ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
8254 | Хокимият Навоийской области | 23/09/2019 | 08/10/2019 | 0 |
Обсуждение завершено
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори ижроси юзасидан ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2019 йил 20 августдаги 4-01-11/10635-сонли мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 01-12/20-05-38/1679-сонли, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 6 сентябрдаги Т-6-01/04-460-сонли хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага мувофиқ;
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2019 йил 1 ноябрдан жорий этилсин.
2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.
3. Вилоят ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 26 августдаги “Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қ-122-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2016й., 70-сон (3625), 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қ-197-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2018й., 45-сон (3808), қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
6.,Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими К.Турсунов
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш
ТАРИФЛАРИ
№ |
Уй-жой фондининг тури |
Умумий уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари ( 1 м2 учун сўмда, ҚҚС сиз) |
Уй-жой фонди жойлашган жой номи |
1 |
Лифтли уйлар учун (4-қаватдан) |
712 |
Навоий шаҳри |
2 |
Лифтсиз уйлар учун |
593 |
Навоий шаҳри |
3 |
Коттедж уйлар учун |
376 |
Навоий шаҳри |
4 |
Лифтли уйлар учун (4-қаватдан) |
696 |
Зарафшон шаҳри |
5 |
Лифтсиз уйлар учун |
580 |
Зарафшон шаҳри |
6 |
Лифтли уйлар учун (4-қаватдан) |
696 |
Учқудуқ тумани |
7 |
Лифтсиз уйлар учун |
580 |
Учқудуқ тумани |
8 |
Коттедж уйлар учун |
368 |
Учқудуқ тумани |
9 |
Бошқа корхоналар балансида бўлган турар жой бинолари учун |
|
|
9.1 |
- лифтли уйлар учун (4 қаватли) |
411 |
Навоий шаҳри |
9.2 |
- лифтсиз уйлар учун |
350 |
Навоий шаҳри |
Ижрочи: Саноатни ривожлантириш,
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти биринчи тоифали мутахассиси
___________ А.Отакулов
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан
Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш
ТАРИФЛАРИ
№ |
Уй-жой фондининг тури |
Умумий уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари ( 1 м2 учун сўмда, ҚҚС билан) |
Уй-жой фонди жойлашган жой номи |
1 |
Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар |
1126 |
Навоий шаҳри |
2 |
Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар |
1104 |
Зарафшон шаҳри |
3 |
Турар жойлар нотурар жойга айлантирилган жойлар |
1170 |
Учқудуқ тумани |