ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7762 Хокимият Джамбайского района 12/09/2019 27/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7762

ЛОЙИҲА

 

ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

2019 йил “___сентябр                           №_____-қ                                                  Жомбой т.

 

Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш  топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг      2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган           ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 05 сентябрдаги 20/04-01/15-344-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

 

  1. Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари энг кам миқдори, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 11.1 фоиз (36 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 44.4 фоиз (144 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун    38.3 фоиз (124 киши);

ногиронлар учун 1.5 фоиз (5 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 1.5 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун   2.5 фоиз (8 киши);

одам савдоси қурбонлари бўлган шахслар учун 0.7 фоиз (2 киши).

  1. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож      ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофаза муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофаза муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 31 майда 3163-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли буйруғига илова “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга–ҳар бир ходим учун 12 давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўласин, субсидия ажратсин.
  4. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Жуманов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
  5. Туман ҳокимнинг 2018 йил 29 сентябрдаги 1754-Қ-сонли қарори 2019 йил          31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  7. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг             биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                             Х.Туйчиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

Общие предложения

155