имзолари билан тасдиқланган бўлиши керак”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига 1-илованинг 4-банди иккинчи хатбошисининг рус тилидаги матнидан “и печатью заявителя” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-банди “а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, молиявий ҳужжатлар эса хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан биргаликда имзоланган бўлиши керак”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди ўн биринчи хатбошисидан “ва ўз муҳри” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш Қоидаларининг 49-бандидан “шунингдек муҳр” сўзлари чиқариб ташлансин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-бандидан “ва ишлаб чиқарувчининг муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомнинг 9-банди “в” ва “г” кичик бандларидан “юридик шахс муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди биринчи хатбошисидан “ва ариза берувчининг муҳри” сўзлари чиқариб ташлансин.
  6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 6-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“транспорт воситасини тўхташ жойига жойлаштириш мақсадида уни қабул қилиш учун ёнида хизмат гувоҳномасига ҳамда юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) транспорт воситаларини ташиш (эвакуация қилиш) ҳуқуқини берувчи ишончномага эга бўлиши керак”;

б) 10-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу рухсатнома лавозими, унвони (мавжуд бўлса), фамилияси, исми, отасининг исми, сана ва вақт кўрсатилган ва муҳр билан тасдиқланган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) раҳбар ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илованинг 5-банди “з” кичик бандидан “хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 19-банд бешинчи, саккизинчи, ўн биринчи ва ўн бешинчи хатбошиларидан “юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 35-банд учинчи хатбошидан “лицензиат муҳри билан тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш Қоидаларининг 28-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Буюртманома юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) бўлиши керак. Унда юридик шахс номи, талаб қилинадиган жойлар сони, йўловчи ташиш поезди тартиб рақами, жўнаш санаси ҳамда жўнаш ва етиб келиш станцияси кўрсатилади”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди бешинчи хатбошисидан “ва муҳр билан тасдиқланади” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 30-банди “уни муҳр билан тасдиқлайди” сўзларидан кейин “тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно” сўзлари блан тўлдирилсин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш Қоидаларида:

а) 57-банддан “шунингдек муҳр” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 86-банд учинчи хатбошидан “муҳр ва” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларнинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди “д” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) меҳнат дафтарчаси нусхаси”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 30-банди “в” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ўлчашлар ва баҳолашлар баённомаси уларни ўтказган аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг масъул мансабдор шахси томонидан имзоланади ва аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно)”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида:

а) 1-илованинг 8-банди иккинчи хатбошисидан “ва муҳр билан тасдиқланиши” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 16-банди иккинчи хатбошисидан “ва муҳр билан тасдиқланиши” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 3-иловада:

7-банд иккинчи хатбошисидан “ва муҳр билан тасдиқланиши” сўзлари чиқариб ташлансин;

53-бандда:

тўртинчи хатбошидан “муҳрланган конвертда” сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

74-банди тўққизинчи хатбошисидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 4-иловада:

7-банд иккинчи хатбошидан “ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланиши” сўзлари чиқариб ташлансин;

36-банд бешинчи хатбошидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

56-бандда:

тўртинчи хатбошидан “муҳрланган конвертда” сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

79-банд саккизинчи хатбошидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 5-илованинг 16-бандида:

тўртинчи хатбошидан “муҳрланган конвертда” сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 6-илова 8-банди саккизинчи хатбошисидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-банди тўққизинчи хатбошининг рус тилидаги матнидан “печатью и” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида:

1-илованинг 40-бандидаги “агар муҳр мавжуд бўлса” сўзлари “тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно” сўзларига алмаштирилсин;

3-илованинг 22-бандидаги “агар муҳр мавжуд бўлса” сўзлари “тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно” сўзларига алмаштирилсин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-банди 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ариза ташкилот бланкасида тўлдирилади, ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тасдиқланади”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 3-иловадан изоҳ чиқариб ташлансин;

б) 4-иловадан изоҳ чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 7-банд биринчи хатбоши, 8-банд биринчи хатбоши ва 65-банд учинчи хатбошидан “ва муҳри (мавжуд бўлса)” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 5а-иловага Изоҳларнинг 2-бандидан “муҳр билан (мавжуд бўлганда) тасдиқланган” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июндаги 427-сон қарори билан тасдиқланган Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламентнинг 130-банди иккинчи хатбошининг рус тилидаги матнидан “проставляется печать изготовителя и” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги Низомнинг 7-банди олтинчи хатбошисидаги “бор бўлса” сўзлари “тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно” сўзлари билан алмаштирилсин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 17-банди ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома. Юридик шахснинг эркинликларини ифодалаган ҳолатларда ишончноманинг ўрнига унинг раҳбари томонидан уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) тақдим этилади;”

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-банди ўн тўртинчи хатбошисидан “муҳрланган” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 октябрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган Лифтлар хазвсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламентнинг 34-банди иккинчи хатбошисидан “проставлением печати оформившей организации и” сўзлари чиқариб ташлансин.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1006-сон қарори тасдиқланган Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 34-банддан тўртинчи жумла чиқариб ташлансин;

б) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Экспорт контракти асл нусхасининг ҳар бир варағи ваколатли органнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан имзоланади”;

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори тасдиқланган Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ рейтингда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ташкилот раҳбари ёки унинг ваколатли вакили имзоси ва ташкилот муҳри (тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) билан тасдиқланади”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 136-сонли “Тошкент шаҳрининг шаҳар ташиш йўловчи транспорти ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори 4-банди учинчи хатбошисидан “муҳри ва” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 46-банди иккинчи хатбошисидан “унинг муҳри билан тасдиқланади” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-иловага Изоҳларнинг 2-бандидан “муҳри билан тасдиқланади” сўзлари чиқариб ташлансин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди “б” кичик бандидан “ва муҳри” сўзлари чиқариб ташлансин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги Низомнинг 16-бандидан “ҳамда муҳр” сўзлари чиқариб ташлансин.

Общие предложения: 0

1455