ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7953 Министерство финансов Республики Узбекистан 16/09/2019 01/10/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-7953

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

   Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                       ААрипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _____даги
___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 16-банддаги “пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси” сўзлари “ёшга доир пенсиянинг энг кам” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 18-бандда:

а) “в1” кичик бандига “фарзандининг туғилганлик” сўзларидан кейин “ёки вафот этганлиги” сўзлари қўшилсин;

б) “г” кичик бандига “боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” сўзларидан кейин “нусхаси” сўзи қўшилсин.

3. 35-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие предложения

231