ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
835 | Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан | 03/10/2018 | 18/10/2018 | 0 |
Обсуждение завершено
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги
ПФ–5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида
Жисмоний тарбия ва спорт бошқарувининг самарали яхлит тизимини яратиш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштириш, таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги
ПФ–5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “____” _________даги
ПФ–_____-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги
ПФ–5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига киритилаётган ўзгартириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сонли Фармони 5-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“давлат мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари жисмоний тарбия ўқитувчиси (инструктори) лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда улар фаолият юритаётган таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади;
олий таълим муассаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари)ни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш белгиланган тартибда олий таълим муассасалари томонидан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакили иштирокида ўтказиладиган танлов натижаларига кўра амалга оширилади;”.