ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7749 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/09/2019 26/09/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида
ID-7749

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни

 

 

“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида

 

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар)
8-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2) бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан
кучга киради.

 

 

                                     Президент
                         Республики Узбекистан                                                                                                           Ш. Мирзиёев

Общие предложения

562