ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7821 Хокимият Ходжаабадского района 13/09/2019 29/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлараштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7821

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

« » 2019 йил № - қ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлараштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 5-сон, 89-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2006 йил 25-26-сон, 225-модда; 2009 йил 52-сон, 553-модда; 2013 йил, 41-сон, 543-модда; 4-сон, 45-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда; 2010 йил, 35-36-сон, 30-модда; 2013 йил, 18-сон, 213-модда; 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 678 нафарини ташкил этадиган 10% миқдорида, шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - 259 та;

-таълим муассасаларини тугатган ёшларучун-132 та;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 10 та;

- ногиронлар учун 3% (222 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронларни ишга жойлаштириш бўйича талаб 10 та бўлганлиги сабабли, келгусида 212 та иш ўринлари битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

- Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар учун - 12 та;

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чора кўрилган шахслар учун - 7 та;

- Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун - 43 та миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак,

шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигини аҳволига меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4.Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига қуйидаги вазифалар топширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида“ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2020 йил бошлангунга қадар 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини тайёр бўлиши таъминлансин, ушбу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 1 чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар ойда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 5- иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларнинг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлиги ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солиниши уқтириб ўтилсин.

6. Ижтимойи муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Р.Бакиров) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9. Туман “Ҳақиқат”газетаси муҳаррири (Т. Шерматов)га қарорни расмий эълон қилиш тавсия этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 04 февральдаги 303-қ сонли қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Р.Бакиров зиммаларига юклатилсин.

Хўжаобод тумани ҳокими Қ.Қирғизбоев

Хўжаобод тумани ҳокимининг

2019 йил “____” _________ даги

___-қ сонлиқарори лойихасига

1- илова

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия

Т А Р К И Б И

1. Туман ҳокимининг ўринбосари, ишчи

гуруҳ раиси

А Ъ З О Л А Р И

2. Р.Бакиров Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

Маркази директори

3. Ф.Абдуразақов Туман ҳокимлиги бош мутахассиси

4. М.Эрдиқулов Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази ишсиз аҳолини иш билан

таъминлаш шуъбаси бошлиғи

5. Х.Азимов Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

6. Лавозимига кўра Тумандаги маҳалла фуқаролар

йиғинлари раислари

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси И.Асқаров

Андижон вилояти Хўжаобод туманда 2020 йил давомида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган иш ўринларининг    
Т А Қ С И М О Т И    
                                                 
