ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
8111 Хокимият города Навои 19/09/2019 04/10/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8111

 

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ

 

Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, турар жойга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, уларни вақтинча яшаб туришлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасининг ётоқхоналар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6, 25-моддаларига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси Низоми 1-иловага, бошқарма аппарат тузилмаси 2-иловага, штатлар жадвали 3-иловага, ходимларнинг лавозим вазифалари тақсимоти
4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси (Ў.Ядигаров) бошқармада қарор талабари асосида ишларни ташкил этсин.

3. Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Б.Рузматов) мазкур қарорни расмий нашрда эълон қилинишини ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор сессия кун тартибига тасдиқлаш учун киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                 М.Базаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚАРОРГА 1-ИЛОВА

 

Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия таркиби

М.Базаров

 

Шаҳар ҳокими, комиссия раиси

Б.Қодиров

 

Шаҳар ҳокими ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

У.Муродуллаев

 

Шаҳар ҳокиминииг ўринбосари,              комиссия аъзоси

Ш.Хамидова

 

Шаҳар ҳокиминииг ўринбосари,                 комиссия аъзоси

Лавозимига кўра

 

Шаҳар Маҳалла ҳайрия жамоат фонди раиси, комиссия аъзоси

Ў.Ядигаров

 

Шаҳар  ҳокимлиги   Уй-жой   ва   ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи в.в.б, комиссия аъзоси

А.Бекмурзаев

 

Шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси юрист консули комиссия аъзоси

 

Изоҳ: Комиссия аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚАРОРГА 2-ИЛОВА

 

Навоий шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхоналардан фойдаланиш бўйича

 

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар.

1. Ушбу  Навоий  шаҳар  ҳокимлигига  қарашли  ётоқхоналардан     фойдаланиш бўйича Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига, “Ижара тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг 1994 йил
28 июндаги “Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 325-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги “Давлат
уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳўжжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги №170-сонли қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланиш, ётоқхоналарни ва ер участкаларини сақлаш, ётоқхоналарни ижарага бериш, турар жойга муҳтож бўлган Навоий шаҳар фуқароларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

2. Ётоқхона - хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартларида фойдаланиладиган Навоий шаҳридаги корхона, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жойга муҳтож ходимлари, меҳнатга лаёқатсиз, ёлғиз, кекса шахслар, нафақахўрлар ва уларнинг оила аъзолари, уй-жойга муҳтож ёш оилалар, фуқароларнинг бошқа кам таъминланган тоифалари учун, (агар уларнинг жон бошига оладиган ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлса), оилавий ва якка тартибда вақтинча (3 йилгача) яшаб туришлари учун мўлжалланган махсус уй-жой фонди.

Ижарачи - Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия хулосасига асосан ётоқхонадан вақтинча (3 йилгача) фойдаланувчи фуқаро.

3. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.

4. Ётоқхонадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш Навоий шаҳар ҳокимлигига (кейинги ўринларда ҳокимлик) бевосита бўйсунадиган ётоқхонадан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

5. Ётоқхонадан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари унинг сақланишини ва ундан тегишлича фойдаланилишини таъминлайди, шунингдек фуқаролар томонидан ётоқхоналардан ва улар атрофидаги ер участкаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, ижарага олувчилар билан ётоқхонани 3 йилдан ошмаган муддатга ижарага бериш шартномаларини тузади ва шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилади.

Шартнома муддатини узайтириш учун ижарачи комиссияга ариза билан мурожаат қилади, комиссия хулосасига асосан ижарачининг аризаси белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

II. Ётоқхонани ҳисобга олиш ва тақсимлаш.

6. Турар жойга, шунингдек турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган Навоий шаҳар фуқароларини ҳисобга олиш қонунчиликда белгиланган шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

7. Меҳрибонлик уйларида тарбияланиб чиққан (фақат жорий йилда), жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаб келган Навоий шаҳар фуқароларига 1 (бир) урин жой, боқувчисини йўқотган уч ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари бўлган Навоий шаҳрида доимий рўйхатда бўлган ёлғиз оналар комиссиянинг рухсати билан ётоқхоналардан навбатсиз хона олиш имтиёзига эга.

8. Навбат билан ётоқхона олиш учун камида 1 (бир) йил Навоий шаҳрида доимий рўйхатда турган бўлиши шарт.

9.  Ижарачиларнинг ётоқхоналардан қўшимча хона олиши, хонани алмаштириши ва рўйхатга қўйиши комиссиянинг рухсати билан амалга оширилади.

10. Ётоқхонада доимий рўйхатда туриб яшовчи фуқароларнинг туғилган фарзандларини рўйхатга қўйиш Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси рухсати билан, агарда Навоий шаҳрида доимий рўйхатда бўлмаса комиссиянинг рухсати билан амалга оширилади.   

11. Фуқароларнинг доимий рўйхатда турувчи МФЙни тавсиясигага асосан комиссия томонидан қабул қилинган аризалари дастлаб комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади, комиссия ариза берувчининг турар жой шароитларини текшириб чиққандан кейин тегишли далолатнома тузади, ҳисобга қўйиш ёки рад этиш ҳақида таклиф киритади, у комиссия қарори билан тасдиқланади. Комиссия ётоқхонадан навбат ёки навбатсиз вақтинча
3 (уч) йил муддатга ётоқхона бериш ҳақида қарор қабул қилади.

12. Фуқаролар ётоқхонадан турар жой (хона) олиш ҳисобдан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:

ҳисобга олингандан кейин турар жой шароитлари яхшиланган бўлса яъни уй-жой олган бўлса;

аҳоли яшайдиган бошқа жойга доимий яшаш учун кўчиб кетган бўлса;

биргаликда яшовчи эри (хотини), фарзандлари номида турар жой мавжудлиги аниқланганда;

турар жой бериш учун асос бўлган сабаблар бекор бўлганда;

вақтинча яшаш муддати тугаганда;

турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этганда.

 

III. Ётоқхонадаги тартиб.

13. Ётоқхона қаватлари бўйича масъул шахс тайинланади. Уларнинг мазкур Низомни бажариш билан боғлиқ талаб ва кўрсатмалари ётоқхона қаватида яшовчиларнинг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.

14. Ижарага олувчилар ўзлари эгаллаб турган хоналарнинг техникавий ва санитария ҳолатини кузатиш ҳамда зарур тузатиш ишларини ўтказиш учун ётоқхона маъмуриятининг ходимларини белгиланган намунадаги шахсий гувоҳномаларини кўрсатганларидан кейин қўйишга мажбурдирлар.

15. Ижарага олувчи бўлмаган пайтда унинг уйига келган энг яқин қариндошлари (фарзандлари, ака-укаси, апа-синглиси, эр ёки хотин, қайнона-қайнота)нинг (кейинги ўринларда яқин қариношлари деб юритилади) уйга кириши ётоқхона мудири (мудираси) томонидан бир марта уч кунга ва УЖЁФБ бошлиғи томонидан бир марта етти кунга рўхат бериш орқали амалга оширилади.

16. Ижарага олувчининг хонасига меҳмон бўлиб келган яқин қариндошлари ётоқхонада 4 соатдан ортиқ бўлган муддатда қолган тақдирда ётоқхонада қолган ҳар бир куни учун 3 000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўлаши амалга оширилади.

