ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7810 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 13/09/2019 27/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-7810

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган ҳудудлардаги мавжуд аҳвол ва яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда ушбу туманлар ва шаҳарларни мутаносиб равишда ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзинфоком” МЧЖ, 2020 йил 1 январгача Низомга мувофиқ ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари бўйича онлайн дастурий таъминот (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) ишлаб чиқилишини ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “E-ijro auksion” ДУК тегишли маълумотларни ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Дастурга киритиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Дастурга киритилган маълумотлар асосида шаклланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларнинг манзилли рўйхати ҳар йили 10 февралга қадар тасдиқланиб борилиши белгилансин.

5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича ҳар йили 1 майга қадар ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар манзилли рўйхатида акс эттирилган ҳудудлар бўйича ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурлари уч йил учун бир маротаба ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши инобатга олинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларни шакллантиришда муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш чораларини кўриб борсинлар;

ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича қабул қилинган комплекс ривожлантириш дастурлари доирасидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини доимий мониторинг юритилишини таъминлаш ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                             А. Арипов


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” _______даги “___”-сон қарорига илова

 

 

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1 - боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом республика ҳудудларидаги мавжуд аҳвол, иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш даражаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритишда яратилган шарт-шароитлар ва аҳолининг даромад олиши бўйича мавжуд имкониятлар ҳамда бошқа йўналишлар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартибини белгилайди.

2. Қуйидаги шаҳар ва туманлардан ташқари республиканинг барча шаҳар ва туманлари ушбу Низом асосида баҳоланади:

- Тошкент шаҳри ва унинг барча туманлари;

- Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига ёки Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган, туризм соҳасига иқтисослаштирилган Хоразм вилояти Хива, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз, Самарқанд вилояти Самарқанд ҳамда Бухоро вилояти Бухоро шаҳарлари.

3. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонларини ҳисоблаш усули 1-иловага ва кўрсаткичларни ҳисоблаш жадваллари 2-9-иловаларга мувофиқ ташкил этилади.

4. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда орқада қолаётган туман ва шаҳарлар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми - ҳудуд иқтисодиётининг саноатлашувини баҳолаш;

- аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми - аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва уларнинг даромадини баҳолаш;

- бюджет ҳаражатларининг қопланиши - бюджетлараро муносабатлар сифати ҳамда бюджет ҳаражатларини ҳудуднинг ўз даромадлари орқали қопланишини баҳолаш;

- фаолият юритмаётган кичик корхона ва микрофирмалар - бизнесни ташкил қилиш ва уни юритиш, ресурслардан фойдаланиш имконияти, тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқини баҳолаш;

- аҳоли жон бошига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - ҳудудда аҳоли учун даромад олиш икониятлари яратилганлик даражасини баҳолаш;

- бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш – ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар томонидан ер майдонлари сотиб олиниши даражасини баҳолаш;

- меҳнат ресурслари миграцияси – хорижга ишлаш учун чиқиб кетганларни аниқлаш орқали ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминланганлик даражасини баҳолаш;

- аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар – ҳудудда ўзлаштирилаётган инвестицияларда аҳолининг салмоғини баҳолаш имконини беради.

2 - боб. Ривожланишда орқада қолган туман ва шаҳарларни аниқлаш тартиби

5. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 100 баллик баҳолаш мезони асосида баҳоланади.

6. Ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган мезон кўрсаткичлари бўйича баллар қуйидаги формулалар орқали ҳисобланади:

а) “Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми” ва “Меҳнат ресурслари миграцияси”  мезон кўрсаткичлари бўйича:

 

бу ерда: Хball  – мезон кўрсаткичи бўйича ҳудудга берилган балл; X  – ушбу мезон бўйича ҳудуд кўрсаткичи; Xyuqori  – вилоятнинг (Қорақалпоғистон Республикаси) шаҳар туманлари ичида энг юқори кўрсаткич; Ymax ball  - низомнинг 1-иловасида келтирилган ушбу кўрсаткичнинг максимал балли.

б) “Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми”, “Аҳоли жон бошига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи”, “Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар” мезон кўрсаткичлари бўйича:

бу ерда: Хball  – мезон кўрсаткичи бўйича ҳудудга берилган балл; X  – ушбу мезон бўйича ҳудуд кўрсаткичи; Xviloyat  – вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси)нинг ўртача кўрсаткичи; Ymax ball  - низомнинг 1-иловасида келтирилган ушбу кўрсаткичнинг максимал балли.

Агарда ҳудуд кўрсаткичи вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси)нинг ўртача кўрсаткичига тенг ёки ундан юқори бўлса, ушбу мезон кўрсаткичи бўйича ҳудудга максимал балл берилади.

в) “Бюджет ҳаражатларининг қопланиши”, “Бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш” ва “Фаолият юритмаётган кичик корхона ва микрофирмалар”мезон кўрсаткичлари бўйича:

бу ерда: Хball  – мезон кўрсаткичи бўйича ҳудудга берилган балл; X  – ушбу мезон бўйича ҳудуд кўрсаткичи; Ymax ball  - низомнинг 1-иловасида келтирилган ушбу кўрсаткичнинг максимал балли.

