ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8172 Министерство культуры Республики Узбекистан 21/09/2019 06/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш тўғрисида
ID-8172

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий

бўлимларини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури”нинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда худудий бўлимлар деб аталади) ташкил этилсин ва уларга юридик шахс мақоми берилсин.

2. Ҳудудий бўлимларнинг асосий вазифаси этиб:

Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ҳудудий ижрочилик мактаблари ва анъаналарини, мақом устозлари, бастакорлари, моҳир хонанда ва созандалар ижро меросларини теран ўрганиш ва қайта тиклаш;

халқимизни мақом санъатидан баҳраманд этиш, ёш авлод қалбига мақом оҳангларини сингдириш, уларда миллий ўзликни англаш туйғусини янада камол топтириш;

республикада танилган мақом санъати усталарининг маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш;

худудий мақом ижро йўлларини пухта эгаллаш ҳамда энг мукаммал ижро намуналарини келажак авлодга қолдириш мақсадида мақомларнинг янги “Олтин фонди”ни яратилишига ҳисса қўшиш;

мақом санъатини замонавий  усуллар билан бойитиб талқин этаётган ижрочиларни, мақом билимдонлари, мусиқашунос олимлар ва бастакорлар,  ҳудудий мақом бўлинмалари ходимлари фаолиятини моддий ва маънавий рағбатлантириш, белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудий бўлимларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ҳудудий бўлимлар ходимлар меҳнатига хақ тўлаш бўйича концерт ва сарой ташкилотларига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги “Давлат маданият муассасалари ва  давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 458-сонли қарорининг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ Мақом марказининг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбарият ходимлари, хонандалар ва созандалар лавозим маошларини аниқлашда базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланилади.

Мақом маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори тадбиқ этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика маданият муассасалари рўйхатига киритилади;

Мақом марказининг ҳудудий бўлимлари жойларда ўтказиладиган тадбирларга (Давлат тадбирлари бундан мустасно) мақом маркази билан келишган ҳолда ва унинг рухсати билан жалб этилади;

Мақом маркази томонидан ўтказиладиган концертлар ва тадбирлар бўйича тузиладиган шартномалар танловларсиз, электрон порталига жойлаштирмасдан тўғридан тўғри амалга оширилади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Мақом ижрочилиги бўйича ўтказиладиган концертлар дастури ва сценарийси мақом маркази қошидаги Бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда унинг хулосаси асосида ташкил этилади;

 концерт иштирокчиларининг ижрочилик маҳорати, концерт дастури ва сценарийсини кўриб чиқилганлиги ҳақидаги хулоса учун тўлов, энг кам иш хақининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар  ва вилоят ҳокимликлари:

ҳудудий бўлимларга фаолият олиб бориш учун бино;        

1 дона енгил автомашина, мебель ва техник жиҳозлар харид қилиш учун маблағ;

енгил автомашина ва 1 дона автобус сақлаш учун лимит ажратсин.

5. Маданият вазирига зарур ҳолларда ходимларнинг чекланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Мақом маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

  Мақом марказига 1 та навбатчи енгил автомобиль ва 1 та юк машинаси сақлаш учун қўшимча лимит ажратсин;

ҳудудий бўлимларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатлардан танловларсиз, электрон порталга жойлаштирмасдан тўғридан тўғри тузилган шартномалар (контрактлар) асосида техник жиҳозлар харид қилиш учун рухсат берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юклатилсин.

 

             Ўзбекистон Республикаси

                          Президенти                                                                                                                               Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил ___" ___________

ПҚ-_____ - сон қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорининг 3-иловасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ташкилий тузилмаси

 

 

 

 

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимлари таркибий тузилмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 41 бирлик.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ ажратилади.      

 

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарорининг 3-иловасига қуйидаги ўзгартириш киритилсин:

Ўзбек миллий маком санъати марказининг таркибий тузилмаси 

 

Республика мақом маркази ходимларнинг умумий чекланган сони - 90 бирлик.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ ажратилади.

 

Общие предложения

203