17. Ётоқхонада истиқомат қилувчи ижарачиларнинг хоналарида мавжуд бўлган қўшимча электр жиҳозларини ҳисоби олиб борилади ва ҳар бир электр жиҳозларини ишлаш қувватига аниқлик киритилиб, шунга асосан тўловлар амалга оширилади.

18. Ётоқхоналарда истиқомат қилувчи ижарачилар ўртасида ўзаро келишмовчилик ва бошқа салбий ҳолатлар юзага келганида, ушбу ҳолатларни бартараф этиш жойлардаги МФЙ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.

19. Хоналарда осойишталикни сақлаш мақсадида хонадаги ҳар хил баланд товуш чиқарувчи асбоб-ускуналардан фойдаланишга соат 23.00 дан бошлаб эрталаб соат 7.00 гача қўшниларнинг осойишталигини бузмайдиган даражада паст товушда қўйиш шарти билан йул қўйилади.

20. Ётоқхонада яшовчилар ётоқхонадан чиқиб кетаётиб хонада бўлган   радиоприёмниклар,  телевизорлар, электр ва газ асбоблари (совутгичлардан ташқари) ва бошқа электр ускуналарини ўчиришлари ҳамда сув ва газ келадиган жўмракларни беркитишлари керак.

21. Ётоқхона секцияларини тоза тутиш бўйича навбатчилик барча ижарага олувчиларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.

 

IV. Ётоқхонани ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

22. Ётоқхонани ижарага берувчининг ҳуқуқлари:

Ётоқхонада яшовчилардан ётоқхонанинг сақланишини ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойни, шунингдек санитария-техника ва бошқа асбоб-ускуналардан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишини талаб қилиш;

ётоқхонада яшовчилардан электр ва иссиклик энергиясини, сув ва газларни тежаб сарфлаш, уларнинг беҳуда ва хўжасизларча сарфланишига йўл қўймасликини талаб қилиш;

ётоқхонада яшовчиларнинг айби билан ётоқхонанинг шикастланган жойларини бартараф қилиш ҳамда шикастланган санитария-техника ёки бошқа асбоб-ускуналарни тузатиш ёки алмаштиришни айбдор ҳисобидан амалга ошириш ва етказилган зарарни ундириш;

ижарага олувчи бутун оиласи билан бошқа доимий яшаш жойига чиқиб кетганда ётоқхонани бўшатиш ва уни жиҳозлари билан соз ҳолатда далолатнома бўйича топширишни талаб қилиш;

кўрсатилган хизмат ва ётоқхонани сақлаш учун тўловларни ва коммунал хизматлар учун тўловларни кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

кўрсатилган хизмат ва ётоқхонани сақлаш учун тўловларни ва коммунал хизматлар учун тўловларни уч ой ва унда ортиқ муддатда тўламасдан келаётган яшовчи фуқароларни тегишли тартибда огоҳлантириш ва уларни электр энергияси ва сув тармоғидан вақтинча узиб қўйиш.

ўз вақтида ётоқхона коммунал тўловларини амалга оширмаган фуқароларга яшаш тўғрисидаги маълумотномани у қарзини тўлиқ бартараф этгандан кейин тақдим этиш.

қонунда белгиланган тартибда эр хотин (ФХДЁ) бўлмаган фуқароларга ётоқхонада ётиб қолишга рухсат бермаслик.

Ўзбекистон Республикаси худудида доимий рўйхатда бўлмаган фуқароларни (чет эл фуқароларини) ётоқхоналарга киришини қатъий назорат қилиш ва киритмаслик.

ижара шартномаси муддати тугашидан камида бир ой олдин ижарага олувчиларни тегишли тартибда огоҳлантириш.

 

 

 

23. Ётоқхонани ижарага берувчининг мажбуриятлари:

бинолар, бино атрофидаги ер майдонлари, электр, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳамда иситиш таъминотига умумий техник хизмат кўрсатишнинг қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш;

ётоқхона биноларининг конструкцияларини, томларини, ертўлаларини, умумий фойдаланиш жойларини ва уларда мавжуд бўлган барча муҳандислик ускуналарини белгиланган тартибда сақлаш ва уларни таъмирлаш;

санитария-техника асбоб-ускуналари асосий йўлаклардаги эшиклар, деразалар, полларни уларнинг норматив эскириши сабабли алмаштириш ва уй ташқарисидаги ободончилик объектларини соз ва тартибли сақлаш;

ётоқхоналар хоналари ҳамда умумий фойдаланиладиган жойлардан техникaвий фойдаланиш қоидалари ва нормаларига мувофиқ ётоқхоналарни текшириб бориш, натижаларини тегишли далолатномаларда қайд қилиш ва улар асосида хоналарни ижарага олувчилардан уларнинг зиммаларига юкланган хоналарни жорий тузатиш вазифаларининг бажарилишини талаб қилиш ва қайд этилган қоидаларни бажарилиши назорати ётоқхона мудири (мудираси) томонидан амалга ошириш;

ҳар йили ётоқхона ва уларнинг асбоб-ускуналарини қиш мавсумида ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

ижарага олувчига хонани соз ҳолатда тақдим этиш;

ётоқхона ташқи ва ички умумий майдонларини санитария-гигиена талабларига мос равишда таъминлаш;

ётоқхонада яшовчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш;

ётоқхона ва коммунал тўловларини доимий назорат қилиш;

ведио кўзатув мосламаларини нормал ишлашини назорат қилиш;

ётоқхоналарда мавжуд бўлган лифтларни белгиланган қатъий график асосида ишлаши ётоқхоналар мудири томонидан назорат қилиниши;

байрамларда ётоқхонада яшовчилар билан ҳамкорликда байрам тадбирларини ташкиллаштириш, яшовчиларни ётоқхона учун ажратилган ер участкаларида ўтказиладиган ҳашарларга жалб этиш;

ётоқхонада яшовчиларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари асосида маълумотномалар бериш, янги кўчиб келган ва кўчиб кетаётган оилаларни ўз вақтида қайд этиб бориш;

техник носозликлар бўйича тушган буюртмаларни ўз вақтида бажариш ва кутилмаган техник авариялар содир бўлганда 24 соат ичида бартараф этиш чораларини кўриш;

ётоқхонадан умумий фойдаланиладиган жойларни, коммуникацияларини, бино ертўлаларини, томларини ва иситиш тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш;

2 ойдан ортиқ муддатда ётоқхонада яшамай келаётган, ётоқхона коммунал тўловларини тўламаётган яшовчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш; (мудира томонидан ижарачини ётоқхонага киритмаслик, яшамаётганлиги тўғрисида баённомалари тузиш ва бу ҳақда бошқармага билдириш). 

қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш.

 

V. Ётоқхонани ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

24. Ётоқхонани ижарага олувчининг ҳуқуқлари:

Ётоқхонани ижарага берувчидан зарур ҳолларда ётоқхона ва унинг ер участкалари, электр, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳамда иситиш таъминотига умумий техник хизмат кўрсатишнинг қоида ва меъёрларига амал қилган ҳолда хизмат кўрсатишни талаб қилиш;

ижарага берувчидан ётоқхона биноларининг конструкцияларини, томларини, ертўлаларини, умумий фойдаланиш жойларини ва уларда мавжуд бўлган муҳандислик ускуналарини белгиланган тартибда сақлашни ва уларни таъмирлашни талаб қилиш;

ижарага берувчидан зарур ҳолларда оғзаки ва ёзма мурожаат қилиб маълумотномалар олиш;

ижарага берувчига техник носозликлар бўйича мурожаат қилиш;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга.

25. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

ётоқхонанинг сақланишини таъминлаш, ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойга, шунингдек, санитария-техника ва бошқа асбоб-ускуналар (водопровод, канализация, марказий иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, газ жиҳозлари, ванна, чаноқ, идиш-товоқ, ювгич ва бошқалар)га эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш;

электр ва иссиқлик энергиясини, сув ва газни тежаб сарфлаш, уларнинг беҳуда ва хўжасизларча сарфланишига йул қўймаслик;

ўзлари эгаллаб турган ётоқхонани умумий фойдаланиладиган жойларни, шунингдек йўлак, лифт кабиналари ва зина майдончаларини озода ва тартибли сақлаш;

ётоқхона санитария-техника ва бошқа асбоб-ускуналарда носозликлар аниқланган ҳолларда зудлик билан уларни бартараф қилиш чораларини кўриш ва зарур ҳолларда бу ҳақда ётоқхона мудирига ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;

электр, газ ва бошқа ўт чиқарувчи асбоблардан фойдаланганда, печларга ва ошхона ўчоқларига ўт ёққанда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш;

уйда ахлат ўтказгич бўлмаган ҳолларда ахлат ва озиқ-овқат чиқиндиларини қопқоқ билан зич ёпиладиган челакларга тўплаб, ётоқхонадан белгиланган жойларга мунтазам чиқариш;

озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиш ташкил этилган жойларда уларни махсус идишларга йиғиш ва шу мақсад учун ўрнатилган контейнерларга чиқариб тўкиш;

ётоқхонанинг шартнома асосида ўзи эгалик қилаётган хонасини таъмирлаш, хонада дизенфекция ишларини олиб бориш яшовчининг ўз ҳисобидан бажарилиши;

ётоқхонада истиқомат қилувчиларнинг сонига мувофиқ жадвал бўйича зина майдончаларини, йўлакларни ва умумий фойдаланиш жойларини мунтазам тозалаб туриш;

ижарачи бутун оиласи билан бошқа доимий яшаш жойига чиқиб кетганда ётоқхонани бўшатиш ва уни жиҳозлари билан бирга соз ҳолатда далолатнома бўйича ижарага берувчига топшириш;

айрим сабабларга кўра маълум муддатга ётоқхонада яшамаган тақдирда маъмуриятни ёзма равишда хабардор қилиш, хонани ётоқхона маъмуриятига қайтиб келиш вақти кўрсатилган холда ариза орқали топшириб кетиш;

ҳар хил техник носозликлар содир бўлганда буюртма журналига ёзма равишда буюртма бериш;

кўрсатилган хизмат ва турар жойни сақлаш учун тўловларни, коммунал хизматлар учун тўловларни кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай ўз вақтида тўлаш.

26. Ижарачи ва оила аъзоларига қуйидагилар таъқиқланади:

балкон, лоджия, даҳлиз, йўлак, зина майдончаларини ва эҳтиёт чиқиш жойларига турли буюмларни қўйиш, уларда ҳайвонлар, қушлар, асалари сақлаш, махсус белгиланган жойлардан бошқа жойларда кир ёйиш ва гиламлар осиш;

иситиш қурилмалари (радиатор)нинг монтаж бошқарувларини бузиш ва марказлаштирилган иситиш тизимидан иссиқ сув олиш, радиаторлар, газ жиҳозлари, электр ўтказгичларнинг ўрнини бошқарма маъмуриятининг рухсатисиз ўзгартириш;

ётоқхоналарда урнатилган ведио кўзатув камераларига зарар етказмаслик;

унитаз ва раковиналарни турли чиқиндилари билан ифлос қилиш;

ётоқхона, йўлак ва ертўлаларда хонага шикаст етказувчи ҳамда истиқомат қилувчиларнинг тинчлигини бузувчи ишларни амалга ошириш;

ётоқхонанинг жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

қимор ўйинлари ташкил қилиш;

ўзларига ажратилган хонадан ташқари ўзбошимчалик билан бошқа хоналарни эгаллаш;

ётоқхонада ётоқхонанинг маъсул шахслари, қўшнилари ёки бошқа фуқаролар билан жанжаллашмаслик;

келадиган меҳмон ва қариндошларини ётоқхонага ҳужжатсиз олиб кириш, ётоқхона маъмурияти рухсатисиз уларни кеч соат 22.00 дан сўнг ётоқхонада олиб қолиш;

ётоқхонага келадиган меҳмонларни ётоқхона маъмуриятини огоҳлантирилган ҳолда ётоқхона мудири 3 кунгача, бошқарма бошлиғининг рухсати билан 7 кунгача қўйиш, ётоқхонада қолган тақдирда хонада қолганлиги учун белгиланган миқдорда ҳар кунлик тўловни амалга ошириш;

болаларнинг ётоқхона мулкига зарар келтирувчи ўйинлар билан шуғулланишига йўл қўйиш;

шахсий автомашиналарни ётоқхона биноси олдида сақлаш, ювиш ва таъмирлаш;

қўлбола печларни ўрнатиш ва фойдаланиш.

27. Ётоқхонанинг шикастланган жойларини бартараф қилиш ҳамда шикастланган санитария-техника ёки бошқа асбоб - ускуналарни тузатиш ёки алмаштириш бевосита айбдор ҳисобига амалга оширилади.

28. Кўрсатилган хизмат ва ётоқхонани сақлаш қоидаларини бузганлиги ҳамда коммунал хизматлар учун белгиланган 2 ой давомида тўланмаган тўловлар давлат нотариал идораларининг ижроия ёзувлари ёки суд қарори бўйича ундириб олинади.

 

VI. Ётоқхоналарни ва улариинг асбоб-ускуналарини тузатиш.

29. Ижарага олувчилар ўзлари эгаллаб турган жойларни мунтазам равишда ўз ҳисобларидан жорий тузатишлари лозим.

Ўз ҳисобидан жорий тузатишга қуйидагилар киради:

фуқаро ўзи яшаб турган хонани оқлаш, бўяш ва гулқоғоз ёпиштириш;

ташқи  ромларни  ички  ва ташқи томондан  ва деразаларнинг оралиқ ромларини бўяш;

дераза шишаларини ўрнатиш;

электр ўтказгичларни (ўчиргичлар, розеткалар, патронлар ва ҳоказолар) тузатиш ҳамда зарур ҳолларда симларни алмаштириш;

Қайд этиб ўтилган тузатиш ижарага олувчи ва ижарага берувчининг хоҳишларига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган нархлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда ётоқхона маъмурияти томонидан амалга оширилиши мумкин.

30. Ётоқхоналарнинг жорий тузатиш, бундай тузатиш ётоқхонанинг айрим конструктив қисмлари (пойдевори, девори, томи ва бошқалар) ёки ундаги муҳандислик жиҳозлари (иситиш печлари, ошхона плиталари, марказий иситиш, водопровод, канализация, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш, лифт хўжалиги, асосий электр ўтказиш, камералар агар уни алмаштириш сувоқнинг бузилишини талаб қилса) носозлиги муносабати билан пайдо бўлган холлардагина ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Конструктив қисмлар ва муҳандислик асбоб-ускуналарининг ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи шахсларнинг айби билан ишдан чиқиши ҳоллари бундан мустасно.

