ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7721 Хокимият города Каган 11/09/2019 26/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) белгилаш тўғрисида
ID-7721

Л О Й И Ҳ А

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) белгилаш
тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарори талабларини тўлақонли бажарилишини таъминлаш, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига микроҳудуд белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Микроҳудуд доирасида мактаб ёшидаги болаларни таълимга тортилиш ҳолати умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.

3. Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Эшов, шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлими (Ў.Эшонқулов)га:

-мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

-таълим муассасалари масъулларига мактаб ёшидаги болаларни рўйхатга олиш ишларига услубий ёрдам кўрсатиш, таълим муассасалари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни назорат қилишни сифатли амалга оширилиши юзасидан шаҳар халқ таълими бўлимида тажрибали мутахассислардан иборат эксперт гуруҳи тўзиш;

-мазкур қарорни 2 кун муддатда барча умумтаълим муассасаларига етказиш ва ижросини таъминлаш вазифалари топширилсин.

4. Барча умумтаълим муассасалари директорларига:

-бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд)ларидаги 0-18 ёшдаги болаларнинг сонини доимий назоратга олиш;

-мактаб ёшидаги 6-18 ёшли болаларни рўйхатга олиш ишларини ўз муддатларида (январь-май ойларида) сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

-белгиланган муддатларда микроҳудуддаги 0-18 ёшли болаларнинг аниқ сони ва рўйхатини халқ таълими бўлимига тақдим этиб бориш;

-2019-2020 ўқув йилида 1-синфга қабул режаси (прогноз)ни қайта кўриб чиқиб, қабул сони ошиб кетган мактабларда фақат бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул қилиш чораларини кўриш;

-мазкур қарордан келиб чиқиб, ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш  топширилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун умумтаълим муассасалари раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.

6. Шаҳар ҳокимлиги умумий бўлимига мазкур қарор нусхаларини тегишли ташкилот ва муассасаларга етказиши вазифаси топширилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Эшов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Шаҳар ҳокими                                    Ҳ.Ҳошимов

Шаҳар ҳокимининг

2019 йил ___ ___даги

___- сонли қарорига илова

 

Умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

           

т/р

мактаб рақами

таълим тили

Микрохудуд номланиши

Масъул мактаб директори  Ф.И.О

МФЙ

 Кўча номи

1

1-мактаб

ўзбек

18-МФЙ «Беруний»

Нуробод 2-13, Семурғ 2-7

Х.Авезов

16-МФЙ «Бухорои  Шариф»

А.Темур 1-33.

5-МФЙ «Фуркат»

Зафаробод 1-59, Шодлик, Кончилар, Фарғона, Сариосиё

2

2-мактаб

ўзбек

2-МФЙ, «Бунёдкор»

Олтинкўл 2-44,Сайлгох 2-42, М.Таробий1-55, М.Таробий туб, Умид 2-22,М.Таробий 75-107, А.Фармонов 1-11, Бухорошох1,  Гулобод, Осиё,  Пахтакор16

З.Абдуллаева

7-МФЙ «А.Навоий»

М.Таробий 51-45, умумий ҳовли 47-49,53, Сайлгох 57-99, Сайлгох 46-58(Ж), Олтин кул (Т) 46-82(Ж, Хиёбон,

3

3-мактаб

ўзбек, рус

16-МФЙ «Бухорои  Шариф»

А.Темур 1-33, Бунёдкор, Азизобод, Элобод, Бустон, Бахористон

Н.Шахдилова

18-МФЙ «Беруний»

Туркистон 1-6, Маданият 1-4,Ватанпарвар 15,17,27,29, Нуробод 16-63, Замондош, Истирохат, Казакаул, Ғиждувон, Маърифат 2-12, Ташаббускор

4

4-мактаб

ўзбек

6-МФЙ «А.Кодирий»

Маданият24-27, Туркистон 21-66, Жондор 6, Когон , Депочилар, Шоммачит, Истиклол, Олмазор,Зарафшон, А.Кодирий 10

М.Шайдоева

19-МФЙ «Туркистон»

