ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8231 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 21/09/2019 06/10/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-8231

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон “Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2019 йил 1 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 10 декабрдаги 11/ҚҚ, 28-ҚҚ-сон “Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 3122, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2019 й., ___-сон, ____-модда) 2019 йил 1 августдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Инновацион ривожланиш вазири                                                                              И. Абдурахмонов

 

                   Тошкент ш.,
2019 йил “____” _________ ,
                  _____ -сон

           

 

 

 

 

  Бандлик ва меҳнат
уносабатлари вазири                                                                               Н. Хусанов

 

               Тошкент ш.,
2019 йил “____” _________ ,
                _____ -сон

Ўзбекистон Республикаси
 Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда
Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг  
20___ йил “____”___________даги
  ________________ -сон қарорига
ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

 

                                                                                                                                           (сўм)

Т/р‎

Лавозимларнинг номи‎

2019 йил
1 августдан бошлаб

 

Институт директори

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

 

7 040 385

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

 

6 730 020

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

 

6 468 660

 

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори‎

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

 

6 370 650

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

 

6 043 950

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

 

 

5 553 900

 

 

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири‎

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилга бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

 

6 337 980

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

5 945 940

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

5 766 255

 

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари‎

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

 

6 043 950

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

 

5 766 255

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

 

5 341 545

 

Бош илмий ходим‎

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

 

6 043 950

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

 

 

5 684 580

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

 

5 423 220

 

Етакчи илмий ходим‎

 

 

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

 

5 112 855

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

 

4 786 155

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

 

4 361 445

 

Катта илмий ходим ‎

 

 

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

 

4 459 455

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

 

4 198 095

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

 

3 838 725

 

Кичик илмий ходим

 

 

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

 

3 936 735

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

 

3 675 375

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

 

3 414 015

 

Стажер тадқиқотчи‎

3 021 975

 

 

Мазкур базавий лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

 

 

Молия вазири                                                                            Д. Кучкаров

 

«_____»__________2019 й.

Общие предложения

587