ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
808 Хокимият Булакбашинского района 02/10/2018 17/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-808

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги  Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008й.,34-сон,333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-, 25-моддаларига асосан туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1.Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ҳодимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан
3219 нафарини ташкил этадиган 8.4 фоизгача миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,3 фоиз (41 нафарига, 41 та иш ўринлари);

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 3,1 фоиз                          (99 нафарига, 99 та иш ўринлари);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,1 фоиз  (2 нафарига , 2 та иш ўринлари);

ногиронлар учун 3,4 фоиз (108 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб
6 та бўлганлиги сабабли, келгусида 102 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,4 фоиз
(12 нафарига 12 та иш ўринлари);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,2 фоиз (8 нафарига, 8 та иш ўринлари);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари
учун 0,1 фоиз (1 нафарига, 1 та иш ўрни). Жумладан;

“Одам савдоси”дан жабрланганлар учун 1 та миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасалаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун-меҳнат шартлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини
(соғлиғининг  аҳволи   ва   меҳнат   фаолиятига   нисбатан   белгиланган   зид                                                                                                                                  

кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, “Одам савдоси”дан жабрланганлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ҳодим, иш юритувчи,


2

 ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул ва бошқа касб талаб этилмайдиган иш жойлари.

4.Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман ахоли бандлигига  кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам амалда уларнинг тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5.Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини
                                                                                                                           3

 туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида ахоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш  ҳуқуқига эгадир.

7.Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Тоштемиров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8.Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9.Мазкур қарор “Булоқбоши” (А.Ғозиев) газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 21 сентябрдаги 951-Қ- сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

11.Ушбу қapop бажарилишини назорат қилиш туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Тоштемиров ва туман ҳокимининг ўринбосари Б.Буваматовлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Булоқбоши тумани

       ҳокими:                                                             Ў.Мамуров

              Булоқбоши туман хокимининг “_____”_________2018 йил
____-Қ- сонли қарор лойихага
2
-ИЛОВА
                     
Булоқбоши туманида 2019 йилда ташкилотлар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) Штат
жадвали бўйича ходимла рининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
  ЖАМИ 3219 271 41 99 2 108 12 8 1
1 Маданият бўлими 50 5   0,5 1 1,5 1 1  
2 Йўллардан фойдаланиш УК 45 4   0,5   1,5 1 1  
3 Ветеринария бўлими 23 2   1   1      
4 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 91 8 1 2   3 1 1  
5 14-Давлат ихтисослаштирилган мактаби 52 5   1   2 1 1  
6 ТТБ 1299 96 20 27,5 1 40,5 4 2 1
7 Халқ таълими бўлими 47 4 1 1,5   1,5      
8 1-мактаб 85 8 1 4   3      
9 5-мактаб 112 10 1,5 4   3,5 1    
10 6-мактаб 82 7 1 2,5   2,5 1    
11 8-мактаб 60 5   2   2 1    
12 9-мактаб 51 5   2   2   1  
13 11-мактаб 47 4   2,5   1,5      
14 12-мактаб 67 6 1 3   2      
15 13-мактаб 74 7 1 2,5   2,5 1    
16 14-мактаб 39 4   2,5   1,5      
17 16-мактаб 62 6 1 3   2      
18 17-мактаб 68 6 0,5 2   2,5   1  
19 18-мактаб 60 5 1 2   2      
20 20-мактаб 63 6 1 3   2      
21 28-мактаб 62 6 1 3   2      
22 29-мактаб 44 4 1 1   2      
23 1-MTM 32 3 1 1   1      
24 3-MTM 40 4 0,5 2   1,5      
25 4-MTM 40 4   2,5   1,5      
26 5-MTM 36 3 0,5 1   1,5      
27 7-MTM 24 2   1   1      
28 8-MTM 32 3 0,5 1,5   1      
29 10-MTM 28 3   2   1      
30 11-MTM 28 3 0,5 1,5   1      
31 12-MTM 23 2   1   1      
32 13-MTM 22 2   1   1      
33 14-MTM 32 3 1 1   1      
34 15-MTM 24 2   1   1      
35 16-MTM 35 3 0,5 1   1,5      
36 17-MTM 30 3 1 1   1      
37 18-MTM 45 4 1 1,5   1,5      
38 19-MTM 26 2   1   1      
39 21-MTM 21 2   1   1      
40 23-MTM 36 3 0,5 1   1,5      
41 24-MTM 26 2   1   1      
42 25-MTM 26 2   1   1      
43 9-МТМ 30 3 1 1   1      

Общие предложения

696