ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7755 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 12/09/2019 27/09/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш тўғрисида
ID-7755

     Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-558-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

     1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.

     2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

     3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

         Ўзбекистон Республикасининг

                        Бош вазири                                                                                ААрипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _____даги

___-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори

билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш

     1. қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:

     “81. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

     Ариза шахснинг ўзи, унинг ишончи вакили ёки манзил-колонияси маъмурияти томонидан берилиши мумкин.”.

      2. қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:

    “181. Манзил-колонияларда жазони ўтаёган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колонияси маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳолда манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.”.

     3. 157-бандда:

     а)  қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

    “Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колонияси маъмурияти орқали фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

     Манзил-колонияси маъмурияти ҳар ойнинг 1 санасига қадар жорий ой учун манзил колониясида жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колонияси жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.”;

     б)  иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

     4. 170-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     “Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларида жазони ўтаётганда ёки манзил-колониясидан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колонияси жойлашган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.”.

     5. 172-бандда:

     а) тўртинчи хатбошиси “(манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

     б) ўн иккинчи хатбошиси “озодликдан маҳрум этиш жойларида” деган сўзлардан кейин “(манзил-колонияларидан ташқари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

     6. қуйидаги мазмундаги 15-илова қўшилсин:

 

                                                                       “Давлат пенсияларини

                                                                        тайинлаш ва тўлаш

                                                                       тартиби тўғрисидаги

                                                                       низомга

                                                                       15-ИЛОВА

 

Ташкилот штампи

 

 

 

Пенсия жамғармасининг _______________________

туман (шаҳар) бўлимига

 

 

 

дан

 

 

(ташкилотнинг тўлиқ номи)

 

 

 

СТИР

 

 

 

 

 

Банк МФОси

 

 

 

 

 

Ҳисобрақами

 

 

 

 

 

Ғазна ҳисобварағи

 

 

 

 

 

        

 

 

 

 

             

 

20__ йил ___________ ойи учун манзил-колониясида жазони ўтаётган шахслар – пенсионерларга пенсия тўловига маблағ ажратиш учун

ТАЛАБНОМА

Т/р

Жазони ўтаётган шахс-пенсионернинг Ф.И.Ш.

Жисмоний шахснинг ЖШИР (ПИНФЛ) рақами

Пенсия иши рақами

Паспорт серияси

Паспорт рақами

 

     

 

 

 

 

 

   

 

 

 

 

 

          

 

 

 

 

 

        

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

 

 

 

 

 

 

Муассаса раҳбари

 

 

       

(имзо)

 

 

М.Ў.

          

 

 

 

Бош бухгалтер

 

.

       

(имзо)

 

 

 

 

 

Общие предложения

491