Газ асбоб-ускуналари ва тармоқларига ижарачи томонидан зарар етказилган тақдирда унинг ҳисобидан, жорий тузатиш ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

31. Агар ижарага берувчи ётоқхонанинг ва умумий фойдаланишдаги жиҳозларини тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, ижарага олувчи бу тузатишни ўзи бажаришга, смета қиймати бўйича барча харажатларни ижарага берувчининг зиммасига юклашга ҳақлидир.

Ижарага олувчи ётоқхонани ички тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, ётоқхона маъмурияти бу тузатишни ўзи бажариши ва харажатларни смета қиймати бўйича амалдаги нархларда ундан ундириб олишга ҳақлидир.

 

VII. Ётоқхоналарни ва улар атрофидаги ер майдонларини сақлаш.

32. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

шаҳар ҳокимлигининг рухсатисиз уй атрофидаги ерларнинг йўлакларида турли қурилишлар ва кўчма дўконлар ўрнатиш;

уйларнинг олд томонида, деворлар ва бунинг учун мўлжалланмаган бошқа жойларда афишалар, плакатлар ва ҳар хил эълонларни осиб қўйиш;

кийим-кечак ва бошқа уй буюмларини белгиланган жойлардан ташқари бўш ер майдонлари ёки ҳовлининг кўчага чиқадиган очиқ жойларида осиб қўйиш;

ётоқхона ва унинг ер участкаларига металл чиқиндилар, қурилиш ахлати ва  бошқа маиший чиқиндиларни ташлаш;

тегишли органларининг рухсатисиз дарахт ва кўчатларни кесиб ташлаш.

33. Ётоқхона атрофидаги ерларда қазиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар ёки шахслар ишлар тамом бўлгандан кейин ётоқхона маъмуриятидан ободончилик бўйича бажарилган ишларга унинг даъвоси йуқлигини ёзма равишда тасдиқлатиб олишлари керак.

34. Ётоқхона атрофидаги ерларни чиқиндилардан тозалаш ишлари ётоқхона маъмурияти томонидан белгиланган соатларда амалга оширилиши шарт.

VIII. Ётоқхонадаги турар жойни (хонани) ижарага бериш шартномаси.

 Ётоқхонадан фойдаланиш ётоқхонани ижарага берувчи билан фуқаро (ижарага олувчи) ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Хонанинг бир қисми ёки умумий кириш жойи бошқа хона билан боғланган хона (туташ хоналар) ётоқхонани ижарага бериш шартномасининг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас.

 Агар ижарага олувчилар ётоқхонани ижарага бериш шартномаси муддати тугашига бир ой қолганда ётоқхонада яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни комиссияга такдим этганда комиссия хулосасига асосан шартномани янгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ётоқхонани ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи яқин қариндошлар (ота-она, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва қайнота-қайнонаси) ётоқхонадан шартномага мувофиқ фойдаланишга, уни яроқли ҳолда тутишга, сақланиши юзасидан ғамхўрлик қилишга, ётоқхонадаги барча яшовчиларга ётоқхона ва умум фойдаланиладиган бинолардан монеликсиз фойдаланиш имконияти берилиши учун биргаликда яшаш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар.

Ётоқхонани ижарага олувчи билан бир қаторда у билан бирга яшовчи оила аъзолари ижара шартномасидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

Оиланинг ижарага олувчи билан бирга яшовчи балоғатга етган аъзолари шартиомадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан тенг  жавобгар бўладилар.

 

IX. Ижара тўлови.

Ётоқхонадаги турар жойдан фойдаланганлик, кўрсатилган хизматлар учун хақ тўлаш ижарага олувчи ва ижарага берувчининг келишувига биноан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ставкалар бўйича амалга оширилади.

ижарада ўрин (койка) жойда кўп фуқаро яшаган тақдирда ҳар бир фуқаро (эр хотин, фарзандлар ва ота оналардан ташқари) учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан тегишли ҳужжатлар асосида республикада коммунал тўловлар нархига ўзгартириш киритилган тақдирда, ижара шартномасида кўрсатилган коммунал ставкалар нархига ўзгартириш киритилади.

ижарага олувчи ётоқхонадан фойдаланганлик, кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ётоқхонани ижарага бериш шартномасида назарда тутилган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбурдир.

 

X. Ижарага бериш шартномасннн бекор қилиш

Ётоқхонани ижарага олувчи исталган вақтда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ётоқхонани ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари доимий яшаш учун бошқа жойга кўчиб кетганда ётоқхонани ижарага бериш шартномаси у эгаллаб келган ётоқхона далолатнома асосида ижарага берувчига топширилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.

Бошқарма ижарага бериш шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида
1 кун муддатда комиссияга хабар бериши шарт.

Тегишли корхона ва ташкилот ходимига иш шароитлари муносабати билан меҳнат шартномаси бўйича хизмат юзасидан бериладиган ётоқхонадан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда тўхтатилади.

Ижарачи ўзи эгаллаб турган ётоқхонани бўшатишни рад этган тақдирда ўзи ва бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа ётоқхона берилмасдан бошқарма маъмурияти баённомасига асосан ёки суд орқали хонадан чиқариб юборилади.

Ётоқхонани ижарага бериш шартномаси ижарага берувчи томонидан бекор қилиниши ва ижарага олувчи ўзи турган ётоқхонадан суд йули билан ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган асослардан бошқача тарзда рўйхатдан чиқарилиши мумкии эмас.

35. Агарда ижарага олувчи кўрсатилган хизмат ва ётоқхонадан фойдаланганлик учун тўловларни, коммунал хизматлар учун тўловларни огоҳлантирилишига қарамасдан мунтазам равишда 3 (уч) ой сабабсиз тўламаган тақдирда ижара шартномасн бекор қилинади ва белгиланган тартибда ётоқхонадан чиқарилади.

36. Ётоқхона маъмуриятини огоҳлантирмасдан ва сабабсиз ётоқхонада
2 (икки) ойдан ортиқ муддат яшамаган, шунингдек ушбу қоидаларни мунтазам ёки бир марта қўпол равишда (ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, безорилик билан шуғулланиш, ётоқхона маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ва бошқа қоидаларни) бузган шахслар белгиланган тартибда ётоқхонадан чиқарилади ҳамда ётоқхона мудири томонидан ётоқхонага киришига йўл қуйилмайди.

XI. Якуний қоидалар

 

Ушбу Низом билан тартибга солинмаган бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.

Ушбу Низом талаблари бузилганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

ҚАРОРГА 5-ИЛОВА

 

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари,                                                         бўлим бошлиқлари ва мутахассислари                                                                  ўртасидаги вазифалар                                                                                    ТАҚСИМОТИ

 

1. Бошқарма бошлиғи:

 

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи шаҳар ҳокими томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимига олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 5 йил раҳбар лавозими иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

УЖЁФБ бошлиғи бошқарма аппаратини, ётоқхоналарни ва техник хизматни ташкил этади ҳамда раҳбарлик қилади;

Бошқарма бошлиғи иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, фармойиш, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг фармойиш ва қарорлари ҳамда бинолардан тўғри фойдаланиш йўриқномаларига мувофиқ иш кўради;

Ўзининг ваколатидан келиб чиқиб келишув, молиявий ва меҳнат интизоми шартномаларни бажаришга масъул ва бошқарувни талаб даражасида иш юритиш мақсадида маъмурий, хўжалик ва молиявий масалаларда қонун қоидаларга таянган ҳолда фаолият юритади;

Бошқарманинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Шунингдек, ўз ваколатидан келиб чиқиб штатлар жадвалини ўзгартиради ва тузилиши бўйича қарор қабул қилади.    Иш ҳақининг ўз қавтида тўланиши, ички интизомни тартибга олади, қарорлар қабул қилиб иш юритиш ҳужжатларини тасдиқлайди;

Бошқарма, ётоқхона ва техник хизмат кўрсатиш участкаларини ишчи ходимлар билан таъминлайди, уларнинг малакасини оширишни, меҳнат интизоми ва ишлаб чиқариш ишларини ташкиллаштиради;

Навоий шаҳар ҳокимиятининг уй-жой комиссиясида турар жой ажратиш, рўйхатга олиш масалаларида иштирок этади;

Ётоқхона маъмурияти билан ётоқхонада яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшиланиши, узлуксиз коммунал хизматлар кўрсатишни, умумий фойдаланиш жойларини ўз вақтида таъмирлашни, бино ва иншоотларни кузги-қишги мавсумга тайёргарлигини ташкиллаштиради;

Яшовчилар томонидан коммунал тўловларнинг ўз вақтида тўланишини сув, газ, электр энергиясидан тўғри ва оқилона фойдаланишни моддий бойликларни асрашни ташкиллаштиради ва назорат қилади;

Ўзига бириктирилган ҳудудда ва ётоқхоналарда тарбиявий, маънавий тадбирларни, санитар техник ҳолатини яхшилаш ишларини ташкиллаштиради;

Фуқароларнинг шахсий ариза ва шикоят масалалари бўйича қабул қилади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиб қарор қабул қилади;

Бошқарма ва ётоқхона жавобгар шахслардан молиявий маблағнинг сақланишини, яшаш учун мўлжалланган хоналарнинг тўғри фойдаланишини, жиҳозлар, асосий воситаларнинг яхши сақланишини талаб ва назорат қилади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

2. Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари:

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига олий маълумотли, 5 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

Бошқарма бошлиғи ўз вазифасини бажараолмаган тақдирда бошқарма бошлиғи вазифасини бажаради;

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари бошқарма аппаратига ҳамда ётоқхоналарни тартибга солишга бевосита раҳбарлик қилади;

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, фармойиш, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг фармойиш ва қарорлари ҳамда бинолардан тўғри фойдаланиш йўриқномаларига асосан бошқарма бошлиғига кўмаклашади;

Ўзининг ваколатиндан келиб чиқиб келишув, молиявий ва меҳнат интизоми шартномаларни бажаришга масъул ва бошқарувни талаб даражасида иш юритиш мақсадида маъмурий, хўжалик ва молиявий масалаларда қонун қоидаларга таянган ҳолда фаолият юритади;

Бошқарманинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режаларини кўриб чиқади ва таклиф киритади. Шунингдек, ўз ваколатидан келиб чиқиб штатлар жадвалига таклифлар киритади ва муофиқлаштиради. Иш ҳақининг ўз қавтида тўланиши, ички интизомни тартибга олади;

Бошқарма бошлиғининг топшириқларини ижросини назорат қилади ва жойларга чиққан ҳолда бажарилишини таъминлайди;

Бошқарма бошлиғига ётоқхоналар фаолиятини такомиллаштириш, қонун-қоидалар бузилиши ҳамда суистеъмолчиларнинг олдини олиш тўғрисида ахборотлар тайёрлайди, улар учун ётоқхона мудирларининг жавобгарлиги хақида тегишли таклифлар киритади;

Навоий шаҳар ҳокимиятининг уй-жой комиссиясида турар жой ажратиш, рўйхатга олиш масалаларида бошқарма бошлиғи билан биргаликда иштирок этади ва навбатда турувчилар умумий рўйхатини шакиллантириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

Раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратади ва мувофиқлаштиради, кадрлар захирасини шакллантиради;

Ётоқхона маъмурияти билан ётоқхона шароитларини яхшилаш бўйича бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;

Ётоқхоналарда тарбиявий, маънавий тадбирларни, санитар техник ҳолатини яхшилаш ишларини ташкиллаштиради;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятларини қабул қилади ва белгиланган тартибда кўриб чиқади;

Бошқарма ва ётоқхона жавобгар шахслардан молиявий маблағнинг сақланишини, яшаш учун мўлжалланган хоналарнинг тўғри фойдаланишини, жиҳозлар, асосий воситаларнинг яхши сақланишини талаб ва назорат қилади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

3. Кадрлар бўлими мудири:

 

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

Кадрлар бўлими мудири лавозимига олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

Бошқарманинг кадрлар борасидаги сиёсатидан келиб чиқиб шаҳар ҳудудидаги бошқарув органлари ва бошқа тегишли муассасалардан кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига кўйишнинг ташкилий чораларини кўради;

Раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратади ва мувофиқлаштиради, кадрлар захирасини шакллантиради, кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боради;

Ўқитиш ва қайта ўқитиш, тажриба алмашиш ишларини ташкил этади, кадрлар ротацияси бўйича таклифлар киритади, бошқармада кадрлар билан ишлаш аҳволини таҳлил қилиб боради, фидоий, соғлом фикрловчи, жамоатчилик ишларида фаол кадрлар бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар беради. Бошқарма бўйича кадрлар тизими - маълумотлар базасини яратади;

Фаоллар йиғилишлари, тантанали тадбирларни ўтказишни бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари билан ҳамкорликда амалга оширади;

Бошқарма аппарати, бўлимларида ички тартиб қоидаларига ва меҳнат қонунларига риоя қилишни назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимларининг қарор ва фармойишларини белгиланган муддатда бажарилиши бўйича назоратини олиб боради;

Бошқарма бошлиғининг топшириқларини ижросини назорат қилади ва жойларга чиққан ҳолда бажарилишини ўрганади;

Бошқарма бошлиғига ётоқхоналар фаолиятини такомиллаштириш,   қонун-қоидалар бузилиши ҳамда суистеъмолчиларнинг олдини олиш тўғрисида ахборотлар тайёрлайди, улар учун ётоқхона мудирларининг жавобгарлиги хақида тегишли таклифлар киритади;

Бошқарма бошлиғи  аппаратида ва жойларда қарорлар ҳамда топшириқлар бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади;

Бошқарма бошлиғининг топшириғига асосан ётоқхоналарда йўл кўйилган нуқсон ва камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида назорат техник ходимлари ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ишчи комиссияси тузиш ҳамда текширишлар давомида аниқланган бузилишларни тезкорлик билан бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўради;

Ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича ётоқхоналар мудирлари, бўлим бошлиқлари ва муассасаларни интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмасликлари тўғрисида бошқарма бошлиғига таклифлар киритади. Зарур ҳолларда текширишлар чоғида аниқланган ва жиноий жавобгарликка олиб келадиган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги ҳужжатларни бошқарма бошлиғининг топшириғига асосан шаҳар ҳокимлиги ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юборади;

Фуқаролардан тушган хат ва аризаларни доимий равишда ўрганиб чиқиб уларнинг натижалари бўйича бошқарма бошлиғига маълумотлар киритади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

4. Маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси:

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича еткачи мутахассис бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Маънавий-маърифий ишлар бўйича еткачи мутахассис лавозимига олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

Маънавий-маърифий йўналишларга оид ҳамда юртимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга ва мамлакатимиз аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилашга қаратилган Президентимиз фармонларини, Ҳукумат, вилоят ҳокимлиги, шунингдек, Маънавият ва маърифат кенгаши қарорларини, марказ кўрсатмаларини аҳолининг турли қатлам вакиллари ўртасида узлуксиз, содда ва тушунарли тарзда тарғиб этиш ва ижросини таъминлашга қаратилган ташкилий-амалий тадбирлар олиб боришга барча билим ва салоҳиятини сафарбар этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли қарорини туб моҳиятини шаҳардаги аҳолининг турли қатлам вакиллари, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ҳамда ушбу йўналишларда турил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади.

Миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги  кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган изчил тарғибот олиб бориш;

Ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан воситалар орқали сингдириш;

Юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжолари, бошқа диний конфессияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш;

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро               меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш;

Бўлимнинг ойлик, чораклик, ярим йиллик ва  йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ва ижросини  таъминлашга бош бўлади;

Бошқармада мавжуд муаммоларни ўрганади, бу борадаги фаолиятни изга қўйиш, иш юзасидан мониторинг олиб бориш ва бу ҳақда шаҳар Маънавият тарғибот бўлимига ахборот беради;

шаҳар Маънавият тарғибот бўлими билан яқин алоқа ўрнатади, ҳамкорликда шаҳарда бўладиган барча маънавий-маърифий тадбирларни, семинар, ўқув семинарлари, давра суҳбатлари, маънавият соатлари уюштиради;

шаҳар Маънавият тарғибот бўлими томонидан бериладиган топшириқлар, бўйруқлар, кўрсатмаларни мунтазам равишда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил қилади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

5. Фуқароларни рўйхатга қўйиш ва чиқариш  бўйича мутахассиси:

 

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

          Фуқароларни рўйхатга қўйиш ва чиқариш  бўйича мутахассисси лавозимига қоида тариқасида олий маълумотли, камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

         Уй-жой комиссияси хулосасига асосан ётоқхонадан уй-жой ажратилган фуқароларни билан белгиланган тартибда ётоқхонага вақтинча      (3 йил) муддатга рўйхатга қўйди ва рўйхатдан чиқаради;

  Ётоқхонада вақтинча (3 йил) рўйхатда турган фуқароларнинг назорат варафаларини юритади;

  Ётоқхона мудиралари билан биргаликда ётоқхонада рўйхатда туриб            6 ойдан кўп яшамаган фуқароларнинг низомда белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариш таклифини бошқарма бошлиғига киритади;

  Ётоқхона мудиралари билан биргаликда фуқароларнинг шартнома асосида яшаш жойи тўғрисида доимий мониторинг олиб боради;

Шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари билан биргаликда ётоқхонада рўйхатда туриб узоқ муддат чет элда юрган фуқароларнинг рўйхатини шакллантиради ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариш чораларини кўради;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

6. Умумий бўлим етакчи мутахассиси:

 

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари билан келишилган холда кадрлар бўлими мудири тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

Умумий бўлим етакчи мутахассиси лавозимига қоида тариқасида олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил                  29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш хакида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан иш юритишни ташкил этади ва қўйидаги вазифаларни бажаради:

Бошқарма  қарорларини  расмийлаштириш  ва  ижрочилардан   олинган буюртма асосида жойларга жўнатиш;

Бошқарув фаолиятини ҳужжатлаштириш;

Бошқармага кириш   ҳужжатлари  ҳамда чиқиш   ҳужжатлари   журналларини юритади;

юбориладиган ҳужжатлар бўйича махсус алоқа тармоғига тегишли буюртмаларни беради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган барча ҳужжатлар, Вазирлар Маҳкамасининг барча норматив ҳужжатлари ва шулар асосида қабул қилинган Навоий шаҳар ҳокимининг қарор, фармойишлари бўйича тегишли назорат карточкаларини (1б, 2б) расмийлаштиради, ушбу ҳужжатларни ижрочиларга ўтказилишини ташкиллаштиради ҳамда назоратини олиб боради;

Бошқарма бошлиғининг қарорларига тартиб рақамларини куяди;

Бошқарма бошлиғи аппаратида ҳужжатларни ҳисобга олиш ва юритишни таъминлаш;

Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва индекслаштириш;

Ҳужжатларни бошқармада сакланишини таъминлаш ва белгиланган тартибда архивга ўтказилишини таъминлаш;

Белгиланган тартибда ҳужжатлар номенклатурасини тузиш;

Бошқарма аппаратида иш юритишни ташкил этади, унинг сифатли бажарилиши бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва татбиқ этади, ҳужжат ишларини юритиш юзасидан раҳбарликни амалга оширади;

Маълумотномалар бериш бошқарма бошлиғи қарорларини сақлаш, ҳисобга олишни ташкил этишни таъминлайди;

Бошқарма аппарати ходимлари ва бўлим мудирларининг таътилга чиқиш жадвалини тузади;

Бошқарма бошлиғи қабулхонасида ётоқхона мудирлари ва маъсул ходимларидан иборат навбатчиликларини ташкиллаштиради;

Ҳужжатлар ва хизмат бланкаларини шаҳар босмахоналарида босма холда тайёрлашни ташкиллаштиради;

Иш юритишни ташкил қилишни яхшилаш бўйича таклифлар киритади;

Бошқарма аппаратида ишловчиларнинг меҳнат дафтарчаларини юритади ҳамда сафар ва шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларини расмийлаштиради;

Бошқармада иш юритувчи масъул ходими томонидан фуқароларни қабул қилишни ташкиллаштирилиши, ариза ва шикоятлар, таклифларини кўриб чиқишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини назоратга олади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

7. Ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича мутахассиси:

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари билан келишилган холда кадрлар бўлими мудири тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

Ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича мутахассиси лавозимига қоида тариқасида  олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

Фуқароларни қабул қилишни ташкиллаштириш, ариза ва шикоятлар, таклифларини кўриб чиқишнинг Қонунда белгиланган тартибига қатъий риоя қилишни таъминлайди;

фуқаролардан тушган таклифлар, аризалар ва шикоятларнинг мазмунини ўрганиш, қайд этиш ва уни кўриб чиқиш учун бажарувчига ўз вақтида узатилишини таъминлайди;

фуқароларнинг бошқарма бошлиғи томонидан қабул қилинишини ташкиллаштиради;

Бошқармада фуқароларни қабул қилишни ташкиллаштирилиши, шикоят ва аризаларни, таклифларни ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан назорат қилади, бу борадаги ишлар ҳолатини таҳлил қилади ва оммалаштиради;

фуқароларни қабул қилиш, ариза ва шикоятлар, таклифларни кўриб чиқишни ташкил этиш масалалари бўйича бошқарма бошлиғи қарорларни тайёрлашда қатнашади;

ариза ва шикоятлар, таклифлар ўз вақтида кўриб чиқилганлиги ва унинг натижалари тўғрисида фуқароларга маълумотлар берилишини таъминлайди;

Умумий бўлим етакчи мутахассиси билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимига белгиланган шакл бўйича ўз вақтида ҳисоботлар тузади ва тақдим этади, фуқаролардан тўшаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни таҳлил қилишни ва оммалаштиришни амалга оширади, бу борада яхлит таклифлар киритади;

ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришни, сақлаш ва архивга қабул қилиниши учун ўз вақтида узатишни таъминлайди;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқдан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

8. Бош муҳандис:

 

  Шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Бош муҳандис лавозимига  олий маълумотли, мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади;

  Бош муҳандис лавозимига олий маълумотли, техник муҳандис мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходим тайинланади.