Топшириқ берилган корхона,
ташкилот ва муассаса номи
Уларда ишловчилар сони Банд қилинган иш ўринлари сони * Шундан    
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар таълим муассасаларини тугатган ёшлар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар ** Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар жазони ўташ муассаса-ларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари Шундан    
сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар Одам савдоси жиноятидан жабрланганлар    
Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони %    
Хўжаобод туман бўйича жами 6776 678 10,0 259 3,8 132 1,9 10 0,1 222 3,3 12 0,2 7 0,1 43 0,6 5 15 5 18    
1 Хўжаобод тумани Халқ таълими бўлими 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
2 Хўжаобод тумани ХТбўлими 1-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 10,0 3 5,0 1 1,7   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
3 Хўжаобод тумани ХТбўлими 2-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 10,0 3 5,0 1 1,7   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
4 Хўжаобод тумани ХТбўлими 3-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 10,0 2 6,7 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
5 Хўжаобод тумани ХТбўлими 4-умумий ўрта таълим мактаби 60 6 10,0 2 3,3 2 3,3   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
6 Хўжаобод тумани ХТбўлими 5-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
7 Хўжаобод тумани ХТбўлими 6-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 10,0 2 6,7 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
8 Хўжаобод тумани ХТбўлими 7-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 10,0 2 6,7 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
9 Хўжаобод тумани ХТбўлими 8-умумий ўрта таълим мактаби 40 4 10,0 2 5,0 1 2,5   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
10 Хўжаобод тумани ХТбўлими 9-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
11 Хўжаобод тумани ХТбўлими 10-умумий ўрта таълим мактаби 30 3 10,0 2 6,7 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
12 Хўжаобод тумани ХТбўлими 11-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
13 Хўжаобод тумани ХТбўлими 12-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
14 Хўжаобод тумани ХТбўлими 13-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
15 Хўжаобод тумани ХТбўлими 14-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 0 0,0   0,0 2 3,3 1 2,0   0,0   0,0            
16 Хўжаобод тумани ХТбўлими 15-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 10,0 2 4,0 1 2,0   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
17 Хўжаобод тумани ХТбўлими 16-умумий ўрта таълим мактаби 32 3 10,0 2 6,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
18 Хўжаобод тумани ХТбўлими 17-умумий ўрта таълим мактаби 42 4 10,0 2 4,8 0 0,0   0,0 1 3,3 1 2,4   0,0   0,0            
19 Хўжаобод тумани ХТбўлими 18-умумий ўрта таълим мактаби 36 4 10,0 2 5,6 1 2,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
20 Хўжаобод тумани ХТбўлими 19-умумий ўрта таълим мактаби 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
21 Хўжаобод тумани ХТбўлими 20-умумий ўрта таълим мактаби 42 4 10,0 2 4,8 1 2,4   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
22 Хўжаобод тумани ХТбўлими 21-умумий ўрта таълим мактаби 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
23 Хўжаобод тумани ХТбўлими 22-умумий ўрта таълим мактаби 36 4 10,0 2 5,6 1 2,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
24 Хўжаобод тумани ХТбўлими 23-умумий ўрта таълим мактаби 35 4 10,0 1 2,9 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
25 Хўжаобод тумани ХТбўлими 24-умумий ўрта таълим мактаби 43 4 10,0 2 4,7 1 2,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
26 Хўжаобод тумани ХТбўлими 25-умумий ўрта таълим мактаби 36 4 10,0 2 5,6 1 2,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
27 Хўжаобод тумани ХТбўлими 26-умумий ўрта таълим мактаби 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
28 Хўжаобод тумани ХТбўлими 27-умумий ўрта таълим мактаби 33 3 10,0 2 6,1 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
29 Хўжаобод тумани ХТбўлими 28-умумий ўрта таълим мактаби 40 4 10,0 2 5,0 1 2,5   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
30 Хўжаобод тумани ХТбўлими 29-умумий ўрта таълим мактаби 42 4 10,0 2 4,8 1 2,4   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
31 Хўжаобод тумани ХТбўлими 30-умумий ўрта таълим мактаби 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
32 Хўжаобод тумани ХТбўлими 31-умумий ўрта таълим мактаби 36 4 10,0 2 5,6 1 2,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
33 Хўжаобод тумани ХТбўлими 32-умумий ўрта таълим мактаби 37 4 10,0 2 5,4 1 2,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
34 Хўжаобод тумани Мактабгача таълим бўлими 21 2 10,0 1 4,8 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
35 Хўжаобод тумани МТбўлими 1-МТТ 43 4 10,0 2 4,7 1 2,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
36 Мўжаобод тумани МТбўлими 2-МТТ 21 2 10,0 1 4,8 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
37 Мўжаобод тумани МТбўлими 3-МТТ 23 2 10,0 1 4,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
38 Мўжаобод тумани МТбўлими 4-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
39 Мўжаобод тумани МТбўлими 5-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
40 Мўжаобод тумани МТбўлими 6-МТТ 23 2 10,0 1 4,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
41 Мўжаобод тумани МТбўлими 7-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
42 Мўжаобод тумани МТбўлими 8-МТТ 24 2 10,0 1 4,2 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
43 Мўжаобод тумани МТбўлими 9-МТТ 24 2 10,0 1 4,2 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
44 Мўжаобод тумани МТбўлими 10-МТТ 27 3 10,0 1 3,7 1 3,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
45 Мўжаобод тумани МТбўлими 11-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
46 Мўжаобод тумани МТбўлими 12-МТТ 23 2 10,0 1 4,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