Агарда ҳудуд кўрсаткичи 100 га тенг ёки ундан юқори бўлса, ушбу мезон кўрсаткичи бўйича ҳудудга максимал балл берилади.

7. Кўрсаткичлар бўйича туманлар ва шаҳарлар олган баллари умумлаштирилади, 55 балл ва ундан паст балл тўплаган шаҳар ва туманлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада бўлган ҳудудлар деб тан олинади ва рўйҳати шакллантирилади.

3 - боб. Баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва ундан фойдаланиш

8. Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “E-IJRO AUKSION” ДУК 2-9-иловалардаги жадваллар асосида маълумотларни ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган онлайн дастурий таъминотга киритиб борадилар.

9. Вазирлар Маҳкамаси онлайн дастурий таъминотга киритилган маълумотлар асосида шаклланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларнинг манзилли рўйхатини ҳар йили 10 февралга қадар тасдиқлайди.

10. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича ҳар йили 1 майга қадар ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

4-боб. Якунловчи қоидалар

13. Низом талабларига риоя қилинишининг назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти томонидан амалга оширилади.

14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий – иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга

1-илова

 

Ижтимоий – иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни

аниқлаш мезонларини ҳисоблаш усули

 

Т/р

Мезон кўрсаткичлари номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткичларни ҳисоблаш
методикаси

Масъул вазирлик ва идоралар

Кўрсаткич бўйича максимал балл

 
 

Жами максимал балл

100

 

1

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

минг сўм

Ҳудудда ҳудуд бўйсинувидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўртача йиллик доимий аҳоли сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

12,5

 

2

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

минг сўм

Ҳудудда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўртача йиллик доимий аҳоли сонига нисбати

Давлат статистика қўмитаси

12,5

 

3

Бюджет ҳаражатларининг қопланиши

%

Ҳисобот давридаги бюджет даромадларини бюджет ҳаражатларига нисбатанинг 100 га кўпайтмаси

Молия вазирлиги

12,5

 

4

Фаолият юритмаётган кичик корхона ва микрофирмалар

%

Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сонининг жами кичик ва микрофирмалар сонига нисбатининг 100 га кўпайтмаси

Давлат статистика қўмитаси

12,5

 

5

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

минг сўм

Ҳудудда солиқ агентлари томонидан тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳажмининг ўртача йиллик доимий аҳоли сонига нисбати

Давлат Солиқ қўмитаси

12,5

 

6

Бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш

%

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилган ер майдонлари сонини сотувга чиқарилган жами ер майдонлари сонига нисбатининг 100 га кўпайтмаси

“E-IJRO AUKSION” ДУК

12,5

 

7

Меҳнат ресурслари миграцияси 

%

Хорижга ишлаш учун чиқиб кетганлар сонини ўртача йиллик доимий аҳоли сонига нисбати 100 га кўпайтмаси.

Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

12,5

 

8

Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар

%

Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар ҳажмини жами капитал қўйилмалар ҳажмига нисбатининг 100 га кўпайтмаси

Давлат Солиқ қўмитаси

12,5

 

 

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
2-илова
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари хажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи ўртача йиллик доимий аҳоли сони (минг киши) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши  хажми (млн.сўм) аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми (минг сўм)
1 2 3 4 5=4/3
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
3-илова
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи ўртача йиллик доимий аҳоли сони (минг киши) жами хизматлар хажми (млн.сўм) аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми (минг сўм)
1 2 3 4 5=4/3
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
4-илова
Ҳудуд бюджети даромади ва харажатлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи жами бюджет даромадлари (млн.сўм) жами бюджет ҳаражатлари (млн.сўм) бюджет ҳаражатларининг қопланиши (%)
1 2 3 4 5=3/4*100
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
5-илова
Фаолият юритмаётган кичик корхона ва микрофирмалар (фермер хўжаликларисиз) тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи Рўйхатдан ўтган кичик корхона ва микрофирмалар сони Фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони Фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сонининг жами кичик корхона ва микрофирмалар сонига нисбати
1 2 3 4 5=4/3/100
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
6-илова
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи Ўртача йиллик доимий аҳоли сони (минг киши) Жисмоний шаҳслардан олинадиган даромад солиғи (млн.сўм) Аҳоли жон бошига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (млн.сўм)
1 2 3 4 5=4/3
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
7-илова
Бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилган жами ер майдонлари сони “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотилган ер майдонлари сони “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилган ер майдонлари сонини сотувга чиқарилган жами ер майдонлари сонига нисбатининг 100 га кўпайтмаси (%)
1 2 3 4 5=4/3*100
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
8-илова
Меҳнат ресурслари миграцияси тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи  Ўртача йиллик доимий аҳоли сони Хорижга ишлаш учун чиқиб кетганлар сони Хорижга ишлаш учун чиқиб кетганлар сонини ўртача йиллик доимий аҳоли сонига нисбатининг 100 га кўпайтмаси (%)
1 2 3 4 5=4/3*100
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга
9-илова
Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
         
Ҳудудлар номи Жами капитал қўйилмалар (млн сўм) Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар (млн сўм) Аҳоли маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар ҳажмини жами капитал қўйилмалар ҳажмига нисбатининг 100 га кўпайтмаси (%)
1 2 3 4 5=4/3*100
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         

Общие предложения

162