ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
7686 Хокимият Шаватского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019 - 2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида
ID-7686

ЛОЙИҲА

ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

Туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019 - 2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон қарори ҳақида”ги 527к-сонли қарориюзасидантуман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

Қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон қарори ва бу юзадан вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги 527к-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича туман комиссияси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Отажанов ва туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. М.Қуранбаев:

туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик ва сув қувури тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, қўмир маҳсулотлари ғамланишини шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари буйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни;

мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли ташкилотларнинг раҳбарларининг шахсий маъсулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришни;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини;

Ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилишини таъминласин.

4. Туман электр тармоқлари корхонаси (Б.Ражабов) ва туман газ таъминоти корхонаси (У.Дўсчанов) куз-қиш даврида электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларинитаъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

5. Туман молия бўлими (Д.Абдуллаев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Якубов), туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Шукурбоев), туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Я.Худайберганов), 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, туманбўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича туман ҳокимлигига аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

7. Мазкур қарора қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 19 июлдаги 2620-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Х.Отаханов

Шовот тумани ҳокимининг 2019 йил “____” августдаги ______-сонли қарорига илова

Туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича туман комиссияситаркиби

Х.Отаханов

-

туман ҳокими, комиссия раиси

А.Якубов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Б.Отажанов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

М.Куранбаев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б., комиссия раиси ўринбосари

Б.Бойжанов

-

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Х.Ражабов

-

Туман халқ таълими бўлими мудири

М.Матниязов

-

Туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи в.б.

А.Рахимов

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

Д.Абдуллаев

-

Туман молия бўлими бошлиғи

Я.Худайберганов

-

Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи

М.Ахмедов

-

Туман ДСЭНМ бош шифокори

У.Дўсчанов

-

Туман газ таъминоти корхонаси раҳбари

Б.Ражабов

-

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари

К.Наврузалиев

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари

У.Саъдуллаев

-

Туман кўмир тарқатиш шаҳобчаси мудири

Лавозимига кўра

-

Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

Общие предложения

120