47 Мўжаобод тумани МТбўлими13-МТТ 23 2 10,0 1 4,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
48 Мўжаобод тумани МТбўлими 14-МТТ 24 2 10,0 1 4,2 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
49 Мўжаобод тумани МТбўлими 15-МТТ 23 2 10,0 0 0,0 1 4,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
50 Мўжаобод тумани МТбўлими 16-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
51 Мўжаобод тумани МТбўлими 17-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
52 Мўжаобод тумани МТбўлими 18-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
53 Мўжаобод тумани МТбўлими 19-МТТ 27 3 10,0 1 3,7 1 3,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
54 Мўжаобод тумани МТбўлими 20-МТТ 27 3 10,0 1 3,7 1 3,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
55 Мўжаобод тумани МТбўлими 21-МТТ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
56 Мўжаобод тумани МТбўлими 22-МТТ 25 3 10,0 1 4,0 1 4,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
57 Мўжаобод тумани МТбўлими 25-МТТ 25 3 10,0 1 4,0 1 4,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
58 Мўжаобод тумани МТбўлими 26-МТТ 30 3 10,0 0 0,0 1 3,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
59 Хўжаобод тумани ХТбўлими 23-ДИМИ 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
60 Хўжаобод тумани ХТбўлими 40-ДИМИ 44 4 10,0 2 4,5 1 2,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
61 Хўжаобод тумани ХТбўлими 4-ЁМДТММИ 64 6 10,0 2 3,1 1 1,6   0,0 2 3,3 1 1,6   0,0   0,0            
62 Маданият  бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш маркази 30 3 10,0 1 3,3 1 3,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
63 Туман Тиббиёт бирлашмаси 710 71 10,0 30 4,2 10 1,4   0,0 24 3,3 3 0,4   0,0 6 0,8 1 1 2 2    
64 Сувокава у/к 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
65 Хўжаобод туман Болалар ва ўсмирлар спорт  мактаби 44 4 10,0 2 4,5 1 2,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
66 Хўжаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси 110 11 10,0 4 3,6 0 0,0   0,0 4 3,3   0,0 2 1,8 1 0,9       1    
67 Хўжаобод туман ирригация бўлими 34 3 10,0 2 5,9 0 0,0   0,0 1 3,3       0,0   0,0            
68 Хўжаобод туман Давлат Ветеренария бўлими 23 2 10,0 1 4,3 0 0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
69 Хўжаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 64 6 10,0 3 4,7 0 0,0   0,0 2 3,3   0,0 1 1,6   0,0            
70 "Ал-Хаким" хусусий корхонаси 100 10 10,0 4 4,0 3 3,0   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
71 "Тилло вул текстил" хусусий корхонаси 100 10 10,0 4 4,0 0 0,0   0,0 3 3,3 1 1,0   0,0 2 2,0   1   1    
72 "Бунёдкор Замин" хусусий корхонаси 150 15 10,0 5 3,3 2 1,3   0,0 5 3,3 1 0,7   0,0 2 1,3   1   1    
73 "Хўжаобод Гранд текстил" хусусий корхонаси 60 6 10,0 2 3,3 2 3,3   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
74 Барчиной хусусий корхонаси 250 25 10,0 5 2,0 7 2,8   0,0 8 3,3 1 0,4   0,0 4 1,6   2   2    
75 "Нил - Гранит" МЧЖ 220 22 10,0 7 3,2 5 2,3 1 0,5 7 3,3   0,0   0,0 2 0,9   2        
76 "Хўжаобод Турон Текстил" МЧЖ 100 10 10,0 5 5,0 2 2,0   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
77 Смиле тех инвест МЧЖ 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
78 "Крестал Коллер Текстил" МЧЖ 100 10 10,0 5 5,0 2 2,0   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
79 "Камалак чиройи кўрки" МЧЖ 100 10 10,0 5 5,0 2 2,0   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
80 Олий стандарт тех МЧЖ 80 8 10,0 4 5,0 1 1,3   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
81 Сарвиноз текстил х/к 55 6 10,0 2 3,6 1 1,8   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
82 Стандарт текстил МЧЖ 57 6 10,0 2 3,5 1 1,8   0,0 2 3,3   0,0   0,0 1 1,8 1          
83 "CHICO BABY" МЧЖ 30 3 10,0 1 3,3 1 3,3   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
84 "NUR - SHIFO" МЧЖ 20 2 10,0 1 5,0   0,0   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
85 Зумрад шифо МЧЖ 20 2 10,0   0,0 1 5,0   5,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
86 "YAGONA DIYOR TRANS" МЧЖ 100 10 10,0 2 2,0 1 1,0 1 1,0 3 3,3   0,0   0,0 3 3,0 1   1 1    
87 "XO`JAOBOD AVTOHAMROZ SERVIS" 100 10 10,0 4 4,0 2 2,0 1 1,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
88 "TIP-CARAVAN TRANS" мчж 50 5 10,0 2 4,0 0 0,0 1 2,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
89 "SHERXON TEKSTIL LYUKS"  150 15 10,0 4 2,7 3 2,0   0,0 5 3,3 1 0,7   0,0 2 1,3   2        
90 XO JAOBOD GRAND TEKSTIL Х.К 80 8 10,0 4 5,0 1 1,3   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
91 "Хўжаобод Фазо" хусусий корхонаси 250 25 10,0 5 2,0 6 2,4 2 0,8 8 3,3 0 0,0   0,0 4 1,6   2   2    
92 BARQAROR TEKSTIL Х.К 80 8 10,0 3 3,8 2 2,5   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
93 BO STON INVEST TEX MCHJ 90 9 10,0 3 3,3 3 3,3   0,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
94 "Навигул" қўшма корхонаси 310 31 10,0 8 2,6 1 0,3   0,0 6 1,9 2 0,6 4 1,3 10 3,2 2 2 2 4    
95 "Хўжаобод - Файз - М" хусусий корхонаси 250 25 10,0 6 2,4 7 2,8   0,0 8 3,3   0,0   0,0 4 1,6   2   2    
96 "Бону - текстил" хусусий корхонаси 60 6 10,0 2 3,3 2 3,3   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
97 "XO'JAOBOD ELGA XIZMAT" МЧЖ 140 14 10,0 3 2,1 2 1,4 2 1,4 5 3,3   0,0   0,0 2 1,4       2    
98 "XO'JAOBOD AVTO HAMKOR" МЧЖ 100 10 10,0 3 3,0 3 3,0 1 1,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
99 XO JAOBOD AVTOYO LOVCHI TIZIM 100 10 10,0 3 3,0 3 3,0 1 1,0 3 3,3   0,0   0,0   0,0            
100 "RAVON AVTOYO'L" МЧЖ 40 4 10,0 2 5,0 1 2,5   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
101 Голд пирамида МЧЖ 37 4 10,0 2 5,4 1 2,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
102 Ролтон МЧЖ 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
103 Унверсал глобал текстил МЧЖ 37 4 10,0 2 5,4 1 2,7   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
104 Солиха тех МЧЖ 35 4 10,0 2 5,7 1 2,9   0,0 1 3,3   0,0   0,0   0,0            
105 "AS-ANDIJON-SERVIS" МЧЖ 60 6 10,0 2 3,3 2 3,3   0,0 2 3,3   0,0   0,0   0,0            
                                                 

Общие предложения

102