Саодат, Зобитлар, Навнихол, Семурғ 8-28, Жондор1-5,  Маданият 1-23, Туркистон 7-20

5

5-мактаб

ўзбек

3-МФЙ «Махтумкули»

Боғичинор, Халқобод, Коинот, Карши, С.Айний, Махтимкули, Файзибаланд, Бахт,Ашхобод, А.Темур35-70

М.Нажапова 

15-МФЙ «Навзирабод»

Амиробод 1-35, Зирабод 1-64, Р.Вохзе 4

4-МФЙ «Зирабод»

Варахша, Кадрият, Дилкушо, Нуроний.

5-МФЙ «Фуркат»

Зафаробод 60-85

6

6-мактаб

ўзбек

4-МФЙ «Зирабод»

Зирабод 65-101, Камола 1-226, Амиробод 36-125, Рудакий., Саховат, Хуррият, Нуроний.

Н.Кодирова

9-МФЙ «Хужабарги»

Хўжабарги кўчаси

15-МФЙ «Навзирабод»

Камолот 21-41, Нурафшон, Мукимий, Чорбоғ, С.Рахимов, боғишамол, Янгиобод, Навзирабод

7

7-мактаб

ўзбек

13-МФЙ "А.Темур»

Таробий 59-75(Тоқ), Олтин кўл 23-65(Тоқ), 84-118(Жуфт), Сайлгох 60-72(Ж), 99-143(Т),Маънавият 43-81(Т), 46-66(Ж), Ўзбекистон , 28-66 (Ж), Хива1, Машъал 1,3,5,7,9,13,14,15, Тараққиёт, Узумзор, Мафтункор, Шодиёна, Ифтихор, Тадбиркор, М.Рохат, Қурувчи, Тошмачит

Б.Халимов

14-МФЙ «Истиклол»

Машъал, Ипакйули, Хива 7-25

7-МФЙ "А.Навоий"

Майдон, Бахор, Хоразм, Истиқбол, Гулистон, Тараққиёт, Шифокорлар, Маънавият

8

8-мактаб

ўзбек

8-МФЙ «Зиёкор»

Юксалиш, Файзиобод, Камалак, Наврўз, 8-Март, Гулзор, Давлатобод, Зиёкор, Сайкал, Деҳконобод, Байналлминал, К.Отаниёзов, Бухорошох 41-69

Б.Қурбонов

21-МФЙ «Мустакиллик»

Бирдамлик, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Навбахор, Дўстлик (ховлилар)

1-МФЙ «Арабхона»

Халқлар дўстлиги

17-МФЙ «Дустлик»

Дўстлик,  Ёшлик, Шарқ, Тинчлик, Нафосат, Фидокор, Алпомиш, Арабхона, Бухоро шох 27 (ётокхона)

9

9-мактаб

ўзбек, рус

20-МФЙ «Улуғбек»

Бухорошох 5,7,16,18,20,22,26,27,28, Дўстлик 1,3,5,21 (уйлар ва ховлилар) КБШ 13 А.Б.В.Г, Д.Е.Ж, Ахиллик

Ф.Хидоятов

10-МФЙ “Бобур”

Қоровулбозор шох кўчаси  ,8,9,10,11,12,13,14,15,16,17,18,19,20,21,22,23, 38,39 Шухрат, Янги йўл, Ж.Мангуберди, Садаф

7-МФЙ "А.Навоий"

Дўстлик 47-коттедж 2-уй, 49- коттедж 1-2уй, 41-А,45- коттедж

10

10-мактаб

ўзбек, рус

1-МФЙ «Адолат»

Адолат кўчаси

 

1-МФЙ «Арабхона»

Бухоро шох 9,11,13,15,17,19,21,21-А,23,25,25-А, 27, 27-А, Турон.

11

17-ИДУМ

ўзбек

12-МФЙ «Темирйулчи»

Бухоро шох 5, Умид 23,49, Зебинисо, Темирйўлчи, Янги хаёт, Хақиқат, Турон

Б.Халимов

Общие предложения

219