ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
822 Хокимият города Хива 03/10/2018 19/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-822

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-моддаси), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон,
270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 10 сентябрда шаҳар ҳокими номига ёзган
189–сон хатини кўриб чиқиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

        

1. Хива тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 10 сентябрда шаҳар ҳокими номига ёзган 189–сон хати қаноатлантирилсин.

  2. 4Р158 “Урганч-Хива” а/йўлининг 22 км.дан 28 км.гача (Говук кўл массиви, Лолазор маҳалласи ҳудудидан Боғча дарвоза олдигача),
4Р163 “Янгиариқ-Хива” а/йўлининг 40 км.дан 42 км.гача (Педагогика коллежи биноси олдидан шаҳар ИИБ биносигача) бўлган оралиқда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва шу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини чеклаш мақсадида 3.24 “Юқори тезлик чекланган” ҳамда шаҳар ҳудудида транспорт воситаларини кўпайиб бораётганлиги ва уларни автомобил йўлининг қатнов қисмларида тартибсиз равишда транспорт воситаларини қўйиб кетишлари натижасида сунъий тарзда келиб чиқаётган тирбандликлар ва бунинг оқибатида содир бўлаётган майда тўқнашувларни  олдини олиш мақсадида Хива шаҳар Н.Қубро кўчасида жойлашган шаҳар хокимлиги биноси олдига йўлнинг ўнг томон қисмига яъни Н.Қубро кўчасининг У.Қурбоний кўчасий билан кесишган чоррахасидан Н.Қубро ва Феруз кўчалари кесишган чоррахасигача бўлган оралиғига 1 дона 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатиш ва Хива шаҳар А.Темур кўчасининг Элобод кўчаси билан кесишган чоррахасидан А.Темур кўчаси бўйлаб шу кўчада жойлашган “Ягона дарча” биноси олдигача бўлган масофада йўлнинг ўнг томон қисмига 100 метр масофагача 1 дона 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.

2. ТЙФУК (М.Пирназаров)га ушбу юқорида кўрсатилган ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва шу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларини ҳаракат тезлигини чеклаш ҳамда транспорт воситаларини автомобил йўлининг қатнов қисмларида тартибсиз равишда қўйиб кетишлари натижасида сунъий тарзда келиб чиқаётган тирбандликлар ва бунинг оқибатида содир бўлаётган майда тўқнашувларни  олдини олиш  мақсадида  тегишли тартибда 3.24 “Юқори тезлик чекланган” ва 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” йўл белгиларини  ўрнатиш вазифаси топширилсин.

3. Ушбу қарор “Хива тонги” газетасида эълон қилинсин.

4. Шаҳар ҳокимлиги юристконсульти (А.Юсупов):

Мазкур қарорни шаҳар ҳокимлигининг khivacity.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

Шаҳар ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Э.Бекметов) билан баргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳияти юзасида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борсинлар.

4.  Мазкур қарор топшириқларини бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Отажанов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                 Шаҳар ҳокими в.б                                                    Э.Якубов

Общие предложения

618