ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8289 Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 23/09/2019 08/10/2019 3

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-8289

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг
3-бандига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 14/1-840-сон топшириғига асосан буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сон буйруғи (рўйхат рақами 2520, 2013 йил 31 октябрь) (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” 2013й., 44-сон, 582-модда) билан тасдиқланган Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Директор                                                         М.Каримов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____” ___________

____________сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2019 йил “____”_________даги

__________сон буйруғига илова

 

Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. 1-банд учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 балл ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича 95 балл ва ундан юқори баллга, Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган “APTIS for teachers” тестларидан С даражасига, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplôme approfondi de langue française), DELE (Diplomas de Español como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражасига эга бўлган ўқитувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида тест синовидан ўтишлари талаб этилмайди.”;

  1. 20-банддаги “40” рақами “50” рақами билан, “50” рақами “60” рақами билан алмаштирилсин;
  2. 30-бандда:

биринчи хатбошидаги “40” рақами “50” рақами билан, “50” рақами “60” рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўқитувчининг Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 балл ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича 95 балл ва ундан юқори баллга, Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган “APTIS for teachers” тестларидан С даражасига, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplôme approfondi de langue française), DELE (Diplomas de Español como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжати Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида маълумотнома ўрнида қабул қилинади.”.

  1. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

Общие предложения

504