ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7851 Хокимият Жалакудукского района 13/09/2019 28/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7851

лойиҳа

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

 

__ _______ 2019 йил                         ___                            Жалақудуқ туман

 

2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

Туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига,шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ҳодимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 6394 нафарини ташкил этадиган 7,5 фоизгача миқдорида 594 та иш ўрни, шу жумладан:

- Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,3 фоиз (97 та иш ўрни);

- Умумий ўрта-маҳсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 1,7% фоиз (229 та иш ўрни);

- Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,2 фоиз (25 та иш ўрни);

- Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,6 фоиз (190 та иш ўрни) (юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 40 та бўлганлиги сабабли, келгусида 150 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

- Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,4 фоиз (27 нафар иш ўрни);

- Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 0,3 фоиз (24 та иш ўрни);

- “Одам савдоси”дан жабрланганлар учун 2 та иш ўрни банд этиб қўйилсин.

2. Мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаганидан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган
ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

- Ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ҳодимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

- Пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

- Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун
— уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

- Одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар: муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ҳодим, иш юритувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ўқитувчи, ҳайдовчи, фаррош, ишчи, қоровул ва бошқа касб талаб этилмайдиган иш жойлари.

4. Мазкур қарорнинг 2-иловага киритилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

- Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

- Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.

- Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқоридаги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

- Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

5. Туман ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши инобатга олинсин.

7. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ф.Исломов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9. Мазкур қарор матни “Жалақудуқ” (Ш.Хайитохунов) газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 23 ноябрдаги 1467-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қapop бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Ҳолбеков ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ф.Исломовлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Жалақудуқ тумани

ҳокими в.б:

 

 

 

 

З.Давронов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жалақудуқ туман хокимининг “____”________2019 йил
____-Қ- сонли қарорга
1-ИЛОВА

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун

 иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

З.Давронов

-

Туман ҳокими вазифасини бажарувчи,

Ишчи комиссия раиси

 

М.Имомназарова

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси мутахассиси,

Ишчи комиссия котиби

 

 

 

 

АЪЗОЛАРИ

 

М.Юсупова

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

Э.Холбеков

-

Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

 

 

 

М.Усмонов

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

Общие предложения

97