  Бош муҳандис бошқарма бошлиғининг муовини ҳисобланиб, бошқармада ишлаб чиқариш фаолияти бўйича бошқарма бошлиғига бўйсунади;

Бошқарманинг техник ва хўжалик ишлари бўлимига раҳбарлик қилади ва тегишли кўрсатмалар беради;

Бошқарма техник кенгаши иши бошқаради;

Бошқарманинг барча техник хизматчиларнинг кундалик ишларини режалаштиради ва бошқаради;

Техник хизмат кўрсатишнинг техник ва технологик жараёнларини доимий равишда такомиллаштириб боради;

Ётоқхонада узлуксиз коммунал хизматлар кўрсатишни, умумий фойдаланиш жойларини ўз вақтида таъмирлашни, бино ва иншоотларни кузги-қишги мавсумга тайёргарлигини ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкиллаштиради;

Ётоқхоналарда техник хизмат кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича керакли тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;

Ётоқхоналарда электр энергияси, газ, сув, иссиқлик таъминоти уларни таъмирлаш, текник кўрикдан ўтказиш, бинолар ва техник жиҳозлар ишчи ҳолатда бўлишини таъминлайди;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

9. Техник бўлим мудири:

 

  Бош муҳандис таклифига кўра бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

  Техник бўлим мудири лавозимига ўз мутахассислиги бўйича 3 йил иш стажига эга бўлган, қоида тариқасида олий маълумотли ходим бўлиши талаб этилади;

  Техник бўлим мудири бошқарма бошлиғи ва бош муҳандиснинг топшириқ ва кўрсатмаларига асосан ишни ташкил этади;

  Техник бўлим мудири ётоқхоналар, техник жиҳозлар созлигини таъминлайди;

  Ётоқхоналарда электр энергияси, газ, сув таъминоти уларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этади;

Техник бўлим мудири барча ишларни кўл остидаги ходимларга ишларни тўғри тақсимлайди, бажарилган ишларни, буюртмаларни сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

Ётоқхоналарда техник навбатчиликни ташкил этади, қўл остидаги ходимларнинг ишга ўз вақтида келиб кетишини назорат қилади;

Бошқарма тасарруфидаги ётоқхоналарда унинг жавобгарлигидаги товар моддий бойликлар, асбоб анжомлардан самарали фойдаланиш чораларини кўради ва моддий жавобгар шахс ҳисобланади;

Ёнғин хавфсизлиги тадбирларини амалга оширади. Иш жойида бахтсиз ҳодисаларни олдини ошлиш чораларини кўради;

Ётоқхонада узлуксиз коммунал хизматлар кўрсатишни, умумий фойдаланиш жойларини ўз вақтида таъмирлашни, бино ва иншоотларни кузги-қишги мавсумга тайёргарлигини ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкиллаштиради;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

10. Хўжалик ишлари мудири:

 

Бош муҳандис таклифига кўра бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Хўжалик ишлари мудири лавозимига ўз мутахассислиги бўйича 3 йил иш стажига эга бўлган, қоида тариқасида олий маълумотли ходим бўлиши талаб этилади;

Хўжалик ишлари мудири бош муҳандис ва бош ҳисобчи олдида ҳисобдордир;

Хўжалик ишлари мудири бошқармага керакли товар, юк, моддий бойликларни етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олади;

Таалуқли ҳужжатлар орқали, уларнинг сифатини текшириб кўради. Зурур ҳолларда аниқланган камомат, бузилиш ва бошқаларда даволатномалар тузишда иштирок этади;

Хўжалик ишлари мудири товар моддий бойликлар учун жавобгардир;

Хўжалик ишлари мудири ўз ваколати доирасида ётоқхонанинг тозалигига жавоб беради ҳамда ётоқхонага бегона фуқароларнинг кириб чиқишини назорат қилади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

11. Бошқарма бош ҳисобчиси:

 

Бош ҳисобчи бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Бош ҳисобчи лавозимига олий маълумотли, камида 5 йил иш стажига эга бўлган ходим бўлиши талаб этилади;

Бош ҳисобчи бошқарманинг молиявий хўжалик фаолияти учун жавоб берувчи шахс ҳисобланади;

Бош ҳисобчи молиявий ҳолатларда бошқармада иккинчи шахс ҳисобланади;

Бош ҳисобчи бошқарманинг ойлик, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тузиши ва тегишли ташкилотларга ўз вақтида топшириши керак;

Бош ҳисобчи бошқарма ҳисобчиларидан моддий жавобгар шахслар билан ишловчи ҳисобидан иш ҳақини ҳисоб китоб қилувчи ҳисобидан кассир ойма ой қабул қилиб, қабул қилган ҳисобларни текшириши, ойлик даромад ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт;

Бош бошқарманинг молиявий фаолиятига жавобгар бўлганлиги сабабли, банк қоғозларини текшириши, ўз вақтида ишчиларга ойлик маошлари ҳисобланиши ва тўғри тарқатилишини назорат қилади;

Бош ҳисобчи ҳисобхонанинг ҳар бир ҳисоб рақам провокаларини тўғри олиб борилишини, ҳар бир ҳисоб рақамга китоблар очилганини ва ёзувлар тўғри олиб борилаётганлигини текшириб боради;

Бош ҳисобчи ётоқхоналарда яшовчилардан турли жой тўловлари ҳисоб китоби, ойлик чораклик, йиллик сальдо орқали ҳисобчилар томонидан тўғри ҳисобланаётганлини таъминлайди;

Бошқармага тегишли иморат ва биоларда ижарага жой олганларни ҳисоб китобларини юритилишини таъминлайди;

Бошқарманинг дибетор, кредитор қарзларини шахсан назорат қилиш, уларни камайтириш чораларани кўриши шарт;

Бош ҳисобчи банк ҳужжатларини кунма кун ҳужжатлаштириб, проводка бериб бориши, касса ҳисобатларини киритиб қолдиқлар суммаси ва проводкаларни кунлик чиқариб бориши лозим;

Ҳар ойнинг якунида ташкилотлар билан қилинган ҳужжатларни ҳисоб-китоб қилиб бажарилган ишлар ва хизматлар бўйича қолдиқлар чиқарилиб, проводка беради; 

Ҳар ойнинг якунида коммунал тўловлар учун ҳисоб варақаларини олиб ташкилотлар билан таққослаш, далолатномалар қилиши шарт;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

12. Ҳисобчи ёрдамчиси:

 

  Ҳисобчи ёрдамчиси бош ҳисобчи тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

  Ҳисобчи ёрдамчиси камида 3 йил иш стажига эга бўлган, қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши талаб этилади;

  Ҳисобчи ёрдамчиси бошқарма ходимларининг иш табелларини ишлаб чиқади;

  Ҳисобчи ёрдамчиси ишчи ходимларнинг ойлик маошини, меҳнат таътили ҳисоб китоби, касаллик варақаси ишлашини, мукофот пуллари, моддий жарималар ва шунга доир бошқа ҳисоб китобларни олиб боради;

  Ҳисобчи ёрдамчиси ишчи ходимларнинг ойлик маошини ҳисоблайдиган китоби тўғри ва аниқ юритиб ҳар ойнинг 8 санасига қадар ойлик  маош жамланмаси ва проводкаси билан биргаликда бош ҳисобчисига тошширади.

