ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8390 Хокимият города Алмалык 25/09/2019 10/10/2019 0

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, (1998 йил 5-6-сон, 97 модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжуатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда;) 25 моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий м
ID-8390

ҚАРОР ЛОЙИХАСИ

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

“_____”______2019 йил Олмалиқ шахар

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, (1998 йил 5-6-сон, 97 модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжуатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда;) 25 моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли қарор билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга хамда “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 – декабрдаги 965-сонли қарорининг 2 – боб 6 – пунктида иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатидаги ходимлари ўртача сони 758 кишини ташкил этадиган 10 фоизгача миқдорда, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 25,0 фоиз (190 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 67,1 фоиз (511 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 3,9 фоиз (30 киши);

ногиронлар учун 1,3 фоиз (10 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,6 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,3 фоиз (10 киши)

Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шаҳслар учун 0,1 фоиз (1 киши);

Одам савдосида жабрланган шахслар учун 0,1 фоиз (1 киши);

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак.

3. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

5. Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Д.Балтаев) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг “ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли (Адлия вазирлиги томонидан № 3163-сон билан 31.05.2019 йилда рўйхатга олинган) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилган “ Ижтимоий эхтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шаҳсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш ишларини ташкил этсин.

6. Ушбу қарор беш кун муддатда квота иш ўринлари белгиланган корхона ташкилот ва муассасалар рахбарларига етказилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини устидан назорат қилиш шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Н.Қуддусовга юклатилсин.

Шахар ҳокими У.Рахимов

Общие предложения

181