  Ойлик маошлар рўйхатини тегишли тартибда тузиши ва кассага имзоланган ҳолда бериши;

  Ҳисобчи ёрдамчиси ҳар ойнинг якуни билан материал жавобгар шахсларнинг материал ҳисобларини қабул қилади ва ҳисоб китоб қилиб проводка бериб боради;

  Йил якуни билан йиллик инвентаризацияга қатнашиб моддий бойликларни қолдиқларини ҳисоб қитоб қилиб чиқарада ва даволатнома тузади;

  Аҳолидан тушадиган тўловларни яшовчилар ҳисобига тушуриб қарздорликни чиқаради;

  Ҳар ойлик ҳисоботларни тегишли ташкилотларга тақдим этиб боради;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

13. Хўжалик ишларини ҳисобчиси (кассир):

Хўжалик ишларини ҳисобчиси (кассир) бош ҳисобчи тавсиясига биноан бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Хўжалик ишларини ҳисобчиси (кассир) камида 3 йил иш стажига эга бўлган қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши талаб этилади;

Хўжалик ишларини ҳисобчиси (кассир) кассадаги нақд пул қолдиғи лимитига қатъий риоя этиш, инкасатторга кунлик пул топширади;

Хўжалик ишларини ҳисобчиси (кассир) кассадаги нақд пулларни ҳисобчи томонидан имзоланган касса кирим ордери ва абонент китобчаси орқали қабул қилади. Пул  қабул қилинганда топширувчига ҳисобчи ва ўзи имзолаган квитанцияни тақдим этади;

Кирим ордери орқали пулни қабул қилишда ордер ва квитанцияни имзолаши, “тўланган” штампини қўйиши ва касса китобига қайд қилиб қўйиши лозим;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

14. Ётоқхона мудири:

Ётоқхона мудири шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Ётоқхона мудири лавозимига камида 3 йил иш стажига эга бўлган, қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши талаб этилади;

Ётоқхонада яшовчилар рўйхатини шакллантиради ва доимий равишда зарурутга қараб янгилаб боради;

Ётоқхонада хўжалик ва техник ишларни ташкил қилади;

Ётоқхона мудири таркибида мавжуд ходимлар ишини ташкил қилади ва бошқаради;

Умумий фойдаланиш жойларни ва хоналарни озода сақлаш ва доимий тарзда тозаланиб турилишини назорат қилади;

Электр тармоқларининг тўғри ишлатилишини, сув таъминоти тизимини, оқава тизимини, томларни доимий назоратга олиши;

Ётоқхонанинг санитар техник ҳолатини яхшилаш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни меҳнатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

Ётоқхонани зарур мулк, ускуналар, ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари дезенфекцияловчи ва ювиш воситалари билан таъминлашни, рўйхатда мавжуд мулкларни чиқариш комиссиясида иштирок этади;

Ётоқхонадаги моддий бойликларнинг белгиланган тартибда сақланиши таъминлайди;

Ётоқхонага фуқароларнинг кириб чиқишни назорат қилади;

Ўрин жойларни ва яшаш хоналарни ҳақиқий ҳисобини олиб боради ҳамда  бошқармага доимий маълумот бериб боради;

Яшовчилар томонидан турар жой учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширишини таъминлайди ҳамда тўловларни тўламайдиган фуқаролар тўғрисида бошқармага маълумот тақдим этиб боради;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

15. Бошқарма юристи:

Навоий вилоят адлия бошқармаси билан келишилган холда бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

Бошқарма юристи лавозимига камида 3 йил иш стажига эга бўлган, олий маълумотли бўлиши талаб этилади;

Барча қapop лойиҳаларини кўриб чиқади ва имзо қўяди, қабул қилинган қарорларнинг ваколат доирасида қабул қилинаётганлиги учун шахсан маъсуллик ва жавобгарлик юклатилади;

Қабул қилинадиган қарорларни ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди;

Ўзбекистан Республикаси қонунчилигига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар бўйича аппарат ходимлари ўртасида тарғибот ишларини ташкиллаштиради;

Бошқарма аппарати ходимлари ҳамда ётоқхона мудирлагига ҳуқуқий маслаҳатлар беради;

Бошқарманинг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади;

судларда ва бошқа идораларда бошқарманинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилади;

Бошқарма ходимларинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади;

Бошқарма ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга бошқарма фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни бажармаганлик ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

16. Бошлиқ котиби:

Бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва озод этилади;

Бошлиқ котиби лавозимига камида 2 йил иш стажига эга бўлган, қоида тариқасида олий маълумотли бўлиши талаб этилади;

Бошқарма бошлиғи топшириқларини ўз вақтида бажаради, кириш ва чиқиш телефонограмма журналларини ўта саводхон ва сифатли олиб боради, бошлиғга маълумотларни тезкорлик билан еткизади, у бўлмаган тақдирда олинган телефонограмма, телеграмма, телефон орқали берилган маълумотларни тезлик билан бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари билдиради;

ташриф буюрувчиларга нисбатан ҳамиша хушмуомалада бўлиши лозим, қабулга келувчиларга керакли маслаҳатлар беради ва уларни хизмат вазифалари тақсимотига асосан тегишли маъсул, ходимларга йўналтиради;

Бошқарма бошлиғи қабулхонасида тозалик ва тартиб интизомга риоя қилади, телефон аппаратларининг техник ҳолатини кузатади, бошлиқ қабулхонасидаги жиҳозларни сақлашни таъминлайди;

Бошқарма бошлиғи хонасидаги тозалик ва тартибни ҳамда алоқа воситаларининг ишини кузатиб боради;

Бошқарма бўлимлари ва ётоқхона мудирларига телефонограммаларни узатади;

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

17. Вахта ва лифт навбатчиси:

Вахта ва лифт навбатчиси ётоқхона мудираси тавсиясига кўра бошқарма бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади;

Вахта ва лифт навбатчиси ўз ишини бошқарма бошлиғи ҳамда ётоқхона мудири кўрсатмаси ва топшириғига асосан олиб боради;

Вахта ва лифт навбатчиси кун давомида лифтнинг тозалиги, жиҳозларнинг бутлигигини назорат қилади. Носозликларни аниқлаган тақдирда носозликлар тўғрисида техник хизмат ходимларига дархол хабар беради;

Ётоқхонада яшовчилар ва мехмонларнинг кириб чиқишини назорат қилади.

Ушбу лавозим қўлланмасида (йўриқномасида) кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланмаганлик мажбуриятларни, ўзига юклатилган топшириқлар ва вазифаларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка асосан интизомий тартибда жавобгар ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ва бўлим бошлиқларининг зарур бўлган пайтларда иш жараёнида

ўрин алмашинуви:

 

Бошқарма бошлиғи

 

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Бошқарма бошлиғининг умумий масалалар бўйича ўринбосари

 

Бош муҳандис

Бош муҳандис

 

Техник бўлим мудири

Техник бўлим мудири

 

Кадрлар бўлими мудири

Кадрлар бўлими мудири

 

Хўжалик ишлари бўлими мудири

Хўжалик ишлари бўлими мудири

 

Техник бўлим мудири

Ётоқхона мудираси

 

Ётоқхона навбатчиси

 

        Изоҳ: Бош ҳисобчи ва ҳисобчининг ёрдамчиси лавозим вазифалари Ўзбекистон Республикаси корхоналарининг бош ҳисобчилари тўғрисидаги Низом асосида олиб боради.

 

 

 

Общие предложения

262